PANASH krem 30g 0,25%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Tayanch-harakat tizimi uchun
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
tiokolxikozid
Производитель:
Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
M03BX05
Инструкция PANASH krem 30g 0,25%
Dori shakli
30 граммдан эгилувчан алюминий тубада. Ҳар бир туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
Dozirovkasi
Дозалари Кремни терининг шикастланган соҳаси учун шикастланган ва яқин жойлашган соҳага етарли миқдорда кунига 2-3 марта бироз ишқалаб суртилади. Даволаш давомийлиги ўзгарувчан, аммо 7-10 кунлик даволаш курс соғайиш учун етарли ҳисобланади. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор аниқлайди. Болалар. Препаратни 17 ёшгача бўлган болаларда қўлланмасин. Қўллаш усули Маҳаллий қўллаш учун крем.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Номаълум.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Тиоклохикозидни қуйидаги ҳолатларда қўллаш керак эмас: − препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик; − переферик фалаж; − мушаклар гипотонияси; − ҳомиладорликни барча даврида; − лактация даврида; − контрацепцияни қўлламайдиган бола туғиш потенциали бўлган аёлларда қўллаш мумкин эмас − анамнезида хуружлари бўлган тиоколхикозидни эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Maxsus shartlar
Тиоколхиокзид болаларда қўллаш учун тавсия қилинмайди. Ножўя самаралар пайдо бўлган ҳолларда дозани камайтириш керак. Маҳаллий қўллаш учун препаратлар айниқса узоқ вақт қўлланган ҳолларда, организмнинг юқори сезувчанлигига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни ўтказши керак. Панаш® креми пропиленгликол сақлайди, бу терини таъсирланишини чақириши мумкин.
Nojo'ya samaralari
− тошмалар ва тери тошмалари тўғрисида хабарлар мавжуд. − кам ҳолларда уйқучанлик тўғрисида хабар берилган (“Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирига” қаранг).
Farmakokinetikasi
Тиоклхикозид- бу миорелаксацияловчи фармакологик фаолликка эга бўлган колхикозиднинг ярим синтетик ҳосиласи. Таъсир механизми In vitro шароитларда тиоколхикозид ГАМК-А ва стрихнинга сезувчан глицин рецепторлари билан боғланади. ГАМК-А – рецепторининг антагонисти каби таъсир қилувчи тиоклохикозид ўзининг самарали миорелаксацияловчи таъсирини супраспинал даражада регулятор комплекс механизмлари ёрдамида кўрсатиши мумкин. Аммо унинг глицинергик таъсир механизмларини истисно қилиниши мумкин эмас. Тиокохикозидни ГАМК-А – рецептори билан ўзаро таъсирини характеристикаси қон оқимида сифат ва миқдорий ифодаланган асосий метаболит ҳисобланган глюкуронид ҳосиласи билан бир хилдир.
Farmakodinamikasi
Панаш® кремини тавсия қилинган дозаларда маҳаллий қўллангандан кейин тиоколхикозиднинг плазмадаги даражаси минимал даражадан паст бўлган. Бу маҳаллий қўлланганда тизимли сўрилишни юз бермаслигини кўрсатади, демак бу яхши ўзлаштираолинишини таъминлайди.
Dozani oshirib yuborilishi
Тиоколхикозид билан даволанган пациентлар ўртасида дозани ошириб юборилиши симптомлари тўғрисида маълумотлар йўқ. Дозани ошириб юборилиш симптомлари пайдо бўлганида тиббий кузатув ва симптоматик даволаш тавсия қилинади.