UTROJESTAN kapsulalar 100mg N28
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Peshob - jinsiy a'zolar tizimi
Страна производитель:
Ispaniya/Belgiya
Активное вещество:
Progesteron
Производитель:
Синдеа Фарма СЛ, Испания по заказу Безен Хелскеа СА, Бельгия
Количество в упаковке:
28
Код ATX:
G03DA04
Инструкция UTROJESTAN kapsulalar 100mg N28
Qadoqda soni
28
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Прегестерон диуретикларнинг, гипотензив дори воситаларининг, иммунодепрессантларнинг, антикоагулянтларнинг самарасини оширади. Окситоциннинг лактоген самарасини камайтиради. Барбитуратлар, тутқаноққа қарши препаратлар (фенитоин, карбамазепин), рифампицин, фенилбутазон, спиронолактон, гризеофульвин каби жигарнинг микросомал ферментлари-индукторлари CYP3A4 препаратлари билан бир вақтда қўлланилиши жигарда прогестерон метаболизмининг тезлашиши билан кечади. Прогестеронни айрим антибиотиклар (пенициллинлар, тетрациклин) билан бир вақтда қабул қилиш ичак микрофлорасининг ўзгариши оқибатида жинсий гормонларнинг ичак-жигар орқали рециркуляциясини бузилиши натижасида унинг самарасини камайишига олиб келиши мумкин. Ушбу ўзаро таъсирларнинг яққоллик даражаси турли пациентларда тебраниши мумкин, шунинг учун санаб ўтилган ўзаро таъсирларнинг клиник самарасини ташхислаш қилиш қийин ҳисобланади. Кетоконазол прогестероннинг биокираолишини ошириши мумкин. Прогестерон кетоконазол ва циклоспориннинг концентрациясини ошириши мумкин. Прогестерон бромокриптиннинг самарасини камайтириши мумкин. Прогестерон глюкозага толерантликни пасайишини чақириши мумкин, бунинг натижасида қандли диабети бўлган пациентларда инсулин ва бошқа гипогликемик препаратларга эҳтиёж ошиши мумкин. Чекувчи ва алкоголни хаддан зиёд истеъмол қилувчи аёлларда прогестероннинг биокираолиши камайиши мумкин. Интравагинал қўлланганда Прогестеронни бошқа дори воситалари билан интравагинал қўлланганида уларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган. Прогестеронни ажралиб чиқиши ва сўрилишини бузилишидан сақланиш мақсадида интравагинал қўлланиладиган бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим.
Maxsus saqlash sharoitlari
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! хранить при комнатной температуре 15-25 градусов беречь от детей
Maxsus shartlar
Утрожестан® препаратни контрацепция мақсадида қўллаш мумкин эмас. Препаратни овқат билан бирга қўллаш мумкин эмас, чунки овқатни қабул қилиш прогестероннинг биокираолишини оширади. Утрожестан® препаратини суюқликни тутилиши ҳолатлари чуқурлашадиган ҳолатлар ва касалликлари бўлган (артериал гипертензия, юрак-қон томир касалликлари, сурункали буйрак етишмовчилиги, тутқаноқ, мигрень, бронхиал астма) пациентларда; қандли диабети бўлган пациентларда; жигар функциясининг енгил ва ўрта оғирлик даражадаги бузилишлари; ёруғликка сезгирлиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Анамнезида депрессияси бўлган пациентларни кузатиш зарур, ва депрессиянинг оғир даражаси ривожланиши ҳолатида препаратни бекор қилиш лозим. Утрожестан® препаратининг таркибига сояли лецитин киради, бу ўта юқори сезувчанлик реакцияларини чақириши мумкин (эшакеми ва анафилактик шок). Юрак -қон томир касалликлари бўлган ва анамнезида улар мавжуд бўлган пациентларни мувофиқ шифокор томонидан даврий равишда назоратни ўтказиш лозим. Ҳомиладорликнинг I уч ойлигидан сўнг Утрожестан® препаратини қўллаш холестаз ривожланишига олиб келиши мумкин. Прогестерон билан узоқ муддат даволанганда доимо тиббий кўрикларни ўтказиб туриш лозим (шу жумладан жигар функцияларининг тадқиқотлари); жигарнинг функционал синамалари кўрсаткичларини нормадан орқада қолиши ёки холестатик сариқлик кузатилса даволашни тўхтатиш лозим. Прогестеронни қўллашда глюкозага толерантлик пасайиши мумкин ва бунинг натижасида қандли диабети бўлган пациентларда инсулин ва бошқа гипогликемик препаратларга эҳтиёж ошиши мумкин. Даволаниш жараёнида аменорея пайдо бўлиши ҳолатида, ҳомиладорлик мавжуд бўлганда уни бекор қилиш лозим. Агар даволаш курси бир ойлик циклнинг бошида ҳаддан ташқари эрта бошланса, айниқса 15-чи кунгача, цикл қисқариши ва/ёки ациклик қон кетишлар кузатилиши мумкин. Ациклик қон кетиши ҳолатларида сабабни аниқламагунча, шу жумладан эндометрийни гистологик текширмагунча препаратни қўллаш мумкин эмас. Анамнезида хлоазма мавжуд бўлса ёки унинг ривожланишига мойиллик бўлганда, пациентларга УБ-нурланишдан сақланиш тавсия этилади. Ҳомиладорликнинг эрта ўзи-ўзидан ҳомила ташлашнинг 50% дан кўпроғи генетик бузилишлар билан изоҳланади. Бундан ташқари, инфекцион жараёнлар ва механик шикастланишлар ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ҳомилани тушишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда Утрожестан® препаратини қўллаш фақат яшаш қобилиятига эга бўлмаган уруғланган тухум ҳужайрани кўчиши ва эвакуациясини кечиктириши мумкин. Шундай қилиб, фақат прогестерон етишмовчилиги ҳолатларида хавф солувчи абортни олдини олиш мақсадида Утрожестан® препаратини қўллаш мумкин. Перименопауза даврида эстрогенлар билан МГД ўтказишда Утрожестан® препаратини хайз циклининг камида 12 куни давомида қўллаш тавсия этилади. Постменопаузада МГДнинг узлуксиз тартибида препаратни эстрогенларни қабул қилишнинг биринчи кунидан бошлаб қўлланади. МГД ни ўтказишда веноз тромбоэмболия (чуқур веналарнинг тромбози ёки ўпка артерияларининг тромбоэмболияси), ишемик инсульт, юрак ишемик касаллигининг ривожланиш хавфи ошади. Тромбоэмболик асоратларнинг ривожланишининг хавфи туфайли қуйидаги ҳолатлар пайдо бўлишида: яъни кўришни хиралашиши, экзофтальм, кўришни икки хил бўлиши, тўр парданинг томирли шикастланишлари; мигрень, веноз тромбоэмболия ёки тромботик асоратлар, уларнинг жойлашган жойидан қатъий назар препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим. Анамнезида тромбофлебит мавжуд бўлса, пациент синчков кузатув остида бўлиши лозим. Утрожестан® препаратини эстроген сақловчи препаратлар билан бирга қўллашда веноз тромбоэмболиянинг хавфига тегишли уларни қўллаш бўйича йўриқномасига амал қилиш зарур. Women Health Initiative Study (WHI) клиник тадқиқотларининг натижаларида эстроген сақловчи препаратларни гестогенлар билан узоқ муддат, 5 йилдан ортиқ қўлланганида кўкрак безининг ўсмаларини хавфини бироз ошиши хақида хабар берилган. Постменопаузада эстроген сақловчи препаратларни прогестерон билан биргаликда МГД ни ўтказишда аёлларда кўкрак безининг ўсмасини чақириш хавфини ошириши мумкинлиги номаълум. Шунингдек, WHI тадқиқотларининг натижалари 65 ёшдан катта беморларда МГД ни бошида деменциянинг ривожланиш хавфини оширишини аниқлади. МГД ни бошлашдан аввал ва уни ўтказиш вақтида даволанишни ўтказишга қарши кўрсатмаларни аниқлаш учун аёллар доимо назорат қилиниши лозим. Клиник кўрсатмалар мавжуд бўлганда сут безлари текширилиши ва гинекологик текширув ўтказилиши керак. Прогестеронни қўллаш айрим лаборатор ташхисларнинг натижалари, жумладан жигар, қалқонсимон бези функцияларининг кўрсаткичлари; коагуляция параметрлари; прегнандиол концентрациясига таъсир кўрсатиши мумкин. Тарнспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Перорал қабул қилинганида автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолиятлар билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Nojo'ya samaralari
Уйқучанлик, тез ўтиб кетувчи бош айланиши препаратни қабул қилгандан сўнг 1-3 соатдан кейин кузатилиши мумкин. Ушбу ножўя реакциялар препартнинг дозасини пасайтириш йўли билан, препаратни уйқу олдидан ёки қинга киритиш орқали камайтириш мумкин. Ушбу нохуш реакциялар одатда дозани ошириб юборилишининг биринчи белгилари ҳисобланади. Уйқучанлик ва/ёки ўтиб кетувчи бош айланиши хусусан мувофиқ гипоэстрогения ҳолатида кузатилади. Дозани камайтириш ёки янада юқори эстрогенизацияни тиклаш прогестероннинг терапевтик самарасини камайтирмасдан ушбу нохуш ҳолатларни дарҳол бартараф этади. Агар даволаш курси ҳаддан ташқари эрта бошланса (хайз циклининг биринчи ярмида, айниқса 15-чи кунгача), хайз циклини қисқариши ёки ациклик қон кетишлар кузатилиши мумкин. Ҳайз циклини қайд этилувчи ўзгаришлари, аменорея ёки ҳайз цикллари орасидаги қон кетишлар барча гестогенларни қўллаш учун характерли. Клиник амалиётда қўлланилиши Прогестеронни перорал қўлланганида клиник амалиётида қуйидаги нохуш ҳолатлар аниқланган: уйқусизлик; предменструал синдром; сут безларини таранглашиши; қиндан ажралмалар келиши; бўғимларда оғриқ; гипертермия; тунги соатларда кўп терлаш; суюқликни тутилиши; тана вазнини ўзгариши; ўткир панкреатит; алопеция, гирсутизм; либидони ўзгариши; тромбоз ва тромбоэмболик асоратлар (эстроген сақловчи препаратлар билан биргаликда МГД ни ўтказишда); артериал босимни ошиши. Препаратнинг таркибига сояли лецитин киради, бу ўта юқори сезувчанлик реакцияларини чақириши мумкин (эшакеми ва анафилактик шок). Вагинал қўллаш усулида Қин шиллиқ қаватининг гиперемияси, ачишиш, қичишиш ёки ёғли ажралмалар типидаги препаратнинг компонентларини (хусусан сояли лецитин) маҳаллий шахсий ўзлаштираолмаслик реакциялари ривожланишининг алоҳида ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Препаратни тавсия этилган дозаларда интравагинал қўлланганда тизимли ножўя самаралар, хусусан уйқучанлик ёки бош айланиши (препаратни перорал қўлланганда кузатиладиган) аниқланмаган.
Farmakokinetikasi
Утрожестан® препаратининг таъсир этувчи моддаси бўлиб прогестерон ҳисобланади, тухумдонлар сариқ танасининг табиий гормонидир. Нишон аъзо ҳужайралари юзасидаги рецепторлар билан боғланиб, ядрога киради, шу ерда ДНК ни фаоллаштириб, РНК синтезини рағбатлантиради. Фолликуляр гормони чақирадиган бачадон шиллиқ қаватининг пролиферация давридан секретор даврига, уруғлангандан кейин эса, уруғланган тухум ҳужайрани ривожланиши учун қулай ҳолатга ўтишини таъминлайди. Бачадон ва бачадон найлари мушакларининг қўзғалувчанлиги ва қисқарувчанлигини камайтиради, сут безларининг охирги элементларининг ривожланишини рағбатлантиради. Нормал эндометрийни ҳосил бўлишига ёрдам беради. Сут безининг охирги элементларини ривожланишини рағбатлантиради ва лактацияни индукциялайди.
Farmakodinamikasi
Ичга қабул қилиганда Сўрилиши Микронлаштирилган прогестерон меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) яхши сўрилади. Қон зардобидаги прогестероннинг концентрацияси биринчи соат давомида аста-секин ошиб боради, қондаги максимал концентрацияси (Сmax) қабул қилангандан кейин 1-3 соат ўтгач аниқланади. Қон зардобидаги прогестероннинг концентрацияси қабул қилинганидан кейин 1 соат ўтгач 0,13 нг/мл дан 4,2 нг/мл гача, 2 соатдан кейин 11,75 нг/мл гача ошади ва 3 соатдан кейин 8,37 нг/мл ни, 6 соатдан кейин 2 нг/мл ни ва 8 соатдан кейин 1,64 нг/мл ни ташкил қилади. Метаболизми Қон зардобида аниқланадиган асосий метаболитлари 20–альфа–гидрокси–дельта–4–альфа–прегналон ва 5–альфа–дигидропрогестерон ҳисобланади. Чиқарилиши Метаболитлари кўринишида буйрак билан чиқарилади, 95 % ни глюкуронконъюгирланган метаболитлари, асосан 3–альфа, 5–бета–прегнандиол (прегнандион) ташкил қилади. Қон зардобида ва сийдикда аниқланадиган кўрсатилган метаболитлари, сариқ тананинг физиологик секрециясида ҳосил бўладиган моддаларга ўхшаш. Қин ичига киритилганда Сўрилиши ва тақсимланиши Сўрилиши тез юз беради, қон зардобидаги прогестероннинг юқори даражаси юборилганидан кейин 1 соат ўтгач кузатилади. Қон зардобидаги прогестероннинг Сmax га юборилганидан кейин 2-6 соат ўтгач эришилади. Препарат 100 мг дан суткада 2 марта юборилганида 24 соат давомида ўртача концентрацияси 9,7 нг/мл даражада сақланади. Суткада 200 мг дан катта дозаларда юборилганида, прогестероннинг концентрацияси ҳомиладорликнинг I уч ойлигига мос келади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 90% га тенг. Прогестерон бачадонда тўпланади. Метаболизми Асосан 3–альфа, 5–бета–прегнандиол ҳосил бўлиши билан метаболланади. Қон плазмасида 5–бета–прегнанолнинг концентрация даражаси ошмайди. Чиқарилиши Асосан метаболитлари кўринишида буйрак билан чиқарилади, асосий қисмини 3–альфа, 5–бета–прегнандиол (прегнандион) ташкил қилади. Бу унинг концентрациясини доимий ошиши билан тасдиқланади (6 соатдан кейин Сmax 142 нг/мл).
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: уйқучанлик, ўтиб кетучи бош айланиши, эйфория, хайз циклини қисқариши, дисменорея. Айрим пациентларда прогестеронни ностабил эндоген секрецияси, препаратга алоҳида сезувчанлик ёки эстрадиолнинг ҳаддан ташқари паст даражасини мавжудлиги ёки пайдо бўлиши оқибатида ўртача терапевтик доза ҳаддан ташқари кучли бўлиши мумкин. Даволаш: - уйқучанлик ёки бош айланиши ҳолатларида препаратининг суткалик дозасини камайтириш ёки қабул қилишни ҳайз циклининг 10 куни давомида кечқурун уйқудан олдин қабул қилишни буюриш; - ҳайз цикли қисқарган ёки “суркалувчи” қонли ажралмалар ҳолатларида даволашни бошлашни циклнинг кечроқ кунларига (масалан 17-чи куни ўрнига 19-чи куни) қолдириш; - перименопаузада ёки менопаузада гормонал ўринбосар даволашда эстрадиолнинг даражаси оптимал эканлигига ишонч ҳосил қилиш. Дозани ошириб юборилиши ҳолатларида зарурати бўлса симптоматик даволаш ўтказилади.