INSUPRID tabletkalari 2mg N30

Обновлено: 21.07.2022

INSUPRID tabletkalari 2mg N30
  • Категория:

    Qandli diabetga qarshi vositalar

  • Страна производитель:

    Turkiya

  • Активное вещество:

    Glimepirid

  • Производитель:

    Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.

  • Количество в упаковке:

    30

  • Код ATX:

    A10BB12

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция INSUPRID tabletkalari 2mg N30

  • Qadoqda soni

    30

  • Dozirovkasi

    Инсуприд – ичга қабул қилиш учун таблеткалар. Таблеткалар бутунлигича, чайнамасдан, етарли миқдордаги (тахминан 1/2 стакан) суюқлик билан қабул қилинади. Глимепириднинг дозаси қондаги ва сийдикдаги глюкозанинг миқдорининг таҳлилини натижалари бўйича белгиланади. Препаратни керакли метаболик назоратга эришиш учун етарли бўлган минимал дозада қабул қилиш лозим. Препарат билан даволаниш даврида мунтазам қондаги глюкозанинг миқдорини аниқлаш керак. Бундан ташқари, гликозилланган гемоглобин даражасини ҳам мунтазам назорат қилиш тавсия этилади. Препаратни қабул қилишнинг бузилиши, масалан, навбатдаги дозани қабул қилиш ўтказиб юборилганида, кейинги қабулини препаратнинг юқорироқ дозаси билан унинг ўрнини тўлдириш мумкин эмас. Шифокор препарат қабул қилишдаги хатоликларда (хусусан навбатдаги доза қабулини ёки навбатдаги овқатланиш ўтказиб юборилганида) ёки препаратни қабул қилиш имкони бўлмаган вазиятларда нима қилиш лозимлиги ҳақида беморни аввалдан огоҳлантириши керак. Инсуприд препаратининг бошланғич дозаси суткада 1 марта 1 мг ни ташкил қилади. Заруратга қараб суткалик доза, глюкозанинг қондаги даражасини мунтазам назорати остида, қуйидаги тартибда аста-секин оширилиши (1-2 ҳафта интерваллар билан) мумкин: суткада 1 мг – 2 мг – 3 мг – 4 мг – 6 мг (-8 мг). Яхши назорат қилинувчи 2 тур қандли диабетли беморларда препаратнинг кундалик дозаси, одатда, 1-4 мг ни ташкил қилади. 6 мг дан юқори кундалик доза фақат кам сонли беморларда самаралироқ бўлади. Препаратни қабул қилиш вақти ва сонини шифокор беморнинг хаёт тарзини (овқатланиш вақти, жисмоний юкламалар миқдори) ҳисобга олган ҳолда белгилайди. Суткалик доза, одатда, тўлақонли нонушта олдидан, ёки мабодо суткалик доза қабул қилинмаган бўлса, дастлабки асосий овқатланиш олдидан бир қабулда буюрилади. Таблеткалар қабулидан сўнг овқат қабулини ўтказиб юбормаслик ўта муҳимдир. Метаболик назоратнинг яхшиланиши инсулинга сезгирликнинг ошиши билан ассоциацияланиши туфайли, даволаш мобайнида глимепиридга эҳтиёжнинг пасайиши кузатилиши мумкин. Гипогликемия ривожланишининг олдини олиш учун Инсуприд препаратининг дозасини камайтириш ёки қабулини ўз вақтида тўхтатиш керак. Глимепирид билан даволаш одатда узоқ давом этади. Беморни бошқа перорал гипогликемик препаратдан Инсупридга ўтказиш Беморни бошқа перорал антидиабетик воситалардан Инсупридга ўтказиш мумкин. Бунда аввалги гипогликемик воситанинг таъсир жадаллиги ва давомийлигини ҳисобга олиш лозим. Айрим ҳолларда, айниқса яримчиқарилиш даври узун бўлган воситалар (масалан, хлорпропамид) қўлланганида, гипогликемия ривожланиши хавфини оширувчи аддитив таъсирнинг олдини олиш учун, даволашда танаффус қилиш талаб қилиниши мумкин. Бошқа антидиабетик препаратлардан Инсупридга ўтказилганда унинг тавсия этилувчи дастлабки суткалик дозаси 1 мг ни ташкил қилади (ҳатто агарда бемор бошқа перорал гипогликемик препаратнинг максимал дозасидан Инсупридга ўтказилганида ҳам). Препаратнинг дозасини ҳар қандай оширилишини босқичма-босқич, глимепиридга жавоб реакциясини ҳисоби билан, юқорида келтирилган тавсияларга мувофиқ олиб бориш лозим. Беморни инсулиндан Инсупридга ўтказиш Истисно ҳолларда беморларни инсулиндан Инсупридга ўтказиш кўрсатилиши мумкин. Мазкур жараён шифокорнинг назорати остида ўтказилиши лозим. Буйрак ва жигар етишмовчилигида қўлланиши Оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган беморларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар чекланган. Бундай ҳолда беморни инсулинга ўтказиш тавсия этилади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Метформин билан мажмуада қўлланиши Глимепирид ёки метформин максимал суткалик дозаларда қабул қилинганида, етарлича назорат қилинмайдиган қандли диабетли пациентларда бу икки препаратнинг мажмуаси билан даволашни бошлаш мумкин. Бунда илгари ўтказилаётган глимепирид ёки метформин билан даволаш ўша дозаларда давом эттирилади, метформин ёки глимепириднинг қўшимча қабули эса кичик дозалардан бошланади, сўнгра у метаболик назоратнинг мақсадли даражасига қараб, хатто максимал суткалик дозагача титрланади. Мажмуавий даволашни қатъий тиббий назорат остида бошлаш керак. Инсулин билан мажмуада қўлланиши Глимепирид максимал суткалик дозада қабул қилинганида етарлича назорат қилинмайдиган қандли диабетли пациентларда бир вақтда инсулин буюрилиши мумкин. Бундай ҳолда глимепириднинг беморга буюрилган охирги дозаси ўзгаришсиз қолдирилади. Бунда инсулин билан даволаш паст дозалардан бошланади, у қондаги глюкозанинг концентрациясини назорати остида аста-секин оширилади. Мажмуавий даволаш қатъий тиббий назорат остида ўтказилади. Гликемиянинг узоқ муддатли назорати тутиб турилгани ушбу мажмуавий даволаш инсулинга бўлган эҳтиёжни деярли 40% га камайтириши мумкин. Глимепирид цитохром Р4502С9 томонидан метаболизмга учрайди, буни индукторлар (масалан, рифампицин) ёки ингибиторлар (масалан, флуконазол) билан бир вақтда қўлланганида ҳисобга олиш керак. Адабиётларда келтирилган in vivo ўзаро таъсирлашув натижаларининг кўрсатишича, флуконазол CY32C9 нинг энг кучли ингибиторларидан бири бўлиб, глимепириднинг AUCини деярли 2 марта оширади. Гипогликемик таъсирнинг кучайиши ва шунга боғлиқ бўлган гликемиянинг ривожланишини эҳтимоли глимепиридни ангиотензинайлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари, аллопуринол, анаболик стероидлар ва эркаклар жинсий гормонлари, хлорамфеникол, кумарин ҳосилалари, цикло-, тро- ва изофосфамидлар, фенфлурамин, фибратлар, флуоксетин, симпатолитиклар (гуанетидин), моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, миконазол, флуконазол, пентоксифиллин (юқори дозалар парентерал киритилганида), фенилбутазон, азапропазон, оксифенбутазон, пробеницид, хинолонлар, салицилатлар ва аминосалицил кислотаси, сульфинпиразон, айрим узоқ муддатли таъсир қилувчи сульфаниламидлар, тетрациклинлар, тритоквалин билан бир вақтда қўлланганида кузатилиши мумкин. Гипогликемик таъсирнинг камайиши ва шунга боғлиқ қондаги глюкозанинг концентрациясини ошиши глимепиридни ацетазоламид, барбитуратлар, глюкокортикостероидлар, диазоксид, сальуретиклар, тиазид диуретиклар, эпинефрин ва бошқа симпатомиметик воситалар, глюкагон, сурги воситалари (узоқ муддат қўлланганида), никотин кислотаси (юқори дозаларда) ва никотин кислотасининг ҳосилалари, эстрогенлар ва прогестеронлар, фенотиазинлар, хлорпромазин, фенитоин, рифампицин, қалқонсимон бези гормонлари, литий тузлари билан бир вақтда қўлланганида кузатилиши мумкин. Н2-рецепторларининг блокаторлари, клонидин ва резерпин глимепириднинг гипогликемик таъсирини кучайтириши ҳам, сусайтириши ҳам мумкин. Глимепирид қабули фонида кумарин ҳосилаларининг таъсири кучайиши ҳам, сусайиши ҳам кузатилиши мумкин. Алкоголнинг бир марталик ёки сурункали истеъмол қилиниши ҳам глимепириднинг гипогликемик таъсирини кучайтириши ҳам, сусайтирилиши ҳам мумкин.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    - глимепиридга ёки препаратнинг қандай бўлмасин компонентига, сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларига ёки сульфаниламид препаратларга юқори сезувчанлик; -      1 тур (инсулинга қарам) қандли диабет; -      диабетик кетоацидоз, диабетик прекома ва кома; -      жигар ва бураклар фаолиятининг оғир бузилишлари; -      ҳомиладорлик ва лактация; -      болалик ёши (қўллашнинг клиник тажрибасини йўқлиги).

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.

  • Maxsus shartlar

    Агарда овқат қабул қилишлар номунтазам вақт оралиқларида амалга оширилаётган бўлса ёки умуман тушириб қолдирилаётган бўлса, глимепирид қабул қилаётган пациентда гипогликемия ривожланиши мумкин. Гликемиянинг мумкин бўлган симптомлари бош оғриғи, кучли очлик ҳисси, кўнгил айниши, қайт қилиш, чарчоқлик ҳисси, уйқучанлик, уйқунинг бузилиши, безовталик, тажовузкорлик, диққатни жамлашни ва реакциянинг бузилиши, депрессия, онгни чалкашиши, нутқни ва кўришнинг бузилишлари, афазия, тремор, парез, сенсор бузилишлар, бош айланиши, ўзини нотавон сезиш, ўз-ўзини назоратни йўқотиш, делирий, церебрал тиришишлар, онгнинг йўқолиши, шу жумладан кома тез ҳолат, юзаки нафас, брадикардияни ўз ичига олади. Бундан ташқари, тескари алоқа тури бўйича адренергик механизм натижасида совуқ ва ёпишқоқ тер босиши, безовталик, тахикардия, артериал гипертензия, юракнинг тез уриши, стенокардия ва юрак ритмининг бузилиши каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Одатдаги миқдорда қандни қабул қилиш билан вақтинча назорат қилинувчи оғир ёки узоқ муддатли гипогликемия шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни ёки ҳатто касалхонага ётқизишни талаб қилади. Глимепирид билан даволаш қон ва сийдикдаги глюкозанинг концентрациясини мунтазам мониторингини талаб қилади. Бундан ташқари, гликозилланган гемоглобиннинг даражасини аниқлаш  тавсия этилади. Шунингдек глимепирид билан даволашда мунтазам жигар фаолиятини текшириш ва қоннинг шаклли элементларини (айниқса лейкоцитлар ва тромбоцитларни) ҳисоблаш лозим. Стресс вазиятларида (масалан, бахтсиз ходисалар, шошилинч операциялар, иситмали инфекциялар ва ҳоказо) вақтинчалик инсулинга ўтиш тавсия этилади. Сульфонилмочевина ҳосилалари билан даволаш глюкозо-6- фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда гемолитик анемияга олиб келиши мумкин. Глимепирид сульфонилмочевина ҳосилалари синфига тааллуқли бўлганлиги туфайли, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда уни эҳтиётлик билан қўллаш лозим. Бундан ташқари, сульфонилмочевина ҳосилаларини сақламайдиган муқобил воситалар билан даволаш вариантларини кўриб чиқиш лозим. Инсуприд ўзида лактоза моногидратини сақлайди, шунинг учун уни наслий лактозани ўзлаштираолмайдиган, лактаза танқислиги ёки глюкоза-лактозани сўрилиши бузилган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Глимепириднинг автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири бўйича текширишлар ўтказилмаган. Пациентнинг реакцияси ёки диққатни жамлаш қобилияти гипогликемия ёки гипергликемия ривожланиши оқибатида пасайиши мумкин. Ҳайдаш вақтида гипогликемия ривожланишининг олдини олиш учун эҳтиёт чораларини кўриш кераклиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш лозим. Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланилиши Инсупридни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик режалаштирилаётган ёки ҳомиладорлик юзага келган ҳолда аёлни инсулинотерапияга ўтказиш лозим. Глимепириднинг кўкрак сути билан чиқарилиши аниқланган. Лактация даврида аёлни инсулинга ўтказиш ёки эмизишни тўхтатиш лозим. Педиатрияда қўлланилиши 8 ёшгача бўлган болаларда глимепиридни қўллашга бўйича маълумотлар йўқ. 8-17 ёшли болаларда препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича бор бўлган маълумотлар глимепиридни қўллаш учун етарли эмас, шунинг учун бундай ишлатиш тавсия этилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.  

  • Nojo'ya samaralari

    Лимфа тизими ва қон яратиш тизими томонидан: кам - тромбоцитопения, лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз, эритроцитопения, гемолитик анемия ва панцитопения,  улар одатда, препаратни қабул қилиш тўхтатилгач аслига қайтади. Иммун тизими томонидан: жуда кам – лейкоцитопластик васкулит, артериал босимнинг тушиб кетиши, диспноэ ва баъзида анафилактик шок билан бирга кечувчи ҳаётга хавф туғдирувчи ҳолатларгача авж олиши мумкин бўлган ўртача ифодаланган ўта сезувчанлик реакциялари. Моддалар алмашинуви томонидан : кам – гипогликемия. Бу реакциялар, асосан, препарат қабул қилинган заҳоти пайдо бўлади, хавфли бўлиши мумкин ва уларни ҳар доим ҳам осонлик билан бартараф қилиб бўлавермайди. Бундай реакцияларнинг пайдо бўлиши, гипогликемик терапиянинг бошқа турларида бўлгани каби, овқатланиш одатлари ва препаратни дозаланиши каби шахсий омилларга боғлиқ. Кўрув аъзолари томонидан: тез-тезлигида номаълум – айниқса даволашни бошида, глюкозанинг концентрациясини ўзгариши билан боғлиқ бўлган кўришнинг кўришнинг вақтинчалик бузилишлари кузатилиши мумкин. Овқат ҳазм қилиш аъзолари томонидан: тез-тезлиги номаълум – кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қоринда босим, оғирлик ёки дискомфорт сезиш, қорин оғриқлари, улар кам ҳолларда даволашнинг тўхтатилишига сабаб олиб келади. Аллергик реакциялар: қичима, эшакеми ва ёруғликка сезувчанлик кўринишидаги реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Бошқалар: жуда кам – қонда натрийнинг концентрациясининг пасайиши, аномал жигар фаолияти (масалан, холестаз ёки ўт-сафронинг тўкилиши), гепатит ва жигар етишмовчилиги.

  • Farmakokinetikasi

    Инсуприд – перорал гипогликемик препарат – III авлод сульфонилмочевина ҳосиласи. Инсуприднинг фаол моддаси – глимепирид асосан меъда ости бези β-хужайраларидан инсулиннинг ажралиб чиқишини рағбатлантириши ҳисобига қондаги глюкозанинг концентрациясини пасайтиради. Унинг самараси асосан меъда ости бези β-хужайраларининг глюкоза билан физиологик рағбатлантиришга жавобининг яхшиланиши билан боғлиқ. Глибенкламид билан солиштирганда глимепирид паст дозаларда, қондаги глюкозанинг концентрациясини тахминан бир хил камайишига эришилишида, камроқ миқдорда инсулин ажралиб чиқишини чақиради. Бу глимепиридда экстрапанкреатик гипогликемик самараларнинг (тўқималарнинг инсулинга сезгирлигини ошириши ва инсулиномиметик самара) мавжудлигидан далолат беради. Инсулин секрецияси. Сульфонилмочевинанинг бошқа барча ҳосилалари каби, глимепирид β-хужайраларнинг мембраналаридаги АТФ-га сезгир калий каналлари билан ўзаро таъсирлашиш ҳисобига инсулиннинг секрециясини бошқаради. Сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларидан фарқли равишда, глимепирид меъда ости бези β-хужайраларининг мембраналарида жойлашган, молекуляр оғирлиги 65 килодальтон бўлган оқсил билан танлаб боғланади. Глимепирид билан боғланувчи оқсил билан бундай ўзаро таъсири АТФ-га сезгир калий каналларнинг очилиши ёки ёпилишини бошқаради. Глимепирид калий каналларни беркитади. Бу β-хужайраларнинг деполяризациясини чақириб, вольтаж-сезгир кальций каналларининг очилишига ва кальцийнинг хужайра ичига киришига олиб келади. Оқибатда, кальцийнинг хужайра ичидаги концентрациясининг ошиши инсулиннинг секрециясини экзоцитоз йўли билан фаоллаштиради. Глимепирид глибенкламидга қараганда, ўзи билан боғланувчи оқсил билан кўпроқ боғланишга киришади ва ундан ажралиб чиқади. Глимепириднинг унга боғланувчи оқсил билан алмашиниш тезлигининг юқорилиги хусусияти, β-хужайраларнинг глюкозага нисбатан сенсибилизация таъсирининг юқорилиги ва уларни десенсибилизация ва муддатидан олдин ҳолдан тойишдан ҳимоя қилади деб тахмин қилинади. Тўқималарни инсулинга сезгирлигининг ошириш самараси. Глимепирид периферик тўқималар томонидан глюкозанинг ютилишига инсулиннинг таъсирини кучайтиради. Инсулиномиметик самараси. Глимепирид глюкозанинг периферик тўқималар томонидан ютилишига инсулиннинг самарасига ўхшаш самара кўрсатади. Периферик тўқималар томонидан глюкозанинг ютилиши унинг мушак хужайралари ва адипоцитлар ичига ташилиш йўли билан амалга оширилади. Глимепирид бевосита мушак хужайралари ва адипоцитлар плазма мембраналарида глюкозани ташувчи молекулаларнинг сонини оширади. Хужайралар ичига глюкозанинг киришини ошиши гликозилфосфатидилинозитол-специфик С-фосфолипазанинг фаоллашувига олиб келади. Бунинг натижасида, А протеинкиназа фаоллигининг пасайишини чақириб, кальцийнинг хужайра ичидаги концентрацияси пасаяди, бу ўз навбатида, глюкозанинг метаболизмини рағбарлантиради. Глимепирид глюконеогенезни ингибирловчи фруктозо-2,6-бисфосфат концентрациясини ошириш ҳисобига, глюкозанинг жигардан чиқишини ингибирлайди. Тромбоцитлар агрегациясига ва атеросклеротик бляшкаларнинг ҳосил бўлишига таъсири. Глимепирид in vitro ва in vivo тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради. Бу таъсири, эҳтимол, тромбоцитлар агрегациясининг муҳим эндоген омили – тромбоксан А нинг ҳосил бўлишига масъул ЦОГнинг селектив ингибирланиши билан боғлиқ бўлса керак. Антиатероген таъсири. Глимепирид липидларнинг миқдорининг меъёрлашувига ёрдам беради, қондаги малон альдегиди даражасини камайтиради, бу липидларнинг перксли оксидланишининг аҳамиятли пасайишига олиб келади. 2 тур қандли диабетли беморларда доимий бўлувчи оксидланиш стресси даражасининг пасайиши. Глимепирид эндоген α-токоферол даражасини, каталаза, глютатионпероксидаза ва супероксиддисмутаза фаоллигини оширади. Юрак томир самаралари., АТФ-сезгир калий каналлари орқали сульфонилмочевина ҳосилалари, шунингдек юрак томир тизимига ҳам таъсир ўтказади. Сульфонилмочевинанинг анъанавий ҳосилалари билан солиштирганда, глимепирид юрак томир тизимига ишонарли камроқ таъсир кўрсатади. У тромбоцитлар агрегациясини камайтиради ва атеросклеротик бляшкаларнинг ҳосил бўлишининг аҳамиятли камайишига олиб келади. Соғлом кўнгиллиларда глимепириднинг минимал таъсир дозаси 0,6 мг ни ташкил қилади.  Глимепириднинг самараси дозага боғлиқ. Глимепирид қабул қилинганида жисмоний юкламага (инсулин секрециясининг камайиши) физиологик реакция сақланади. Препарат овқатдан 30 минут олдин, ёки бевосита овқатланиш олдидан қабул қилинганидаги самарасида ишонарли фарқлар аниқланмаган. Қандли диабетли беморларда етарлича метаболик назоратга препарат 24 соат давомида бир марта қабул қилинганда эришиш мумкин. Клиник текширишларда буйрак етишмовчилиги (КК 4-79 мл/мин) бўлган 16 нафар пациентдан 12 нафарида ҳам етарли метаболик назоратга эришилган. Метформин билан мажмуавий даволаш. Глимепириднинг максимал дозаси қўлланганида етарлича метаболик назоратга эришилмаган пациентларда глимепирид ва метформин билан мажмуавий даволашни бошлаш мумкин. Мажмуавий даволаш ўтказилган иккита текширишда бу препаратларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида даволаш ўтказилгандагига қараганда метаболик назоратнинг яхшиланганлиги исботланган. Инсулин билан мажмуавий даволаш. Глимепирид беморларда максимал дозаларда қабул қилинганда етарлича метаболик назоратга эришилмаган, бир вақтда инсулин билан даволаш бошлаб юборилиши мумкин. Иккила текширишларнинг натижалари бўйича бу қўлланганида, фақат инсулиннинг ўзи қўллангандагига ўхшаш метаболик назоратнинг яхшиланишига эришилган. Бироқ мажмуавий даволашда инсулиннинг пастроқ дозаси талаб қилинади.

  • Farmakodinamikasi

    Глимепиридни бир марталик ва кўп марталик қабул қилинишида олинган маълумотлар таққосланганда, фармакокинетик параметрларида ишонарли фарқлар аниқланмаган, уларнинг турли беморлар орасидаги вариабеллиги эса жуда паст бўлган. Препаратнинг аҳамиятга молик тўпланиши қайд этилмаган. Глимепирид оғиз орқали қабул қилинганида унинг биокираолиши тўлиқ бўлади. Овқатланиш,  абсорбция тезлигининг бироз пасайишидан ташқари, сўрилишга сезиларли таъсир кўрсатмайди. Глимепирид кўп марта 4 мг суткали дозада қабул қилинганида қон зардобидаги максимал концентрациясига тахминан 2,5 соатдан кейин эришилади ва 309 нг/мл ни ташкил қилади; доза ва максимал концентрация орасида, шунингдек доза ва AUC (“концентрация - вақт” эгри чизиғи остидаги майдон) орасида тўғри чизиқли мувофиқлик бор. Глимепиридга альбуминнинг тақсимланиш ҳажмига тахминан тенг бўлган ўта паст тақсимланиш ҳажми (деярли 8,8 л), плазма оқсиллари билан боғланишнинг юқори даражаси (99% дан кўпроқ) ва паст клиренс (тахминан 48 мл/мин) хосдир. Ҳайвонлардаги текширишларда глимепириднинг кўкрак сутига ўтиши аниқланган. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади. Кўп марталик дозалаш тартибига мос келувчи препаратнинг плазмадаги концентрацияларида ярим чиқарилиш даври 5-8 соатни ташкил қилади. Юқори дозаларда қабул қилинганда ярим чиқарилиш даври бирмунча ошади. Ичга бир марталик доза қабул қилинганидан кейин глимепириднинг 58% сийдик билан, 35% и ахлат билан чиқарилади. Сийдикда ўзгармаган модда топилмаган. Сийдик ва ахлатда жигардаги метаболизми натижасида ҳосил бўлувчи икки нофаол метаболити аниқланади, улардан бири гидрокси ҳосиласи, иккинчиси эса – карбокси ҳосиласи ҳисобланади. Глимепирид ичига қабул қилинганидан кейин метаболитларнинг яримчиқарилиш даври мувофиқ 3-6  ва 5-6 соатни ташкил қилади. Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси Турли жинсга ва турли ёш гуруҳларига тааллуқли пациентларда фармакокинетик параметрлари ўхшашдир. Буйраклар фаолияти бузилган (КК паст) пациентларда глимепириднинг клиренсини ошишга ва унинг қон зардобидаги ўртача концентрациясининг пасайишга мойиллик кузатилади, бу эҳтимол, препаратнинг оқсиллар билан паст боғланиши оқибатида уни тезроқ чиқариб юборилиши билан боғлиқдир. Бинобарин, бу тоифа пациентларида глимепириднинг кумуляцисини қўшимча хавфи бўлмайди.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Сульфонилмочевина ҳосилалари, шу жумладан Инсуприднинг дозаси ошириб юборилганида гипогликемия ривожланиши мумкин. Ҳушни йўқотилишисиз ёки бошқа неврологик бузилишларсиз кечувчи ўртача даражали оғирликдаги гипогликемиянинг симптомлари деярли доимо карбонсувларни (глюкоза ёки қанд бўлакчаси, ширин мева шарбати ёки чой) дарҳол истеъмол қилиш орқали бартараф қилиниши мумкин. Айрим ҳолатларда препаратнинг сўрилишини олдини олиш учун меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш талаб этилиши мумкин. Шифокор пациентнинг хавфдан ҳоли эканлигини тасдиқламагунича, бемор синчиков тиббий кузатув остида бўлиши керак. Дозанинг аҳамиятли ошириб юборилиши, ҳушнинг йўқотилиши ёки бошқа жиддий неврологик бузилишлар билан намоён бўлувчи оғир реакциялар шошилинч тиббий ҳолатлар бўлиб, дарҳол даволашни ва касалхонага ётқизишни талаб қилади. Ҳуш йўқотилганида глюкозанинг концентрацияланган 50% ли эритмасини венага юбориш керак. Сўнгра глюкозанинг 10% ли эритмасини, унинг даражаси 100 мг/дл дан ошгунича, юбориш давом эттирилади. Бундай пациентларда глюкозанинг қондаги концентрациясини 24-48 соат давомида доимо назорат қилиб бориш керак, чунки гипогликемия кўринишлари такрорланиши мумкин.

  • Umumiy ma'lumot

    INSUPRID tabletkalari 2mg N30 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA INSUPRID INSUPRID   Preparatning savdo nomi: Insuprid Ta‘sir etuvchi modda (XPN): glimepirid Dori shakli: tabletkalar. Tarkibi: Har bir tabletka quyidagilarni saqlaydi: faol modda: 1 mg, 2 mg, 3 mg yoki 4 mg glimepirid. yordamchi moddalar: mikrokristall sellyuloza, laktoza monogidrati, natriy kroskarmelloza, natriy kraxmal glikolyati, povidon, magniy stearati. Ta‘rifi: oq rangdan deyarli oq ranggacha bo‘lgan har ikkala tomonida bo‘lish uchun riskasi bo‘lgan uzunchoq tabletkalar. Farmakoterapevtik guruhi: Peroral qo‘llanadigan gipoglikemik vositalar, insulindan tashqari: sulfonilmochevina hosilalari. ATX kodi: A10BB12 Farmakologik hususiyatlari Farmakodinamikasi Insuprid – peroral gipoglikemik preparat bo‘lib, III avlod sulfonilmochevina hosilasidir. Insupridning faol moddasi glimepirid asosan me‘da osti bezining b-hujayralaridan insulinni ishlab chiqarilishini rag‘batlantirishi hisobiga qonda glyukozaning konsentrasiyasini pasaytiradi. Uning samarasi asosan me‘da osti bezining b-hujayralarini glyukoza tomonidan fiziologik jihatdan rag‘batlanishiga reaksiya ko‘rsatish hususiyatini yaxshilanishi bilan bog‘liq. Glibenklamidga nisbatan, glimepirid kichik dozalarda insulinni kamroq miqdorda ajralib chiqishini chaqiradi, bunda qonda glyukozaning konsentrasiyasini taxminan bir xil darajada pasayishiga erishiladi. Bu fakt glimepiridda ekstrapankreatik gipoglikemik samaralarni (to‘qimalarni insulinga nisbatan sezuvchanligini oshishi va insulinomimetik samarasi) borligidan dalolat beradi. Insulin sekresiyasi. Boshqa barcha sulfonilmochevina hosilalari kabi, glimepirid b-hujayralarning membranalaridagi adenozintrifosfatga sezgir (ATFga sezgir) kaliy kanallari bilan o‘zaro ta‘sir qilishi hisobiga insulin sekresiyasini boshqaradi. Boshqa sulfonilmochevina hosilalaridan farqli ravishda, glimepirid me‘da osti bezining b-hujayralari membranalarida joylashgan, molekulyar massasi 65 kilodalton bo‘lgan oqsil bilan tanlab bog‘lanadi. Glimepiridni, o‘zi bilan bog‘lanadigan oqsil bilan o‘zaro ta‘siri ATFga sezgir kaliy kanallarini ochilishi yoki yopilishini boshqaradi. Glimepirid kaliy kanallarini yopadi. Bu b-hujayralarning depolyarizasiyasini chaqiradi va voltajga sezgir kalsiy kanallarini ochilishiga va kalsiyni hujayra ichiga kirishiga olib keladi. Natijada hujayra ichiga kalsiyning konsentrasiyasini oshishi ekzositoz yo‘li orqali insulin sekresiyasini faollashtiradi. Glimepirid o‘zi bilan bog‘lanadigan oqsil bilan glibenklamidga nisbatan ancha tezroq va muvofiq ravishda ko‘proq bog‘lanadi va ajraladi. Glimepiridni o‘zi bilan bog‘lanadigan oqsil bilan almashinish tezligini yuqori bo‘lishi b-hujayralarni glyukozaga nisbatan yaqqol sensibilizasiya samarasi va ularni desensibilizasiyadan hamda muddatidan oldin toliqishi bilan ifodalanadi deb taxmin qilinadi. To‘qimalarning insulinga bo‘lgan sezuvchanligini oshish samarasi. Glimepirid periferik to‘qimalar tomonidan glyukozani yutilishiga insulinning ta‘sirini kuchaytiradi. Insulinomimetik samarasi. Glimepirid periferik to‘qimalar tomonidan glyukozani yutilishiga va glyukozani jigardan chiqishiga insulinning ta‘siriga o‘xshash samaralarga ega. Periferik to‘qimalar tomonidan glyukozani yutilishi uni mushak hujayralari va adipositlarni ichiga tashilishi orqali amalga oshiriladi. Glimepirid bevosita mushak hujayralari va adipositlarning plazma membranalarida glyukozani tashuvchi molekulalarning miqdorini oshiradi. Hujayralar ichiga glyukozani kirishini oshishi glikozilfosfatidilinozitolga spesifik fosfolipaza S ni faollashishiga olib keladi. Buning natijasida hujayra ichidagi kalsiyning konsentrasiyasi pasayib, proteinkinaza A ning faolligini kamaytiradi, bu o‘z navbatida glyukozning metabolizmini rag‘batlanishiga olib keladi. Glimepirid glyukoneogenezni ingibisiya qiladigan fruktoza-2,6-bisfosfatning konsentrasiyasini oshishi hisobiga jigardan glyukozani chiqishini ingibisiya qiladi. Trombositlar agregasiyasiga va aterosklerotik blyashkalarni hosil bo‘lishiga ta‘siri In vitro va in vivo sharoitlarida glimepirid trombositlar agregasiyasini kamaytiradi. Bu samarasi, ehtimol, trombositlar agregasiyasini muhim endogen omili bo‘lgan tromboksan A ni hosil bo‘lishi uchun javob beradigan siklooksigenazani selektiv ingibisiya bo‘lishi bilan bog‘liq bo‘lishi mumkin. Antiaterogen ta‘siri. Glimepirid lipidlarning miqdorini normal holatga kelishiga olib keladi, qonda malonon aldegidining darajasini pasaytiradi, bu lipidlarni peroksidli oksidlanishini ahamiyatli darajada pasayishiga olib keladi. Oksidlanish steressning yaqqolligini pasayishi, bu qandli diabetning 2 tipi bilan xastalangan pasientlarda doimo mavjud bo‘ladi. Glimepirid endogen α-tokoferolning darajasini, katalaza, glyutationperoksidaza va superoksiddismutazaning faolligini oshiradi. Yurak-qon tomir samaralari. Shuningdek sulfonilmochevina hosilalari ATFga sezuvchan kaliy kanallari orqali yurak qon tomir tizimiga ham ta‘sir ko‘rsatadi. Odatdagi sulfonilmochevina hosilalariga nisbatan, glimepirid yurak qon tomir tizimiga ishonarli kamroq ta‘sir ko‘rsatadi. U trombositlar agregasiyasini pasaytiradi va aterosklerotik blyashkalar hosil bo‘lishini ahamiyatli darajada kamayishiga olib keladi. Sog‘lom ko‘ngillilarda glimepiridning minimal samarali dozasi 0,6 mg ni tashkil etadi. Glimepiridning samarasi dozaga bog‘liq tiklanadigan hisoblanadi. Jismoniy harakatlarga fiziologik reaksiya (insulin sekresiyasini pasayishi) glimepirid qabul qilinganida saqlanib turadi. Preparat ovqatlanishdan 30 minut oldin yoki bevosita ovqatlanishdan oldin qabul qilinganligidan qat‘iy nazar, samarasida ishonarli farqlar bo‘lmaydi. Qandli diabet bilan xastalangan pasientlarda preparat bir marta qabul qilinganida 24 soat davomida yetarli metabolik nazoratga erishish mumkin. Shu bilan birga, klinik tadqiqotda buyrak yetishmovchiligi (kreatinin klirensi (KK) – minutiga 4-79 ml) bo‘lgan 16 nafar pasientning 12 nafarida ham yetarli metabolik nazoratga erishilgan. Metformin bilan majmuaviy davolash. Glimepirid maksimal dozada qo‘llanganida yetarli metabolik nazoratga erishilmagan pasientlarga glimepirid va metformin bilan majmuaviy davolash boshlanishi mumkin. Ikkita tadqiqotda majmuaviy davolash o‘tkazilganida kuzatiladigan metabolik nazorat har bir preparat bilan alohida davolanganda kuzatiladigan metabolik nazoratga nisbatan yaxshilanishi isbotlangan. Insulin bilan majmuaviy davolash. Glimepirid maksimal dozalarda qabul qilinganida yetarli metabolik nazoratga erishilmagan pasientlarga bir vaqtda insulin bilan davolash boshlanishi mumkin. Ikkita tadqiqotning natijalariga ko‘ra ushbu majmua qo‘llanganida faqat insulinning o‘zi qo‘llanganida erishiladigan metabolik nazoratni yaxshilanishiga erishiladi. Biroq majmuaviy davolashda insulinning yanada kichikroq dozada qo‘llash tavsiya etiladi.   Farmakokinetikasi Glimepirid bir marta va ko‘p marta qabul qilinganida olingan ma‘lumotlar qiyoslanganida, farmakokinetik ko‘rsatkichlarda ishonarli farqlar aniqlanmagan, turli pasientlar o‘rtasida ularning o‘zgaruvchanligi esa juda past bo‘lgan. Preparatni ahamiyatli darajada to‘planishi kuzatilmaydi. So‘rilishi Glimepirid ichga qabul qilinganida uning biokiraolishligi to‘liq hisoblanadi. Ovqatlanish preparatni so‘rilishiga ahamiyatli ta‘sir ko‘rsatmaydi, so‘rilish tezligini biroz sekinlashishi bundan istisno. Glimepirid 4 mg sutkalik dozada ko‘p marta qo‘llanganida qon zardobida maksimal konsentrasiyasiga 2,5 soatdan keyin erishadi va 309 ng/ml ni tashkil etadi; preparatning dozasi va maksimal konsentrasiyasi o‘rtasidagi nisbat, shuningdek dozasi va AUC (“konsentrasiya-vaqt” egri chizig‘i ostidagi maydoni) o‘rtasidagi nisbatn ham to‘g‘ri proporsionaldir, Taqsimlanishi Glimepirid uchun juda past taqsimlanish hajmi (taxminan 8,8 l) xos bo‘lib, albuminni taqsimlanish hajmiga taxminan teng, plazma oqsillari bilan bog‘lanish darajasi yuqori (99% dan yuqori) va klirensi past (minutiga taxminan 48 ml). Hayvonlarda o‘tkazilgan tadqiqotlarda glimepirid ko‘krak sutiga o‘tgan. Yo‘ldosh to‘sig‘i orqali o‘tadi. Gematoensefalik to‘siq orqali yomon o‘tadi. Biotransformasiyasi va chiqarilishi Ko‘p martalik dozalash tartibiga muvofiq qo‘llanganida qon zardobida preparatning plazmadagi konsentrasiyalarida yarim chiqarilish davri 5-8 soatni tashkil etadi. Yuqori dozalarda qabul qilinganidan so‘ng yarim chiqarilish davri uzayadi. Glimepiridning dozasi ichga bir marta qabul qilinganida siydik bilan 58% va axlat bilan 35% chiqariladi. Siydikda o‘zgarmagan modda aniqlanmagan. Siydikda va axlatda, preparat jigar metabolizmga uchrashi natijasida hosil bo‘ladigan ikkita nofaol metabolitlari aniqlanadi, ulardan biri gidroksihosilasi, boshqasi esa – karboksi hosilasi hisoblanadi. Glimepirid ichga qabul qilinganidan so‘ng bu metabolitlarini yakuniy yarim chiqarilish davri muvofiq ravishda 3-6 soat va 5-6 soatni tashkil etadi. Ayrim klinik holatlarda preparatning farmakokinetikasi Turli jins va turli yoshdagi pasientlar guruhida preparatning farmakokinetik ko‘rsatkichlari bir xildir. Buyrak faoliyatini buzilishi (KK past bo‘lgan) bo‘lgan pasientlarda glimepiridning klirensini oshishiga va qon zardobidagi o‘rtacha konsentrasiyasini pasayishiga taxmin qilinadi, bu ehtimol, preparatni oqsillar bilan bog‘lanishi pastroq bo‘lganligi tufayli, uni organizmdan yanada tezroq chiqarilishi bilan ifodalanadi. Shunday qilib, ushbu toifadagi pasientlarda glimepiridni to‘planishini qo‘shimcha havfi yo‘q. Qo‘llanilishi Qandli diabetning 2 tipi (monoterapiya ko‘rinishida yoki metformin hamda insulin bilan majmuaviy davolash tarkibida) parhez, jismoniy harakatlar yoki tana vaznini kamaytirish yordamida qondagi qand miqdorini adekvat nazorat qilish mumkin bo‘lmagan hollarda qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Insuprid – ichga qabul qilish uchun tabletkalar. Tabletkalarni butun holda, chaynamasdan, yetarli miqdordagi suyuqlik (taxminan ½ stakan) suyuqlik bilan qabul qilish kerak. Glimepiridning dozasi qon va siydikdagi glyukozaning miqdorini tahlil natijalari bo‘yicha belgilanadi. Preparatni kerakli metabolik nazoratga erishish uchun yetarli bo‘lgan minimal dozada qo‘llash kerak. Preparat bilan davolanish vaqtida qonda glyukozaning darajasini muntazam ravishda nazorat qilish kerak. Bundan tashqari, glyukozani biriktirgan gemoglobinning darajasini muntazam ravishda nazorat qilish tavsiya etiladi. Preparatni qabul qilishni buzilishi, masalan, navbatdagi dozani qabul qilishni unutish, preparatni yuqori dozalarda qabul qilish orqali o‘tkazib yuborilgan dozani to‘ldirish mumkin emas. Preparatni qabul qilishda xatolikka yo‘l qo‘yilganida (xususan, navbatdagi dozani qabul qilish o‘tkazib yuborilganida yoki ovqatlanish o‘tkazib yuborilganida) yoki preparatni qabul qilish imkoniyati bo‘lmagan holatlarda, shifokor bajarilishi kerak bo‘lgan harakatlar yuzasidan pasientga oldindan ma‘lumot berish kerak. Insuprid preparatining boshlang‘ich dozasi sutkada bir marta 1 mg ni tashkil etadi. Zarurat bo‘lganida sutkalik dozasi qondagi glyukozaning darajasini muntazam ravishda nazorat qilish orqali asta-sekin (1-2 haftalik intervallar bilan) quyidagi tartibda: sutkada 1 mg-2 mg-3mg-4 mg-6 mg (- 8 mg) gacha oshirilishi mumkin. Qandli diabetning 2 tipi bilan xastalangan yaxshi nazorat qilish mumkin bo‘lgan pasientlarda preparatning kundalik dozasi odatda 1-4 mg ni tashkil etadi. 6 mg dan ortiq kundalik doza faqat oz miqdordagi pasientlarda samarali hisoblanadi. Preparatni qabul qilish vaqti va sonini shifokor pasientning hayot tarzini (ovqatlanish vaqti, jismoniy harakatlar miqdori) hisobga olgan holda belgilaydi. Sutkalik dozani odatda bevosita to‘liq nonushtadan oldin, yoki agar sutkalik dozasi qabul qilingan bo‘lmasa, bevosita birinchi asosiy ovqatlanishdan oldin bir marta qabul qilishga buyuriladi. Tabletka qabul qilinganidan so‘ng ovqatlanish juda muhimdir. Metabolik nazoratni yaxshilanishi insulinga nisbatan sezuvchanlikni oshishi bilan assosiasiyalanganligi tufayli, davolanish vaqtida glimepiridga bo‘lgan talab pasayishi mumkin. Gipoglikemiyani rivojlanishidan saqlanish uchun Insuprid preparatining dozasini o‘z vaqtida kamaytirish yoki qabul qilishni to‘xtatish kerak. Glimepirid bilan davolanish odatda uzoq muddat o‘tkaziladi. Pasientni boshqa peroral gipoglikemik dori vositasidan Insupridga o‘tkazish Bemorni boshqa antidiabetik dori vositalaridan Insupridga o‘tkazish bo‘lishi mumkin. Oldingi gipoglikemik dori vositasining samarasini davomiyligi va jadalligini inobatga olish kerak. Ba‘zi hollarda, ayniqsa yarim chiqarilish davri davomli bo‘lgan dori vositalari (masalan, xlorpropamid) qo‘llanganida, gipoglikemiyani rivojlanish havfini oshiradigan additiv samaradan saqlanish maqsadida davolash vaqtida tanaffus talab etilishi mumkin. Boshqa antidiabetik preparatlardan Insupridga o‘tilganida glimepiridning tavsiya etiladigan sutkalik dozasi 1 mg ni (hatto agar pasient boshqa peroral gipoglikemik preparatning maksimal dozasidan Insuprid preparatiga o‘tkazilgan bo‘lsa ham) tashkil etadi. Preparatning dozasini har qanday oshirishni yuqorida keltirilgan tavsiyalarga muvofiq ravishda glimepiridga nisbatan javob reaksiyasini hisobga olgan holda bosqichma-bosqich o‘tkazish kerak. Pasientni insulindan insupridga o‘tkazish Ayrim hollarda pasientlarni insulindan Insupridga o‘tkazish ko‘rsatilgan bo‘lishi mumkin. Bu jarayon shifokorning nazorati ostida bo‘lishi kerak. Buyrak va jigar yetishmovchiligida qo‘llanishi Og‘ir darajadagi buyrak va jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarga preparatni qo‘llash bo‘yicha ma‘lumotlar cheklangan. Bunday holatda pasientni insulinga o‘tkazish tavsiya etiladi. Nojo‘ya ta‘sirlari Nojo‘ya samaralarni rivojlanish tezligini quyida keltirilgan ko‘rsatkichlari quyidagi tarzda aniqlangan: kam hollarda (≥ 1/10000 dan < 1/1000 gacha), juda kam hollarda (< 1/10000), uchrash tez-tezligi noma‘lum. Limfa tizimi va qon yaratish tizimi tomonidan: kam hollarda – trombositopeniya, leykopeniya, granulositopeniya, agranulositoz, eritrositopeniya, gemolitik anemiya va pansitopeniya, odatda preparatni qabul qilish to‘xtatilganida orqaga qaytadi. Immun tizimi tomonidan: juda kam hollarda – leykositoplastik vaskulit, o‘rtacha darajada ifodalangan o‘ta yuqori sezuvchanlik reaksiyalari arterial bosimni tushib ketishi, dispnoe va ba‘zida anafilaktik shok bilan kechadigan, hayot uchun havf tug‘diruvchi holatlargacha zo‘rayishi mumkin. Moddalar almashinuvi tomonidan: gipoglikemiya. Bu reaksiya asosan, preparat qabul qilingan zahoti rivojlanadi, havfli bo‘lishi mumkin, va ularni har doim ham osongina bartaraf qilish imkoni yo‘q. Bunday reaksiyalarni rivojlanishi, boshqa gipoglikemik davolash turlarida bo‘lgani kabi, ovqatlanish odati va preparatning dozasi kabi qator individual omillarga bog‘liq. Ko‘rish a‘zolari tomonidan: uchrash tez-tezligi noma‘lum – ayniqsa davolanishni boshlanishida, glyukozaning konsentrasiyasini o‘zgarishi bilan bog‘liq bo‘lgan ko‘rishni vaqtinchalik buzilishlari kuzatilishi mumkin. Ovqat hazm qilish a‘zolari tomonidan: juda kam hollarda – ko‘ngil aynishi, qusish, diareya, qorinda siqilish, og‘irlik yoki diskomfort hissi, qorinda og‘riq, kam hollarda davolashni to‘xtatishga sabab bo‘ladi. Allergik reaksiyalar: uchrash tezligi noma‘lum – qichishish, eshakemi, yorug‘likka sezuvchanlik reaksiyasi. Boshqalar: juda kam hollarda – qonda natriyning konsentrasiyasini pasayishi, jigar faoliyatini buzilishi (masalan, xolestaz yoki safroni tarqalishi), gepatit va jigar yetishmovchiligi bo‘lishi mumkin. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar glimepiridga yoki preparatning biron-bir komponentiga, boshqa sulfonilmochevina hosilalariga yoki sulfanilamid preparatlariga yuqori sezuvchanlik; qandli diabetning I tipi (insulinga qaram turi); diabetik ketoasidoz, diabetik prekoma va koma; jigar va buyrak faoliyatini og‘ir darajadagi buzilishlari; homiladorlik va laktasiya davri; bolalarda (klinik qo‘llash tajribasi yo‘q) qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Metformin bilan majmuada qo‘llanishi Glimepirid yoki metformin maksimal sutkalik dozalarda qabul qilinganida yetarli darajada nazorat qilib bo‘lmaydigan qandli diabet bilan xastalangan pasientlarni ushbu preparatlarni majmuasi bilan davolash boshlanishi mumkin. Bunda yoki glimepirid yoki metformin bilan ilgari o‘tkazilgan davolash aynan o‘sha dozalarda davom ettiriladi, metformin yoki glimepiridni qo‘shimcha qabul qilish esa kichik dozalar bilan boshlanadi, keyinchalik metabolik nazoratning kutilgan darajasiga qarab, maksimal sutkalik dozagacha titrlanadi. Majmuaviy davolashni qat‘iy tibbiy kuzatuv ostida boshlash kerak. Insulin bilan majmuada qo‘llanishi Glimepirid maksimal sutkalik dozada qabul qilinganida yetarli darajada nazorat qilib bo‘lmaydigan pasientlarga bir vaqtning o‘zida insulin buyurilishi mumkin. Bunday holatda bemorga buyurilgan glimepiridning oxirgi dozasi o‘zgarmasdan qoladi. Bunda insulin bilan davolash kichik dozalar bilan boshlanadi, qondagi glyukozaning nazorati ostida asta-sekin oshiriladi. Majmuaviy davolash sinchkov tibbiy kuzatuv ostida o‘tkazilishi kerak. Glikemiya uzoq muddat nazorat qilib turilganida ushbu majmuaviy davolash insulinga bo‘lgan talabni deyarli 40% gacha pasaytirishi mumkin. Glimepirid sitoxrom R4502S9 tomonidan metabolizmga uchraydi, shu fermentning induktorlari (masalan, rifampisin) yoki ingibitorlari (masalan, flukonazol) bilan bir vaqtda qo‘llanganida inobatga olinishi kerak. In vivo sharoitlarida dori vositalari bilan o‘zaro ta‘sirini adabiyotda chop etilgan natijalari, flukonazol CY32C9 ning eng kuchli ingibitorlaridan biri ekanligini, glimepiridning AUC taxminan 2 marta oshirishini ko‘rsatadi. Gipoglikemik ta‘sirini kuchayishi va u bilan bog‘liq bo‘lgan gipoglikemiyani rivojlanishi glimepirid angiotenzinga aylantiruvchi fermentning ingibitorlari, allopurinol, anabolik steroidlar va erkaklarning jinsiy gormonlari, xloramfenikol, proizvodnыmi kumarin, siklo-, tro- va izofosfamidlar, fenfluramin, fibratlar, fluoksetin, simpatolitiklar (guanetidin), monoaminoksidaza ingibitorlari, mikonazol, flukonazol, pentoksifillin (yuqori dozalarda parenteral yuborilganida), fenilbutazon, azapropazon, oksifenbutazon, probenesid, xinolonlar, salisilatlar va aminosalisil kislotasi, sulfinpirazon, uzoq ta‘sir qiluvchi ayrim sulfanilamidlar, tetrasiklinlar, tritokvalin bilan bir vaqtda qo‘llanganida kuzatilishi mumkin. Gpioglikemik ta‘sirini susayishi va qonda glyukozaning konsentrasiyasini u bilan bog‘liq bo‘lgan oshishi glimepirid asetazolamid, barbituratlar, glyukokortikosteroidlar, diazoksid, saluretiklar, tiazid diuretiklar, epinefrin va boshqa simpatomimetik vositalar, glyukagon, surgi vositalari (uzoq muddat qo‘llanganida), nikotin kislotasi (yuqori dozalarda) va nikotin kislotasining hosilalari, estrogenlar va progestogenlar, fenotiazinlar, xlorpromazin, fenitoin, rifampisin, qalqonsimon bez gormonlari, litiy tuzlari bilan bir vaqtda qo‘llanganidakuzatilishi mumkin. N2-reseptorlarning blokatorlari , klonidin va rezerpin glimepiridning gipoglikemik ta‘sirini ham kuchaytirishi, ham susaytirishi mumkin. Glimepiridni qabul qilish fonida kumarin hosilalarining ta‘siri kuchayishi yoki susayishi kuzatilishi mumkin. Alkogolni bir marta yoki surunkali iste‘mol qilish glimepiridning gipoglikemik ta‘sirini ham kuchaytirishi, ham susaytirishi mumkin. Maxsus ko‘rsatmalar Agar ovqatlanish nomuntazam vaqt oralig‘ida amalga oshirilsa yoki umuman o‘tkazib yuborilsa, glimepirid bilan davolanayotgan pasientda gipoglikemiya rivojlanishi mumkin. Gipoglikemiyani kuzatilishi mumkin bo‘lgan simptomlari: bosh og‘rig‘i, kuchli ochlik hissi, ko‘ngil aynishi, qusish, toliqish hissi, uyquchanlik, uyquni buzilishi, bezovtalik, tajavuzkorlik, diqqatni jamlash va reaksiyalarni buzilishi, depressiya, ongni chalkashishi, nutq va ko‘rishni buzilishlari, afaziya, tremor, falaj, sensor buzilishlar, bosh aylanishi, ojizlik hissi, o‘zini nazorat qilishni yo‘qolishi, deliriy, serebral tirishishlar, ongni chalkashishi va xushni yo‘qolishi, shu jumladan koma holatlari, yuzaki nafas, bradikardiya bo‘lishi mumkin. Bundan tashqari, qayta bog‘lanishi turi bo‘yicha adrenergik ta‘sir mexanizmi natijasida sovuq yopishqoq ter ajralishi, bezovtalik, taxikardiya, arterial gipertenziya, yurakni tez urishi, stenokardiya va yurak ritmini buzilishi kabi simptomlar rivojlanishi mumkin. Odatdagi qand miqdorini qabul qilish orqali faqat vaqtinchalik nazorat qilish mumkin bo‘lgan og‘ir darajadagi yoki davomli gipoglikemiya shoshilinch tibbiy yordam yoki hatto kasalxonaga olib borishni talab etadi. Glimepirid bilan davolash qonda va siydikda glyukozaning konsentrasiyasini muntazam ravishda monitoring o‘tkazishni talab etadi. Bundan tashqari, glyukoza birikkan gemoglobinning darajasini aniqlash tavsiya etiladi. Shuningdek glimepirid bilan davolanish vaqtida jigar faoliyatini muntazam ravishda tekshirish va qonning shaklli elementlarini (ayniqsa, leykositlar va trombositlar) hisoblash kerak. Stress holatlarda (masalan, baxtsiz hodisalar, shoshilinch operasiyalar, isitma bilan kechuvchi infeksiyalar) insulinga vaqtinchalik o‘tish ko‘rsatilgan bo‘lishi mumkin. Sulfonilmochevina hosilalari bilan davolash glyukoza-6-fosfatdegidrogenaza tanqisligi bo‘lgan pasientlarda gemolitik anemiyaga olib kelishi mumkin. Glimepirid sulfonilmochevina hosilalari sinfiga mansub bo‘lganligi tufayli, glyukoza-6-fosfatdegidrogenaza tanqisligi bo‘lgan pasientlarda uni ehtiyotkorlik bilan qo‘llash kerak. Bundan tashqari, tarkibida sulfonilmochevina hosilalarini saqlovchi muqobil dori vositalari bilan davolash variantlarini ko‘rib chiqish kerak. Insuprid tarkibida laktoza monogidratini saqlaydi, shuning uchun laktozani naslik o‘zlashtirolmaslik, laktaza tanqisligi yoki glyukoza-laktozani so‘rilishini buzilishi bo‘lgan pasientlar uni qabul qilishi mumkin emas. Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi Homiladorlikda Insuprid preparatini qo‘llash mumkin emas. Homiladorlik rejalashtirilganida yoki homiladorlik kuzatilganida ayolni insulin bilan davolanishga o‘tkazish kerak. Glimepiridni ko‘krak suti bilan ajralib chiqishi aniqlangan. Laktasiya davrida ayolni insulin bilan davolashga o‘tkazish yoki emizishni to‘xtatish kerak. Pediatriyada qo‘llanishi 8 yoshgacha bo‘lgan bolalarda glimepiridni qo‘llash yuzasidan ma‘lumotlar yo‘q. 8-17 yoshgacha bo‘lgan bolalarda preparatni qo‘llash samaradorligi va xavfsizligi bo‘yicha mavjud bo‘lgan ma‘lumotlar glimepiridni qo‘llash uchun yetarli emas, shuning uchun qo‘llash tavsiya etilmaydi. Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri Avtotransport va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga glimepiridning ta‘sirini o‘rganish bo‘yicha tadqiqotlar o‘tkazilmagan. Pasientning reaksiyasi yoki diqqatni jamlash qobiliyati gipoglikemiya yoki giperglikemiya rivojlanishi natijasida pasayishi mumkin. Avtotransportlarni boshqarish vaqtida gipoglikemiyadan saqlanish vaqtida ehtiyotkorlik choralarini ko‘rish kerakligi yuzasidan pasientlarga ma‘lumot berish kerak. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Sulfonilmochevina hosilalari, shu jumladan Insuprid preparatining dozasi oshirib yuborilganida, gipoglikemiya rivojlanishi mumkin. Xushni yo‘qolishi yoki boshqa nevrologik buzilishlar bo‘lmagan o‘rtacha darajadagi gipoglikemiyaning simptomlari zudlik bilan uglevodlarni (glyukoza yoki qand bo‘lagi, shirin mevali sharbat yoki choy) qabul qilish orqali deyarli hamisha tez bartaraf qilinishi mumkin. Ayrim hollarda preparatning so‘rilishini oldini olish uchun me‘dani yuvish va faollashtirilgan ko‘mir qabul qilish talab qilinishi mumkin. Shifokor pasientni havfli holatdan chiqqanligiga ishonch hosil qilmagunicha, pasient sinchkov tibbiy kuzatuv ostida bo‘lishi kerak. Preparatning dozasi ahamiyatli darajada oshirib yuborilganida va xushni yo‘qolishi yoki boshqa jiddiy nevrologik buzilishlar kabi ko‘rinishlar shoshilinch tibbiy ko‘rsatish kerak bo‘lgan holatlar hisoblanadi va shoshilinch davolash va kasalxonaga olib borishni talab etadi. Xush yo‘qolganida glyukozaning konsentrasiyalangan 50% li eritmasini vena ichiga yuborish kerak. Shundan so‘ng glyukozaning darajasi 100 mg/dl dan yuqori qiymatga yetgunigacha, 10% li glyukoza eritmasini yuborishni davom ettirish kerak. Bunday pasientlarda glyukozaning qondagi konsentrasiyasini 24-48 soat davomida doimo nazorat qilish kerak, chunki gipoglikemiyaning ko‘rinishlari takroran rivojlanishi mumkin. Chiqarilish shakli 15 tabletkadan blisterda. 2 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan. Saqlash sharoiti 25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 3 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish:

Аналоги лекарств

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?