EMOTROP inyeksiya uchun eritma 1ml 10mg/ml N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Asab tizimi uchun
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Emoksipin (metiletilpiridinol gidroxlorid)
Производитель:
Aseptica, ООО
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
N07XX
Инструкция EMOTROP inyeksiya uchun eritma 1ml 10mg/ml N10
Dori shakli
Инъекция учун 0,5% ёки 1% эритма контур уяли ўрамларда №5 ёки №10.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Офтальмологияда: марказий хориоретинал дистрофиялар, юқори даражадаги миопияда тўр парданинг дистрофик ўзгаришларда, диабетик ретинопатияда, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохларини окклюзиясида, глаукомада, оптиконейропатияраларда 10 мг/мл эритмани 0,5 – 1 мл дан суткада 1 марта 10 – 15 кун давомида ретробульбар (парабульбар) юбориш буюрилади. Битта кўз шикасланганида курслик доза 100 – 150 мг, иккита кўз шикасланганидан – 200 – 300 мг. Гифемалар, кератитлар, кератоконус, увеитларда 10 мг/мл эритмани 0,2 – 0,5 мл дан суткада 1 марта 10 – 15 кун давомида субконъюнктивал буюрилади. Зарурат бўлганида даволаш давомийлигини 30 кунгача ошириш мумкин. Даволаш курсини йилда 2 – 3 марта такрорлаш мумкин. Лазерли коагуляцияда (шу жумлада, ўсмаларни чекланган ва парчалайдиган коагуляциясида) тўр пардани ҳимоя қилиш учун – 10 мг/мл эритмани 0,5 – 1 мл дан коагуляциядан 24 соат ва 1 соат олдин парабульбар ёки ретробульбар буюрилади, сўнгра уша дозалардан (10 мг/мл эритмани 0,5 мл дан) суткада 1 марта 2 – 10 кун давомида юборилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошқа дори препаратлари билан даволаш вақтида эмоксипин қўлланганида салбий ҳолатлар таърифланмаган. α-Токоферол ацетати препаратнинг антиоксидант самарасинни кучайтиради. Эритмани бошқа дори воситалар билан аралаштириш мумкин эмас.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик даври.
Maxsus saqlash sharoitlari
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.
Maxsus shartlar
Даволаниш вақтида қон ивишини ва артериал босим мунтазам назорат қилиб туриш керак. Препаратни бошқа препаратлар билан бирлаштириш ёки битта шприцда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас. Препарат юборилган жойда тери тошмаси ёки қизариш кузатилса, иложи борича тезроқ врачга мурожаат этиш лозим.
Nojo'ya samaralari
юборилган жойда оғриқ, ачишиш, қичишиш, қизариш, параорбитал тўқималарни зичлашиши кузатилиши мумкин артериал босимни ошиши, қўзғалиш ёки уйқучанлик аллергик реакциялар (шу жумладан қичишиш ва тери қизариши)
Farmakokinetikasi
Эмоксипин мембранали липидларнинг эркин радикал оксидланиш жараёнларини ингибирлайди, антиоксидант ферментлар ни фаоллаштиради, Р – 450 цитохроминни барқарорлаштиради, антитоксик таъсир корсатади ва биоэнергетик жараёнларини оптималлаштиришга олиб келади. Мия ярим гемодизозийяси билан бу симптомларнинг пасайишига ёрдам беради. Препарат хужайраланинг гипоксия, ишемик таъсирга чидамлигини оширади, автоном дисфункцияларни тузатади, миянинг интергратив фаоллигини тиклаш жараёнларини тезлаштиради. Метилэтилпиридинол триглицеридларнининг синтезини ингибирлайди. Препарат кардиопротектор вазифасини бажаради, миокард инфаркти билан некротик майдон хажмини чеклашга ёрдам беради ва ўткир юрак етишмовчилиги эхтимолини камайтиради.
Farmakodinamikasi
Ретробульбар қабул қилиш билан препарат деярли бир зумда қонда пайдо бўлади; дастлабки икки соат ичида унинг концентрацияси кескин пасаяди ва 24 соатдан кейин дори қондабулмайди .Кўзининг тўқималарида эмоксипиннинг концентрацияси қонга қараганда юқори булади. Вена ичига 10 мг/кг дозада юборилганда, яримэмилимнинг енг паст даври белгиланган (элимнинг ярим ажратиш муддати 18 минут, бу эса препаратни бартараф етишининг юкори тезлигини корсатади). Элиминация константасининг қиймати 0,041 мин; Сl нинг тўлиқ тозаланиши – 214,8 мл/мин; кўринадиган тарқатиш хажми V – 5,2 л. Препарат тезда сақлаш ва метаболизм содир бўлган органлар ва тўқималарга киради. Эмоксипиннинг 5 метоболитлари топилди ва улар деалкилланган ва конъюктивиланган махсулотлари билан ифодаланади. Эмоксипин метоболитлари буйраклар томонидан чиқарилади. 2 – этил – 6 – метил – 3 – оксипиридин – фосфат жигарда сезиларли микдорда аниқланади.
Dozani oshirib yuborilishi
Доза ошириб юборилганида препарат қабул қилиниши тўхтатилади ва симптоматик терапия ўтказилади.