Обновлено: 21.07.2022

RELIF maz 28,4mg
  • Категория:

    Bavosilni davolash uchun

  • Страна производитель:

    Germaniya

  • Активное вещество:

    fenilefrina gidroxlorid

  • Производитель:

    Bayer Consumer Care AG

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    C05AX

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция RELIF maz 28,4mg

  • Dori shakli

    28,4 г дан тубада. Туба аппликатор ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.

  • Dozirovkasi

    Препаратни гигиеник муолажалар ўтказилганидан кейин қўллаш керак. Аппликатордан ҳимоя қалпоқчаси олинади. Аппликатор тюбикка ўрнатилади ва аппликаторни мойлаш учун оз миқдордаги суртма сиқиб чиқарилади. Суртма аппликатор орқали эҳтиёткорлик билан шикастланган соҳаларга, сиртга ёки орқа чиқарув йўлининг ичига кунига 4 мартагача (эрталаб, кечқурун ва ичак ҳар бир бўшалганидан кейин) қўйилади. Ҳар гал қўллагандан кейин аппликатор яхшилаб ювилади ва у ҳимоя қалпоқчасига жойланади. 12 ёшгача бўлган болаларга - шифокор тавсияси бўйича. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда геморройни ўз холича даволаш учун қўлланадиган фенилэфрин гидрохлоридини дозаси суткада 2 мг дан (1 г суртма 2,5 мг фенилэфрин гидрохлоридини сақлайди) ошмаслиги керак. Тавсия этилган дозани шифокор кўрсатмасисиз ошириш мумкин эмас.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Препаратни бошқа қон томирларни торайтирувчи воситалар билан (охиргиларни юбориш йўлидан қатъий назар), шунингдек антигипертензив дори воситалари билан (β-адреноблокаторлар билан) бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Атропин сульфати фенилэфрин томонидан чақирилган рефлектор брадикардияни блоклайди ва фенилэфринга бўлган вазопрессор реакцияни оширади. Фенилэфринни β-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўлланиши артериал гипертензияга ва юракни блокадаси билан кечувчи кучли брадикардияга олиб келиши мумкин. Релиф дори воситасини қалқонсимон без гормонлари, юрак ўтказувчанлигига таъсир этувчи препаратлар (юрак гликозидлари, антиаритмик воситалар) билан бирга қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Калийни чиқарилишига олиб келувчи препаратлар билан (масалан, фуросемид типидаги диуретиклар билан) бир вақтда қўлланганда, гипокалиемия кучайиши ва фенилэфрин каби вазопрессор препаратларга нисбатан сезувчанлик сусайиши мумкин. Фенилэфринни ва бошқа симпатомиметик воситаларни бир вақтда қўлланиши марказий нерв тизимини қўшимча равишда рағбатланишига олиб келиши мумкин, бу қўзғалиш, жиззакилик, уйқусизлик билан кечиши мумкин, тиришиш ҳуружи ривожланиши мумкин. Релиф дори воситасини бир вақтда ёки МАО ингибиторлари билан даволаш тугагандан 14 кундан кейин қўллаш тавсия этилмайди.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, оғир артериал гипертензия, тахисистолия билан кечувчи юрак ритмини бузилишлари, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, юрак ўтказувчанлигини бузилишлари, оғир буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, тиреотоксикоз, ўткир панкреатит, тромбоэмболия (шу жумладан илгари ўтказилган), гранулоцитопения, моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари билан бир вақтда ёки МАО ингибиторлари билан даволаш тўхтатилганидан кейин 14 кун давомида қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.   Яроқлилик муддати 2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин: Юрак-қон томир тизими томонидан: рефлектор брадикардия, юрак ритмини бузилиши, артериал босимни ошиши. Иммун тизими томонидан: терида тошма, ангионевротик шиш, контактли дерматит кўринишида намоён бўлиши мумкин бўлган ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан бошқа симпатомиметик воситаларга аллергик реакциялар бўлганида кесишган типдаги реакциялар. Нерв тизими томонидан: бош айланиши, асабийлик, бош оғриғи, тремор, уйқусизлик, хавотирлик ҳисси, қизиб кетишлар ҳисси. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: контактлик дерматит, гиперемия, тери тошмаси, қичишиш, шиш, оғриқ, ачишиш. Нохуш реакциялар тўғрисидаги хабарларни тақдим этиш Агар Сизда хар қандай нохуш реакциялар пайдо бўлса, шифокор билан маслахатлашинг. Ушбу тавсиялар хар қандай мумкин бўлган нохуш реакцияларга, шу жумладан қуйидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномада санаб ўтилмаганларга ҳам таалуқлидир. Сиз шунингдек дори препаратларини ножўя реакциялари (таъсирлари) бўйича маълумотларни, жумладан дори препаратларини самарасизлиги тўғрисидаги хабарларни ҳам ахборот базасига киритиш учун хабар қилишингиз мумкин. Нохуш реакциялар тўғрисида маълумот бериб, сиз препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берасиз.

  • Farmakokinetikasi

    Фенилэфрин гидрохлориди альфа-адреномиметик бўлиб, маҳаллий қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади, тўқималарни экссудациясини, шишини, аноректал соҳада қичишишни камайтиришга ёрдам беради.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Тавсия этилган бир марталик ва суткалик дозадан ошириб юбориш ҳолларида гиперкоагуляцияга мойиллик кузатилиши мумкин. Доза ошириб юборилган ҳолларда қуйидаги бузилишлар юз бериши мумкин: артериал гипертензия, юрак соҳасида оғриқ ва дискомфорт, юракни уриб кетиши, нафас олишни бузилишлари, ўпканинг нокардиген шиши, қўзғалиш, тиришишлар, уйқуни бузилиши, хавотирлик, жиззакилик, галлюцинациялар билан кечувчи психозлар, умумий ҳолсизлик, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, олигурия, сийишни бузилиши, юзни қизариши, қўл-оёларда совуқ қотиш ҳисси, парестезиялар, гипергликемия, гипокалиемия, ҳаётий муҳим аъзоларга қон оқимини пасайиши, бу буйракни қон билан таъминланишини ёмонлашишига олиб келиши мумкин, метаболик ацидоз, умумий периферик қаршиликни ошиши туфайли, юракка бўлган юкламани ошиши. Даволаш симптоматик бўлиши керак.

  • Umumiy ma'lumot

    RELIF maz 28,4mg qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar RELIF® (RELIEF®) Ilova-varaqa (pasientlar uchun)   Savdo nomi Relif. Dori shakli Rektal surtma Ta‘rifi Begona moddalarsiz, o‘ziga xos kuchsiz hidli, sariq surtma. Tarkibi Faol ingredientlari: 2,5 mg/g fenilefrin gidroxloridi, 30 mg/g akula jigarining moyi. Nofaol ingredientlari: mineral moy, vazelin, metilparagidroksibenzoat (Ye218), propilparagidroksibenzoat (Ye216), suvsiz lanolin, benzoy kislotasi (Ye210), makkajo‘xori moyi, gliserol, lanolinli spirtlar, qattiq parafin (58/60), zig‘ir moyi, Ye vitamini, oq mum,  tozalangan suv. Farmakoterapevtik guruhi Gemorroyni mahalliy davolash uchun preparat.   Farmakologik xususiyatlari Fenilefrin gidroxloridi alfa- adrenomimetik bo‘lib, mahalliy tomirlarni toraytiruv ta‘sir ko‘rsatadi, gemorroy va boshqa kasalliklarda anorektal sohasidagi eksudasiya ko‘rinishlarini (seroz ajralma, shish, qichishish, achishish) bartaraf qiladi. Akula jigarining moyi mahalliy yallig‘lanishga qarshi, gemostatik, yarani bitkazuvchi va immunomodulyasiya qiluvchi ta‘sir ko‘rsatadi.   Qo‘llanilishi Gemorroyga, perianal yoriqlarga, eroziyalar va orqa chiqaruv teshigining mikrojarohatlariga yondosh bo‘lgan perianal qichishish, achishish va diskomfortni simptomatik davolashda qo‘llanadi.   Qo‘llash usuli va dozalari Preparatni gigenik muolajalar o‘tkazilganidan keyin qo‘llash kerak. Applikatordan himoya qalpoqchasi olinadi. Applikator tyubikka o‘rnatiladi va applikatorni moylash uchun oz miqdordagi surtma siqib chiqariladi. Surtma applikator orqali ehtiyotkorlik bilan shikastlangan sohalarga, sirtga yoki orqa chiqaruv yo‘lining ichiga kuniga 4 martagacha (ertalab, kechqurun va ichak har bir bo‘shalganidan keyin) qo‘yiladi. Har qo‘llashdan keyin applikator yaxshilab yuviladi va u himoya qalpoqchasiga joylanadi. 12 yoshgacha bo‘lgan bolalarga – shifokor tavsiyasi bo‘yicha qo‘llash lozim. Nojo‘ya ta‘sirlari Ba‘zi hollarda allergik reaksiyalar: achishish, giperemiya, anal teshigi sohasida teri toshmalari bo‘lishi mumkin.   Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Preparatning ingredientlariga yuqori individual sezuvchanlik, tromboembolik kasalligi, granulositopeniyada qo‘llash mumkin emas. Dozani oshirib yuborilishi Tavsiya etilgan bir martalik va sutkalik dozadan oshirib yuborish hollarida giperkoagulyasiyaga moyillik kuzatilishi mumkin. Tomirlarni toraytiruvchi vositalarni (fenilefrin gidroxloridi) uzoq muddat yuqori dozalarda anorektal sohasida qo‘llash, kam hollarda xavotirlik va ruhiy buzilishlarga olib kelishi mumkin. Kontakt dermatit rivojlanishi mumkin.   Maxsus ko‘rsatmalar va ehtiyotkorlik choralari Orqa chiqarish yo‘lidan ko‘p miqdorda qonli ajralmalar kelganida yoki preparat qo‘llanganidan keyin 7 kun davomida terapevtik samara bo‘lmaganida, proktolog bilan qo‘shimcha maslahatlashish kerak. Shifokorning roziligisiz homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llash tavsiya etilmaydi. Qandli diabet, arterial gipertenziya, gipertireoz, prostata bezining kasalliklarida  preparatni qo‘llashda shifokor bilan kelishish kerak. Preparat avtomobilni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘sir qilmaydi.   Boshqa dori vositalari bilan o‘zaro ta‘siri Preparatni MAO ingibitorlari, antidepressantlar va gipotenziv preparatlar bilan bir vaqtda qo‘llash mumkin emas.   Saqlash muddati +25ºS dan yuqori bo‘lmagan haroratda, bolalar ololmaydigan joyda.   Saqlash sharoiti 2 yil. O‘ramida ko‘rsatilgan yaroqlilik muddati o‘tgach ishlatilmasin.   O‘rami Tuba 28,4 g (1 oz). Tuba applikator va ilova-varaqasi bilan birga karton qutiga joylangan.   Berish tartibi Reseptsiz   Ulashish:

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?