KOMBILIPEN TABS tabletkalari N30
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Vitaminlar (Darmondorilar)
Страна производитель:
Rossiya
Активное вещество:
Sianokobalamin, Benfotiamin, piridoksina gidroxlorid (vitamin V6)
Производитель:
ОАО «Фармстандарт-УфаВИТА»
Количество в упаковке:
30
Код ATX:
A11AВ
Инструкция KOMBILIPEN TABS tabletkalari N30
Dori shakli
15 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3 ёки 4 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Qadoqda soni
30
Dozirovkasi
Таблеткаларни чайнамасдан ва оз миқдордаги суюқлик билан овқатдан кейин қабул қилиш керак. катталарга 1 таблеткадан суткада 1-3 марта буюрилади.Даволаш курси давомийлиги – шифокор тавсияси бўйича белгиланади. Препаратнинг юқори дозалари билан 4 ҳафтадан ортиқ даволаш тавсия этилмайди.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Леводопа В6 витаминининг терапевтик дозаларининг самарасини камайтиради. В12 витамини оғир металл тузлари билан номутаносиб. Этанол тиаминнинг сўрилишини кескин камайтиради. Препаратни қабул қилиш вақтида таркибида В гуруҳи витаминларини сақловчи поливитамин комплексларини қабул қилиш тавсия этилмайди.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, декомпенсациялашган юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакллари, болаларда қўллаш мумкин эмас.
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар (қичишиш, уртикар тошма), айрим ҳолларда кўп терлаш, кўнгил айниши, тахикардия.
Farmakokinetikasi
Мажмуавий поливитамин комплексидир. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи витаминларнинг хусусиятлари билан белгиланади. Бенфотиамин – тиамин (В1 витамини) нинг ёғда эрувчан шаклидир. Нерв импульсини ўтказилишида иштирок этади. Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – оқсиллар, углеводлар ва ёғлар алмашинувида иштирок этади, нормал қон яратилиши, марказий ва периферик нерв тизимининг фаолияти учун муҳим. Синаптик ўтказувчанлик, марказий нерв тизимида тормозланиш жараёнларини таъминлайди, нерв қобиғининг таркибига кирувчи сфингозинни ташилишида иштирок этади, катехоламинлар синтезида иштирок этади. Цианокобаламин (В12 витамини) – нуклеотидлар синтезида иштирок этади, нормал ўсиш, қон яратиши ва эпителиал хужайраларни ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади; фолат кислотасининг метаболизми ва миелин синтези учун зарур.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирларини кучайиши. Биринчи ёрдам: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, симатоматик даволашни буюриш.