AVTORIYA tabletkalari 25mg N30
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Uyqu va tinchlantiruvchi vositalar
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Gidroksizin
Производитель:
«PSYCHOTROPICS INDIA LTD»
Количество в упаковке:
30
Код ATX:
N05BB01
Инструкция AVTORIYA tabletkalari 25mg N30
Dori shakli
Таблеткалар 25 мг дан, 15 та таблеткалар, контур уяли ўрамларда поливинилхлоридли ёки алюминийли лакланган муҳрли фолгада. Икки контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.
Qadoqda soni
30
Dozirovkasi
Доза касаллик оғирлиги, организм ҳолати, беморнинг ёши, вазни ва буйрак фаолиятига қараб аниқланади. Ичга, овқатдан олдин ёки кейин, етарлича миқдорда суюқлик билан қабул қилинади. Болалар 40 кг гача бўлган болаларга максимал суткалик дозаси суткасига 2 мг/кг ни ташкил этади. Қичишишни симптоматик даволаш учун: 6 ойдан 6 ёшгача – суткасига 5-15 мг, болани ёшига қараб бир неча қабулга бўлган ҳолда (1-2 мг/кг). 40 кг дан юқори бўлган болалар ва ўспиринларда максимал суткалик доза суткада 100 мг ни ташкил қилади. 6 ёшдан юқори болаларга суткасига 15-25 мг дан бошлаб 50-100 мг гача, болани ёшига қараб бир неча қабулга бўлган ҳолда (1-2 мг/кг). Премедикация учун: болаларга – 1 мг/кг дан операциядан 1 соат олдин, шунингдек қўшимча операциядан олдин тунда. Катталар Ваҳимани симптоматик даволаш учун: катталарга – суткасига 25-100 мг, бир неча қабулга бўлган ҳолда. Ўртача дозаси суткасига 50 мг ни ташкил қилади (12,5 мг эрталаб, 12,5 мг кундузи ва 25 мг тунда). Зарурат туғилганда дозаси суткасига 300 мг гача оширилиши мумкин. Қичишишни симптоматик даволаш учун: катталарга – бошланғич дозаси 25 мг ни ташкил қилади, зарурат туғилганда дозаси 4 мартагача оширилиши мумкин (25 мг дан суткасига 4 маҳал). Катталар, ўсмирлар ва 40 кг дан юқори болаларга максимал суткалик дозаси суткасига 100 мг ни ташкил қилади. Муолажа курсларининг давомийлиги ва уларни ўтказиш частотаси индивидуал тарзда аниқланади (касаллик характери ва эришилган терапевтик самарага қараб). Ўзига ҳос клиник ҳолатлардаги қўллаш усули ва дозалари Кекса ёшдаги беморларда бошланғич дозасини 2 марта камайтириш керак. Ўрта ва оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги, ҳамда жигар етишмовчилиги мавжуд беморларда дозасини камайтириш лозим. Жигар етишмовчилиги мавжуд беморларда суткалик дозасини 33% га камайтириш даркор. Ўрта ва оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларда гидроксизиннинг асосий метаболити – цетиризин чиқарилишининг камайиши натижасида препарат ярим дозада қўлланилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Гидроксизин афюнли анальгетиклар, барбитуратлар, транквилизаторлар, уйқу препаратлари ва этанол каби МАТ (марказий асаб тизими) ни сиқувчи препаратлар таъсирини кучайтиради (мажмуада қўлланилганида препаратларнинг дозасини индивидуал танлаш ёки гидроксизин дозасини камайтириш лозим). Циметидин кунига 2 маҳал 600 мг дозада қўлланганида, гидроксизиннинг зардобдаги концентрацияси 36% га ошиши ва цетиризин метаболитининг максимал концентрацияси 20% га камайиши аниқланган. Бир вақтда қўлланилганида эпинефриннинг (адреналин) прессор таъсирига ва фенитоиннинг тиришишга қарши фаоллигига, шунингдек бетагистин ҳамда холинэстераза блокаторларининг таъсирига қаршилик қилади. Гидроксизиннинг потенциал аритмия чақирувчи дори воситалари билан бирга қўлланилиши, QT интервали узайиши ва «пируэт» типидаги қоринчалар тахикардиясини пайдо бўлиш ҳавфини ошириши мумкин. Бир вақтда қўлланилганида атропин, алкалоидлар белладонна, юрак гликозидлари, гипотензив воситалар, гистаминли Н2-рецепторлари блокаторлари фаоллигига таъсир кўрсатмайди. МАО (моноаминоксидаза) ингибиторлари ва холиноблокаторлар билан бирга қўлламаслик лозим (дозасини тузатиш талаб қилинади). Препаратни ототоксик самарага эга бўлган воситалар билан бир вақтда қўллаш, масалан гентамицин билан, ототоксикликнинг бош айланиши каби симптомларини яшириши мумкин. Гидроксизин CYP2D6 изоферменти ингибитори ҳисобланади ва юқори дозаларда қўлланганилиши CYP2D6 субстратлари билан ўзаро таъсирлашишига сабаб бўлиши мумкин. Гидроксизин жигарда метаболизга учраганлиги учун жигар ферментлари ингибиторлари билан бирга қўлланганида унинг қондаги концентрацияси ошишини кутиш мумкин. Гидроксизин алкогольдегидрогеназа ва CYP3A4/5 изоферменти орқали метаболизга учраганлиги учун, CYP3A4/5 изоферментини потенциал ингибирловчи (тўсувчи) препаратлар билан бир вақтда қўлланганида гидроксизиннинг қон плазмасидаги концентрацияси ошиши мумкин (телитромицин, кларитромицин, делавирдин, стирипентол, кетоконазол, вориконазол, интраконазол, позаконазол ва баъзи ОИТВ (одам иммун тақчиллиги вируси) протеазалари ингибиторлари билан, шу жумладан атазанавир, индинавир, нелфинавир, ритонавир, саквинарин, лопинавир/ритонавир, саквинарин/ритонавир ҳамда типранавир/ритонавир).
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
· препаратнинг таркибий қисмлари, цетиризин ва бошқа пиперазин, аминофиллин ёки этилендиамин ҳосилаларига нисбатан юқори сезувчанлик; · порфирия; · авваллари жиддий бронхўпка антигистамин индуцирланган самарани бошдан кечирган астматиклар; · наслий галактоза қабул қила олмаслик, глюкозо-галактоза сўрилишининг бузилиши (чунки таблетка таркибига лактоза киради); · QT интервали узайиши синдроми мавжуд беморларда (шу жумладан пируэт тахикардияси (қоринчалар титроғи-хилпиллаши, қоринчаларнинг пароксизмал тахикардияси)). Эҳтиёткорлик билан · буйрак/жигар етишмовчилиги. · миастения; · клиник намоён бўлувчи простата безининг гиперплазияси; · сийдик ажралишининг қийинлашуви; · қабзият; · гипертония; · куз ичи босимининг ошиши; · деменция; · тиришишли тутқаноқларга мойиллик (шу жумладан эпилепсия); · аритмия ривожланишига мойиллик (шу жумладан электролитли дисбаланс: гипокалиемия, гипомагниемия); · анамнезида юрак касалликлари мавжуд беморлар (юрак етишмовчилиги ва артериал гипертензия) ёки аритмаия чақириши мумкин бўлган препаратлар қабул қилинганида; · гипертиреозда; · болалар ва кекса ёшлилар; · гидроксизин МИТ (меда-ичак тракти) моторикасининг секинлашишига, сиқилувчи пептик язва ва нафас олишнинг бузилишига олиб келиши мумкин, шунинг учун мувофиқ патологияси мавжуд беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган болалар ололмайдиган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Агар ҳолсизлик ва уйқучанлик муолажа бошланганидан бир неча кундан сўнг ўтиб кетмаса, препарат дозасини камайтириш лозим. Препаратни алллергенлар билан тери синамалари ўтказилишидан 3 кун олдин бекор қилиш керак. Автория қабул қилаётган беморлар спиртли ичимликлар ичишдан тийилишлари лозим.
Nojo'ya samaralari
Ножўя таъсирларининг пайдо бўлиш частотаси классификацияси (ЖССТ): тез-тез >1/10; кўпинча >1/100 дан <1/10 гача; ҳар доим ҳам эмас >1/1000 дан <1/100 гача; кам ҳолларда >1/10000 дан <1/1000 гача; жуда камдан кам ҳолларда <1/10000, шу жумладан алоҳида хабарларни ҳисобга олганда. Антихолинергик таъсири билан боғлиқ ножўя таъсирлари: кам ҳолларда (асосан кекса ёшдаги беморларда) – оғиз қуриши, сийдик ушланиши, қабзият (ич қотиши), аккомодациянинг бузилиши. Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик, аллергик реакциялар, иситмали қалтироқ, қичишиш, тошма (эритематоз, макуло-папулез), эшак еми, дерматит; жуда камдан кам ҳолларда – анафилактик шок, ангионевротик шиш (Квинке шиши), кўп терлаш, тарқалган экзантематоз-пустулезли тошма, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан хатарли эксудатив эритема ёки Стивен-Джонсон синдроми). Нерв тизими томонидан: ҳар доим ҳам эмас – бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, уйқучанлик, қалтираш, тўлқинланиш, онгнинг чалкашиши, кам ҳолларда (дозаси ошириб юборилганда) – тиришишлар, дискинезия, галлюцинациялар, дезориентация, тажовузкорлик, депрессия, тик, дистония, парестезия, окулогир криз. Юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, АБ (артериал босим) пасайиши; жуда камдан кам ҳолларда (частотаси номаълум) – электрокардиограммада QT интервалининг узайиши, «пируэт» типидаги қоринчалар тахикардияси. Нафас тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – бронхоспазм. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: ҳар доим ҳам эмас – кўнгил айниши; кам ҳолларда – оғиз қуриши, қусиш, қабзият, жигар функционал синамаларининг бузилиши, диарея (ич кетиши); жуда камдан кам ҳолларда (частотаси номаълум) – гепатит. Сийдик-жинсий аъзолари томонидан: жуда камдан кам ҳолларда – дизурия, ишурия (сийишнинг ушланиши), энурез. Сезги аъзолари томонидан: кам ҳолларда – аккомодациянинг бузилиши, кўришнинг бузилиши. Қон яратув аъзолари тизими томонидан: кам ҳолларда – тромбоцитопения. Бошқалар: ҳар доим ҳам эмас – астения (умумий ҳолсизлик) (айниқса муолажа бошида), кам ҳолларда – гипертермия, тоби қочишлик, шишлар, тана вазнининг ошиши. Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланилганида клиник аҳамиятга эга бўлган нафаснинг сиқилиши кузатилмаган. Ихтиёрсиз харакат фаоллиги (жумладан қалтираш ва тиришишларнинг жуда камдан кам ҳолати), дезориентация яққол дозанинг ошириб юборилишида кузатилган. Автория препаратини қабул қилгандаги ножўя таъсирлари одатда суст намоён бўлади, ўткинчи ва муолажа бошланганидан бир неча кун ўтиб ёки дозани камайтирганда ўтиб кетади.
Farmakokinetikasi
Биринчи авлод Н1-гистамин рецепторлари блокатори, антимускарин ва седатив хоссаларига эга бўлган фенотиазин ҳосиласи, ўртача анксиолитик фаолликка эга. Шунингдек седатив, қусишга қарши, антигистамин ва м-холиноблокловчи таъсир кўрсатади, мушакларни бўшаштириш фаоллигига эга. Марказий м-холинорецепторларни ва гистаминли Н1-рецепторларни блоклайди ҳамда маълум субкортикал зоналар фаоллигини сусайтиради. Психик тобелик ва ўрганишни чақирмайди. Н1-гистаминни блокловчи таъсири таблеткани ичга қабул қилгандан кейин тахминан 1 соатдан сўнг намоён бўлади. Седатив самараси 30-45 дақиқадан сўнг намоён бўлади. Когнитив қобилиятларга ижобий таъсир кўрсатади, хотира ва диққат-эътиборни яхшилайди. Скелет ва силлиқ мушакларни бўшаштиради, бронхларни бўшаштирувчи ва аналгетик, меъда секрецияси учун ўртача ингибиция қилувчи таъсирларга эга. Гидроксизин эшакеми, экзема ва дерматити мавжуд бўлган беморларда қичишишни сезиларли даражада камайтиради. Узоқ вақт қўлланганида "бекор қилиш" синдроми ва когнитив функцияларнинг ёмонлашуви қайд қилинмаган. Гидроксизинни 50 мг дозада бир марта ёки қайта қабул қилган, уйқусизлик ва ваҳимаси мавжуд беморларда, полисомнография уйқу давомийлигини узайиши, тунги уйғонишлар частотасини камайишини яққол намойиш қилади. Препаратни 50 мг дозада суткасига 3 марта қабул қилинганда, ваҳимаси мавжуд беморларда мушак зўриқишини камайиши маълум бўлган.
Farmakodinamikasi
Сўрилиши Абсорбцияси – юқори. Перорал қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга эришиш вақти (TCmax) – 2 соат. Препаратни бир марталик 25 ёки 50 мг дозада қабул қилгандан кейин катталарда қондаги концентрацияси тегишли равишда 30 нг/мл ва 70 нг/мл ни ташкил қилади. Ичга қабул қилинганда ва мушак орасига юборилгандаги биокираолиши 80% ни ташкил қилади. Тақсимланиши Гидроксизин плазмага қараганда кўпроқ тўқималарда (жумладан терида) йиғилади. Тақсимланиш коэффициенти (D) 7-16 л/кг ни ташкил қилади. Гидроксизинни плазма концентрацияси уни тўқималар билан боғланиши ёки тери рецепторларида тақсимланишини акс эттиравермайди. Зардоб концентрациясига қараб тери яллиғланишига таъсир кўрсатади. Гидроксизин йўлдош ва гемато-энцефал тўсиқлардан ўтади, она организмидан кўра кўп миқдорда ҳомила тўқималарида тўпланади. Метаболитлари кўкрак сутида аниқланади. Метаболизми ва чиқарилиши Гидроксизин жигарда метаболизмга учрайди. Асосий метаболити (45%) – цетиризин, яққол Н1-гистамин рецепторлари блокатори ҳисобланади. Гидроксизиннинг умумий клиренси 13 мл/мин/кг ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври (T1/2) катталарда 14 соатни ташкил қилади. Фақатгина 0,8% гидроксизин ўзгармаган ҳолда сийдик орқали чиқарилади. Ўзига ҳос клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси Болаларда умумий клиренс катталардагига нисбатан 4 марта кам, 14 ёшли болаларда T½ 11 соатни ташкил қилади, 1 ёшли болаларда эса – 4 соат. Кекса ёшли беморларда T½ 29 соатни ташкил қилади, тақсимланиш коэффициенти – 22,5 л/кг ни ташкил қилади. Жигарнинг иккиламчи дисфункцияси мавжуд беморларда бирламчи билиар цирроз туфайли умумий клиренс, қайд қилинган соғлом кўнгиллиларга қараганда тахминан 66% ни ташкил қилди. Жигар фаолияти бузилган беморларда T½ 37 соатгача узаяди, қон зардобидаги метаболитлар концентрацияси, жигар фаолияти нормал бўлган ёш беморларга нисбатан кўпроқ. Жигар етишмовчилиги мавжуд беморларга суткалик дозани ёки қабул қилишлар сонини камайтириш тавсия қилинади. Антигистамин самараси 96 соат давомида сақланиши мумкин. Гидроксизиннинг фармакокинетикаси буйрак етишмовчилиги мавжуд 8 бемор мисолида ўрганилган (креатинин клиренси (КК) 24+7 мл/дақ). Гидроксизин экспозицияси давомийлиги айтарли ўзгармади, шу билан бирга цетиризин экспозицияси давомийлиги ортган. Буйрак фаолияти бузилган беморларда гидроксизинни такрорий қўлланишидан сўнг цетиризин метаболитининг яққол тўпланишини олдини олиш учун гидроксизиннинг кунлик дозасини камайтириш лозим.
Dozani oshirib yuborilishi
Ножўя таъсирларининг кучайиши кузатилиши мумкин. Белгилари: антихолинергик таъсирларининг кучайиши ("Ножўя таъсирлари" га қаралсин), МАТ нинг сиқилиши ёки парадоксал кучайиши, кўнгил айниши, қусиш, ихтиёрсиз харакат фаоллиги, галлюцинациялар, онгнинг бузилиши, аритмия (шу жумладан QT интервалининг узайиши), артериал гипотензия; кам ҳолларда – дозанинг анча ошириб юборилиши натижасида келиб чиқувчи қалтираш, тиришишлар, дезориентация, коматоз ҳолатнинг кучайиши ва юрак-ўпка коллапси. Даволаш: агар бирданига яққол қусиш бўлмаса, уни сунъий чақириш лозим ёки аввалги эндотрахеал интубация билан медани ювиш. Фаол кумир қўллаш мумкин, бироқ унинг самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар етарлича эмас. Интоксикация белгилари йўқолгунча ва кейинги 24 соат мобайнида организмнинг ҳаёт учун муҳим бўлган фаолиятини тутиб туриш учун йўналтирилган умумий чора-тадбирлар ва беморнинг монитор кузатуви ўтказилади. Психик ҳолатнинг бузилишида, бошқа препаратлар ёки алкогол қабул қилишни бекор қилиш лозим, зарурат туғилганда беморга кислород орқали ингаляция ўтказиш, налоксон, декстроза (глюкоза) ва тиамин юбориш зарур. Аналептиклар қўллаш мумкин эмас. Вазопрессор самарасини олиш зарурияти туғилганда норэпинефрин ёки метараменол буюрилади. Эпинефрин қўлламаслик лозим. Специфик антидоти мавжуд эмас. Гемодиализ қўллаш самарасиз. Адабий маълумотлардан маълум бўлишича, бошқа препаратлар билан бартараф қилиб бўлмайдиган, ҳаёт учун ҳавфли, қийин даъволанадиган м-холиноблокланувчи самаралар ривожланганда, физостигминнинг терапевтик дозасини қўллаш мумкин. Физостигмин фақатгина беморни ҳушига келтириш учун ишлатилмаслиги лозим. Агар бемор трициклик антидепрессантлар қабул қилган бўлса, физостигминни қўллаш тиришиш хуружлари ва қайтмас юрак тўхташини келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек физостигминни юрак ўтказувчанлиги бузилган беморларда қўллашдан ҳам сақланиш лозим.