VITAMIN V6 (PIRIDOKSIN GIDROXLORID) inyeksiya uchun eritma 1ml 5% N10

Обновлено: 21.07.2022

VITAMIN V6 (PIRIDOKSIN GIDROXLORID) inyeksiya uchun eritma 1ml 5% N10
  • Категория:

    Vitaminlar (Darmondorilar)

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    piridoksina gidroxlorid (vitamin V6)

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    A11HA02

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция VITAMIN V6 (PIRIDOKSIN GIDROXLORID) inyeksiya uchun eritma 1ml 5% N10

  • Dori shakli

    1,0 мл.дан шишадан ёки полиэтилендан ампулалар.

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    Пиридоксин вена ичига, мушак ичига ёки тери остига буюрилади (агар ичга қабул қилиш имкони бўлмаса). Даволаш курси индивидуал равишда буюрилади ва касалликни оғирлигига ва турига қараб белгиланади. Эритма бевосита қўллашдан олдин тайёрланади – препаратнинг бир мартали дозаси 1-2 мл инъекция учун сувда ёки 0,9% ли натрий хлорид эритмасида суюлтиради. В6 гиповитаминоз: препарат 1-2 марта қабул қилиш учун 50-100 мг (1-2 мл) суткалик дозада буюриш лозим. Даволаш курси – 3-4 ҳафта. Сидеробласт анемия: препарат мушак ичига ҳафтасига 2 марта 100 мг (2 мл) суткалик дозада буюриш лозим. Бир вақтнинг ўзида фолат кислотаси, рибофлавин, В12 витаминини буюриш мақсадга мувофиқ. Паркинсонизм. Мушак ичига 100 мг (1-2 мл) суткалик дозада буюриш лозим. даволаш курси – 20-25 инъекция; 2-3 ойдан кейин қайта даволашни ўтқазиш керак. Бошқа схема бўйича даволашни 50-100 мг (1-2 мл) суткалик дозада бошлаш лозим, кейинчалик ҳар куни дозани 50 мг (1 мл) га ошириш лозим ва 12-15 кун давомида бир марталик инъекция кўринишида суткалик дозани 300-400 мг (6-8 мл) гача ошириш лозим. Инволюцион ёш депрессиялари. Мушак ичига 200 мг (4 мл) суткалик дозада буюрилади, даволаш курси – 20-25 инъекциялари. Изониазид гуруҳи препаратларини токсик самараларни олдини олиш. Олдин олиш учун изониазид билан бутун даволаш курси давомида 5-10 мг (0,1-0,2 мл) суткалик дозада буюрилади. Изониазид гуруҳи препаратларини дозани ошириб юборилиши. Дозани ошириб юборилишган препаратнинг ҳар бир 1 г га вена ичига 0,5 г/мин тезликда 1 г (20 мл) пиридоксин юборилади. Изониазидни дозаси ошириб юборилганда вена ичига 10 г кўпроқ пиридоксин 4 мг (80 мл) дозада, кейинчалик пиридоксин мушак ичига – ҳар 30 минутда 1 г (20 мл)дан юборилади. Умумий суткалик доза – 70-350 мг/кг. Ҳомиладорлар токсикози. Мушак ичига 50 мг (1 мл) суткалик дозада буюрилади, даволаш курси – 10-20 инъекция. Пиридоксинга боғлиқ анемия (макроцитар, қон плазмасида темир даражаси ошиши билан гипохром анемия). Препарат 50-200 мг (1-4 мл) суткалик дозада 1-2 ой давомида буюрилади. Самара бермаган тақдирда бошқа турдаги даволашга ўтилади. Пиридоксинга боғлиқ синдром, шу жумладан пиридоксинга боғлиқ тиришишлар. Вена ичига  (50 мг/мин тезлигида юбориш) ёки мушак ичига суткасига 50-500 мг (1-10 мл) дозада буюрилади. Даволаш курси – 3-4 ҳафта. Бошқа кўрсатмалар. Одатда 1-2 марта қабул қилиш учун 50-100 мг (1-2 мл) суткалик дозада буюрилади. Болаларга. Препарат мушак ичига ва вена ичига юборилади. В6 гиповитаминозида препаратнинг дозасини шифокор томонидан индивидуал равишда суткада 1-2 мг/кг тана вазни ҳисобидан буюрилади, даволаш курси – 2 ҳафта. Пиридоксинга боғлиқ тиришишларда препарат вена ичига оқим билан 25 мг/мин тезликда ёки мушак ичига суткалик дозада 50-100 мг (1-2 мл) юборилад; болалар учун максимал дозалар белгиланмаган. Изониазид гуруҳи препаратлар дозани ошириб юборилишида ҳар 1 г дозани ошириб юборилган препаратга пиридоксин вена ичига 1 г (20 мл) юбориш керак. Агар изониазид дозаси номаълум, пиридоксин 70 мг/кг тана вазни ҳисобидан юборилади, максимал доза – 5 г (100 мл).   

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Номутаносиблик Пиридоксин В1 витамини эритмаси (тиамин), ва В12 витамини (цианокобаламин) эритмаси, ишқорий эритмалари, темир тузлари ва оксидловчи моддалар эритмалари билан фармацевтик номутаносиблик. Пиридоксин гидрохлорид эритмаси фармацевтик номутаносиблик туфайли В1 ва В12 витаминлар билан битта шприцда юбориш мумкин эмас. Тиамин инъекциясидан сўнг энг камида 12 соатдан кейин юбориш лозим. Адреномиметиклар, натрий тузли ампициллин, амфотерицин В, аскорбин кислотаси, фитоменадион, дипиридамол, оксиферискорбон натрий, фенотиазин ҳосилалари (хлорпромазин), фуросемид, этамзилат, эуфиллин каби дори воситалари билан битта инфузион тизимида ёки битта шприцда аралаштириш тавсия этилмайди. Изониазид, гидралазин, циклосерин ва D-пеницилламиннинг нейротоксик таъсирини камайтиради. Пиридоксин токсик кўринишларни, шу жумладан изониазид ва бошқа туберкулёзга қарши препартлар қўлланганда кузатиладиган жигарни шикастланишини олдини олади ёки камайтиради. Пиридоксин диуретикларни самарасини кучайтиради. Пенициллин, циклосерин, этионамид, иммуносупрессорлар, изониазид, гормонал контрацептивлар, гидралазин сульфат пиридоксиннинг самарасини камайтиради. Пиридоксин сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда юрак гликозидларни таъсирини кучайтиради (пиридоксин миокардда қисқарувчи оксилларни синтезини ошишига ёрдам беради). Глутамин кислотаси ва шунингдек калий ва магний аспаргинат билан бирга қўлланганда гипоксияга турғунлигини оширади. Пиридоксин меъда-ичак йўли ва жигарда метаболизм жарайонларини тезлаштириб леводопанинг паркинсонизмга карши фаоллигини камайтиради, бу марказий нерв тизимига леводопани ўтишига тўсқинлик қилади. Лекин пиридоксин леводопа+карбидопа мажмуасини самарадорлигини камайтирмайди. Темирни ва унинг тикланган шаклидаги тўпланишига ёрдам беради. Бевосита антикоагулянтларни (фениндион, варфарин, неодикумарин) ва гепаринни самараларини кучайтиради. Кортикостероидлар организмда В6 витаминини миқдорини камайтиради. Метамизол, ацетилсалицил кислотаси, трамадол ва нефопамнинг оғрик қолдирувчи таъсирини кучайтиради. Пиридоксин резорбтив таъсирига эга левомицетин препаратлари (синтомицин, хлорамфеникол) узоқ қўлланганда ривожланадиган офтальмологик асоратларни ривожланишини олдини олади. Пиридоксин антихолинергик фаоллиги билан боғлик трициклик антидепрессантларни ножўа самарасини бартараф килади. Пиридоксин ухлатувчи ва седатив воситаларни ухлатувчи самарасини камайтиради. Пиридоксин фенитоинни таъсирини камайтиради.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    ·      Препаратга  индивидуал юқори сезувчанлик; ·      меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги зўрайиш даврида (меъда шираси кислота даражаси ошиши эҳтимоли туфайли); ·      оғир жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан ·      меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги ремиссия даврида; ·      юрак ишемик касаллиги.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин! Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.  

  • Maxsus shartlar

    Пиридоксин буюрилганда меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (меъда шираси кислотлик даражасини ошиш эҳтимоли туфайли), юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур, чунки препаратни қабули бу касалликларни кечишини ёмонланишини чақириши мумкин. Пиридоксин марказий нерв тизимида дофаминни синтезини кучайтиради (у пролактостатинни ролини бажаради) ва эмизикли оналарда лактацияни тўхтатиши мумкин. Жигарни оғир шикастланишларида пиридоксин юқори дозаларда унинг функциясини ёмонлашишини чақириши мумкин. Педиатрияда қўлланиши Педиатрик амалиётида препарат янги туғилган чақалоқларда туғма пиридоксин билан боғлиқ тиришиш синдромини мажмуавий даволашида қўлланади Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Пиридоксин йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Препарат ҳомиладорлик даврида фақат ҳомиладорларни токсикозида буюрилади. Ҳомиладорлик даврида пиридоксинга физиологик эҳтиёжини нормасини ошириш тавсия қилинмайди (2-2.3 мл/сут). Ҳомиладорлик вақтида юқори дозаларда қўлланиши янги туғилган чақалоқларда қарамлик синдромини ривожланишига олиб келиши мумкин Эмизиш даврида препарат қўлланганда лактация камайиши мумкин, шунинг учун бу даврда препаратни факат ҳаётий кўрсатмалар бўйича қўлланади. Дори воситасини автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатиш хусусиятлари Пиридоксинни қўлланиши автотранспорт воситалар ёки бошқа оператор фаолиятини бошқариш пациентнинг қобилиятига таъсир қилмайди.

  • Nojo'ya samaralari

    Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, юрак соҳасидаги оғриқ. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик, уйқучанлик, координацияни бузилиши, парестезия, қўл-оёқлар увушиб қолиши, қўл-оёқларда сиқилиш ҳисси – “пайпоқ ва қўлқоп” симптоми, ҳушидан кетиш ва вена ичига тез юборилганда тиришишлар ривожланиши. Нафас тизими томонидан: нафас олиш қийинлашиши. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, гастралгия, жиғиодон қайнаши, меъда секрецияси ошиши. Моддалар алмашинуви ва метаболизм томонидан: фолат кислотаси даражаси пасайиши, лактацияни камайиши. Иммун тизими, тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик шок, эшакеми, тошма, қичишиш, тери гиперемияси, иситма, дерматит, ангионевротик шиш, фотосенсибилизация. Юбориш жойидаги бузилишлар: гиперемия, қичишиш, ачитиш.

  • Farmakokinetikasi

    Пиридоксин гидрохлориди сувда эрувчан витаминлар гуруҳига мансуб (В6 витамини). В6 витамини танқислигини тўлдиради, аминокислоталар ва нейромедиаторларнинг алмашувига бошқарувчи таъсир кўрсатади. В6 витамини марказий ва периферик нерв тизимини нормал фаолият кўрсатишига зарур. Пиридоксин трансамназалар ва декарбоксилазалар ферментлар таркибига киради, аминокислоталар ва нейромедиаторларнинг алмашувини таъминлайди. Мушакларда (шу жумладан миокардда) пиридоксин гликогенни парчаланиш жараёнларни фаоллаштиради ва гипоксия шароитларида мушакларни энергетик алмашинувини мувофиқлаштиради. Триптофандан никотин кислотасини (РР витамини) синтезини таъминлайди. Глутамин кислотаси, метионин, цистеиннинг алмашинувини бошқаради. Нерв тизимида пиридоксин нейромедиаторлар: норадреналин, дофамин, глицин, ГАМК ва серотонин синтезида иштирок қилади. Бунда у кўрсатилган тормозловчи медиаторларни – ГАМК, глицин, ва шунингдек серотонинни мувозанатини устунлик томонига ўзгартилади. Шундай қилиб пиридоксин марказий нерв тизимининг қўзғалувчанликни бошқаришида иштироқ этади. Пиридоксин антиноцицептив тизимини фаоллаштиради ва оғриғ қолдирувчи воситалар таъсирини кучайтиради. Липид алмашувини нормаллаштиришига ёрдам беради. Гемоглобинда гем синтезини рағбатлантиради, кўмикнинг темир-боғловчи оқсилни (сидерофилин) синтезини оширади, В12 витамини ва фолат кислотасининг алмашувини бошқаради. Тромбоцитлар ва фибриноген юзасида лизин қолдиқлари билан боғланиб қон ивишини ва тромбоцитлар агрегациясини секинлашини чақиради, қон оқувчанилигини ва тўқималар қон билан таъминланишини яҳшилайди. Хужайра ядроси билан гормон-рецептор комплексни ўзаро таъсирини ўзгартириб пиридоксин стероид гормонлар: эстрогенлар, андрогенлар, гестагенлар, кортикостероид гормонларнинг таъсирини ўзгартиради. Пиридоксиннинг изоляцияланган танқислиги асосан махсус сунъий овқатлантиришда бўлган болаларда (диарея, тиришишлар, анемия билан намоён бўлади, периферик невропатия ривожланиши мумкин) жуда кам ҳолларда учрайди.

  • Farmakodinamikasi

    Парентерал йўли билан юборилганда пиридоксин альбуминлар ва эритроцитларни гемоглобинлари билан боғланган ҳолда ташилади. Ҳамма тўқималарга яхши ўтади. Асосан жигарда, камроқ даражада мушакларда ва марказий нерв тизимида тўпланади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади. Пиридоксин жигарда ўзаро бир бирига ўтиш қобилиятига эга: пиридоксин, пиридоксаль ва пиридоксамин 3 витамер ҳосил қилган ҳолда метаболизмга учрайди. Пиридоксальфосфат қон плазма оқсиллари билан 90% боғланади. Ярим чиқариш даври – 25-33 кун. Буйраклар орқали нофаол пиридоксин кислотаси кўринишида чиқарилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: дозани ошириб юборилиши пиридоксин юқори дозаларда юборилганда (200-2000 мг/сут ва ортиқроқ). Ножўя самаралар кучайишим, периферик невропатия ривожланишим билан намоён бўлади. Периферик невропатия симптомлари: гиперпарестезия, парестезия, мушак кучсизлиги. Сенсор нейропатиялар, кучайиб юришни бузилиши билан сенсор нейропатиялар, қўл-оёқларда увишиш ва санчиш ҳис қилиш, қисман соч тўкилиши, организмнинг инфекцияларга қаршилик кўрсатиш даражаси пасайиши, қон ивишига қарши тизим фаоллиги пасайиши пайдо бўлиши мумкин. Катта дозаларда узоқ вақт қўлланганда В6 гипервитаминоз ривожланиб, у мушак тўқимаси ва ички аъзоларда оқсил таркибининг кескин пасайиши билан тавсифланади. В6 гипервитаминознинг эрта босқичларида терида тошма, бош айланиши, тиришишлар пайдо бўлиши мумкин. Препарат қўлланиши бекор қилингандан кейин ушбу симптомлар йўқолади. Даволаш: симптоматик даволаш (нейромушак ўтқазишни яҳшилаш учун неостигмин ёки галантамин кичик дозаларни юбориш). Махсус антидоти йўқ.

Аналоги лекарств

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?