SEDAVIT tabletkalari N20
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Uyqu va tinchlantiruvchi vositalar
Страна производитель:
Ukraina
Активное вещество:
Boyarishnika plodi, Valeriani kornevisha s kornyami, zveroboya trava, Myata perechnaya, nikotinamid(Vitamin RR ili V3), piridoksina gidroxlorid (vitamin V6), sedavita ekstrakt, xmelya shishki
Производитель:
Киевмедпрепарат, ПАО
Количество в упаковке:
20
Код ATX:
N05CM
Инструкция SEDAVIT tabletkalari N20
Dori shakli
№10 таблеткадан блистерда, 2 блистердан қутида.
Qadoqda soni
20
Dozirovkasi
Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болаларга препарат суткада 3 марта 2 таблеткадан буюрилади. Таблеткалар чайналмасдан, оз миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. Кўнгил айниши пайдо бўлган ҳолларда препаратни овқатланиш вақтида қабул қилиш керак. Зарурати бўлганида бир марталик дозани 3 таблеткагача оширилади. Нерв тизими томонидан нохуш реакциялар (уйқучанлик, бош айланиши) юзага келганида суткада 3 марта 1 таблеткадан буюрилади. Препаратни қабул қилиш оралиғи – 8 соат. Юзага келиши мумкин бўлган эмоционал юкланишдан 30-60 дақиқа олдин препаратни 2-3 таблеткадан бир маротаба қабул қилиш мумкин. Даволаниш давомийлиги касалликнинг тури ва белгиларининг юзага келиши, қўшимча даволаш турига, даволашда эришилган натижага кўра шифокор томонидан аниқланади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препарат марказий нерв тизимига седатив таъсир кўрсатувчи моддалар, шунингдек алкоголнинг таъсирини кучайтиради. Леводоп ва пиридоксин гидрохлориднинг таъсири ўзаро сусайиши мумкин. Бир вақитнинг ўзида қабул қилинган циклосерин, гидралазин, изониазид, пенициллинлар ва перорал контрацептивлар пиридоксинга нисбатан бўлган талабни оширади. Тешик далачой ўти 3А4, 1А2 ва 2С9 цитохром Р450,изоферментлар индукциясини юзага келтириши мумкин, бу эса бир вақтда қабул қилинган ушбу изоферментлар билан метаболизмга учровчи препаратлар таъсирини сусайтириши мумкин. Шуни инобатга олган холда препаратни ушбу препаратлар: - индинавир ёки антиретровирус препаратлар; циклоспорин, дигоксин, теофиллин, иринотекан, такролимуслар, гиполипидемик воситалар ( симвастатин ва бошқалар), фексофенадин, трициклик антидепрессантлар (амитриптилин, нортриптилин), тутқаноқга қарши воситалар (карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин), серотанинни нейронал қайта олувчи селектив ингибиторлар (циталопрам, флувоксамин, сертралин, пароксетин), буспирин, шунингдек триптанамлар (суматриптан, наратриптан, золмитриптан) ва гипотензив препаратлар –кальций каналлар блокаторлари; - кумарин хосилалари бўлмиш варфарин ва бошқа антикоагулянтлар; - перорал контрацептивлар ( хомиладорликга қарши воситаларнинг самарадорлигини сусайтириши ва мунтазам бўлмаган қон кетишини юзага келтириши туфайли кутилмаган хомиладорликни юзага келтириши эхтимоли бор) билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди. Юрак гликозидлари билан биргаликда қўллаш тавсия этилмайди. Диуретиклар- пиридоксин билан мажмуада диуретиклар таъсирини кучайтиради. Ухлатувчи ва седатив воситалар- пиридоксин билан бирга холда қўлланилганида ухлатувчи самараси камаяди. Паркинсон касаллигига қарши воситалар- пиридоксин билан бирга холда қўлланилганида Паркинсон касаллигига қарши қўлланувчи воситаларнинг самараси камаяди. Кортикостероидлар- пиридоксин билан бирга холда қўлланилганида организмдаги витамин В6 миқдори камайади. Никотин кислотасини антитромботик воситалар ёки ацетилсалицил кислотаси билан бир вақитда қўлланилганида қон кетиши эхтимоллиги ошади. Гипотензив воситалар билан қўлланилганида артериал гипотензия, диабетга қарши воситалар билан- қанд миқдорини камайтириш самарасини пасайтиради. Бошқа гиполипидемик воситалар билан қўллаш препаратнинг токсик самарасини ривожлантириш хавфини, спазмолитиклар самарасини оширади. Метилдоп билан бир вақитда қўлланилганда артериал босимни сусайишига, пробенцид билан- пробенцид самарасини камайтиради. Фотосенсибилизация самарага эга ( масалан, сульфаниламидлар, фторхинолон ва тетрациклин гурухига кирувчи антибиотиклар) бошқа дори воситаларнинг фотосенсибилизати таъсирини кучайтириш эҳтимоли бор.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик, марказий нерв тизими фаолияти билан кечувчи депрессия ва сусайиш, бронхиал астма, спазмофилия, яққол артериаль гипотензия, бродикардия, миастепия, меъда ва ўникки бармоқли ичак яралари, юрак ишемик касаллиги, жигар касалликлари, гиперуринемия, подагра, декомпенсацияланган қандли диабед, сийдик тош касаллиги қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Оригинал ўрамида, 25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил.
Maxsus shartlar
Препарат таркибида лактоза киради. Препаратни наслий углеводлар алмашинуви билан боғлиқ ноёб ирсий бузилишлар, хусусан галактозани ўзлаштираолмайдиган, Лаппа лактоз етишмаслиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратни, айниқса терисининг ранги оч бўлган беморлар қабул қилганида узоқ вақт ультрабинафша нурланишдан ( қуёшда тобланиш, солярий, диатермия) сақланишлари лозим. Меъда- қизилўнгач рефлекси ( жиғилдон қайнаши) бўлган беморларда жиғилдон қайнашини кучайиш эхтимоли мавжуд. Артериал босими ва қандли диабети ўзгариб турувчи беморларад препаратни эхтиёткорлик билан қўллаш зарур. Қондаги глюкоза миқдори ва артериал босимни назорат қилиб туриш керак. Алкогол билан қабул қилинмасин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Болалар. Седавит препаратини 12 ёшгача бўлган болаларда хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун препаратни 12 ёшдан ошган болаларга қўллаш мумкин. Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти.Препарат қабул қилинганидан кейин транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Nojo'ya samaralari
Кам ҳолларда қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин: Аллергик реакциялар, жумладан гиперемия, тошма, қичишиш, шиш, эшакеми, анафилактик реакциялар, анафилалактик шок. Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: уйқучанлик, чарчоқ, бош айланиши, эмоционал тушкунлик холати, қўзғалувчанлик, бош оғриғи, перестазия, ҳолсизлик, ишлаш фаолиятини сусайиши. Овқат хазим қилиш тизими томонидан: қўнгил айниши, қорин сохасида оғриқ ва спазм, қусиш, жиғилдон қайнаши, меъда секрециясининг ошиши, ичак фаолитини бузилиши ( диарея, қабзият) Юрак-қон томир тизими томонидан: брадикардия, артериаль босимни тушиши, тахикардия, аритмия. Тери томонидан бузилишлар: сезгир инсонларда фотосенсибилизация, дематит, тери қурқлиги. Таянч- харакатланиш тизими томонидан: оёқ –қўл увишиши, мушак кучсизлиги. Моддалар алмашинуви тизими томонидан: узоқ вақт давомида юқори дозалар қабул қилинганида- глюкозага нисбатан толерантликни пасайиши. Биокимёвий кўрсаткичларни нормадан ўзгариши: аспартатаминотрансфераза (АСТ), лактатдегидрогеназа (ЛДГ), ишқорий фосфатаза, қонда глюкоза, гиперурикемия даражасини ошиши.
Farmakokinetikasi
Седавит учун мажмуавий экстракт валериана илдизи ва илдизпояси, дўлана мевалари, далачой ўти, қалампир ялпиз барги, қумлоқ ғуддуларидан олинади. Препаратнинг фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятларига боғлиқ. Доривор ўсимликлар экстрактларининг биологик фаол моддалари нерв ва юрак-томир тизимларининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади ва асосан седатив, анксиолитик таъсирга эга бўлиб, қўрқув, руҳий зўриқиш ҳолатларини бартараф қилади. Витаминлар фермент тизимининг компонентлари ҳисобланади, улар организмда оксидланиш- қайтарилиш жараёнларида иштирок этади. Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамин)- марказий ва периферик нерв тизимининг фаолиятини меъёрлаштиради; никотинамид (РР витамин)- тўқималарнинг нафас жараёнида, ёғлар ва углеводлар алмашинувида иштирок этани.
Farmakodinamikasi
Препаратнинг фармакологик самарадорлиги унинг компонентларининг йиғиндисига боғлиқ, шунинг учун кинетик текширишларни ўтказишнинг имконияти йўқ, чунки барча компонентларни бир вақтда маркерлар ёки биологик текширишлар ёрдамида кузатиш мумкин эмас.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: ножўя самараларини кучайиши. Кейинроқ ушбу белгилар увишиш, бўғинларда оғриқ ва меъдада оғирлик хисси билан давом этиши мумкин. Шунингдек никотинамид билан дозани ошириб юбориш белгилари: бош айланиши, тиришиш, тремор, терлаш, йўтал, тери тошмалари, артериал гипотензия юзага келиши мумкин. Симптомлари периферик нейропатияга хос. Даволаш: препарат қабул қилишни бекор қилиш, симптоматик терапия буюрилади.