KLIMADINON tabletkalari 20mg N60
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ginekologik
Страна производитель:
Germaniya
Активное вещество:
jidkiy ekstrakt kornevish simisifugi
Производитель:
Bionorica SE
Количество в упаковке:
60
Код ATX:
G02СX04
Инструкция KLIMADINON tabletkalari 20mg N60
Qadoqda soni
60
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus shartlar
Жигар касаллиги бўлган пациентларга Климадинон® ни шифокор маслаҳатисиз қўллаш мумкин эмас Жигарни шикастланишини кўрсатувчи симптомлар (чарчаш, иштахани йўқолиши, тери ва кўзни сарғайиши, кўнгил айниш ва қусиш билан бирга қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ бўлиши ёки сийдик рангини тўқ бўлиши) пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Аёллар жинсий гормонларини (эстрогенлар) қабул қилаётган пациентларга, шунингдек сут безининг раки ёки гормонга боғлиқ ўсмалар бўйича даволанаётган пациентлар шифокор маслаҳатисиз препаратни қабул қилиши мумкин эмас. Қиндан қон кетиши ёки бошқа симптомлар пайдо бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Дори препаратининг таркибига лактоза киради. Агар сизда бирон-бир қандларни ўзлаштираолмаслик бўлса, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат этинг. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Етарли маълумотларни йўқлиги туфайли, ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Туғруқ ёшидаги аёллар даволаш вақтида самарали контрацепциядан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқишлари керак. Препарат тавсия этилган дозаларда автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Қандли диабети бўлган беморлар учун маълумот Бир таблетка ўртача 0,01 нон бирлиги (НБ) сақлайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.