UROLESAN tomchilar oralnie 25ml N1
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Urologik
Страна производитель:
Ukraina
Активное вещество:
dushisi travi ekstrakt, maslo myati perechnoy, morkovi dikoy plodi, pixtovoe maslo, ekstrakt shishek xmelya
Производитель:
Галичфарм, ПАО
Количество в упаковке:
1
Код ATX:
G04BX
Инструкция UROLESAN tomchilar oralnie 25ml N1
Dori shakli
25 мл дан флакон- томизгичда, 1 флакон – томизгич қутида; 25 мл дан флакон-томизгичда, томизгич- тиқин билан ёпилган, биринчи очиш назоратли қопқоқча билан ёпилган.
Qadoqda soni
1
Dozirovkasi
Препарат ичга, овқатдан олдин қабул қилинади. Катталар учун тавсия этиладиган дозалари: 8-10 томчидан ( қандга, қандли диабети бўлган пациентлар учун-нонга) суткада 3 марта. Буйрак ва жигар санчиқлари пайдо бўлганда бир марталик доза 15-20 томчини ташкил қилади. Даволаш курси давомийлиги 5 кундан 7 кунгача, сурункали ҳолатларда – 7 кундан 1 ойгачани ташкил этади. 7-14 ёшли болалар учун тавсия этиладиган дозалари: 5-6 томчидан ( қандга, қандли диабети бўлган пациентлар учун-нонга) суткада 3 марта. Бир марталик дозани, қабул қилиш дозаси ва давомийлигини шифокор шахсий белгилайди. Болалар. Зарур холларда 7 ёшгача бўлган болаларга Уролесан® сиропи қўллаш тавсия этилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Ўрганилмаган.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
– Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; – гастрит, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги; – анамнезида тиришишлари бўлган болалар (фибрил ёки фибрилсиз)да қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Оригинал ўрамда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. Яроқлилик муддати 3 йил
Maxsus shartlar
Агар конкрементларни ўлчами 3 мм дан юқори бўлса, препаратни қўллаш мумкин эмас. Бронхоспазм пайдо бўлиш хавфи туфайли бронхиал астмаси бўлган беморлар эҳтиёткорлик билан қабул қилсин. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўлланилиши ўрганилмаган. Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир хусусияти. Ўрганилмаган.
Nojo'ya samaralari
Одатда Уролесан® яхши ўзлаштирилади. Препаратни қабул қилганда: – овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диспептик кўринишлар (жумладан кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ); – иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, жумладан қичишишни ҳис қилиш, юзни қизариши, тери тошмаси, эшакеми, ангионевротк шиш (оғизда ачишиш ҳисси, нафасни қийинлашиши, юзни, тилни шишлари), анафилактик шок; – марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, атаксия, мушаклар тремори; – юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, гипотензия, брадикардия кузатилиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Келиб чиқиши ўсимлик бўлган мажмуавий препарат. Уролесан® препаратини таркибига кирувчи моддалар сийдик чиқариш йўллари ва буйракларда яллиғланиш кўринишларини камайтиради, буйрак ва жигарда қон айланишини кучайишига ёрдам беради, диуретик, антибактериал, сафро ҳайдовчи таъсир кўрсатади, сийдикда коллоид ҳимоя ҳосил қилади ва юқори сийдик йўллари ва ўт пуфаги силлиқ мушакларининг тонусини нормаллаштиради. Уролесан® мочевина ва хлоридлар чиқарилишини оширади, сийдик пуфаги ва буйракдан майда конкрементлар ва қумларни чиқарилишини осонлаштиради. Препарат яхши сўрилади, унинг таъсири 20-30 минутдан кейин бошланади ва 4-5 соат давом этади. Максимал самараси 1-2 соат ўтгач амалга ошади. Овқат ҳазм қилиш йўллари ва буйраклар орқали чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Доза ошириб юборилганда кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, бош айланиши кузатилиши мумкин. Даволаш: жуда кўп илиқ ичимлик, тинчлик, фоаллаштирилган кўмир, атропин сульфат (0,0005- 0,001 г) буюриш керак..