LONSURF tabletkalari 20mg/8,19mg N60
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
O'smalarga qarshi vositalar
Страна производитель:
Frantsiya
Активное вещество:
trifluridin, tipirasil
Производитель:
Les Laboratoires Servier, Франция произведено: Les Laboratoires Servier Industrie
Количество в упаковке:
60
Код ATX:
L01BC59
Инструкция LONSURF tabletkalari 20mg/8,19mg N60
Dori shakli
60 плёнка кобиқ билан қопланган таблеткалар,(10 таблетка блистерда) тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Qadoqda soni
60
Dozirovkasi
Препаратни кунига 2 марта 10 кун давомида қабул қилинг. Сўнгра 2 ҳафта танаффус қилинг. Препарат қуйидаги схема бўйича қабул қилинади: 1 ҳафта - препарат 5 кун давомида кунига 2 марта қабул қилинади; - сўнг, 2 кунлик танаффус қилинади – препарат қабул қилинмайди; 2 ҳафта - препарат 5 кун давомида кунига 2 марта қабул қилинади; - сўнг, 2 кунлик танаффус қилинади – препарат қабул қилинмайди; 3 ҳафта - препарат қабул қилинмайди; 4 ҳафта - препарат қабул қилинмайди. Сўнгра, янги 4 ҳафталик цикл худди шу схемага асосан бошланади. Препаратни қабул қилиш Препарат ичга қабул қилинади. Таблеткаларни сув билан ичиб, ютиб юбориш керак. Препаратни нонушта ва кечки овқатдан сўнг 1 соат ичида қабул қилиш керак. Агар Сиз препарат қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Ўтказиб юборилган дозанини ўрнини тўлдириш учун кейинги дозани икки баробар оширманг.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Агар Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилаётган, яқиндагина қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишингиз мумкин бўлса, бу ҳақида шифокор ёки фармацевтга хабар беринг. Бу рецептсиз препаратлар ва доривор ўсимликларга ҳам тааллуқли. Шу нарса билан боғлиқки, Лонсурф айрим бошқа дорилар таъсирига ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Айрим бошқа дорилар ҳам Лонсурфнинг даволовчи таъсирига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. ОИТВга қарши дори, масалан Зидовудин қабул қилаётганингизни шифокор ёки фармацевтга хабар бериш, айниқса, муҳим. Бу Лонсурф билан бир вақтда қабул қилишда, зидовудиннинг даволовчи таъсири камайиши мумкинлиги билан боғлиқ. Шифокор билан ОИТВ га қарши бошқа дорига ўтиш имкониятини муҳокама қилинг. Агар юқорида келтирилганлар Сизга тааллуқли бўлса (шунингдек, шубҳа мавжуд ҳолларда), Лонсурфни қабул қилишдан аввал шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Лонсурфни қуйидаги ҳолатларда қабул қилман Агар Сиз трифлуридин, типирацил ёки ердамчи компонентларига нисбатан аллергия билан азият чекаётган бўлсангиз. Агар юқорида келтирилганлар Сизга тегишли бўлса, Лонсурфни қабул қилманг. Шубҳаланганда, Лонсурфни қабул қилишдан аввал шифокорга мурожаат қилинг.
Maxsus saqlash sharoitlari
30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлик муддати 36 ой. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. Препаратни ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ёки блистердаги “EXP” ўтгандан сўнг қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилганда ойнинг охирги куни назарда тутилади. Дори воситасини оқава сувларга ёки хўжалик чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас.Бошқа ишлатилмайдиган дориларни қандай йўқотиш кераклиги ҳақида фармацевтдан сўранг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга қаратилган.
Maxsus shartlar
Эҳтиёткорлик шартлари ва чоралари Лонсурфни қабул қилишдан аввал, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг агар сиз: -буйрак касалликлари билан оғриган бўлсангиз; -жигар хасталиклари билан оғриган бўлсаниз. Шубҳаланганда, Лонсурфни қабул қилишдан аввал шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Даволаниш давомида қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин. -организмни бактериал ва замбуруғли инфекциялардан ҳимоя қилувчи айрим оқ қон таначалари миқдорининг камайиши (нейтропения). Нейтропения натижасида кучли иситма (фебрил нейтропения) ва қоннинг заҳарланиши юзага келиши мумкин (септик шок). -қизил қон таначалари миқдорининг камайиши (анемия) -қонда қотишма ҳосил қилиши ва шикастланган қон томирларини беркитиб қўйиш орқали қон кетишини тўхтатувчи тромбоцитлар миқдорининг камайиши (тромбоцитопения) -меъда ичак бузилишлари. Препаратни қабул қилишни бошлашдан аввал диққат билан ушбу йўриқномани охиригача ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим бўлган маълумот сақлайди. Ушбу йуриқномани сақлаб қўйинг. Уни қайта ўқиб чиқиш керак бўлиб қолиши мумкин. Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Агар уларнинг касаллик белгилари Сизникига ўхшаш бўлса ҳам, уларнинг соғлиғига зарар келтириши мумкин. Агар Сизда бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу шунингдек, ушбу йуриқномада санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя самараларига ҳам тааллуқлидир. Таҳлиллар ва текширувлар Лонсурф билан даволашнинг ҳар бир циклидан олдин шифокор қон таҳлилини ўтказади. Ҳар 4 ҳафтада янги йикл бошланади. Лонсурфнинг қон ҳужайраларига таъсир қилиш мумкинлиги туфайли таҳлил ўтказилиши керак. Болалар ва ўсмирлар Препарат болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда қўллаш учун мўлжалланмаган. Бу унинг самарадор ёки хавфсиз бўлмаслиги билан боғлиқ. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Агар Сиз ҳомиладор ёки эмизаётган бўлсангиз, ҳомиладорликка тахмин бўлса ёки режалаштираётган бўлсангиз, ушбу препаратни қабул қилишдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Лонсурф она бачадонидаги ҳомилага зиён етказиши мумкин. Агар Сиз ҳомиладор бўлиб қолган бўлсангиз, у ҳолда Лонсурф билан даволаниш фойдасининг болага зарар етказиш хавфидан устунлигини Сиз шифокор билан биргаликда ҳал қилишингиз керак. Агар Сиз Лонсурф қабул қилаётган бўлсангиз, болани эмизиш мумкин эмас, чунки Лонсурф кўкрак сутига ажралиши номаълум. Контрацепция Препаратни қабул қилиш вақтида ҳомиладор бўлиб қолиш мумкин эмас. Бу шу билан боғлиқки, она бачадонидаги ҳомилага зиён етказилиши мумкин. Препаратни қабул қилиш вақтида Сиз ва ҳамкорингиз самарали контрацепция усулларидан фойдаланиши керак. Улардан фойдаланиш препарат қабул қилиш тугаганидан сўнг 6 ой давомида давом эттирилиши керак. Агар Сиз ёки Сизнинг ҳамкорингиз шу вақт ичида ҳомиладор бўлиб қолса, дарҳол шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак. Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Лонсурфнинг машина ҳайдаш ва механизмларни бошқаришга таъсир қилиши номаълум. Диққатни жамлаш қобилияти ва реакциялар тезлигига таъсир қилувчи симптомлар юзага келганда, машинани ҳайдаш ва исталган ускуна ёки механизмлардан фойдаланиш керак эмас. Лонсурф лактоза сақлайди Агар шифокор Сизда қанднинг айрим турларини ўзлаштиролмаслик мавжудлигини айтган бўлса, ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан аввал у билан маслаҳатлашинг.
Nojo'ya samaralari
Барча дори воситалари сингари, ушбу препарат ҳам ножўя таъсирларни чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада ҳам юзага чиқавермайди. Препаратни қабул қилганда, қуйидаги ножўя таъсирлар юзага келиши мумкин: Агар Сиз қуйидаги жиддий ножўя самараларни ҳис этсангиз, дарҳол шифокорга хабар беринг (кўпчилик ножўя самаралар лаборатория таҳлил натижаларида ўз аксини топади, масалан қон ҳужайраларига таъсир кўрсатувчи ножўя таъсирлар): - нейтропения (жуда тез-тез), фебрил нейтропения (тез-тез) ва септик шок (тез-тез эмас). Белгилари: титраш, қалтираш, терлаш ва бактериал ва замбуруғ инфекциянинг бошқа белгилари. - камқонлик (жуда тез-тез). Белгилари: хансираш, толиқиш ва рангсизлик. - қусиш (жуда тез-тез) ва диарея (жуда тез-тез), агар улар оғир кечса ёки узоқ муддат сақланиб қолса ҳолсизланишга олиб келиши мумкин. - оғир меъда ичак бузилишлари: қоринда оғриқ (тез-тез), асцит (тез-тез эмас), колит(тез-тез эмас), ўткир панкреатит(тез-тез эмас), ичак тутилиши (тез-тез эмас) ва қисман ичак тутилиши (тез-тез эмас). Белгилари: қусиш, тўлиқ ёки қисман ичак тутилиши, иситмали қалтираш ёки қорин терлаши билан кечувчи қориндаги жадал оғриқ. - тромбоцитопения (жуда тез-тез). Белгилари: оддий бўлмаган кўкаришлар ёки қон кетишлар. - ўпка артерияси тромбоэмболияси (тез-тез эмас): ўпкада қон қотишмаси. Белгилари: хансираш ва кўкрак ёки оёқда оғриқ. - ўпканинг интерстициал касаллиги препаратни Японияда қабул қилган пациентларда кузатилган. Белгилари: нафас олишнинг қийинлашиши, йўтал билан кечувчи хансираш ёки ҳароратнинг кўтарилиши. Ушбу ножўя таъсирларнинг айримлари ўлимга олиб келиши мумкин. Бошқа ножўя таъсирлар Агар Сиз қуйидаги ножўя таъсирлардан исталган бирини ҳис этсангиз, шифокорга хабар беринг. Кўпчилик ножўя таъсирлар лаборатория таҳлилларида кўринади, масалан, қон ҳужайраларига таъсир кўрсатувчи ножўя самаралар. Шифокор таҳлил натижаларида ушбу ножўя таъсирларга эътибор қаратади. жуда тез-тез: 10 пациентдан 1 нафаридан кўпида учрайди: иштаҳанинг пассайиши, кучли чарчоқ ҳисси (юқори толиқиш), ўзини жуда ёмон ҳис қилиш (кўнгил айниши), лейкоцитлар деб номланувчи оқ қон таначалари сонининг камайиши – инфекция хавфини оширади. Тез-тез: 10 пациентдан 1 нафаридан кўп бўлмаган ҳолда учрайди: тана ҳароратининг кескин кўтарилиши, соч тўкилиши, озиб кетиш, таъм сезишни бузилиш, қабзият, ўзини ёмон ҳис қилиш (умумий ҳолсизлик), альбумин ёки қондаги умумий оқсил миқдорининг пасайиши, қонда билирубин миқдорининг ошиши – тери ва кўзларнинг сарғайишини чақириши мумкин, лимфоцитлар деб номланувчи оқ қон таначалари миқдорининг камайиши – инфекция хавфи ортади, оеқ-қул панчаларини шиши, болдир ва товон шиши, қизариш, терлаш, қўл кафтлари ва оёқ товонида оғриқ (кафт-товон синдроми), қўл ва оёқларда увишиш ёки санчиш хисси, оғиз бўшлиғида оғриқ ёки бузилишлар, шиллиқ қаватлар шиши – бурун, оғиз, томоқ, кўзлар, аёллар жинсий аъзоси, ўпка ва ичакда, жигар ферментлари миқдорининг ошиши, сийдикда оқсилнинг пайдо бўлиши, тошма, қичишиш ва тери кепаклашиши. Тез-тез эмас:100 пациентдан 1 нафаридан камида учрайди -паст ёки юқори артериал босим; -тромблар, масалан, мияда ёки оёқларда; -қоннинг қотиши билан боғлиқ муаммолардан далолат берувчи қон таҳлили натижалари, бунинг натижасида тез-тез қон кетишлари юзага келиши мумкин; -яққол юрак уриши, кўкракда оғриқ; -аномал равишда юрак қисқаришлари тезлигининг ошиши ёки камайиши; -юрак эгринисини ўзгариши (ЭКГ-электрокардиограмма); -оқ қон таначалари миқдорининг ошиши; -моноцитлар деб номланган оқ қон таначалари миқдорининг ошиши; -қонда лак моноцитлар деб номланган оқ қон таначалари миқдорининг ошиши; -татдегидрогеназа миқдорининг ошиши; -қонда фосфатлар, натрий, калий ва кальций миқдорларининг камайиши;. -гранулоцитлар ёки моноцитлар деб номланувчи қизил қон таначалари миқдорининг камайиши – инфекция хавфи ортади; -қонда қанднинг юқори миқдори (гипергликемия), қонда мочевина, креатинин ва калий миқдорларининг ошиши; -яллиғланиш ҳолатини кўрсатувчи қон таҳлили натижалари (С реактив оқсил миқдорининг ошиши); -қулоқда оғриқ; -айланиш хисси (вертиго); -бош айланиши, бош оғриғи; -бурундан ажралмалар ёки қон кетиши, бурун бўшлиғи касалликлари; -томоқ оғриғи, хириллаш, овоз бузилишлари; -кўзларни қизариши ва қичишиши, кўз инфекциялари, кўз ёшланиши, кўз қуриши, кўришнинг бузилиши: кўришнинг хиралашиши, кўз олдида жисмларни иккиланиши, кўришнинг ёмонлашиши, катаракта; -сувсизланиш; -қорин дам бўлиши, ичакда газларнинг йиғилиши, меъдада ҳазм бўлмаслик; -овқат ҳазм қилиш йўлларининг юқори ва қуйи қисларида оғриқ ва яллиғланиш; -ичакда яллиғланиш, шиш ёки қон кетиши, ичакда инфекциялар; -меъда ва қизилўнгачда яллиғланиш ёки кислотали муҳитни ошиши, кекириш; -тил оғриши, оғизда полиплар ва яралар, қайт килишига кистовар; -оғизда ёқимсиз ҳид хиссани, тишларнинг бузилиши, тишлар ва милкларнинг касалликлари, милклар қонаши, милқ инфекциялари; -тери қуриши; -бўғим ёки оёқнинг катта бармоғида шиш ёки оғриқлар; -қўл ва оёқларда оғриқ ва оғирлик хисси; -оғриқ, шу жумладан рак туфайли чақирилган; -суяк ва мушакларда оғриқ, мушаклар ҳолсизлиги ва спазмлари, пай, нервлар ва тугунларда оғриқ; -совуқ хисси; -ўраб олувчи темиратки (герпес вируси чақирган нервлар яллиғланиши туфайли шикастланган нерв тугунларида оғриқ ва пуфаксимон тошма); -жигар функцияси бузилишлари; -ўт йўллари яллиғланиши ёки инфекцияси, ўт йўллари диаметрининг катталашиши; -буйрак етишмовчилиги; -инфекциялар: бактерияли, вирусли ёки замбуруғ табиатли; -сийдик пуфагининг яллиғланиши ва инфекциялари; -сийдик таҳлилининг ўзгариши, сийдикда қон; -суюқлик чиқарилишининг ўзгариши (сийдик тутилиши), сийдик пуфаги устидан назоратнинг йўқотилиши (сийдикни тутиб тура олмаслик); -атлет товони – товонларнинг замбуруғли инфекцияси, кандидоз; -ўпкаларда суюқлик тупланиши; -ҳайз циклининг бузилиши; -хавотирлик хисси; -хушдан кетиш; -ачишиш хисси, сезишнинг ошиши ёки пасайиши ва бошқа жиддий бўлмаган неврологик бузилишлар; -қичишувчи каварчиқли тошма, терни қизариши, қаварчиқлар, тери кепаклаши, эшакеми, ҳуснбузарлар, терига қон қуйилишлари; -йўтал, хансираш, бурун, томоқ, нафас йўллари ва ўпка инфекцияси; -уйқунинг бузилиши ва уйқунинг қийин келиши; -одатдагидан кўпроқ терлаш, ёруғликка сезувчанлик, тирноқларнинг шикастланиши. Агар Сизда ҳар қандай ножўя таъсир юзага келса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Ушбу йўриқномада келтирмаган бирор-бир булиши мумкин бунга ножўя самараларга ҳам тегишли. Ножўя таъсирлар ҳақида маълумот бериб, Сиз ушбу препаратнинг хавфсизлиги ҳақида маълумотларни йиғишга ердам берасиз.
Farmakokinetikasi
Таъсир механизми Лонсурф таркибига нуклеозиднинг ўсмага қарши тимидин аналоги ҳисобланувчи трифлуридин ва тимидинфосфорилаза (Тфаза) ингибитори ҳисобланувчи типирацил гидрохлорид 1:0,5 моляр нисбатда (масса бўйича нисбати 1:0,471) сақлайди. Рак ҳужайраларига тушиб, трифлуридин тимидинкиназа таъсири остида фосфорланишга учрайди, сўнг ҳужайраларда дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) субстратигача метаболизмга учрайди ва ДНКга тўғридан тўғри ўрнашади, бунинг натижасида у ДНК функцияси бузади ва ҳужайра пролиферациясини ингибиция килади. Аммо трифлуридин ичга қабул қилингандан сўнг ТФаза таъсири остида тез парчаланади ва жигардан биринчи ўтишидаёқ фаол метаболизмга учрайди, шунинг учун препарат таркибига ТФаза ингибитори – типирацил гидрохлорид киритилган. Клиника олди тадқиқотларда, трифлуридин ва типирацил гидрохлорид колоректал ракнинг 5-фторурацил (5-ФУ)га ҳам сезгир, ҳам турғун ҳужайравий чизиқларига нисбатан ракга қарши фаоллик намоён қилган. Трифлуридин ва типирацил гидрохлориднинг бир қанча инсон ўсмаларининг ксенотрансплантантларига қарши цитотоксик таъсири ДНКга ўрнатилган трифлуридин миқдорига кучли равишда боғлиқ бўлган, бу эса, эҳтимол, препаратнинг асосий таъсир механизмини таърифлайди. Фармакодинамик самаралари Тарқалган катта ўсмалари бўлган пациентлар иштирокидаги очиқ тадқиқотда, Лонсурф плацебо билан таққослаганда, QT/QTc оралиғининг узайишига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаган.
Farmakodinamikasi
Сўрилиши [14C]-трифлуридин сақловчи Лонсурф ичга қабул қилингандан сўнг, қабул қилинган трифлуридиннинг 57% сўрилган ва қабул қилинган дозанинг фақат 3% ахлат билан чиқарилган. [14C]-типирацил гидрохлорид сақловчи Лонсурф ичга қабул қилингандан сўнг, қабул қилинган типирацил гидрохлориднинг энг камида 27% ва умумий радиофаол дозанинг 50% ахлатда аниқланган, бу эса типирацил гидрохлориднинг меъда ичак йўлларида ўртача сўрилишини кўрсатади. Лонсурф бир марта (35 мг/м2) қабул қилингандан сўнг, тарқалган катта ўсмалари бўлган пациентларда трифлуридин ва типирацил гидрохлориднинг қон плазмасида максимал концентрацияга эришиш ўртача вақти (tmax) мувофиқ равишда тахминан 2 ва 3 соатни ташкил қилади. Лонсурфни кўп марталик (35 мг/м2/суткада 2 марта, ҳафтада 5 кун, 2 кун танаффус билан 2 ҳафта мобайнида ва сўнгра, 14 кунлик танаффус, цикл ҳар 4 ҳафтада такрорланади) қабул қилишнинг фармакокинетик (ФК) таҳлилида, концентрация-вақт эгри чизиқ остидаги майдон 0 дан Лонсурфни кўп марталик (1 цикл 12 кун) қабул қилишдан сўнг, миқдорий аниқлашга имкон берувчи трифлуридиннинг сўнгги концентрацияси (AUC0-last) бир марта (1 циклнинг 1 куни) қабул қилинганга нисбатан тахминан 3 баробар кўп, максимал концентрация (Cmax) эса – тахминан 2 баробар кўп бўлган. Шунга қарамай, типирацил гидрохлориднинг кумуляцияси ва Лонсурфни қабул қилишдаги кейинги циклларда (Цикл 2 ва 3, кун 12) трифлуридиннинг кейинги кумуляциялари содир бўлмаган. Лонсурфни кўп марта (35 мг/м2/суткада 2 марта) қабул қилгандан сўнг, тарқалган катта ўсмалари бўлган пациентларда трифлуридин ва типирацил гидрохлориднинг қон плазмасида максимал концентрацияга эришиш ўртача вақти (tmax) мувофиқ равишда тахминан 2 ва 3 соатни ташкил қилган. Типирацил гидрохлориднинг таъсири Лонсурфни бир марта қабул қилгандан сўнг (35 мг/м2), фақат трифлуридин (35 мг/м2/)ни қабул қилиш билан солиштирилганда, нисбатан камроқ ўзгарувчанликда, трифлуридиннинг AUC0-last ўртача қиймати 37 марта, Cmax қиймати эса 22 марта ортган. Овқатланишга таъсири Катта ўсмалари бўлган 14 пациент Лонсурфни кўп миқдорда ёғ сақлаган юқори калорияли стандартланган овқат порциясидан сўнг бир марта35 мг/м2 дозада қабул қилишганда, трифлуридин концентрация-вақт эгри чизиқ остидаги майдон (AUC) ўзгармаган, лекин трифлуридин Cmax ҳамда типирацил гидрохлориднинг Cmax ва AUC препаратни оч қоринга қабул қилгандагига нисбатан тахминан 40% га камайган. Клиник тадқиқотларда Лонсурф нонушта ва кечки овқатдан сўнг 1 соат ичида қабул қилинган. Тақсимланиши Трифлуридиннинг 96%дан кўпроғи инсон плазмаси оқсиллари, асосий ўринда, зардоб альбумини билан боғланади. Типирацил гидрохлориднинг плазма оқсиллари билан боғланиши камида 8% ташкил қилади. Лонсурфни бир марта (35 мг/м2) қабул қилгандан сўнг тарқалган катта ўсмали пациентларда трифлуридин ва типирацил гидрохлориднинг тахминий тақсимланиш ҳажми (Vd/F) мувофиқ равишда 21 л ва 333 л ни ташкил қилган. Биотрансформацияси Трифлуридин, асосан, ТФаза таъсири остида ТФУ нофаол метаболити пайдо бўлиши билан метаболизмга учраш орқали чиқарилади. Сўрилгандан кейин, трифлуридин метаболизмга учрайди ва сийдик орқали ТФУ ва трифлуридин глюкуронид изомерлари кўринишида чиқарилади. Бошқа иккиламчи метаболитлар 5--карбоксиурацили 5-карбокси-2’-дезоксиуридин ҳам аниқланган, бироқ плазма ва сийдикда улар кичик ёки из қолдирадиган миқдорда учрайди. Типирацил гидрохлорид инсон жигарининг S9 да ва инсон музлатилган гепатоцитларида метаболизмга учрамаган. Инсон плазмаси, сийдиги ва ахлатида асосий компонент типирацил гидрохлорид, асосий метаболит эса 6-гидроксиметилурацил бўлган. Чиқарилиши Лонсурф дозалаш ва қабул қилиш тартибига доир тавсияномаларга мувофиқ кўп марта қабул қилингандан сўнг, трифлуридиннинг ўртача ярим чиқарилиш даври (t1/2) 1 цикл 1 кунда ва 1 цикл 12 кунда мос равишда 1,4 соат ва 2,1 соатни ташқил килган. Типирацил гидрохлориднинг t1/2 ўртача қиймати 1 цикл 1 кун ва 1 цикл 12 кунда мос равишда 2,1 соат ва 2,4 соатни ташкил қилган. Лонсурф бир марта (35 мг/м2) ичга қабул қилингандан сўнг тарқалган катта ўсмалари бўлган пациентларда трифлурадин ва типирацил гидрохлорид клиренси (CL/F) ичга қабул қилингандан сўнг мос равишда 10,5 л/с ва 109 л/с ни ташкил қилган. [14C]-трифлуридин сақлаган Лонсурф бир марта қабул қилингандан сўнг, радиофаолликнинг умумий кумулятив чиқарилиши қабул қилинган дозанинг 60% ини ташкил қилган. Аниқланган радиофаолликнинг кўпчилиги (қабул қилинган дозанинг 55%) 24 соат давомида сийдик билан, ахлат ва чиқарилаётган ҳаво билан эса, умумий 3% дан камроғи чиқарилган. [14C]-типирацил гидрохлорид сақлаган Лонсурф бир марта ичга қабул қилингандан сўнг аниқланган радиофаоллик қабул қилинган дозанинг 77%ини ташкил қилган, бундан 27% сийдик ва 50% ахлат билан чиқарилган. Пропорционалиги/Нопропорционалиги Дозани танлаш бўйича тадқиқотда (15 – 35 мг/м2 суткада 2 марта), трифлуридиннинг 0 дан 10 соатгача AUC қиймати (AUC0-10) дозани оширишдан келиб чиққан ҳолда тахмин қилинганидан ҳам кучлироқ узайган; шундай бўлса ҳам, ичга қабул қилингандан сўнг, трифлуридин клиренси (CL/F) ва тахминий тақсимланиш ҳажми (Vd/F), умуман олганда 20-30 мг/м2 дозалар оралиғида доимий бўлган. Трифлуридин ва типирацил гидрохлорид экспозиясининг бошқа кўрсаткичлари дозага мутаносиб равишда ўзгариб борган. Махсус гуруҳ пациентларида фармакокинетикаси Ёш, жинс ва ирқий мансублиги Популяцион фармакокинетика таҳлили натижаларига кўра, ёш, жинс ва ирқий мансубликнинг трифлуридин ва типирацил гидрохлорид фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсири йўқ. Буйраклар функциясини бузилиши RECOURSE тадқиқотида Лонсурф қабул қилган 533 пациентдан 306 нафарида (57%) буйрак функцияси меъёрида (КК ≥ 90 мл/мин) бўлган, 178 (33%) нафарида буйрак функциясининг енгил даражадаги (КК 60 – 89 мл/мин) бузилиши ва 47 нафарида (9%) – буйрак функцияси ўрта даражадаги (КК 30 – 59 мл/мин) бузилиши кузатилган, 2 нафар пациент бўйича маълумотлар бўлмаган. Буйрак функцияси оғир бузилиши бўлган пациентлар тадқиқотга қўшилмаган. Популяцион фармакокинетика таҳлили натижаларига кўра, Лонсурф экспозицияси буйрак функцияси енгил бузилган (КК = 60 – 89 мл/мин) пациентларда буйрак функцияси меъёрида бўлган (КК ≥ 90 мл/мин) пациентлар кўрсаткичлари билан таққослаб бўладиган даражада бўлган. Ўрта даражада буйрак функцияси бузилишида (КК = 30 – 59 мл/мин) Лонсурф экспозиясининг ошиши кузатилган. Ҳисоб қиймати (КК) трифлуридин ва типирацил гидрохлориднинг якунловчи моделларида аҳамиятли ковариата CL/F бўлган. Енгил (n=38) ва ўрта (n=16) даражада буйрак функцияси бузиллишлари булган пациентларда AUC нинг ўртача нисбати буйрак функцияси меъёрда бўлган пациентлардагига нисбатан мос равишда трифлуридин учун 1,31 ва 1,43 ва типирацил гидрохлорид учун 1,34 ва 1,65 ни ташкил қилган. Оғир даражада буйрак функцияси бузилган пациентларда ва буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида трифлуридин ва типирацил гидрохлорид фармакокинетикаси ўрганилмаган. Жигар функцияси бузилиши Попуяцион фармакокинетика таҳлили натижаларига кўра, жигар функцияси кўрсаткичлари, жумладан ишқорий фосфатаза (ИФ, 36-2322 ТБ/л), аспартатаминотрансфераза (АСТ, 11-197 ТБ/Л), аланинаминотрансфераза (АЛТ, 5-182 ТБ/Л) ва умумий билирубин (0,17-3,20 мг/дл) трифлуридин ва типирацил гидрохлорид кўрсаткичлари фармакокинетикасининг аҳамиятли ковариатлари ҳисобланмаган. Зардоб альбумини миқдори трифлудирин клиренсига аҳамиятли таъсир кўрсатади, бунда қайтар корреляция кузатилади. Альбуминнинг 2,2-3,5 г/дл оралиқдаги паст қийматларида клиренснинг мувофиқ қиймати 4,2-3,1 л/с оралиқда бўлган. Махсус тадқиқотда трифлуридин ва типирацил гидрохлорид фармакокинетикаси хавфли ўсмалар бўлган, енгил ёки ўрта даражадаги (янги ҳосил бўлган хавфли ўсмалар Миллий институти [NCI]нинг, мувофиқ равишда, В ва С меъзон гуруҳлари) жигар функцияси бузилишлари бўлган пациентларда ва жигар функцияси меъёрида бўлган пациентларда баҳоланган. Аҳамиятли ўзгариб турувчи чекланган маълумотлар асосида, жигар функцияси меъёрда бўлган пациентлар фармакокинетикасида енгил ва ўрта даражада жигар функцияси бузилган пациентлар билан солиштирилганда статистик аҳамиятга эга бўлган фарқлар аниқланмаган. Фармакокинетика ва АСТ ва/ёки қон умумий билирубини кўрсаткичлари орасида на трифлуридин ва на типирацил гидрохлорид учун корреляциялар аниқланмаган. Трифлуридин ва типирацил гидрохлориднинг ярим чиқарилиш даври ва тўпланиш коэффициенти ўрта ва енгил даражада жигар функцияси бузилишлари бўлган пациентлар ва жигар функцияси нормада+ бўлган пациентлар учун ўхшаш бўлган. Енгил даражада жигар функцияси бузилганда, бошланғич дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Гастрэктомия Гастрэктомияни ўтказган пациентлар сонининг камлиги (умумий миқдорнинг 1%) туфайли, популяцион фармакокинетика таҳлилида гастрэктомиянинг фармакокинетика кўрсаткичларига таъсирини ўрганишнинг имкони бўлмаган.
Dozani oshirib yuborilishi
Агар Сиз керагидан ортиқча Лонсурф қабул қилган бўлсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг ёки дарҳол шифохонага мурожаат қилинг. Дори воситасининг ўрамини ўзингиз билан олинг.