UROLESAN sirop 90ml

Обновлено: 21.07.2022

UROLESAN sirop 90ml
  • Категория:

    Urologik

  • Страна производитель:

    Ukraina

  • Активное вещество:

    dushisi travi ekstrakt, maslo myati perechnoy, morkovi dikoy plodi, Pixti sibirskoy maslo, ekstrakt shishek xmelya

  • Производитель:

    Галичфарм, ПАО

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    G04BX

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция UROLESAN sirop 90ml

  • Dori shakli

    Сироп. 90 мл дан банкаларда ёки флаконларда ёки 180 мл дан флаконларда алюмин қопқоқ ёки қалпоқ билан тиқинланган. Ҳар бир банка ёки флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва шприц-дозатор билан бирга қутида.

  • Dozirovkasi

    Препарат ичга, овқатдан олдин қабул қилинади. Катталар учун тавсия этиладиган дозалари: сироп 1 чой қошиқдан (5 мл) суткада            3 марта. Ўткир ҳолатларда (шу жумладан буйрак ва жигар санчиқларида) даволаш курси давомийлиги 5 кундан 7 кунгача, сурункали ҳолатларда – 7 кундан 1 ойгачани ташкил этади. Буйрак ва жигар санчиқлари пайдо бўлганда бир марталик дозани 2 чой қошиққача бир марта ошириш мумкин (10 мл), кейин олдинги одатдаги бир марталик (5 мл) дозани қабул қилишларга қайтилади. Болалар учун тавсия этиладиган дозалари: 2-7 ёш – 2-4 мл дан суткада 3 марта; 7-14 ёш – 4-5 мл дан суткада 3 марта. Дозалаш шприц-дозатор ёрдамида амалга оширилади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Ўрганилмаган.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    – Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; – гастрит, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги; – анамнезида тиришишлари бўлган болалар (фибрил ёки фибрилсиз)да қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Оригинал ўрамда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Очилганидан кейин 28 суткадан ортиқ бўлмаган муддатда 2 °С дан 8 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Истеъмол қилишдан олдин чайқатилсин. Яроқлилик муддати 2 йил

  • Maxsus shartlar

    Агар конкрементларни ўлчами 3 мм дан юқори бўлса, препаратни қўллаш мумкин эмас. Қандли диабет, шунингдек қонда глюкозани тутилиши ошган пациентлар Уролесан® препаратини қўллаганда эҳтиёткор бўлишлари зарур (препарат таркибига қандли сироп киради). Бронхоспазм пайдо бўлиш хавфи туфайли бронхиал астмаси бўлган беморлар эҳтиёткорлик билан қабул қилсин. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўлланилиши ўрганилмаган. Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир хусусияти. Ўрганилмаган. Болалар. Препаратни 2 ёшгача бўлган болалар қабул қилмасин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Одатда Уролесан® яхши ўзлаштирилади. Препаратни қабул қилганда: –     овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диспептик кўринишлар (жумладан кўнгил айниши, қусиш); –     иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, жумладан қичишишни ҳис қилиш, юзни қизариши, тери тошмаси, эшакеми, ангионевротк шиш (оғизда ачишиш ҳисси, нафасни қийинлашиши, юзни, тилни шишлари), анафилактик шок; –    марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, атаксия, мушаклар тремори; –    юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, гипотензия, брадикардия кузатилиши мумкин.

  • Farmakokinetikasi

    Келиб чиқиши ўсимлик бўлган мажмуавий препарат. Уролесан® препаратини таркибига кирувчи моддалар сийдик чиқариш йўллари ва буйракларда яллиғланиш кўринишларини камайтиради, буйрак ва жигарда қон айланишини кучайишига ёрдам беради, диуретик, антибактериал, сафро ҳайдовчи таъсир кўрсатади, сийдикда коллоид ҳимоя ҳосил қилади ва юқори сийдик йўллари ва ўт пуфаги силлиқ мушакларининг тонусини нормаллаштиради.    Уролесан® мочевина ва хлоридлар чиқарилишини оширади, сийдик пуфаги ва буйракдан майда конкрементлар ва қумларни чиқарилишини осонлаштиради.

  • Farmakodinamikasi

    Препарат яхши сўрилади, унинг таъсири 20-30 минутдан кейин бошланади ва 4-5 соат давом этади. Максимал самараси 1-2 соат ўтгач амалга ошади. Овқат ҳазм қилиш йўллари ва буйраклар орқали чиқарилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Доза ошириб юборилганда кўнгил айниши, бош айланиши кузатилиши мумкин. Даволаш: жуда кўп илиқ ичимлик, тинчлик, фоаллаштирилган кўмир, атропин сульфат (0,0005- 0,001 г) буюриш керак..

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?