SUNAMI kapsulalar N60
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Urologik
Страна производитель:
Bolgariya
Активное вещество:
ekstrakt klyukvi
Производитель:
Dr. Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Adipharm Ltd
Количество в упаковке:
60
Код ATX:
G04BX
Инструкция SUNAMI kapsulalar N60
Dori shakli
Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
60
Dozirovkasi
Цунами препарати ичга қабул қилинади. Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Катталар ва 3 ёшдан ошган болаларга олдини олиш учун препарат кунига 1-2 капсуладан овқатдан сўнг 20 минутдан кейин, етарли миқдордаги сув билан ичиш буюрилади. Инфекцияларни мажмуавий даволашда – кунига 2-6 капсуладан қабул қилинади. Даволаш курсининг тавсия этилган давомийлиги 3-4 ҳафтани ташкил этади. Икки ҳафталик танаффусдан сўнг препарат қабул қилишни такрорлаш мумкин.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Цунами препаратини бошқа антибактериал препаратлар билан бирга қўллаш мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
• препаратнинг компонентларини индивидуал ўзлаштиролмаслик ёки компонентларига юқори сезувчанлик; • меъда-ичак йўллари аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликлари (меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги); • 3 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил.
Maxsus shartlar
Препаратнинг тавсия этилган дозасини ошириш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўллаш Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкинлигини шифокор индивидуал равишда аниқлайди. Педиатрияда қўлланиши Цунами препаратини 3 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Дори шакли: қаттиқ желатин капсулалар. Таркиби Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Йирик мевали клюква (Vaccinium macrocarpon) шарбатининг қуруқ концентрати – 200 мг; Йирик мевали клюква (Vaccinium macrocarpon) меваларининг қуруқ экстракти – 3 мг ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тальк, магний гидроксиди, кальций фосфати. Желатин капсуланинг таркиби: желатин, кармуазин, темир II ва III оксиди, темир III оксиди, титан оксиди.
Farmakodinamikasi
Цунами препаратининг таъсири таркибидаги компонентларининг ҳусусиятларини йиғиндиси билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказиш имкони йўқ.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.