LOLAT konsentrat 10ml 500mg/ml N10

Обновлено: 21.07.2022

LOLAT konsentrat 10ml 500mg/ml N10
  • Категория:

    Gepatoprotektorlar, fosfolipidlar

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    Laspartat, L-ornitin

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    А05BА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция LOLAT konsentrat 10ml 500mg/ml N10

  • Dori shakli

    Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат 50% 10 мл дан шишали ампулаларда.

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    Вена ичига томчилаб юборилади. Ампулани ичидагиси 500 мл инфузия эритмаси билан (0,9% ли натрий хлорид эритмаси, 5% ли декстроза (глюкоза) эритмаси ёки Рингер эритмаси) аралаштирилади. Катталар Ўртача даволаш дозаси суткада 4 ампула. Жигар энцефалопатиясида (ҳолатни оғирлик даражасига қараб) вена ичига суткада 8 ампулагача буюрилади. Инфузиянинг максимал тезлиги соатга 5 г орнитин. Препарат билан даволаш давомийлиги патологияга ва пациентнинг аҳволини оғирлигига қараб ҳар бир ҳолатда индивидуал белгиланади. Жигар функциясини оғир бузилишлари пациентнинг аҳволини жиддий мониторинг ўтказиш ва кўнгил айнишини ва қусишни ривожланишни олдини олиш учун препаратнинг юбориш тезлигига тузатиш киритиш зарур. Болалар Педиатрик амалиётида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Концентрацияланган инфузион эритмасини пенициллин, К витамини, рифампицинум, мепробамат, диазепам, клометиазолум, тиопентал натрий ва винкаминум билан қўллаш тавсия этилмайди. Суюлтириш учун фақат йўриқномада кўрсатилган эритмалар қўллаш керак.    

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    ·      Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; ·      Оғир буйрак етишмовчилиги (қон зардобида креатинин даражаси > 3 мг /1 дл); ·      Эмизиш даври; ·      18 ёшгача болаларда (маълумотлар етарли бўлмагани учун) қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан Ҳомиладорликда (ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши бўлмига қаранг).  

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.   Яроқлилик муддати 2 йил.  Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Препарат юқори дозаларда юборилганда қон пдазмасида ва сийдикда мочевинанинг концентрациясини назорат қилиш керак. Жигар функциясини оғир бузилишларида беморни аҳволига мувофиқ равишда кўнгил айниши ёки қусишни олдини олиш учун инфузон эритманинг юбориш тезлигини камайтириш зарур. Кўнгил айниши ва қусиш пайдо бўлганида юбориш тезлигини каайтириш лозим. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик вақтида препарат қўлланиши бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Ҳомиладорлик даврида Лолат препарати она ва ҳомила учун фойда/хавф нисбатиҳисобга олиб фақат шифокор жиддий назорат остида қўллаш мумкин. Лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни қўллаш зарур бўлса эмизишни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш лозим. Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Асосий касаллик туфайли “жигар энцефалопатия” ташҳиси қўйилганда автотранспорт хайдашда ва диққатни юқори жамлаш  ва психимотор реакциялар тезлигини талаб қилувчипотенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

  • Nojo'ya samaralari

    Нерв тизими томонидан: баъзан қизиб кетиш ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Меъда-ичак йўллари томонидан: баъзан дискомфорт, кўнгил айниши ва қусиш пайдо бўлиши мумкин. Иммун тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар.

  • Farmakokinetikasi

    Организмда, шу жумладан, жигар касалликларида аммиакнинг юқори даражасини пасайтириб детоксикацион таъсирга эга. Препаратнинг таъсири унинг Кребс мочевина ҳосил бўлиши орнитин циклида иштирок қилиши билан боғлиқ (жигар хужайралар ферментларини, орнитинкарбамоилтрансфераза ва карбамоилфосфатсинтетаза фаоллигини тиклаб циклнинг фаолиятини фаоллаштиради). Инсулин ва соматотроп гормони ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Парентерал овқатланишни талаб қиладиган касалликларда оқсил алмашинувини яхшилайди. Астеник, диспептик ва оғриқ синдромларини камайишига, ва шунингдектана массаси ошишини нормаллаштиришга (стеатозда ва стеагепатитда) ёрдам беради,

  • Farmakodinamikasi

    Орнитин ва аспартатнинг ярим чиқариш даври қисқа, 0,3-0,4 соат. Аспартатнинг кам қисми ўзгармаган шаклда сийдик билан чиқарилади. Тақсимланиши ва биотрансформацияси Организмга вена ичига юборилгандан кейин L-аспартат компоненти учта асосий метаболик йўллари билан айланади: оқсил синтези орқали тўқималар оқсилларига қўшилади; энергия хосил қилиш, гликогенни ва триглицеридларни оралиқ метаболизми; алмаштириб бўладиган аминокислоталарни ва бошқа водород бирикмаларга ўзгартириши. Ўз томонидан, L-орнитин ҳам учта йўл орқали қайта ўзгаради: мочевина ҳосил бўлиши циклда оралиқ маҳсулот сифатида; полиамидлар синтезида декарбоксилловчи ферментни ҳосил қилиш учун (оқсиллар синтезини бошқаришда иштирок қиладиган кичик азот бирикмалари); О-глютаматполуальдегид ва глютамин кислотасини ҳосил қилиш учун. Организмдан чиқарилиши Аминокислоталар катаболизми вақтида амин гуруҳлар шакллантириб ва организмдан буйрак орқали ажралиб мочевина хосил бўлиш циклида ишлатилади. Қон оқимида ўтувчи аминокислоталар нефронлар орқали фильтрланади ва проксимал каналчалар орқали фаол кўчиб ўтиш тизимига қайта сўрилади. Табиий шароитларда L-орнитин-L-аспартат таъсири аминокислоталар, яъни орнитин ва аспартат томонидан аммиакни детоксификациянинг иккита асосий усули ёрдамида, айнан эса: мочевина синтези ва глютамин синтези билан таъминланади. Мочевина синтези перипортал гепатоцитларда юз бериб, бунда орнитин иккита ферментни, айнан эса: орнитин-карбамил-трансферазлар ва карбамил-фосфат-синтетазларни мочевина синтези учун субстрат сифатида фаоллаштирувчи каби таъсир кўрсатади. Глютамин синтези перивеноз гепатоцитларида юз беради. Патологик ҳолатларда аспартат ва дикарбоксилат, шу жумладан орнитин метаболитлари ҳужайралар томонидан ютилади ва аммиакни глютамин шаклида боғлаш учун ишлатилади. Глютамат – аммиакни ҳам физиологик, ҳам патологик шароитларда боғлайдиган аминокислота ҳисобланади. Ҳосил бўлган глютамин аминокислотаси нафақат аммиакнинг нотоксикли олиб ташланиши учун ишлатилади, балки мочевина ҳосил бўлишининг муҳим босқичини (яъни, ҳужайра ичидаги глютамин метаболизмини) ҳам фаоллаштиради. Табиий шароитларда орнитин ва аспартат таъсири мочевина синтези билан чекланиб қолмайди. Ҳайвонларда ўтказилган тажриба тадқиқотларида, L-орнитин-L-аспартат глютаминнинг тез синтезланиши билан юзага келган аммиак таркибини пасайтириш хоссасига эгалиги тасдиқланган. Худди шундай таъсир аминокислоталар/ ароматик аминокислоталарнинг шохобланган занжири юзасидан индивидуал клиник синовларида ҳам кузатилган.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Ҳозиргача L-орнитин-L-аспартат чақирган дозани ошириб юборилганда ҳеч қандай белгилари кузатилмаган. Агар дозани ошириб юборилиши юз берган ҳолатда, симптоматик даволаш тавсия этилади.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?