ENGILEN kapsulalar N30

Обновлено: 21.07.2022

ENGILEN kapsulalar  N30
  • Категория:

    Gepatoprotektorlar, fosfolipidlar

  • Страна производитель:

    Bolgariya

  • Активное вещество:

    kornevisha kurkumi dlinnoy, suxie ekstrakti rastoropshi pyatnistoy, Ekstrakt listev artishoka

  • Производитель:

    Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Adipharm Ltd

  • Количество в упаковке:

    30

  • Код ATX:

    A05AX

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция ENGILEN kapsulalar N30

  • Dori shakli

    Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.    

  • Qadoqda soni

    30

  • Dozirovkasi

    Энгилен ичга, овқатланишдан олдин, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1-2 капсуладан суткада 2-3 марта буюрилади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 1 капсуладан суткада 1-2 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги 2-3 ҳафтани ташкил этади. Такрорий даволаш курсларини ўтказиш заруриятини шифокор индивидуал равишда белгилайди.  

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Ўрганилмаган.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    •       препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; •       ўт йўлларини бекилиши; •       жигар, буйрак, ўт чиқариш ва сийдик чиқариш йўлларининг ўткир касалликларида қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.  

  • Maxsus shartlar

    Ўт-тош касаллигида препаратни фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўллаш мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни она учун даволашдан кутилган фойда бола учун кузатилиши мумкин ҳавфдан устун бўлган ҳолларда, даволовчи шифокорнинг назорати остида қўллаш мумкин. Педиатрияда қўлланиши Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларга қўллаш тавсия этилмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Энгилен автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Кам ҳолларда препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда енгил бўшаштирувчи таъсири кузатилади, баъзида – кўкрак ости соҳасида дискомфорт. Узоқ муддат қўлланганида баъзида диспептик бузилишлар ривожланади.

  • Farmakokinetikasi

    Энгилен – ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат бўлиб, самараси таркибидаги компонентларининг мажмуавий таъсири билан белгиланади. Доғли расторопшанинг таркибидаги флавоноид силибинин гепатопротектор ва антитоксик таъсир кўрсатади. Гепатоцитларнинг мембраналари билан ўзаро таъсирлашиб ва уларни барқарорлаштириб, жигар трансаминазаларининг йўқолишини олдини олади; эркин радикалларни боғлайди, липидларни пероксидли оксидланиш жараёнларини ингибиция қилади, ҳужайра тузилмаларини парчаланишини олдини олади (бунда малон диальдегидини ҳосил бўлиши ва кислородни сарфланиши камаяди). Ҳужайра ичига қатор гепатотоксик моддаларни ўтишига қаршилик қилади. РНК-полимеразани рағбатлантириб, оқсиллар ва фосфолипидлар биосинтезини оширади ва зарарланган гепатоцитларнинг регенерациясини тезлаштиради. Жигарни алкоголли шикастланишларида ацетальдегид ишлаб чиқарилишини блоклайди ва эркин радикалларни боғлайди, гепатоцитларда детоксикация жараёнларига ёрдам берувчи глутатионнинг заҳирасини сақлаб туради. Куркумин – узун куркуманинг таъсир этувчи моддаси бўлиб, ўт ҳайдовчи (ҳам холеретик, ҳам холекинетик) ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, сафрони холестерин билан тўйинишини пасайтиради, Staphylococcus aureus, Salmonella spp., Mycobacterium tuberculosis ларга нисбатан бактерицид ва бактериостатик фаолликка эга. Артишок экстракти, ўзининг таркибида флаваноидлар, цинарин ва кофеилхиннат кислоталарини борлиги ҳисобига ўт ҳайдовчи ҳусусиятларга эга, унинг диуретик таъсири эса организмдан экзоген токсинлар ва метаболизм натижасида ҳосил бўладиган токсик маҳсулотларни чиқарилишига ёрдам беради. Қон зардобида мочевинанинг миқдорини камайишига олиб келади, гепатоцитлар томонидан коэнзимларни ишлаб чиқариш ҳусусиятини оширади, бу холестерин, липидлар алмашинувини ва кетон таначалари метаболизмини яхшилайди. Антибиотиклар билан ёндош даволанганда дезинтоксикацион восита сифатида буйрак ва жигар паренхимасига таъсир қилади. Ичакда газ ҳосил бўлиши ошишини олдини олади. Артишокниннг таркибидаги минераллар ва микроэлементлар: кальций, калий, магний, темир, аскорбин кислотаси, шунингдек каротин, В1 ва В2 витаминлари, инулин моддалар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради.

  • Farmakodinamikasi

    Энгилен препаратининг терапевтик самараси таркибидаги компонентларнинг мажмуавий таъсири билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқдир; барча компонентларини биргаликда маркерлар ёки биотекширишлар ёрдамида кузатиш мумкин эмас.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Препарат тавсия этилган дозада қабул қилинганида дозани ошириб юборилиш ҳолати ҳозирги вақтгача таърифланмаган. Препаратнинг катта миқдори бехосдан қабул қилинганида қусишни сунъий равишда чақириш, фаоллаштирилган кўмир ёрдамида меъдани ювиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?