REGIMED inyeksiya uchun eritma 5ml N5
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Vitaminlar (Darmondorilar)
Страна производитель:
Gretsiya
Активное вещество:
Tiamin, Sianokobalamin, piridoksina gidroxlorid (vitamin V6)
Производитель:
HELP S.A.
Количество в упаковке:
5
Код ATX:
A11DB
Инструкция REGIMED inyeksiya uchun eritma 5ml N5
Dori shakli
5 мл дан тўқ сариқ рангли ампулаларда. 6 ампуладан пластик поддонда тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Qadoqda soni
5
Dozirovkasi
Фақат мушак ичига қўллаш учун буюрилади. Дозалаш ҳар бир пациент учун индивидуал бўлиши керак. Касалликнинг оғир ҳолатларида: 1 ампула ҳар куни секин мушак ичига (думба мушагига чуқур) юборилади. Касалликнинг ингилроқ шаклларида: хафтада 2 дан 3 ампулагача ёки шифокор кўрсатмалари бўйича.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Пиридоксин терапевтик дозаларда периферик декаробоксилизацияни кучайиши ҳисобига леводопанинг таъсирини (антипаркинсоник самараси) камайтириши мумкин, шунинг учун В6 витамини леводопа билан ва леводопа сақловчи препаратлар билан қўлланилмайди. Цианокобаламин оғир металл тузлари мавжудлигида фаолсизланади. Сульфат эритмалари билан аралаштирилганда В1 витамини тўлиқ парчаланади. Тиамин метаболизми маҳсулотлари мавжудлигида бошқа витаминлар фаолсизланади. Тиамин қўрғошин хлориди, ацетатлар, карбонатлар, йодидлар, танин кислотаси, рибофлавин, темир аммоний цитрати, пенициллин (бензилпенициллин), метабисульфит ва глюкоза мавжудлигида фаолсизланади. Мис мавжудлигида (катализацияни кучайиши) ва рН ни ошганида тиаминнинг фаоллиги камаяди.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- Декомпенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги; - Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; - 16 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: Вернике энцефалопатияси, аёлларда климакс олди даври ва климакс даври, оғир стенокардия, мегалобласт анемия ва В12 витамини танқислиги билан кечувчи хавфсиз ва хавфли ўсмалар, тромб ҳосил бўлишига мойиллик, кексаларда (65 ёшдан ошган) эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил.
Maxsus shartlar
Препаратни вена ичига юбориш мумкин эмас. В6 витаминининг суткалик дозаси 2 г дан ошмаслиги керак. Препаратнинг тавсия этилган дозасини ошириш мумкин эмас. В12 витаминини юборганда фуникуляр миелоз ёки пернициоз анемияда клиник манзара, шунингдек лаборатор таҳлиллар ўзининг спецификлигини йўқотиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейингина Регимед препараттини қўллаш мумкин. Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Nojo'ya samaralari
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – аллергик реакциялар (тери тошмаси, нафас олишни қийинлашиши, анафилактик шок, Квинке шиши). Нерв тизими томонидан: айрим ҳолларда – бош айланиши, онгни чалкашиши. Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – тахикардия; айрим ҳолларда – брадикардия, аритмия. Меъда-ичак йўллари томонидан: айрим ҳолларда – қусиш. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўп терлаш, акне, қичишиш, эшакеми. Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: айрим ҳолларда – тиришишлар. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: айрим ҳолларда – препаратни юбориш жойида таъсирланиш юзага келиши мумкин, тизимли реакциялар тез юборганда ёки доза ошириб юборилганда кузатилиши мумкин. Агар кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси чуқурлашса ёки йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай бошқа янги ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.
Farmakokinetikasi
Регимед В1, В6 ва В12 витаминларининг мувозанатлаштирилган ва барқарор бирикмаси бўлиб ҳисобланади. регимед витамин танқислигини даволаш учун ишлатилади, қон айланишини яхшиланишига ёрдам беради ва қон яратиш жараёни ва нерв тизими фаолиятини яхшилайди. Нейротроп хусусиятларга эга, нерв тўқималари, шунингдек мушакларда кузатиладиган турли дегенератив ва яллиғланиш жараёнларига таъсир кўрсатади. Тиамин (В1 витамини) одам организмида фосфорланиш жараёнлари оқибатида кўпгина фермент реакцияларнинг коферменти ҳисобланган кокарбоксилазага айланади. Тиамин углевод, оқсил ва ёғ алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Синапсларда нерв қўзғалишини ўтказиш жараёнида фаол иштирок этади. Бу витамин етишмовчилигида тўқималарда метаболизм маҳсулотларини – биринчи навбатда пируват ва сут кислоталарини ортиқча тўпланиши кузатилади. Бу нерв тизимининг марказий ҳам, периферик ҳам қисмлари фаолиятини бузилишига олиб келади. Пиридоксин (В6 витамини) моддалар алмашинувида иштирок этади; марказий ва периферик нерв тизимини нормал фаолият кўрсатиши учун зарур. Организмга тушиб у фосфорланади, пиридоксаль-5-фосфатга айланади ва аминокислоталарнинг декарбоксилизация ва перааминизациясини амалга оширувчи ферментлар таркибига киради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталар алмашинувида иштирок этади. Гистамин алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Липид алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради. Цианокобаламин (В12 витамини) нормал қон яратилиши ва эритроцитларни етилиши учун зарур, шунингдек организмнинг ҳаёт фаолиятини таъминловчи бир қатор биокимёвий реакцияларда – метил гуруҳни ўтказилиши, нуклеин кислоталари, оқсил синтези, аминокислоталар, углеводлар, липидлар алмашинувида иштирок этади. Нерв тизимидаги жараёнларга (РНК, ДНК, миелин ва цереброзидларнинг липид таркиби ва фосфолипидлар синтези) таъсир кўрсатади. Цианокобаламиннинг кофермент шакллари – метилкобаламин ва аденозилкобаламин – хужайра репликацияси ва ўсиши учун зарур.
Farmakodinamikasi
Тиамин мушак ичига юборилгандан кейин тез сўрилади ва қонга тушади. 50 мг дозада препарат юборилгандан кейин (юборишнинг 1 куни) 15 минут ўтгач тиаминнинг концентрацияси 484 нг/мл ни ташкил қилади. Пиридоксин мушак ичига юборилгандан кейин тизимли қон оқимига тез сўрилади ва 5-ҳолатда СН2ОН гуруҳини фосфорланишидан кейин коэнзим вазифасини бажариб организмда тақсимланади. Тиамин организмда бир текис тақсимланмайди. Тиаминнинг миқдори лейкоцитларда 15%, эритроцитларда – 75% ва плазмада – 10% ни ташкил қилади. Организмда тиаминнинг аҳамиятли заҳираларини йўқлиги туфайли, у организмга ҳар куни тушиши керак. Тиамин гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутида аниқланади. Пиридоксин бутун организм бўйича тақсимланади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутида аниқланади. Организмда 40-150 мг В6 витамини мавжуд, унинг ҳар кунлик чиқарилиши 2,2-2,4% тўлдирилиш тезлигида тахминан 1,7-3,6 мг ни ташкил қилади. Пиридоксиннинг тахминан 80% қон плазма оқсиллари билан боғланади. Тиаминнинг асосий метаболитлари бўлиб тиамин карбон кислотаси, пирамин ва айрим номаълум метаболитлари ҳисобланади. Барча витаминлар орасида тиамин организмда кам миқдорда сақланади. Катта одам организми 80% тиамин пирофосфати, 10% тиамин трифосфати ва қолган миқдори тиамин монофосфати кўринишида тахминан 30 мг тиамин сақлайди. Тиамин сийдик билан чиқарилади, Т1/2 α-фазада– 0,15 соат, β-фазада – 1 соат ва терминал фазада – 2 кунни ташкил қилади. Пиридоксин жигарда тўпланади ва 4-пиридоксин кислотасига оксидланади, у сўрилгандан кейин максимум 2-5 соатдан кейин сийдик билан чиқарилади. Цианокобаламин асосан сафро билан чиқарилади, буйрак орқали чиқарилиши ўзгарувчан – 6% дан 30% гача. В12 витамини кўкрак сутига ўтади.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: ножўя таъсирлар кўринишларини кучайиши – яққол бош айланиши, кўнгил айниши, аритмия, брадикардия, кўп терлаш, тиришишлар. Даволаш: симптоматик даволаш.
Umumiy ma'lumot
REGIMED inyeksiya uchun eritma 5ml N5 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA REGIMED REGIMED Preparatning savdo nomi: Regimed Ta‘sir etuvchi moddalar (XPN): piridoksin + tiamin + sianokobalamin Dori shakli: in‘eksiya uchun eritma. Tarkibi: 5 ml eritma quyidagilarni saqlaydi: faol moddalar: Tiamin gidroxloridi (V1) – 250 mg, Piridoksin gidroxloridi (V6) – 250 mg; Sianokobalamin (V12) – 2 mg; yordamchi moddalar: benzil spirti, dinatriy edetati, in‘eksiya uchun suv. Ta‘rifi: rangsiz, tiniq eritma. Farmakoterapevtik guruhi: V1 vitamini va uning V6 va V12 vitaminlari bilan majmuasi. ATX kodi: A11DB. Farmakologik ta‘siri Farmakodinamikasi Regimed V1, V6 va V12 vitaminlarining muvozanatlashtirilgan va barqaror birikmasi bo‘lib hisoblanadi. regimed vitamin tanqisligini davolash uchun ishlatiladi, qon aylanishini yaxshilanishiga yordam beradi va qon yaratish jarayoni va nerv tizimi faoliyatini yaxshilaydi. Neyrotrop xususiyatlarga ega, nerv to‘qimalari, shuningdek mushaklarda kuzatiladigan turli degenerativ va yallig‘lanish jarayonlariga ta‘sir ko‘rsatadi. Tiamin (V1 vitamini) odam organizmida fosforlanish jarayonlari oqibatida ko‘pgina ferment reaksiyalarning kofermenti hisoblangan kokarboksilazaga aylanadi. Tiamin uglevod, oqsil va yog‘ almashinuvida muhim rol o‘ynaydi. Sinapslarda nerv qo‘zg‘alishini o‘tkazish jarayonida faol ishtirok etadi. Bu vitamin yetishmovchiligida to‘qimalarda metabolizm mahsulotlarini – birinchi navbatda piruvat va sut kislotalarini ortiqcha to‘planishi kuzatiladi. Bu nerv tizimining markaziy ham, periferik ham qismlari faoliyatini buzilishiga olib keladi. Piridoksin (V6 vitamini) moddalar almashinuvida ishtirok etadi; markaziy va periferik nerv tizimini normal faoliyat ko‘rsatishi uchun zarur. Organizmga tushib u fosforlanadi, piridoksal-5-fosfatga aylanadi va aminokislotalarning dekarboksilizasiya va peraaminizasiyasini amalga oshiruvchi fermentlar tarkibiga kiradi. Triptofan, metionin, sistein, glutamin va boshqa aminokislotalar almashinuvida ishtirok etadi. Gistamin almashinuvida muhim rol o‘ynaydi. Lipid almashinuvini normallashishiga yordam beradi. Sianokobalamin (V12 vitamini) normal qon yaratilishi va eritrositlarni yetilishi uchun zarur, shuningdek organizmning hayot faoliyatini ta‘minlovchi bir qator biokimyoviy reaksiyalarda – metil guruhni o‘tkazilishi, nuklein kislotalari, oqsil sintezi, aminokislotalar, uglevodlar, lipidlar almashinuvida ishtirok etadi. Nerv tizimidagi jarayonlarga (RNK, DNK, mielin va serebrozidlarning lipid tarkibi va fosfolipidlar sintezi) ta‘sir ko‘rsatadi. Sianokobalaminning koferment shakllari – metilkobalamin va adenozilkobalamin – xujayra replikasiyasi va o‘sishi uchun zarur. Farmakokinetikasi Tiamin mushak ichiga yuborilgandan keyin tez so‘riladi va qonga tushadi. 50 mg dozada preparat yuborilgandan keyin (yuborishning 1 kuni) 15 minut o‘tgach tiaminning konsentrasiyasi 484 ng/ml ni tashkil qiladi. Piridoksin mushak ichiga yuborilgandan keyin tizimli qon oqimiga tez so‘riladi va 5-holatda SN2ON guruhini fosforlanishidan keyin koenzim vazifasini bajarib organizmda taqsimlanadi. Tiamin organizmda bir tekis taqsimlanmaydi. Tiaminning miqdori leykositlarda 15%, eritrositlarda – 75% va plazmada – 10% ni tashkil qiladi. Organizmda tiaminning ahamiyatli zahiralarini yo‘qligi tufayli, u organizmga har kuni tushishi kerak. Tiamin gematoensefalik to‘siq va yo‘ldosh to‘sig‘i orqali o‘tadi va ko‘krak sutida aniqlanadi. Piridoksin butun organizm bo‘yicha taqsimlanadi, yo‘ldosh to‘sig‘i orqali o‘tadi va ko‘krak sutida aniqlanadi. Organizmda 40-150 mg V6 vitamini mavjud, uning har kunlik chiqarilishi 2,2-2,4% to‘ldirilish tezligida taxminan 1,7-3,6 mg ni tashkil qiladi. Piridoksinning taxminan 80% qon plazma oqsillari bilan bog‘lanadi. Tiaminning asosiy metabolitlari bo‘lib tiamin karbon kislotasi, piramin va ayrim noma‘lum metabolitlari hisoblanadi. Barcha vitaminlar orasida tiamin organizmda kam miqdorda saqlanadi. Katta odam organizmi 80% tiamin pirofosfati, 10% tiamin trifosfati va qolgan miqdori tiamin monofosfati ko‘rinishida taxminan 30 mg tiamin saqlaydi. Tiamin siydik bilan chiqariladi, T1/2 α-fazada– 0,15 soat, β-fazada – 1 soat va terminal fazada – 2 kunni tashkil qiladi. Piridoksin jigarda to‘planadi va 4-piridoksin kislotasiga oksidlanadi, u so‘rilgandan keyin maksimum 2-5 soatdan keyin siydik bilan chiqariladi. Sianokobalamin asosan safro bilan chiqariladi, buyrak orqali chiqarilishi o‘zgaruvchan – 6% dan 30% gacha. V12 vitamini ko‘krak sutiga o‘tadi. Qo‘llanilishi V1, V6 va V12 vitaminlarining isbotlangan tanqisligi bilan bog‘liq nevrologik kasalliklar; turli etiologiyali nerv tizimi kasalliklarini: nevritlar va polinevritlar (shu jumladan og‘riq sindromi bilan kechuvchi), retrobulbar nevrit, periferik falajlar (shu jumladan yuz nervi), nevralgiya, polineyropatiyalar (diabetik, alkogolli va boshqalar) ni simptomatik davolash uchun qo‘shimcha vosita sifatida; antibiotiklar yoki izoniazidlar bilan davolash chaqirgan vitaminlarni yetishmovchiligida; alkogolizmning barcha shakllarini (ayniqsa alkogolli ensefalopatiya) davolashda qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Faqat mushak ichiga qo‘llash uchun buyuriladi. Dozalash har bir pasient uchun individual bo‘lishi kerak. Kasallikning og‘ir holatlarida: 1 ampula har kuni sekin mushak ichiga (dumba mushagiga chuqur) yuboriladi. Kasallikning ingilroq shakllarida: xaftada 2 dan 3 ampulagacha yoki shifokor ko‘rsatmalari bo‘yicha. Nojo‘ya ta‘sirlari Immun tizimi tomonidan: kam hollarda – allergik reaksiyalar (teri toshmasi, nafas olishni qiyinlashishi, anafilaktik shok, Kvinke shishi). Nerv tizimi tomonidan: ayrim hollarda – bosh aylanishi, ongni chalkashishi. Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: juda kam hollarda – taxikardiya; ayrim hollarda – bradikardiya, aritmiya. Me‘da-ichak yo‘llari tomonidan: ayrim hollarda – qusish. Teri va teri osti to‘qimalari tomonidan: juda kam hollarda – ko‘p terlash, akne, qichishish, eshakemi. Suyak-mushak va biriktiruvchi to‘qima tomonidan: ayrim hollarda – tirishishlar. Umumiy buzilishlar va yuborish joyidagi buzilishlar: ayrim hollarda – preparatni yuborish joyida ta‘sirlanish yuzaga kelishi mumkin, tizimli reaksiyalar tez yuborganda yoki doza oshirib yuborilganda kuzatilishi mumkin. Agar ko‘rsatilgan nojo‘ya samaralardan birontasi chuqurlashsa yoki yo‘riqnomada ko‘rsatilgan har qanday boshqa yangi nojo‘ya samaralar paydo bo‘lsa, bu haqida shifokorga xabar berish kerak. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar dekompensasiya bosqichidagi yurak yetishmovchiligi; preparatning komponentlariga yuqori sezuvchanlik; 16 yoshgacha bo‘lgan bolalarda qo‘llash mumkin emas. Ehtiyotkorlik bilan: Vernike ensefalopatiyasi, ayollarda klimaks oldi davri va klimaks davri, og‘ir stenokardiya, megaloblast anemiya va V12 vitamini tanqisligi bilan kechuvchi xavfsiz va xavfli o‘smalar, tromb hosil bo‘lishiga moyillik, keksalarda (65 yoshdan oshgan) ehtiyotkorlik bilan qo‘llanadi. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Piridoksin terapevtik dozalarda periferik dekaroboksilizasiyani kuchayishi hisobiga levodopaning ta‘sirini (antiparkinsonik samarasi) kamaytirishi mumkin, shuning uchun V6 vitamini levodopa bilan va levodopa saqlovchi preparatlar bilan qo‘llanilmaydi. Sianokobalamin og‘ir metall tuzlari mavjudligida faolsizlanadi. Sulfat eritmalari bilan aralashtirilganda V1 vitamini to‘liq parchalanadi. Tiamin metabolizmi mahsulotlari mavjudligida boshqa vitaminlar faolsizlanadi. Tiamin qo‘rg‘oshin xloridi, asetatlar, karbonatlar, yodidlar, tanin kislotasi, riboflavin, temir ammoniy sitrati, penisillin (benzilpenisillin), metabisulfit va glyukoza mavjudligida faolsizlanadi. Mis mavjudligida (katalizasiyani kuchayishi) va rN ni oshganida tiaminning faolligi kamayadi. Maxsus ko‘rsatmalar Preparatni vena ichiga yuborish mumkin emas. V6 vitaminining sutkalik dozasi 2 g dan oshmasligi kerak. Preparatning tavsiya etilgan dozasini oshirish mumkin emas. V12 vitaminini yuborganda funikulyar mieloz yoki pernisioz anemiyada klinik manzara, shuningdek laborator tahlillar o‘zining spesifikligini yo‘qotishi mumkin. Homiladorlik va laktasiya davri Homiladorlik va laktasiya davrida faqat shifokor bilan maslahatlashgandan keyingina Regimed preparattini qo‘llash mumkin. Transport vositalari yoki potensial xavfli mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar aniqlanmagan. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach qo‘llanilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: nojo‘ya ta‘sirlar ko‘rinishlarini kuchayishi – yaqqol bosh aylanishi, ko‘ngil aynishi, aritmiya, bradikardiya, ko‘p terlash, tirishishlar. Davolash: simptomatik davolash. Chiqarilish shakli 5 ml dan to‘q sariq rangli ampulalarda. 6 ampuladan plastik poddonda tibbiyotda qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan karton qutida. Saqlash sharoiti Quruq, yorug‘likdan himoyalangan joyda, 25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 2 yil. Dorixonalardan berish tartibi Shifokor resepti bo‘yicha. Ulashish: