REGIMED tabletkalari N20

Обновлено: 21.07.2022

REGIMED tabletkalari N20
  • Категория:

    Vitaminlar (Darmondorilar)

  • Страна производитель:

    Makedoniya

  • Активное вещество:

    Tiamin, Sianokobalamin, piridoksina gidroxlorid (vitamin V6)

  • Производитель:

    REPLEK FARM Ltd.

  • Количество в упаковке:

    20

  • Код ATX:

    A11DB

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция REGIMED tabletkalari N20

  • Dori shakli

    10 та таблеткалар, контурли катакли ўрамларда поливинилхлоридли ёки алюминиийли муҳрли ялтироқ фолгадан. 2 тадан контурли катакли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картонли пеналда.  

  • Qadoqda soni

    20

  • Dozirovkasi

    Доза касаллик оғирлиги, организм ҳолати, беморнинг ёши, вазни ва буйраклар фаолиятига қараб аниқланади. Ичга, овқатдан кейин, етарлича миқдорда суюқлик билан. 1 таблеткадан суткасига 1-3 маҳал ёки врач кўрсатмасига биноан. Муолажа давомийлигини врач аниқлайди ва ўртача 1-1,5 ойни ташкил қилади. 4 ҳафтадан ортиқ муолажада препарат дозасини тузатиш тавфсия қилинади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Леводопа билан бир вақтда қўлланилганида пиридоксин леводопанинг паркинсонизмга қарши таъсирини камайтириши мумкин. Пиридоксиннинг антагонистлари (масалан изониазид, гидралазин, пеницилламин ёки циклосерин) бир вақтда қўлланилганида пиридоксинга бўлган эҳтиёж ортиши мумкин. Тиамин фторурацил билан фаолсизлантирилади. Фторурацил тиаминнинг фосфориллашишини тиаминпирофосфатга қадар рақобат орқали тўсади. Антацидлар тиаминнинг сўрилишини камайтиради. "Ҳалқали" диуретиклар, масалан фуросемид, каналчали реабсорбцияни тўсиши мумкин, бу билан узоқ вақт қўлланганда тиаминнинг чиқарилишини кучайтиради, бу эса тиаминнинг қондаги миқдорини камайтиради. Алкогол ва қора чойни қабул қилиш тиамин сурилишини камайишига олиб келади. Таркибида сульфити бор ичимлмклар (масалан вино) тиамин деградациясини (бузилишини) кучайтиради. Цианокобаламин (В12) оғир металлар тузлари билан номутаносиб. Цианокобаламинни колхицин ёки бигуанидлар билан бирга қўллаш фонида препарат таркибига кирувчи цианокобаламин сўрилишининг камайиши кузатилади. Регимед препаратини қабул қилиш мобайнида таркибида B гуруҳи витаминлари мавжуд поливитаминли мажмуаларни қабул қилиш тавсия этилмайди.  

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    ·    препаратнинг таркибий қисмларига нисбатан юқори сезувчанлик; ·    болалар ёши; ·    юрак етишмовчилиги II B ва III даражалари; ·    ҳомиладорлик; ·    наслий галактоза ёки фруктоза қабул қила олмаслик, лактаза танқислиги, глюкозо-галактоза мальабсорбцияси ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилиги (препаратда лактоза мавжуд). Эҳтиёткорлик билан ·    буйрак/жигар етишмовчилиги.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. 

  • Maxsus shartlar

    В6 витаминини суткасига 50-100 мг дозадан узоқ вақт қўлланилганида (6-12 ойдан ортиқ) периферик сенсор невропатия (парестезия) пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун узоқ вақт муолажа қилинганида бемор ҳолатини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади. Парестезия белгилари пайдо бўлганида дозани тузатиш керак ва зарурат бўлганда препарат қабул қилишни бекор қилиш лозим. В12 витамини юборилганда фуникуляр миелоз ёки пернициоз анемиянинг клиник манзараси, шунингдек лаборатор кўрсаткичлари ўзининг спецификлигини йўқотиши мумкин. Шунингдек цианокобаламин фолий кислотаси танқислиги симптомларини яшириши мумкин.

  • Nojo'ya samaralari

    Ножўя таъсирларининг пайдо бўлиш частотаси классификацияси (Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти): тез-тез >1/10; кўпинча >1/100 дан <1/10 гача; ҳар доим ҳам эмас >1/1000 дан <1/100 гача; кам ҳолларда >1/10000 дан <1/1000 гача; жуда камдан кам ҳолларда <1/10000, шу жумладан алоҳида хабарларни ҳисобга олганда, частотаси аниқланмаган (мавжуд маълумотларга асосан частотасини аниқлаб бўлмайди). Аллергик реакциялар: жуда камдан кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари (кўп терлаш, тахикардия, нафас олишнинг қийинлашиши), қичишиш, тошма, эшак еми, анафилактик шок, ангионевротик шиш (Квинке шиши). Асаб тизими томонидан: алоҳида ҳолларда – бош оғриғи; частотаси аниқланмаган (айрим камдан-кам учрайдиган хабарлар) – препаратни узоқ вақт қўллаганда (6 ойдан кўпроқ) периферик сенсор невропатия. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда камдан кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш; частотаси аниқланмаган – диарея (ич кетиши), қоринда оғриқ.

  • Farmakokinetikasi

    Нейротроп моддалар ҳисобланувчи ҳамда марказий ва переферик асаб тизимида кечувчи оралиқ метаболизмда коферментлар сифатида алоҳида аҳамиятга эга В1, В6 ва В12 витаминларининг мажмуали препарати. Организм мустақил равишда синтезлай олмайдиган ва алмаштириб бўлмайдиган озуқа компонентлари ҳисобланади. Мажмуа кўринишидаги «B» гуруҳи витаминларининг қўлланилиши, уларнинг терапевтик самарасини оширади, негаки мажмуа самарадорлиги алоҳида таркибий қисмлар самарадорлигидан устун. Тиамин (витамин B1) одам организмида фосфорилланиш жараёнлари натижасида кўпгина ферментли реакциялар коферменти ҳисобланувчи кокарбоксилазага айланади. Тиамин карбонсув, оқсил ва ёғ алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Оқсилнинг гликолизланишига тўсқинлик қилади, антиоксидант фаоллигига эга ва синапслардаги нерв қўзғалишининг ўтиши жараёнларида фаол иштирок этади. Пиридоксин (витамин B6) марказий ва переферик асаб тизимининг нормал фаолияти учун зарур. Фосфорилланган шаклида аминокислоталар метаболизмида кофермент ҳисобланади (шу жумладан декарбоксилирланиш, переаминирланиш). Нерв тўқималарида фаолиият кўрсатувчи энг муҳим ферментлар коферменти сифатида иштирок этади. Допамин, норадреналин, адреналин, гистамин ва GABA сингари нейромедиаторлар биосинтезида, декарбоксилланиш реакцияларида, аминокислоталарнинг дез- ва переаминирланишида иштирок этади, аммиакнинг тўпланишига тўсқинлик қилади ҳамда нерв тўқимасида регенератив жараёнларни кучайтиради. Цианокобаламин (витамин B12) нормал қон яратилиши ва эритроцитларнинг етилиши учун зарур, шунингдек, организмнинг ҳаёт фаолиятини таъминловчи бир қатор биокимёвий реакцияларда иштирок этади (метил гуруҳларини кўчиришда, нуклеин кислоталар, оқсил синтезида, аминокислоталар, карбонсувлар, ёғлар алмашинувида). Асаб тизимидаги жараёнларга (РНК, ДНК синтези) ҳамда цереброзид ва фосфолипидларнинг ёғ таркибига таъсир кўрсатади. Цианокобаламиннинг коферментли шакллари – метилкобаламин ва аденозилкобаламин – ҳужайраларнинг репликацияси ҳамда ўсиши учун зарур.

  • Farmakodinamikasi

    Препаратнинг таркибий қисмлари сувда эрувчан витаминлар ҳисобланади, бу эса уларнинг организмда тўпланишини мустасно қилади. Сўрилиши ва тақсимланиши Тиамин ва пиридоксин ичакнинг юқори бўлимида сўрилади, сўрилиш даражаси дозага боғлиқ. Пиридоксин тез сўрилади ва кўпи билан 2-5 соатда чиқарилади. Пиридоксин фосфорилланган шаклда (пиридоксальфосфат) қон плазмаси оқсиллари билан деярли 80% боғланади. Цианокобаламиннинг сўрилиши кўпроқ меда ва ичакнинг юқори бўлимида ички мезоннинг мавжудлиги билан аниқланади, кейинчалик цианокобаламиннинг тўқималарга етказилиши транспорт оқсили транскобаламин II орқали амалга оширилади. Метаболизми Тиамин, пиридоксин ва цианокобаламин жигарда парчаланади (тиаминнинг фосфорилланиши юз беради). Чиқарилиши Тиамин ва пиридоксин буйраклар орқали чиқарилади (тахминан 8-10% – ўзгармаган шаклда). Тиаминнинг ярим чиқарилиш даври (T1/2) тахминан 4 соатни ташкил қилади. Тез парчаланиши ҳисобига 4-10 кундан кейин чиқарилади. Доза ошириб юборилганда тиамин ва пиридоксиннинг ичакдан чиқарилиши аҳамиятли даражада ошади. Одам организмида тахминан 40-150 мг тиамин мавжуд бўлиб суткасига сийдик билан 1,7-3,6 мг чиқарилади. Цианокобаламин асосан ўт-сафро орқали ичакка чиқарилади ва аҳамиятли даражада ичак-жигар циркуляциясида қайта сўрилади, буйраклар орқали чиқарилиши ўзгарувчан – 6 дан 30% гача. Цианокобаламиннинг чиқарилиш тезлиги суткасига 2,5 мкг ни ташкил қилади. Организмдан буйраклар орқали бу витаминнинг фақат жуда кам миқдори чиқарилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Ножўя таъсирларининг кучайиши кузатилиши мумкин. Белгилари: Тиамина гидрохлорид (В1) – жуда юқори дозаларда (>10 г) ганглиоблокловчи таъсир кўрсатади ва нерв импульсларини бостиради, яъни миорелаксирловчи таъсир кўрсатади. Пиридоксина гидрохлорид (В6) – суткасига 1 г дан 2 ой ва ундан ортиқ вақт давомида қўллаш нейротоксик самараларни чақириши мумкин. Ичга суткасига 2 г дан ортиқ қабул қилиш орқали дозанинг ошириб юборилишида – невропатиялар билан атаксиялар, сезишнинг бузилиши, ЭКГ ўзгариши билан кечувчи церебрал тиришишлар, шунингдек алоҳида ҳолатларда гипохром анемия ва себорейли дерматит. Цианокобаламин (В12) – жуда кам ҳолларда ичга қабул қилинганидан кейин терининг экзематоз ўзгаришлари ва акненинг безарар шакли кузатилган. Даволаш: симптоматик, меда-ичак трактини ювиш, фаол кўмир қабул қилиш.

  • Umumiy ma'lumot

    REGIMED tabletkalari N20 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar   QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA REGIMED REGIMED   Preparatning savdo nomi: Regimed Ta‘sir etuvchi moddalar (XPN): piridoksin + tiamin + sianokobalamin Dori shakli: in‘eksiya uchun eritma. Tarkibi: 5 ml eritma quyidagilarni saqlaydi: faol moddalar: Tiamin gidroxloridi (V1)                        – 250 mg, Piridoksin gidroxloridi (V6)    – 250 mg; Sianokobalamin (V12)                    – 2 mg; yordamchi moddalar: benzil spirti, dinatriy edetati, in‘eksiya uchun suv. Ta‘rifi: rangsiz, tiniq eritma. Farmakoterapevtik guruhi: V1 vitamini va uning V6 va V12 vitaminlari bilan majmuasi. ATX kodi: A11DB. Farmakologik ta‘siri Farmakodinamikasi Regimed V1, V6 va V12 vitaminlarining muvozanatlashtirilgan va barqaror birikmasi bo‘lib hisoblanadi. regimed vitamin tanqisligini davolash uchun ishlatiladi, qon aylanishini yaxshilanishiga yordam beradi va qon yaratish jarayoni va nerv tizimi faoliyatini yaxshilaydi. Neyrotrop xususiyatlarga ega, nerv to‘qimalari, shuningdek mushaklarda kuzatiladigan turli degenerativ va yallig‘lanish jarayonlariga ta‘sir ko‘rsatadi. Tiamin (V1 vitamini) odam organizmida fosforlanish jarayonlari oqibatida ko‘pgina ferment reaksiyalarning kofermenti hisoblangan kokarboksilazaga aylanadi. Tiamin uglevod, oqsil va yog‘ almashinuvida muhim rol o‘ynaydi. Sinapslarda nerv qo‘zg‘alishini o‘tkazish jarayonida faol ishtirok etadi. Bu vitamin yetishmovchiligida to‘qimalarda metabolizm mahsulotlarini – birinchi navbatda piruvat va sut kislotalarini ortiqcha to‘planishi kuzatiladi. Bu nerv tizimining markaziy ham, periferik ham qismlari faoliyatini buzilishiga olib keladi. Piridoksin (V6 vitamini) moddalar almashinuvida ishtirok etadi; markaziy va periferik nerv tizimini normal faoliyat ko‘rsatishi uchun zarur. Organizmga tushib u fosforlanadi, piridoksal-5-fosfatga aylanadi va aminokislotalarning dekarboksilizasiya va peraaminizasiyasini amalga oshiruvchi fermentlar tarkibiga kiradi. Triptofan, metionin, sistein, glutamin va boshqa aminokislotalar almashinuvida ishtirok etadi. Gistamin almashinuvida muhim rol o‘ynaydi. Lipid almashinuvini normallashishiga yordam beradi. Sianokobalamin (V12 vitamini) normal qon yaratilishi va eritrositlarni yetilishi uchun zarur, shuningdek organizmning hayot faoliyatini ta‘minlovchi bir qator biokimyoviy reaksiyalarda – metil guruhni o‘tkazilishi, nuklein kislotalari, oqsil sintezi, aminokislotalar, uglevodlar, lipidlar almashinuvida ishtirok etadi. Nerv tizimidagi jarayonlarga (RNK, DNK, mielin va serebrozidlarning lipid tarkibi va fosfolipidlar sintezi) ta‘sir ko‘rsatadi. Sianokobalaminning koferment shakllari – metilkobalamin va adenozilkobalamin – xujayra replikasiyasi va o‘sishi uchun zarur. Farmakokinetikasi Tiamin mushak ichiga yuborilgandan keyin tez so‘riladi va qonga tushadi. 50 mg dozada preparat yuborilgandan keyin (yuborishning 1 kuni) 15 minut o‘tgach tiaminning konsentrasiyasi 484 ng/ml ni tashkil qiladi. Piridoksin mushak ichiga yuborilgandan keyin tizimli qon oqimiga tez so‘riladi va 5-holatda SN2ON guruhini fosforlanishidan keyin koenzim vazifasini bajarib organizmda taqsimlanadi. Tiamin organizmda bir tekis taqsimlanmaydi. Tiaminning miqdori leykositlarda 15%, eritrositlarda – 75% va plazmada – 10% ni tashkil qiladi. Organizmda tiaminning ahamiyatli zahiralarini yo‘qligi tufayli, u organizmga har kuni tushishi kerak. Tiamin gematoensefalik to‘siq va yo‘ldosh to‘sig‘i orqali o‘tadi va ko‘krak sutida aniqlanadi. Piridoksin butun organizm bo‘yicha taqsimlanadi, yo‘ldosh to‘sig‘i orqali o‘tadi va ko‘krak sutida aniqlanadi. Organizmda 40-150 mg V6 vitamini mavjud, uning har kunlik chiqarilishi 2,2-2,4% to‘ldirilish tezligida taxminan 1,7-3,6 mg ni tashkil qiladi. Piridoksinning taxminan 80% qon plazma oqsillari bilan bog‘lanadi. Tiaminning asosiy metabolitlari bo‘lib tiamin karbon kislotasi, piramin va ayrim noma‘lum metabolitlari hisoblanadi. Barcha vitaminlar orasida tiamin organizmda kam miqdorda saqlanadi. Katta odam organizmi 80% tiamin pirofosfati, 10% tiamin trifosfati va qolgan miqdori tiamin monofosfati ko‘rinishida taxminan 30 mg tiamin saqlaydi. Tiamin siydik bilan chiqariladi, T1/2 α-fazada– 0,15 soat, β-fazada – 1 soat va terminal fazada – 2 kunni tashkil qiladi. Piridoksin jigarda to‘planadi va 4-piridoksin kislotasiga oksidlanadi, u so‘rilgandan keyin maksimum 2-5 soatdan keyin siydik bilan chiqariladi. Sianokobalamin asosan safro bilan chiqariladi, buyrak orqali chiqarilishi o‘zgaruvchan – 6% dan 30% gacha. V12 vitamini ko‘krak sutiga o‘tadi. Qo‘llanilishi V1, V6 va V12 vitaminlarining isbotlangan tanqisligi bilan bog‘liq nevrologik kasalliklar; turli etiologiyali nerv tizimi kasalliklarini: nevritlar va polinevritlar (shu jumladan og‘riq sindromi bilan kechuvchi), retrobulbar nevrit, periferik falajlar (shu jumladan yuz nervi), nevralgiya, polineyropatiyalar (diabetik, alkogolli va boshqalar) ni simptomatik davolash uchun qo‘shimcha vosita sifatida; antibiotiklar yoki izoniazidlar bilan davolash chaqirgan vitaminlarni yetishmovchiligida; alkogolizmning barcha shakllarini (ayniqsa alkogolli ensefalopatiya) davolashda qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Faqat mushak ichiga qo‘llash uchun buyuriladi. Dozalash har bir pasient uchun individual bo‘lishi kerak. Kasallikning og‘ir holatlarida: 1 ampula har kuni sekin mushak ichiga (dumba mushagiga chuqur) yuboriladi. Kasallikning ingilroq shakllarida: xaftada 2 dan 3 ampulagacha yoki shifokor ko‘rsatmalari bo‘yicha. Nojo‘ya ta‘sirlari Immun tizimi tomonidan: kam hollarda – allergik reaksiyalar (teri toshmasi, nafas olishni qiyinlashishi, anafilaktik shok, Kvinke shishi). Nerv tizimi tomonidan: ayrim hollarda – bosh aylanishi, ongni chalkashishi. Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: juda kam hollarda – taxikardiya; ayrim hollarda – bradikardiya, aritmiya. Me‘da-ichak yo‘llari tomonidan: ayrim hollarda – qusish. Teri va teri osti to‘qimalari tomonidan: juda kam hollarda – ko‘p terlash, akne, qichishish, eshakemi. Suyak-mushak va biriktiruvchi to‘qima tomonidan: ayrim hollarda – tirishishlar. Umumiy buzilishlar va yuborish joyidagi buzilishlar: ayrim hollarda – preparatni yuborish joyida ta‘sirlanish yuzaga kelishi mumkin, tizimli reaksiyalar tez yuborganda yoki doza oshirib yuborilganda kuzatilishi mumkin. Agar ko‘rsatilgan nojo‘ya samaralardan birontasi chuqurlashsa yoki yo‘riqnomada ko‘rsatilgan har qanday boshqa yangi nojo‘ya samaralar paydo bo‘lsa, bu haqida shifokorga xabar berish kerak. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar dekompensasiya bosqichidagi yurak yetishmovchiligi; preparatning komponentlariga yuqori sezuvchanlik; 16 yoshgacha bo‘lgan bolalarda qo‘llash mumkin emas. Ehtiyotkorlik bilan: Vernike ensefalopatiyasi, ayollarda klimaks oldi davri va klimaks davri, og‘ir stenokardiya, megaloblast anemiya va V12 vitamini tanqisligi bilan kechuvchi xavfsiz va xavfli o‘smalar, tromb hosil bo‘lishiga moyillik, keksalarda (65 yoshdan oshgan) ehtiyotkorlik bilan qo‘llanadi.   Dorilarning o‘zaro ta‘siri Piridoksin terapevtik dozalarda periferik dekaroboksilizasiyani kuchayishi hisobiga levodopaning ta‘sirini (antiparkinsonik samarasi) kamaytirishi mumkin, shuning uchun V6 vitamini levodopa bilan va levodopa saqlovchi preparatlar bilan qo‘llanilmaydi. Sianokobalamin og‘ir metall tuzlari mavjudligida faolsizlanadi. Sulfat eritmalari bilan aralashtirilganda V1 vitamini to‘liq parchalanadi. Tiamin metabolizmi mahsulotlari mavjudligida boshqa vitaminlar faolsizlanadi. Tiamin qo‘rg‘oshin xloridi, asetatlar, karbonatlar, yodidlar, tanin kislotasi, riboflavin, temir ammoniy sitrati, penisillin (benzilpenisillin), metabisulfit va glyukoza mavjudligida faolsizlanadi. Mis mavjudligida (katalizasiyani kuchayishi) va rN ni oshganida tiaminning faolligi kamayadi. Maxsus ko‘rsatmalar Preparatni vena ichiga yuborish mumkin emas. V6 vitaminining sutkalik dozasi 2 g dan oshmasligi kerak. Preparatning tavsiya etilgan dozasini oshirish mumkin emas. V12 vitaminini yuborganda funikulyar mieloz yoki pernisioz anemiyada klinik manzara, shuningdek laborator tahlillar o‘zining spesifikligini yo‘qotishi mumkin. Homiladorlik va laktasiya davri Homiladorlik va laktasiya davrida faqat shifokor bilan maslahatlashgandan keyingina Regimed preparattini qo‘llash mumkin. Transport vositalari yoki potensial xavfli mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar aniqlanmagan. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach qo‘llanilmasin.   Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: nojo‘ya ta‘sirlar ko‘rinishlarini kuchayishi – yaqqol bosh aylanishi, ko‘ngil aynishi, aritmiya, bradikardiya, ko‘p terlash, tirishishlar. Davolash: simptomatik davolash. Chiqarilish shakli 5 ml dan to‘q sariq rangli ampulalarda. 6 ampuladan plastik poddonda tibbiyotda qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan karton qutida. Saqlash sharoiti Quruq, yorug‘likdan himoyalangan joyda, 25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 2 yil. Dorixonalardan berish tartibi Shifokor resepti bo‘yicha. Ulashish:

Аналоги лекарств

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?