URIKLAR kapsulalar N30
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Urologik
Страна производитель:
Buyuk Britaniya
Активное вещество:
Kaliya sitrat, listev berezi, listev brusniki, Natriya sitrat, poroshok okoloplodnik fasoli, Suxie ekstrakti kornya petrushki, travi romashki
Производитель:
Rotapharm Limited
Количество в упаковке:
30
Код ATX:
G04BX
Инструкция URIKLAR kapsulalar N30
Dori shakli
Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 2 та блистер тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
30
Dozirovkasi
Уриклар препарати ичга, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Катталар – 1-2 капсуладан суткада 2-3 марта, 6 ёшдан ошган болалар – 1 капсуладан суткада 2-3 марта қўлланади. Препаратни қабул қилиш курсининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Уриклар антисептиклар ва антибиотиклар билан бир вақтда қабул қилинганида уларнинг таъсирини кучайтиради. Цитрат комплексини сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида сийдикда рН миқдорини назорат қилиш лозим.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Препаратнинг бирон-бир компонентига ёки мураккабгулдошлар оиласига (Asteraceae) мансуб ўсимликларни индивидуал ўзлаштираолмаслик пайдо бўлганида Урикларни қабул қилиш мумкин эмас. Юрак ва буйрак етишмовчилиги оқибатида шишлар пайдо бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши Препаратни даволовчи шифокор назорати остида қўллаш мумкин. Педиатрияда қўлланилиши Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Уриклар автомобилни хайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Nojo'ya samaralari
Препарат компонентларига баъзида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат бўлиб, цитрат комплекси мавжудлиги туфайли, буйраклардаги ва сийдик чиқариш йўлларидаги тошларни дезинтеграцияси ва чиқарилишига ёрдам беради. Уриклар спазмолитик таъсир кўрсатади, сийдик чиқариш йўлари орқали тошларни ўтишига ёрдам беради, буйрак ва сийдик йўллари санчиғларида оғриқни камайтиради, буйрак функциясини яхшилайди ва диурезни оширади. Микробларга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Препарат кристалл-коллоид мувозанатини бошқаради, сийдикда тошларни ҳосил бўлишига ёрдам берувчи элементлар (шовул кислотаси, кальций, гидроксипролин) нинг концентрациясини пасайтиради. Тош ядросининг атрофида зарраларни тўпланишига тўсқинлик қилади, бу унинг келгусидаги ўсишини олдини олади. Бошқа уросептиклар билан бир вақтда қўлланганида, Уриклар уларнинг бактерицид самарасини кучайтиради. Препаратнинг литолитик самараси сийдикнинг рН боғлиқ эмас.
Farmakodinamikasi
Уриклар препаратининг терапевтик самараси, компонентларининг таъсирини йиғиндиси билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказиш мумкин эмас.
Dozani oshirib yuborilishi
Уриклар препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.