UROLESAN kapsulalar N40

Обновлено: 21.07.2022

UROLESAN kapsulalar  N40
  • Категория:

    Urologik

  • Страна производитель:

    Ukraina

  • Активное вещество:

    dushisi travi ekstrakt, maslo myati perechnoy, morkovi dikoy plodi, Pixti sibirskoy maslo, ekstrakt shishek xmelya

  • Производитель:

    Киевмедпрепарат, ПАО

  • Количество в упаковке:

    40

  • Код ATX:

    G04BX

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция UROLESAN kapsulalar N40

  • Dori shakli

    10 капсуладан блистерда, 4 блистердан қутида.

  • Qadoqda soni

    40

  • Dozirovkasi

    Препарат ичга, овқатдан олдин қабул қилинади. Катталар ва 14 ёшдан катта болалар  учун тавсия этиладиган дозалари: 1 капсуладан суткада            3 марта. Ўткир ҳолатларда (шу жумладан буйрак ва жигар санчиқларида) даволаш курси давомийлиги 5 кундан 7 кунгача, сурункали ҳолатларда – 7 кундан 1 ойгачани ташкил этади. Буйрак ва жигар санчиқлари пайдо бўлганда бир марталик дозани 2 капсулагача бир марта ошириш мумкин, кейин олдинги одатдаги бир марталик (1 капсула) дозани қабул қилишларга қайтилади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Ўрганилмаган.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    – Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; – гастрит, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги;

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Оригинал ўрамда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил

  • Maxsus shartlar

    Агар конкрементларни ўлчами 3 мм дан юқори бўлса, препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат таркибида лактоза ва маккажўхори крахмали ёрдамчи моддалар бўлганлиги туфайли ирсиятида галактозани қабул қилаолмаслик, лактаза тансиқлиги ёки галактоза ва глюкоза камабсорбцияси каби ноёб ирсий ўзгаришлари бўлган беморлар препаратнинг ушбу дори турини қўлламасликлари керак. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Шифокор фикрига кўра баъзи холларда аёл учун манфаатлар хомила учун мавжуд бўлган хавфдан юқори бўлган холатларда препаратни қўллаш мумкин.  Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир хусусияти. Ўрганилмаган. Болалар. 14 ёшгача бўлган болаларда Уролесан®   препаратини суюқ ёки сироп дори турини қўллаш буюриш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Одатда Уролесан® яхши ўзлаштирилади. Препаратни қабул қилганда: –     овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диспептик кўринишлар (жумладан кўнгил айниши, қусиш); –     иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, жумладан қичишишни ҳис қилиш, юзни қизариши, тери тошмаси, эшакеми, ангионевротк шиш (оғизда ачишиш ҳисси, нафасни қийинлашиши, юзни, тилни шишлари), анафилактик шок; –    марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, атаксия, мушаклар тремори; –    юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, гипотензия, брадикардия кузатилиши мумкин.  

  • Farmakokinetikasi

    Келиб чиқиши ўсимлик бўлган мажмуавий препарат. Уролесан® препаратини таркибига кирувчи моддалар сийдик чиқариш йўллари ва буйракларда яллиғланиш кўринишларини камайтиради, буйрак ва жигарда қон айланишини кучайишига ёрдам беради, диуретик, антибактериал, сафро ҳайдовчи таъсир кўрсатади, сийдикда коллоид ҳимоя ҳосил қилади ва юқори сийдик йўллари ва ўт пуфаги силлиқ мушакларининг тонусини нормаллаштиради.    Уролесан® мочевина ва хлоридлар чиқарилишини оширади, сийдик пуфаги ва буйракдан майда конкрементлар ва қумларни чиқарилишини осонлаштиради.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Доза ошириб юборилганда кўнгил айниши, бош айланиши кузатилиши мумкин. Даволаш: Симптоматик терапия. Жуда кўп илиқ ичимлик, тинчлик, фоаллаштирилган кўмир, атропин сульфат (0,0005- 0,001 г) буюриш керак.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?