TERJINAN tabletkalari N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ginekologik
Страна производитель:
Frantsiya
Активное вещество:
Nistatin, Neomisina sulfat, Prednizolona natriya metasulfobenzoat, Ternidazol
Производитель:
Софартекс
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
G01BA Антибактериальные препараты в комбинации с кортикостероидами
Инструкция TERJINAN tabletkalari N10
Dori shakli
Вагинал таблеткалар. 6 ёки 10 таблеткадан стрипда (алюмин фольга), бир стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига ўрамланган.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Вагинал қўллаш учун буюрилади. Бир таблеткани уйқу олдидан “ётган” ҳолатда қинга чуқур қилиб киритилади. Қинга киритишдан олдин таблеткани 20-30 секунд давомида сувда тутиб туриш лозим. Юборилганидан кейин 10-15 минут ётиш керак. Даволашнинг ўртача давомийлиги - 10 кун; тасдиқланган микоз ҳолларида 20 кунгача узайтириш мумкин; профилактик курснинг ўртача давомийлиги – 6 кунни ташкил қилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Аниқланмаган.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ 3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин. САҚЛАШ ШАРОИТИ 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Maxsus shartlar
Вагинитлар, трихомониазни даволаш ҳолларида жинсий шерикни ҳам бир вақтда даволаш тавсия қилинади. Хайз кўриш вақтида даволашни тўхтатиш мумкин эмас.
Nojo'ya samaralari
Ачишиш, қичишиш ҳисси ва қиннинг таъсирланиши (айниқса даволанишнинг бошида). Алоҳида ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Гинекологияда маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат. Микробларга қарши, яллиғланишга қарши, протозойларга қарши, замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади; қиннинг шиллиқ қаватини бутунлигини ва рН мухити турғунлигини таъминлайди. Тернидазол - имидазол ҳосиласи гуруҳи замбуруғларга қарши восита, эргостерол синтезини камайтиради (хужайра мембранасининг таркибий қисми), хужайра мембранасининг структураси ва хусусиятларини ўзгартиради. Трихомонацид таъсир кўрсатади, шунингдек анаэроб бактерияларга, хусусан гарднерелларга нисбатан фаол. Неомицин - аминогликозидлар гуруҳи кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Граммусбат (Staphylococcus, Streptococcus pneumoniae) ва грамманфий (Escherichia coli, Shigella dysenteriaе, Shigella flexneri, Shigella boydii, Shigella sonnei, Proteus spp.) микроорганизмларга бактерицид таъсир кўрсатади; Streptococcus spp. га нисбатан кам самарали. Микроорганизмларнинг чидамлилиги аста-секин ва кам даражада ривожланади. Нистатин - полиенлар гуруҳи замбуруғларга қарши антибиотик, Candida авлоди ачитқисимон замбуруғларига нисбатан юқори самарали, хужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини ўзгартиради ва уларнинг ўсишини секинлаштиради. Преднизолон - гидрокортизоннинг дегидрирланган аналоги, яққол яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, экссудацияга қарши таъсир кўрсатади.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари хақида маълумотлар йўқ.