DIMEDROL inyeksiya uchun eritma 1ml 1% N10

Обновлено: 21.07.2022

DIMEDROL inyeksiya uchun eritma 1ml 1% N10
  • Категория:

    Alleriyaga qarshi vositalar

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    Difengidramin

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    R06AA02

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция DIMEDROL inyeksiya uchun eritma 1ml 1% N10

  • Dori shakli

    1% эритма 1 мл дан ампулаларда.

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    Мушак ичига (м/и), вена ичига (в/и) буюрилади. Тери остига (т/о) таъсирловчи таъсири туфайли юборилмайди! Мушак ичига бир марталик дозани юбориш ташкил қилади: 1-5 мл 1% эритма (0,01-0,05 г), максимал бир мартслик доза - 5 мл(0,05 г), максимал суткалик доза -5 мл 1% эритма (0,15 г).  Вена ичига препаратни томчилаб 2-5 мл (20-50 мг) 75-100 мл 0,9% натрий хлориднинг эритмасида юборилади. Даволаш курси эришилган самара ва препаратни ўзлаштирилишига боғлиқ. Болаларга м/о ва в/и: 7-12 ойлик – 0,3-0,005г (0,3-0,5 мл 1% эритма); 1-3 ёш-0,005-0,01г (0,5 -1 мл); 4-6 ёш – 0,015-0,15г (1-1,5 мл); 7-14 ёш- 0,015-0,03 г(1,5­-3 мл) зарур бўлганда хар 6-8  соатда.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Этанол ва МНТ сусайтирувчи дори воситаларнинг таъсирини кучайтиради. МАО ингибиторлари дифенгидраминнинг антихолинергик фаоллигини кучайтиради. Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонистик ўзаро таъсирлар аниқланади. Захарланишни даволашда апоморфиннинг қусишга қарши дори воситаси сифатида самарадорлигини пасайтиради. М-холиноблокаторлар фаолликка эга бўлган дори воситаларининг антихолинергик самараларини кучайтиради.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Препаратга юқори сезувчанлик, бронхиал астма, ёпиқ бурчакли глаукома, брадикардия, юрак ритмининг бузилиши, туғми QT-интервалнинг узайиш синдроми ёки препаратни узоқ қўллаш туфайли QT-интервалнинг узайиши, феохромоцитома, простата безининг гиперплазияси, меъда ва 12 бармоқ ичакнинг стенозловчи яра касаллиги, сийдик пуфаги бўйнининг стенози, тутқаноқ, порфирия, болалик ёши (7 ойликгача), ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.  

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар оломайдиган жойда сақлансин.     Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. Эритма лойқаланган ёки чўкма тушган ҳолатларида қўлланилмасин.  

  • Maxsus shartlar

    Препарат билан даволаниш вақтида УБ-нурланишдан ва этанолни истеъмол қилишдан сақланиш лозим. Бу препаратни қўлланиши тўғрисида шифокорга хабардор қилиш керак. Қусишга қарши таъсири аппендицит ташхисини ва бошқа дориларнинг дозасини ошириб юборилиши белгиларини аниқлашни қийинлаштириши мумкин. Юрак касалликларида ва гипертония касаллигида в/и ва м/и юбориш мақсадга мувофиқ эмас. Препаратни юқори диққат ва тезкор рухий реакцияларни талаб қиладиган потенциал хавфга эга фаолият турлари билан шуғулланадиган шахсларга қўллаш тавсия қилинмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладролик даврида эхтиёткорлик билан синчков шифокор назорати остида (ҳомиладор аёлларда адекват ва қатъий назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган). Оналарга ҳомиладорлик даврида димедрол буюрилиши натижасида янги туғилган чақалоқларда биринчи беш кунликда  диарея  ва тремор  ривожланиши кузатилган. Даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак. Автомобилни ва мураккаб  механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Беморлар юқори  диққат, тезкор руҳий ва харакат реакцияларини талаб қилувчи барча турдаги фаолиятлардан сақланишлари керак.

  • Nojo'ya samaralari

    Юрак-қон томир тизими томонидан: АБ ни пасайиши, юрак урушини хис қилиш, тахикардия, экстрасистолия. Нафас олиш тизими томонидан: бурун ва томоқ шиллиқ қаватининг қуруши, балғамнинг ёпишқоқлигини ошиши, кўкракда ёки томоқда сиқилиш хисси, аксириш, бурун битиши. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, седатив таъсир, уйқучанлик, бош айланиши, координацияни бузилиши, ҳолсизлик, онгни чалкашиши, безовталик, қўзғалиш, асабийлик, тремор, таъсирчанлик, уйқусизлик, эйфория, парестезиялар, неврит, тиришишлар. Сезги аъзолари  томонидан: кўришни идрок этишни бузилиши, диплопия, вертиго, қулоқларда шовқин, ўткир лабиринит. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз шиллиқ қаватини қуриши, эпигастрийда оғриқ, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият. Сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар тизими томонидан: тезлашган ёки қийинлашган сийдик ажратиш, сийдик тутилиши, эрта менструациялар. Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, анранулоцитоз. Аллергик реакциялар: эшакеми, дори тошмаси, анафилактик шок, фотосенсибилизация. Бошқалар: кўп терлаш, этни увишиши.

  • Farmakokinetikasi

    Дифенгидрамин H1-рецепторларини блокловчи антигистамин препаратлари гуруҳининг асосий вакилларидан бири ҳисобланади. У яққол гистаминга қарши фаолликка эга. Бундан ташқари у маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади, бевосита спазмалитик таъсири натижасида силлиқ мушакларни бўшаштиради, вегетатив нерв тугунларини ўртача даражада блоклайди. Препаратнинг муҳим хусусияти бўлиб унинг нейролептик моддаларининг таъсири билан бироз ўхшаш бўлган седатив таъсири ҳисобланади, мувофиқ дозаларда у уйқу чақирувчи самара кўрсатади. Шунингдек ўртача қусишга қарши воситадир. Препаратнинг нерв тизимига таъсирида гистамин рецепторларига бўлган таъсири билан бир қаторда (миянинг H3-рецепторлари бўлиши мумкин) унинг марказий холинолитик фаоллиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: МНТ сусайиши ёки қўзғалиш (айниқса болаларда), онгни чалкашиши, депрессия, тиришилар  турғун мидриаз, қийинлашган нафас,оғиз қуруши, меъда- ичак йўлларининг фалажи. Даволаш: махсус антидот йўқ, меъдани ювиш, зарур бўлганда - АБ ни оширувчи дори воситалари, кислород, плазма ўрнини босувчи суюқликларни вена ичига юбориш. Эпинефрин ва аналептикларни ишлатиш мумкин эмас.  

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?