SERTOGAMMA eritma 2 ml N5

Обновлено: 21.07.2022

SERTOGAMMA eritma 2 ml N5
  • Категория:

    Vitaminlar (Darmondorilar)

  • Страна производитель:

    Turkiya

  • Активное вещество:

    Sianokobalamin, piridoksina gidroxlorid (vitamin V6), tiamina gidroxlorid

  • Производитель:

    Dr Sertus ilaç sanayi ve ticaret limited şirketi

  • Количество в упаковке:

    5

  • Код ATX:

    A11DB Витамин B1 в комбинации с витаминами B6 и/или B12

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция SERTOGAMMA eritma 2 ml N5

  • Dori shakli

    инъекция учун эритма. 2 мл дан 5 та тўқ рангли шиша ампула контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

  • Qadoqda soni

    5

  • Dozirovkasi

    Препарат мушак ичига чуқур юбориш учун мўлжалланган. Оғир ҳолатларда ва ўткир оғриқда – 2 мл дан кунига 1 марта; касалликни зўрайиши бартараф қилинганидан сўнг, ҳамда касалликни енгил шаклларида – 2 мл дан ҳафтада 2-3 марта юборилади. Даволаш давомийлиги касалликни оғирлигига қараб белгиланади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Тиамин гидрохлориди сульфитлардан таркиб топган эритмаларда бутунлай парчаланади. Бошқа витаминлар В1 витаминини парчаланиш маҳсулотлари бўлганида фаолсизланадилар. В6 витамини леводопанинг терапевтик самарадорлигини пасайтиради. Препарат циклосерин, D-пеницилламин, адреналин, норадреналин, сульфонамидлар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    -      препаратнинг компонентларига индивидула юқори сезувчанлик; -      декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги.  

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. 

  • Maxsus shartlar

    Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш ҳусусиятига таъсири Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва потенциал ҳавфли механизмларбилан ишлайдаган шахсларга препаратни қўллашга нисбатан огоҳлантиришлар йўқ. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорликда қўллаш тавсия этилмайди. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Педиатрияда қўлланиши Препаратни болалар ва ўсмирларга қўллаш ҳавфсизлиги бўйича етарли маълумотлар мавжуд эмас. Препаратнинг таркибида бензил спирти борлиги сабабли препаратни янги туғилган чақалоқлар ва айниқса чала туғилган чақалоқларга буюриш мумкин эмас. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Жуда кам ҳолларда – кўп терлаш, ҳуснбузар тошмаси, тери реакциялари (эшакеми) кузатилади. Кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, нафасни бузилиши, анафилактик шок, Квинке шиши) ривожланиши мумкин.

  • Farmakokinetikasi

    Сертогамма – В гуруҳ витаминларидан таркиб топган мажмуавий препарат. Нейротроп ҳусусиятга эга бўлган В гуруҳ витаминлари нервлар ва ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликларида ижобий таъсир кўрсатади, юқори дозаларда оғриқ қолдирувчи таъсирга эга, қон оқимини кучайишига ёрдам беради ва нерв тизимининг фаолиятини ва қон ҳосил бўлиш жараёнини нормаллаштиради. Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) муҳим фаол модда ҳисобланади. Организмда фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпчилик ферментатив реакцияларнинг коферменти ҳисобланган кокарбоксилазага айланади. Углеворла, ёғлар ва ёғлар алмашинувида, шунингдек синапслар бўйлаб нерв қўзғалувчанлигини ўтиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Ҳужайраларнинг мембраналарини пероксидли оксидланиш маҳсулотларининг заҳарли таъсиридан ҳимоя қилади. Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) фосфорланган шаклда аминокислоталарни декарбоксилланиши ва қайта аминланиши жараёнларида, липидлар алмашинувида иштирок этувчи энзимларни таркибига киради. Периферик нерв тизими ва марказий нерв тизимини (МНТ) нормал фаолият кўрсатиши учун зарурдир. Ҳар иккала витаминнинг физиологик фаолияти бир-бирининг таъсирини кучайтириш бўлиб, бу ҳусусияти нерв-мушак ва юрак қон-томир тизимига ижобий таъсири билан намоён бўлади. В6 витаминининг танқислигида кенг тарқалган танқислик ҳолати бу витаминлар юборилганидан сўнг тез бартараф бўлади. Цианокобаламин (В12 витамини) ҳужайра метаболизми жараёнлари учун зарурдир. Қон яратиш фаолиятига таъсир қилади (анемияга қарши ташқи омил), холин, метионин, креатинин, нуклеин кислоталарни ҳосил бўлишида иштирок этади, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Лидокаин маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита сифатида таъсир қилади.

  • Farmakodinamikasi

    Парентерал юборилганидан сўнг тиамин гидрохлориди инъекция қилинган жойдан тез сўрилади ва организмга тақсимланади. Қондаги концентрацияси нисбатан паст бўлиб, бунда плазмада асосан эркин тиамин, эритроцитлар ва лейкоцитларда эса – унинг фосфорли эфирлари айланиб юради. Уни фосфорланиши жигарда амалга ошади. Энг фаол фосфорли эфири бўлиб кофермент фаоллигига эга бўлган тиаминдифосфати ҳисобланади. Ҳар куни тахминан 1 мг В1 витамини метаболимга учрайди. Метаболитлари сийдик билан чиқарилади. Биологик ярим парчаланиш даври – 0,35 соат. Ёғларда кам эриганлиги сабабли организмда тиамин гидрохлоридини тўпланиши кузатилмайди. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутида аниқланади. В6 витамини пиридоксаль-5-фосфатгача фосфорланади ва оксидланади. Қон плазмасида пиридоксаль-5-фосфат ва пиридоксаль альбумин билан боғланади. Альбумин билан боғланган пиридоксаль-5-фосфат ҳужайра мембранаси орқали ўтиши учун ишқорий фосфатаза ёрдамида пиридоксалга гидролизланади. Тахминан 80% витамин плазма оқсиллари билан боғланади. Пиридоксин гидрохлориди бутун организмга тақсимланади, йўлдош орқали ва она сутига ўтади. Организмда 40-150 мг В6 витамини сақланади, унинг кундалик чиқарилиш тезлиги организмга кириш тезлиги 2,2-2,4% бўлганида тахминан 1,7-3,6 мг ни ташкил этади. Жигарда тўпланади ва сўрилганидан сўнг максимал 2-5 соатдан кейин сийдик билан чиқариладиган 4-пиридоксин кислотасигача оксидланади. В12 витамини парентерал юборилганидан сўнг ташилиб юрадиган оқсил комплексларини ҳосил қилади, улар жигар, суяк кўмиги ва бошқа аъзолар томонидан тез сўрилади. В12 витамини сафрога тушади ва ичак-жигар циркуляциясида иштирок этади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Препаратнинг ножўя таъсирлари симптомлари яққоллигини кучайиши билан намоён бўлади. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.  

Аналоги лекарств

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?