TIOSERAT inyeksiya uchun eritma 10ml N10

Обновлено: 21.07.2022

TIOSERAT inyeksiya uchun eritma 10ml N10
  • Категория:

    Asab tizimi uchun

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    Pirasetam, Morfolinievaya sol tiazotnoy kisloti

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    N06BX

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция TIOSERAT inyeksiya uchun eritma 10ml N10

  • Dori shakli

    5,0 мл ёки 10,0 мл ампулаларда.

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    Ишемик инсультда ва унинг оқибатларини даволаш учун препаратни олдиндан 100–150 мл 0,9% ли натрий хлорид эритмасида эритилган 20–30 мл дан буюрилади ва суткасига 1 марта вена ичига томчилатиб юборилади. Даволаш курси 2 ҳафтани ташкил этади. Энцефалопатияни даволаш ва алкоголь интоксикациясида абстинент синдромини бартараф қилиш учун 10-15 сутка давомида суткасига 1 марта мушак ичига 5 мл препарат буюрилади. Диабетик энцефалопатияда 10 кун давомида суткасига 1 марта мушак ичига 5 мл дан буюрилади. Болалар Педиатрик амалиётида қўлланмайди.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Тиоцератни таркиби кислотали рН мавжуд препаратлари билан бирга буюрилиши мумкин эмас. Таркибида пирацетам мавжудлиги туфайли қуйидаги турлари ўзаро таъсирлар бўлиши мумкин: Тиреоид гормонлар. Тиреод гормонлар билан мажмуада юқори таъсирчанлик, дезориентация ва уйқуни бузилиши кузатилиши мумкин. Аценокумарол. Оғир кечувчи қайталанувчи тромбози бўлган беморларда протромбин вақтининг кўрсаткични эришиш учун пирацетаммнинг юқори дозаларда (суткасига 9,6 г) қўлланиши аценокумаролнинг дозалаш тартибига таъсир қилмаган, бироқ Тиоцерат бир вақтда қўлланганда тромбоцитлар агрегация даражасини, фибриногенни, Виллебранд факторини (коагуляцион фаоллиги (VII;C); ристоцетин ко-фактори (VIII;vW;Rco); қон плазмасида протеинни (VIII;vW;Ag); қон ва плазма ёпишқоқлиги аҳамиятли даражада камайиши кузатилган. Фармакокинетик ўзаро таъсирлар. Бошқа препаратлар таъсирида пирацетамнинг фармакодинамикаси ўзгариш имконияти кам, чунки  препаратни 90% ўзгармаган кўринишида сийдик билан чиқарилади. Пирацетам in vitro тажрибаларда 142, 426, 1422 мкг/мл концентрацияларда Р450 CYP1A2, 2B6, 2C8, 2C9, 2C19, 2D6, 2E1 ва 4 А9/11 изоформаларини сусайтирмайди. 1422 мкг/мл концентрацияда CYP2A6 (21%) ва 3А4/5 (11%) аҳамиятсиз сусайиши кузатилган. Шунинг учун шу ферментлари билан биотрансформацияга учрайдиган препаратлари билан метаболик ўзаро таъсир эҳтимоли кам. Тутқаноқка қарши воситалар. Тутқаноқ бўлган беморларда пирацетамни суткада 20 мг дозада 4 хафта ва ундан кўп муддат давомида қўлланиши қон зардобида тутқаноқка қарши препаратларнинг (карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал, натрий вальпроати) концентрациянинг эгри даражасини ва максимал концентрацияни ўзгартирмайди. гармаган кўринишида Эналаприл, каптоприл билан бир вақтда қабул қилиш юрак-томир тизими томонидан ножўя реакциялар ривожланиш хавфини оширади. Алкоголь билан бирга қабул қилиш қон зардобида пирацетамнинг концентрация даражасига таъсир кўрсатмайди, ва 1,6 г пирацетам қабул қилиши алкогольни концентрацияси қон зардобида ўзгармаган.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    пирацетам ёки тиазот кислотасига, шунингдек препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик; буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи, ўткир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига <20 мл); Хантингтон хореяси.  геморрагик тури бўйича бош мия қон айланишининг ўткир бузилиш даврида қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препарат юрак-қон томир патологияси бўлган кекса ёшли шаҳсларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, шу туфайли юқорида санаб ўтилган ножўя таъсирлар бу беморлар гуруҳида кўпроқ учрайди. Аллергияга мойиллик бўлган шаҳсларда аллергик реакциялар кўпроқ учрайди. Препаратнинг таркибидаги пирацетам тромбоцитларнинг агрегациясини камайтиради, гемостазни бузилиши бўлган пациентларга, қон кетишлари билан кечиши мумкин  бўлган ҳолатларда (меъда-ичак йўли яралари), катта жарроҳлик операцияларда (шу жумладан стоматологик аралашувлар), оғир қон кетишлар симптомлари ёки анамнезда геморрагик инсульт бўлган пациентларга, антикоагулянтлар, тромбоцитар антиагрегантлар, шу жумладан ацетилсалицил кислотанинг паст дозалари қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш зарур. Кекса ёшдаги беморларда узоқ муддатли даволашда буйрак фаукциясининг кўрсткичларини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади. Болалар. Педиатрик амалиётида қўлланмайди. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш тажрибаси йўқ. Препаратнинг таркибидаги пирацетам кўкрак сутига ўтади, шунинг учун даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қобилияти Автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлайдиган шахсларга нерв тизими томонидан эҳтимолий ножўя реакциялар ривожланиш хавфи туфайли Тиоцерат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

  • Nojo'ya samaralari

    Инъекция учун эритма Тиоцерат препарати дори воситаси клиник қўлланганда, асосан, препаратнинг компонентлари (пирацетам ва тиоазот кислотаси) билан боғлиқ алоҳида ножўя реакциялар ҳолатлари кузатилиши мумкин, айнан эса: Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, умумий ҳолсизлик. Овқат ҳазм қилиш йўли томонидан: кўнгил айниши, қусиш. Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан тошмалар, қичишиш, эшакеми, анафилактик шиш, анафилактик шок. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимини камайиши. Вестибуляр тизими томонидан: бош айланиши. Умумий бузилишлари ва юбориш жойидаги бузилишлари: терини гиперемияси ва юбориш жойидаги қичишиш. Беморларда препаратнинг алоҳида компонентларига боғлиқ ножўя реакциялар ривожланиши мумкин. Пирацетам: Қон ва лимфа томонидан: геморрагик бузилишлар. Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик, анафилактик реакциялар. Руҳий бузилишлар: асабийлик, депрессия, юқори таъсирчанлик, ҳавотирлик, онгни чалқашиши, галлюцинациялар. Нерв тизими томонидан: гиперкинезия, уйқучанлик, атаксия, мувозанатни бузилиши, тутқаноқнинг хуружларни тез-тезлигини ошиши, бош оғриғи, уйқусизлик, тремор. Эшитиш аъзоси ва лабиринт томонидан: бош айланиши. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: абдоминал оғриқ, қоринни юқори қисмидаги оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш. Тери ва тери ости тўқималар томонидан: ангионевротик шиш, дерматитлар, тошма, эшакеми, қичишиш. Репродуктив тизими томонидаан: жинсий фаолликни ошиши. Қон томир бузилишлари: гипотензия, тромбофлебит. Умумий бузилишлари ва юбориш жойидаги бузилишлари: астения, юбориш жойидаги оғриқ, иситма, тана вазнини ошиши. Тиазот кислотаси: Бошқа препаратлар қабул қилиш фонида пациентларда, асосан кекса ёшли пациентларда ножўя реакциялар ҳоллатлари таърифланган. Аллергик реакциялар: терини гиперемияси, иситма. Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, қулоқларда шовқин. Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни ошиши. Меъда-ичак йўли томонидан: оғизни кўриши, қоринни дам бўлиши. Нафас тизими томонидан: ҳансираш, бўғилиш хуружлари.  

  • Farmakokinetikasi

    Тиоцерат цереброфаол воситалар гуруҳига мансуб бўлиб, ноотроп, ишемияга қарши, антиоксидант ва мембранани барқарорлаштирувчи хусусиятларга эга. Препаратнинг фармакологик самараси тиотриазолин ва пирацетам ўзаро кучайтирувчи таъсири билан боғлиқ, Тиоцерат аэроб ва анаэроб оксидланиш реакцияларида глюкозанинг ўзлаштираолишлигини тезлаштиради, биоэнергетик жараёнларни нормаллаштиради, бош мия тўқималарида метаболизмни барқарорлаштиради ва организмни гипоксияга турғунлигини оширади. Препарат кислороднинг фаол шакллари пайдо бўлиш йўлларини тормозлайди, ферментатив антиоксидант тизимини, айниқса, супероксиддисмутазани қайта фаоллаштиради, ишемия ҳолатида бош мия тўқималаридаги эркин радикал жараёнларни тормозлайди, фибринолитик тизим фаоллашиши ҳисобига қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди ва некроз ва ишемия соҳаларини барқарорлаштиради ва камайтиради. Тиоцерат метаболик ГАМК-шунти фаолиятининг жадаллигини ва ишемияга учраган тўқималарда ГАМК концентрациясини оширади. Тиоцерат бош миянинг интегратив ва когнитив фаолиятини яхшилайди, ўқиш жараёнига ёрдам беради, амнезияни бартараф қилади, қисқа вақтли ва узоқ вақтли хотира кўрсаткичларини оширади, стресс (хавотирлик ҳис қилиш, фобия, депрессия, уйқуни бузилиши) оқибатларини бартараф қилади.

  • Farmakodinamikasi

    Ўрганилмаган.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Даволаш дозаларда қўлланганда дозани ошириб юборилиш ҳолатлари кузатилмаган. Бироқ тавсия қилинган дозалар оширилганда препаратнинг ножўя самаралари (қўзғалиш, уйқуни бузилиши, диспептик ҳолатлар) пайдо бўлиши ёки ифодаланиш даражаси ошиши мумкин. Бундай ҳолатларда препаратни қўлланиши тўхтатилади ва симптоматик даволаш буюрилади.   

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?