LOPIGROL tabletkalari 75mg N28

Обновлено: 21.07.2022

LOPIGROL tabletkalari 75mg N28
  • Категория:

    Antitrombotik vositalar

  • Страна производитель:

    Turkiya

  • Активное вещество:

    Klopidogrel

  • Производитель:

    Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: Abdi Ibrahim Ilac San. ve Tic. A.S.

  • Количество в упаковке:

    28

  • Код ATX:

    B01AC04

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция LOPIGROL tabletkalari 75mg N28

  • Dori shakli

    Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 14 таблетка блистерда. 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

  • Qadoqda soni

    28

  • Dozirovkasi

    Миокард инфаркти, ишемик инсультни ўтказган ва периферик артерияларнинг касалликларига ташхис қўйилган беморларда ишемик бузилишларни олдини олиш учун катталарга (шу жумладан кекса ёшдаги пациентларга) овқатланишдан қатъий назар ичга 75 мг дан суткада 1 марта буюрилади. Даволашни патологик Q тишини ҳосил бўлиши билан кечувчи миокард инфарктини ўтказгандан сўнг бир неча кундан 35 кунгача муддат ичида ва ишемик инсультдан сўнг – 7 кундан 6 ойгача муддат ичида бошлаш керак. ST сегментини кўтарилиши бўлмаган ўткир коронар синдромда (патологик Q тиши бўлмаган миокард инфаркти ёки ностабил стенокардия) даволашни 300 мг бир марталик юклама дозасини буюриш билан бошлаш, сўнгра эса препаратни 75 мг дозада суткада 1 марта (бир вақтнинг ўзида ацетилсалицил кислотасини суткада 75-325 мг дозада буюриш билан бирга) қўллашни давом эттириш керак. Ацетилсалицил кислотасини катта дозаларда қўллаш қон кетиш хавфини юқори бўлиши билан боғлиқлиги сабабли, тавсия этилган дозаси 100 мг дан ошмаслиги керак. Даволаш курси – 1 йилгача давом этади. ST сегментини кўтарилиши бўлган ўткир коронар синдромда (ўткир миокард инфаркти) препарат 75 мг дозада суткада 1 марта бошланғич юклама дозаси ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада тромболитиклар билан бирга ёки тромболитикларсиз буюрилади. 75 ёшдан ошган пациентларни клопидогрел билан даволаш юклама дозани қўлламасдан амалга оширилиши керак. Мажмуавий даволаш касалликнинг симптомлари пайдо бўлганидан сўнг имкон борича эртароқ бошланади ва камида 4 ҳафта давом эттирилади. Максимал самараси препарат 3 ой давомида қабул қилингандан сўнг кузатилади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Клопидогрел ва гепарин, варфарин ёки бошқа тромболитик препаратларни бир вақтда буюриш қон кетиш ҳавфини оширади. Лопигрол коллаген томонидан индуцияланган тромбоцитлар агрегациясига ацетилсалицил кислотасининг таъсирини кучайтиради, НЯҚП қабул қилиш фонида меъда-ичакдан қон кетишини ривожланиш ҳавфини оширади. Клопидогрелни омепразол ва эсомепразол билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки антиагрегант фаоллигини камайиши юз беради. Н2 блокаторлари ва антацидлар каби меъдада кислоталикни пасайтирувчи бошқа дори воситаларни клопидогрелнинг антитромбоцитар фаоллигига таъсир қилишини тасдиқловчи далиллар йўқ. Лопигролни атенолол, нифедипин билан бирга, шунингдек атенолол ва нифедипин билан мажмуада қўлланганида клиник жиҳатдан аҳамиятли фармакодинамик ўзаро таъсирлар кузатилмаган. Бундан ташқари, фенобарбитал, циметидин ва эстрогенни бир вақтда қўллашни Лопигролнинг фармакодинамикасига аҳамиятли даражада таъсири аниқланмаган. Лопигрол билан бир вақтда қўлланганида дигоксин ва теофиллиннинг фармакокинетикаси ўзгармаган. Антацидлар Лопигролнинг сўрилиш кўрсаткичларини ўзгартирмаган. Одам жигаридаги микросомаларни текшириш жараёнида, Лопигрол цитохром Р450 (CYP) ферментлар тизимидаги ферментлардан бирининг (CYP2C9) фаоллигини ингибиция қилиши мумкинлиги намойиш этилган. Бунинг натижасида, масалан фенитоин ва толбутамид каби баъзи дори воситаларнинг плазмадаги даражаси ошиши мумкин, чунки улар CYP2C9 ёрдамида метаболизмга учрайдилар. Диуретиклар, β-адренорецепторларнинг блокаторлари, ААФ ингибиторлари, кальций каналларининг антагонистлари, гипохолестеринемик воситалар, коронар вазодилататорлар, антидиабетик воситалар, тутқаноққа қарши воситалар, гормонларни ўрнини босувчи воситалар каби турли препаратларни бир вақтда қўллаш натижасида ножўя таъсирларнинг бирон-бир белгилари аниқланмаган.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    •       оғир даражадаги жигар етишмовчилиги; •       ўткир қон кетиши (масалан, пептик ярада ёки бош мияга қон қуйилишида); •       препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда; •       болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.

  • Maxsus shartlar

    Лопигрол препарати ацетилсалицил кислотаси, ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), гепарин, гликопротеин IIb/IIIa ингибиторлари ёки фибринолитиклар билан мажмуада қўлланганида, шунингдек қон кетишини ҳавфи юқори бўлган жароҳатлар, жарроҳлик аралашувлари ёки бошқа патологик ҳолатлар билан боғлиқ бўлган беморларда Лопигрол қўлланганида даволашнинг биринчи ҳафтаси давомида қон таҳлили ўтказилиши керак. Жарроҳлик аралашувини ўтказиш режалаштирилганида Лопигрол билан даволаш курсини операциядан 7 кун олдин тўхтатиш керак. Клопидогрелни ишемик инсультнинг ўткир даврида (биринчи 7 кун давомида) буюриш мумкин эмас. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга, қон кетишини ҳавфи юқори бўлган (айниқса, меъда-ичакдан ва кўз олмаси ичига) беморларга, шунингдек жигар фаолиятини, геморрагик диатезни ривожланиши мумкин бўлган, ўртача даражадаги бузилишлари бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик даврида Лопигрол препарати фақат қатъий тиббий кўрсатмаларга қараб буюрилади. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Педиатрияда қўлланиши Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга препаратни қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Лопигрол қабул қилинганидан сўнг автомобилни бошқариш қобилиятини ёмонлашиш белгилари ёки руҳий иш қобилиятини пасайиш белгилари аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Қон ивиш тизими томонидан: меъда-ичакдан қон кетишлар, геморрагик инсульт. Қон яратиш тизими томонидан: нейтропения, тромбоцитопения. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқ, диспепсия, гастрит, қабзият, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яралари, диарея. Дерматологик реакциялар: тери тошмалари, қичишиш. Марказий ва периферик нерв тизими: бош оғриғи, бош айланиши.

  • Farmakokinetikasi

    Лопигрол – антиагрегант восита бўлиб, коронар қон томирларини кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. Аденозинтрифосфатини (АДФ) тромбоцитларнинг рецепторлари билан боғланишини селектив ва қайтмас блоклайди, уларнинг фаоллашувини бостиради, фаолият кўрсатадиган АДФ-рецепторларнинг миқдорини (шикастламасдан) камайтиради, фибриногенни сўрилишига тўсқинлик қилади ва тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади. Фосфодиэстераза (ФДЭ) нинг фаоллигига таъсир қилмасдан, АДФ томонидан озод этилган тромбоцитларнинг фаоллигини ошишини блокада қилиш орқали бошқа агонистлар чақирган тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Тромбоцитлар агрегациясини тормозланиши препаратнинг бир марталик дозаси ичга қабул қилинганидан сўнг 2 соатдан кейин кузатилади (40% ингибиция бўлади). Препарат қайта қўлланганида самараси кучаяди ва 3-7 кун давомида даволангандан кейин барқарор ҳолатга (60% гача қисми ингибиция бўлади) эришилади. Тромбоцитлар агрегацияси ва қон кетиш вақти дастлабки даражасига тромбоцитлар янгиланиши давомида, яъни Лопигрол препаратини қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг 5-7 кундан кейин қайтади. Қон томирни атеросклеротик шикастланиши бўлганида, томирли жараённи жойлашган жойидан (цереброваскуляр, кардиоваскуляр ёки периферик шикастланишлар) қатъий назар, атеротромбозни ривожланишига қаршилик қилади.

  • Farmakodinamikasi

    Ичга қабул қилинганида тез сўрилади, юқори биокираолишлиги билан характерланади. Максимал концентрациясига эришиш вақти тахминан 1 соатни ташкил этади. Клопидогрел фаол модданинг ўтмишдоши ҳисобланади, жигарда биотрансформацияга учраб, фаол метаболити – тиол ҳосиласини ҳосил қилади, бу метаболит клопидогрелни 2-оксо-клопидогрелга оксидланиши ва кейинчалик гидролизланиши орқали ҳосил бўлади. Фаол метаболити плазмада аниқланмайди. Қонда айланиб юрувчи асосий метаболитининг ярим чиқарилиш даври бир марта ва такроран қабул қилинганидан сўнг 8 соатни ташкил этади. Организмдан сийдик билан (тахминан 50%) ва ахлат билан (тахминан 46%) чиқарилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: қон кетиш вақтини узайиши ва бунинг оқибатида келиб чиқадиган асоратлар бўлиши мумкин. Даволаш: тромбоцитар масса қуйиш керак. Специфик антидоти йўқ.

  • Umumiy ma'lumot

    LOPIGROL tabletkalari 75mg N28 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA LOPIGROL LOPIGROL Preparatning savdo nomi: Lopigrol Ta‘sir etuvchi modda (XPN): klopidogrel Dori shakli: plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar Tarkibi: Plyonka qobiq bilan qoplangan har bir tabletka quyidagilarni saqlaydi: faol modda: 75 mg klopidogrel (klopidogrel bisulfati ko‘rinishida); yordamchi moddalar: gidroksipropilsellyuloza, mannit 400, mikrokristall sellyuloza, makrogol 6000, gidrogenlangan kanakunjut moyi; qobig‘ining tarkibi: pushti Opadri® II 85F240091 (qisman gidrolizlangan polivinil spirti, titan dioksidi, polietilenglikol, talk, temir (III) oksidi). Ta‘rifi: dumaloq, ikki tomonlama qavariq, och pushti rangli qobiq bilan qoplangan tabletkalar. Farmakoterapevtik guruhi: Antiagregantlar. Trombositlar agregasiyasi ingibitori. ATX kodi: V01AS04. Farmakologik xususiyatlari Farmakodinamikasi Lopigrol – antiagregant vosita bo‘lib, koronar qon tomirlarini kengaytiruvchi ta‘sir ko‘rsatadi. Adenozintrifosfatini (ADF) trombositlarning reseptorlari bilan bog‘lanishini selektiv va qaytmas bloklaydi, ularning faollashuvini bostiradi, faoliyat ko‘rsatadigan ADF-reseptorlarning miqdorini (shikastlamasdan) kamaytiradi, fibrinogenni so‘rilishiga to‘sqinlik qiladi va trombositlar agregasiyasini ingibisiya qiladi. Fosfodiesteraza (FDE) ning faolligiga ta‘sir qilmasdan, ADF tomonidan ozod etilgan trombositlarning faolligini oshishini blokada qilish orqali boshqa agonistlar chaqirgan trombositlar agregasiyasini kamaytiradi. Trombositlar agregasiyasini tormozlanishi preparatning bir martalik dozasi ichga qabul qilinganidan so‘ng 2 soatdan keyin kuzatiladi (40% ingibisiya bo‘ladi). Preparat qayta qo‘llanganida samarasi kuchayadi va 3-7 kun davomida davolangandan keyin barqaror holatga (60% gacha qismi ingibisiya bo‘ladi) erishiladi. Trombositlar agregasiyasi va qon ketish vaqti dastlabki darajasiga trombositlar yangilanishi davomida, ya‘ni Lopigrol preparatini qabul qilish to‘xtatilganidan so‘ng 5-7 kundan keyin qaytadi. Qon tomirni aterosklerotik shikastlanishi bo‘lganida, tomirli jarayonni joylashgan joyidan (serebrovaskulyar, kardiovaskulyar yoki periferik shikastlanishlar) qat‘iy nazar, aterotrombozni rivojlanishiga qarshilik qiladi. Farmakokinetikasi Ichga qabul qilinganida tez so‘riladi, yuqori biokiraolishligi bilan xarakterlanadi. Maksimal konsentrasiyasiga erishish vaqti taxminan 1 soatni tashkil etadi. Klopidogrel faol moddaning o‘tmishdoshi hisoblanadi, jigarda biotransformasiyaga uchrab, faol metaboliti – tiol hosilasini hosil qiladi, bu metabolit klopidogrelni 2-okso-klopidogrelga oksidlanishi va keyinchalik gidrolizlanishi orqali hosil bo‘ladi. Faol metaboliti plazmada aniqlanmaydi. Qonda aylanib yuruvchi asosiy metabolitining yarim chiqarilish davri bir marta va takroran qabul qilinganidan so‘ng 8 soatni tashkil etadi. Organizmdan siydik bilan (taxminan 50%) va axlat bilan (taxminan 46%) chiqariladi. Qo‘llanilishi Yaqqol aterosklerozi bo‘lgan bemorlarda ishemik buzilishlarni oldini olish, shuningdek quyidagi kasalliklarda: miokard infarkti, ishemik insultni o‘tkazgandan so‘ng yoki periferik arteriyalarning yaqinda tashxis qo‘yilgan kasalligidan so‘ng; ST segmentini ko‘tarilishi bo‘lmagan o‘tkir koronar sindromda (patologik Q tishi bo‘lmagan miokard infarkti yoki nostabil stenokardiya) asetilsalisil kislotasi bilan majmuada; ST segmentini ko‘tarilishi bo‘lgan o‘tkir koronar sindromda (o‘tkir miokard infarkti) medikamentoz davolash, shu jumladan trombolitik davolash olayotgan bemorlarda asetilsalisil kislotasi bilan majmuada; mikrosirkulyasiyani har qayday turdagi buzilishlarini majmuaviy davolash tarkibida qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Miokard infarkti, ishemik insultni o‘tkazgan va periferik arteriyalarning kasalliklariga tashxis qo‘yilgan bemorlarda ishemik buzilishlarni oldini olish uchun kattalarga (shu jumladan keksa yoshdagi pasientlarga) ovqatlanishdan qat‘iy nazar ichga 75 mg dan sutkada 1 marta buyuriladi. Davolashni patologik Q tishini hosil bo‘lishi bilan kechuvchi miokard infarktini o‘tkazgandan so‘ng bir necha kundan 35 kungacha muddat ichida va ishemik insultdan so‘ng – 7 kundan 6 oygacha muddat ichida boshlash kerak. ST segmentini ko‘tarilishi bo‘lmagan o‘tkir koronar sindromda (patologik Q tishi bo‘lmagan miokard infarkti yoki nostabil stenokardiya) davolashni 300 mg bir martalik yuklama dozasini buyurish bilan boshlash, so‘ngra esa preparatni 75 mg dozada sutkada 1 marta (bir vaqtning o‘zida asetilsalisil kislotasini sutkada 75-325 mg dozada buyurish bilan birga) qo‘llashni davom ettirish kerak. Asetilsalisil kislotasini katta dozalarda qo‘llash qon ketish xavfini yuqori bo‘lishi bilan bog‘liqligi sababli, tavsiya etilgan dozasi 100 mg dan oshmasligi kerak. Davolash kursi – 1 yilgacha davom etadi. ST segmentini ko‘tarilishi bo‘lgan o‘tkir koronar sindromda (o‘tkir miokard infarkti) preparat 75 mg dozada sutkada 1 marta boshlang‘ich yuklama dozasi asetilsalisil kislotasi bilan majmuada trombolitiklar bilan birga yoki trombolitiklarsiz buyuriladi. 75 yoshdan oshgan pasientlarni klopidogrel bilan davolash yuklama dozani qo‘llamasdan amalga oshirilishi kerak. Majmuaviy davolash kasallikning simptomlari paydo bo‘lganidan so‘ng imkon boricha ertaroq boshlanadi va kamida 4 hafta davom ettiriladi. Maksimal samarasi preparat 3 oy davomida qabul qilingandan so‘ng kuzatiladi. Nojo‘ya ta‘sirlari Qon ivish tizimi tomonidan: me‘da-ichakdan qon ketishlar, gemorragik insult. Qon yaratish tizimi tomonidan: neytropeniya, trombositopeniya. Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: qorinda og‘riq, dispepsiya, gastrit, qabziyat, me‘da va o‘n ikki barmoq ichak yaralari, diareya. Dermatologik reaksiyalar: teri toshmalari, qichishish. Markaziy va periferik nerv tizimi: bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar og‘ir darajadagi jigar yetishmovchiligi; o‘tkir qon ketishi (masalan, peptik yarada yoki bosh miyaga qon quyilishida); preparatning komponentlariga yuqori sezuvchanlikda; bolalar va 18 yoshgacha bo‘lgan o‘smirlarga qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Klopidogrel va geparin, varfarin yoki boshqa trombolitik preparatlarni bir vaqtda buyurish qon ketish havfini oshiradi. Lopigrol kollagen tomonidan indusiyalangan trombositlar agregasiyasiga asetilsalisil kislotasining ta‘sirini kuchaytiradi, NYAQP qabul qilish fonida me‘da-ichakdan qon ketishini rivojlanish havfini oshiradi. Klopidogrelni omeprazol va esomeprazol bilan bir vaqtda qo‘llashdan saqlanish kerak, chunki antiagregant faolligini kamayishi yuz beradi. N2 blokatorlari va antasidlar kabi me‘dada kislotalikni pasaytiruvchi boshqa dori vositalarni klopidogrelning antitrombositar faolligiga ta‘sir qilishini tasdiqlovchi dalillar yo‘q. Lopigrolni atenolol, nifedipin bilan birga, shuningdek atenolol va nifedipin bilan majmuada qo‘llanganida klinik jihatdan ahamiyatli farmakodinamik o‘zaro ta‘sirlar kuzatilmagan. Bundan tashqari, fenobarbital, simetidin va estrogenni bir vaqtda qo‘llashni Lopigrolning farmakodinamikasiga ahamiyatli darajada ta‘siri aniqlanmagan. Lopigrol bilan bir vaqtda qo‘llanganida digoksin va teofillinning farmakokinetikasi o‘zgarmagan. Antasidlar Lopigrolning so‘rilish ko‘rsatkichlarini o‘zgartirmagan. Odam jigaridagi mikrosomalarni tekshirish jarayonida, Lopigrol sitoxrom R450 (CYP) fermentlar tizimidagi fermentlardan birining (CYP2C9) faolligini ingibisiya qilishi mumkinligi namoyish etilgan. Buning natijasida, masalan fenitoin va tolbutamid kabi ba‘zi dori vositalarning plazmadagi darajasi oshishi mumkin, chunki ular CYP2C9 yordamida metabolizmga uchraydilar. Diuretiklar, β-adrenoreseptorlarning blokatorlari, AAF ingibitorlari, kalsiy kanallarining antagonistlari, gipoxolesterinemik vositalar, koronar vazodilatatorlar, antidiabetik vositalar, tutqanoqqa qarshi vositalar, gormonlarni o‘rnini bosuvchi vositalar kabi turli preparatlarni bir vaqtda qo‘llash natijasida nojo‘ya ta‘sirlarning biron-bir belgilari aniqlanmagan. Maxsus ko‘rsatmalar Lopigrol preparati asetilsalisil kislotasi, nosteroid yallig‘lanishga qarshi vositalar (NYAQV), geparin, glikoprotein IIb/IIIa ingibitorlari yoki fibrinolitiklar bilan majmuada qo‘llanganida, shuningdek qon ketishini havfi yuqori bo‘lgan jarohatlar, jarrohlik aralashuvlari yoki boshqa patologik holatlar bilan bog‘liq bo‘lgan bemorlarda Lopigrol qo‘llanganida davolashning birinchi haftasi davomida qon tahlili o‘tkazilishi kerak. Jarrohlik aralashuvini o‘tkazish rejalashtirilganida Lopigrol bilan davolash kursini operasiyadan 7 kun oldin to‘xtatish kerak. Klopidogrelni ishemik insultning o‘tkir davrida (birinchi 7 kun davomida) buyurish mumkin emas. Buyrak faoliyatini buzilishi bo‘lgan bemorlarga, qon ketishini havfi yuqori bo‘lgan (ayniqsa, me‘da-ichakdan va ko‘z olmasi ichiga) bemorlarga, shuningdek jigar faoliyatini, gemorragik diatezni rivojlanishi mumkin bo‘lgan, o‘rtacha darajadagi buzilishlari bo‘lgan bemorlarga preparatni ehtiyotkorlik bilan buyurish kerak. Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi Homiladorlik davrida Lopigrol preparati faqat qat‘iy tibbiy ko‘rsatmalarga qarab buyuriladi. Laktasiya davrida preparatni buyurish zarurati bo‘lganida emizishni to‘xtatish kerak. Pediatriyada qo‘llanishi Bolalar va 18 yoshgacha bo‘lgan o‘smirlarga preparatni qo‘llash mumkin emas. Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri Lopigrol qabul qilinganidan so‘ng avtomobilni boshqarish qobiliyatini yomonlashish belgilari yoki ruhiy ish qobiliyatini pasayish belgilari aniqlanmagan. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: qon ketish vaqtini uzayishi va buning oqibatida kelib chiqadigan asoratlar bo‘lishi mumkin. Davolash: trombositar massa quyish kerak. Spesifik antidoti yo‘q. Chiqarilish shakli Plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar. 14 tabletka blisterda. 1 yoki 2 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan. Saqlash sharoiti 25oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 3 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha beriladi. Ulashish:

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?