DITILIN JURABEK inyeksiya uchun eritma 10ml 2% N10

Обновлено: 21.07.2022

DITILIN JURABEK inyeksiya uchun eritma 10ml 2% N10
  • Категория:

    Tayanch-harakat tizimi uchun

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    Suksametoniya yodid

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    M03AВ01

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция DITILIN JURABEK inyeksiya uchun eritma 10ml 2% N10

  • Dori shakli

    5 мл ёки 10 мл дан шиша ёки полиэтилен ампулаларда 2 % ли инъекция учун эритма.

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    инфузия қилиш учун 0,1 % ли эритма қўлланилади). Клиник вазиятга қараб, вена ичига юборилганда бир мартали доза тана вазни 100 мкг/кг дан 1,5-2 мг/кг гача ўзгариб туради. Трахея интубациясини ўтказиш учун-0,2-0,8 мг/кг;миорелаксация ва спонтан нафас тўхтатиш учун- 0,2-1 мг/кг;чиқишларни ўрнига солишда ва суяк синишларида суяк парчаларини репозиция қилишда скелет мушакларини бўшаштириш учун- 0,1-0,2 мг/кг эндоскопия ўтказиш учун -0,2 мг/кг;электроимпульс даволаш ўтказишда асоратларни олдини олиш учун (тиришишлар, мушаклар ва пайлар узилиши) олдини олиш учун-0,1-1 мг/кг вена ичига, ва мушак ичига 2,5мг/кг гача, аммо энг кўпи билан 150 мг юборилади. Бутун операция давомида мускулатурани узоқ муддат бўшаштириш учун фракцион равишда 0,5-1 мг/кг 5-7 минутдан кейин юбориш мумкин. Такрорий дозалар узоқроқ таъсир қилади. Мушак ичига юбориш фақат болаларда 25 мг/кг гача, аммо 150 мг дан юқори бўлмаган дозаларда қўлланади;вена ичига-1-2 мг/кг қўлланилади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Натрий хлориднинг изотоник эритмалари, Рингер эритмаси, 5 % ли фруктоза эритмаси ва 6 %ли декстран эритмаси билан мутаносиб. Антихолинэстераза воситалари, прокаиин, прокаинамид, лидокаин, верапамил, бета-адреноблокаторлар, аминогликозид антибиотиклар, амфотерицин В, клиндамицин, циклопропан, пропанидид, фосфорорганик инсектицидлар, магний ва литий тузлари, хинидин, хинин, хлорохин, панкуроний  миорелация қилувчи таъсирни кучайтиради ва узайтиради. Бошқа миорелаксантлар, наркотик анальгетиклар билан мутаносиб. Юрак гликозидлар кардиал самараларни кучайтиради (брадикардия). Миастенияга қарши препаратларнинг самарадорлигини камайтиради. Умумий анестезия учун галоген сақловчи препаратлар юрак-томир тизимига ножўя таъсирни кучайтиради, тиопентал натрий ва атропин эса ушбу таъсирни камайтиради. Қон холинэстераза фаоллигини потенциал пасайтириши мумкин бўлган препаратлар (апротинин, дифенгидрамин, промегазин, эстрогенлар, окситоцин, глюкокортикостероидлар юқори дозаларда, перорал контрацептивлар) суксаметоний хлориднинг миорелаксация қилувчи таъсирини кучайтиради ва узайтиради.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    ўта юқори сезувчанлик; хавфли гипертермия (шу жумладан, анамнезда); миастения; туғма ва дистрофик миотония; Дюшенн мушак дистрофияси; ёпиқ бурчакли глаукома; ўткир жигар етишмовчилиги; ўпка шиши; кўз ичига кириб борувчи жароҳатлар; бронхиал астма; гинеркалиемия; 1 ёшгача болалик ёши; ҳомиладорлик; лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: зардоб сохта-холинэстераза фаоллиги пасайиши (жигар етишмовчилигининг терминал босқичи, анемия, кахексия, узоқ муддатли оч қолиш, сурункали инфекциялар, тарқалган куйишлар, жароҳатлар), сурункали буйрак етишмовчилиги (буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга (гиперкалиемия ва нейропатия белгиларисиз) препаратни бир марта ўртача дозаларда юборилади, гиперкалиемия ривожланиш хавфи сабабли кўп марта юбориш учун ёки юқори дозаларда қўлланилмайди) , туғишдан кейинги давр, қоқшол касаллиги, туберкулёз, хавфли ўсмалар, микседема, бириктирувчи тўқималарнинг тизимли касалликлари, плазма қуйилгандан кейинги ҳолат, плазмаферез, сунъий равишда қон айлантириш, инсектицидлар билан ўткир ва сурункали захарланиш-холинэстераза ингибиторлари (ичга тушганда) ёки антихолинэстераза воситалари (неостигмин, физостигмин,дистигмин бромид) , сукцинилхолин билан холинэстераз учун рақобатлашадиган препаратлардан бир вақтда қўллаш (вена ичига прокаин) , “ошқозони тўла” беморларда шошилинч жарроҳлик аралашувлари.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Препарат қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар ололмайдиган жойда + 2дан + 8°C гача ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.   Яроқлилик муддати 2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.  

  • Maxsus shartlar

    Фақат ихтисослашган бўлинмаларнинг ўпка сунъий вентиляцияси учун аппаратуралар мавжуд бўлган шароитларида ва умумий анестезия фонида қўлланади. Суксаметоний хлориди инфузиясигача 1 минут олдин 3-4 мг тубокурарин хлориди ёки 10-15 мг диплацин хлорид препаратининг дастлабки юборилиши мушакларнинг фибрилляр тортишишларини ва кейинчалик мушаклар оғриқлари пайдо бўлишини бартараф қилади.  Мувофиқли дозада ва такрорий юборишда узоқроқ давом этадиган операциялар учун ҳам фойдаланиш мумкин, аммо мушакларнинг давомий бўшашиши учун, одатда, қайта қутбланмайдиган миорелаксантлар қўлланиб, улар суксаметоний йодид шароитида нафас йўллари дастлабки интубациясидан кейин юборилади. Препаратнинг секин юборилиши, шунингдек атропиннинг 1-1.5 мг дозада дастлабки вена ичига инъекцияси брадикардия ва бронхиал секреция ошишини сезиларли даражада бартараф этади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга (гиперкалиемия ва нейропатия аломатларисиз) препарат ўртача дозаларда бир марта юборилади, бироқ гиперкалиемия ривожланиши хавфи туфайли кўп мартали юборишлар учун ёки юқори дозаларда қўлланмайди. Апноэ эҳтимолини ўз ичига олган чўзилган миорелаксация қуйидаги бир неча сабаблар: қон зардобининг «атипик» холинэстерази, зардоб холинэстеразининг ирсий етишмовчилиги ёки унинг даражаси вақтинча пасайиши туфайли пайдо бўлиши мумкин. Агар препарат кўп марта ва охирги инъекциядан кейин 25-30 минутдан  кейин юборилса, беморда мушак тонуси тикланмайди, нафас юзаки бўлиб қолади, қайта қутблантирувчи блокни қайта қутблантиришга қарши блокка ўтказиш тўғрисида ўйлаш мумкин (“қўш блок” пайдо бўлиши). Ушбу самарани бартараф этиш учун оддий усул бўйича прозерин қўлланиши керак: венага дастлаб 0.5-0.7 мг (0.5-0.7 мл 0.1% эритма) дозада атропин юборилади, қон томир уриши тезлашиши кутиб турилади ва 1-2 минутдан кейин вена ичига 1.5 мг (3 мл 0.05% ли эритма) дозада прозерин юборилади.

  • Nojo'ya samaralari

    Аллергик реакциялар:анафилактик шок, бронхоспазм. Юрак-қон томир тизими томонидан:АБ пасайиши, юрак ўтказувчанлигини бузилиши, аритмия, брадикардия (кўпроқ болаларда, такрорий юборилганда-болалар ва катталарда) , кардиоген шок.болаларда, ёш беморларда ва аёлларда (асосан ваготоникларда) қисқа муддатли брадикардия, айрим ҳолларда асистолия пайдо бўлиши мумкин. Моддалар алмашинуви томонидан:гиперкалиемия. Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар:кўз ички босимини ошиши. Суяк-мушак тизими томонидан:препарат қўлланилгандан  10-12 соатдан кейин мушак оғриқлари (операциядан кейинги даврда) пайдо бўлиши мумкин. Кам холларда миоглобинемия ва миоглобинурия ривожланиши билан рабдомиолиз. Бошқалар:иситма, гиперсаливация. Препарат кўп марта юборилганда баъзан мушакларнинг ҳаддан ташқари давомий релаксацияси ва узоқ муддатли апноэ ривожланиши мумкин.

  • Farmakokinetikasi

    Қисқа муддат таъсирли қутбсизлантирувчи миорелаксант. Нерв-мушак узатилиши блокадасини чақиради. H-холинорецепторлар билан ўзаро таъсирланиб, синапси кейинги пластинка қутбсизланишини чақиради. Жараён туташ мембраналарга тарқалади, миофибриллнинг генерализацияланган дезороганизацияланган қисқариши пайдо бўлади (яъни, блокада ривожланишидан олдин нерв-мушак тортилишининг қисқа муддатли енгиллашиши натижаси –нерв-мушак узатилишилари юз беради). Мембраналар қутбсизланган ҳолатда қолиб, қўшимча импульсларга реакция билдирмайди, мушак тонусинин бир маромда сақлаш учун кейинги пластинка қайта қутбланиши билан боғлиқ такрорий импульслар келиши талаб қилиниши туфайли спастик фалажлик пайдо бўлади. Вена ичига юборилгандан кейин миорелаксация қуйидаги кетма-кетликда юз беради: кўз қовоғи мушаклари, чайнаш мушаклари, қўл бармоқлари, кўз, қўл-оёқлар, бўйин, бел ва қорин мушаклари товуш пайчалари, ундан кейин қовурғалараро мушаклар ва диафрагма. Бош мияда қон оқими кўпайишини ва бош суяги ичидаги босим ошишини чақиради. Вена ичига юборилганда таъсири 54-60 секунддан кейин бошланади. 2-3 минутдан кейин эса мушаклар релаксацияси максимумга эришади ва 3 минут тўлиқ ҳажмда сақланиб қолади. Таъсир қилиш давомийлиги-5-10 минут. Таъсир қилиш яққоллиги юборилган доза миқдорига боғлиқ:0,1 мг/мл-суяк мушакларининг нафас тизимига сезиларли таъсирсиз бўшашиши; 0,2-1 мг/кг-қорин девори мушаклари ва нафас мушакларини тўлиқ бўшашиши (спонтан нафас ахамиятли чекланиши ёки тўлиқ тўхтатилиши юз беради ).  Мушакларнинг узоқ вақт бўшашиши учун доза такрорий юборилиши керак. Самарага тез эришилиши ва кейинчалик мушаклар тонусининг тез тикланиши назорат қилинадиган ва бошқариладиган мушаклар релаксациясини юзага келтириш имконини беради.

  • Farmakodinamikasi

    Сўрилиши:вена ичига юборилгандан кейин плазмада ва ҳужайралардан ташқари суюқликда тақсимланади. Тақсимланиши :90 % дан кўпроғи қон зардоби холинэстеразаси билан фармокологик фаоликка эга бўлмаган холин ва сукцинилмонохолингача гидролизга учрайди. Чиқарилиши: холинэстераза нормал даражасида ярим чиқарилиш даври 90 секундни ташкил қилади. Буйраклар томонидан чиқарилади (10 % ўзгармаган кўринишида). Интакт гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Тўпланмайди.   

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: ножўя самараларнинг ифодаланиш даражаси кучайиши, нафас тўхташи. Даволаш: интермитловчи позитив босим билан ўпка сунъий вентиляцияси, “Қўш блокка” ўтказиш, кейинчалик неостигминни қўллаш. Қон зардобида холинэстераза миқдори пасайган ҳолатда- янги қон ёки консервацияланган плазма қуйилиши керак.

  • Umumiy ma'lumot

    DITILIN JURABEK inyeksiya uchun eritma 10ml 2% N10 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA DITILIN-DARNISA DITHYLIN-DARNITSA Preparatning savdo nomi: Ditilin-Darnisa Ta‘sir etuvchi modda (XPN): suksametoniy yodidi (suxamethonium iodide); Dori shakli: in‘eksiya uchun eritma Tarkibi: 1 ml eritma quyidagilarni saqlaydi: faol modda: suksametoniy yodidi (ditillin) – 20 mg; yordamchi moddalar: natriy xloridi, dinatriy edetati, askorbin kislotasi, suyultirilgan xlorid kislotasi, in‘eksiya uchun suv Ta‘rifi: tiniq, rangsiz suyuqlik. Farmakoterapevtik guruhi: Miorelaksantlar. Xolin hosilalari. ATX kodi: M03AV01 Farmakologik xususiyatlari Farmakodinamikasi Ditilin qisqa ta‘sirga ega qutbsizlantiruvchi miorelaksantdir. Kimyoviy tuzilishiga ko‘ra ditilinni asetilxolinning ikkilangan molekulasi sifatida qarash mumkin. Postsinaptik nerv-mushak reseptoriga yuqori yaqinlikka ega, nerv-mushak o‘tkazilishini raqobatli bloklaydi, postsinaptik membrananing qutbsizlanishini va skelet mushaklarning qisqa muddatli relaksasiyasini chaqiradi. Psevdoxolinesteraza ta‘sirida, xolin va qahrabo kislotasini hosil bo‘lishi bilan tez parchalanadi, shuning uchun ditilinning samarasi qisqa muddatli. Vena ichiga yuborilganidan so‘ng preparatning ta‘siri 2-3 minutdan keyin namoyon bo‘ladi va to‘liq hajmda 3 minutgacha saqlanib turadi. Preparatni yuborish tugagandan keyin taxminan 5 minut o‘tgach samarasi to‘liq to‘xtaydi. Samarani tez boshlanishi va keyinchalik mushak tonusini tez tiklanishi skelet mushaklarining nazorat qilinadigan va boshqariladigan relaksasiyasini yaratishga imkon beradi. Farmakokinetikasi Ditilinning farmakokinetikasi bo‘yicha ma‘lumotlar, preparatning ta‘sir vaqtini qisqaligi tufayli ahamiyatli cheklangan. Vena ichiga yuborilganidan keyinoq preparat qonning soxtaxolinesterazasini ta‘siriga uchraydi. Keyinchalik asetilxolinning sintezi uchun ishlatiladigan xolinga va to‘qimalar nafasida ishtirok qiluvchi qahrabo kislotasiga parchalanadi. Preparat gematoensefalik va yo‘ldosh to‘siqlari orqali o‘tadi. Qo‘llanilishi Traxeyani intubasiya qilishda, endoskopik muolajalarda (bronxo-, ezofago-, laringo-, sistoskopiya), miorelaksasiyani talab qiluvchi qisqa muddatli operasiyalarda (chiqishlarni to‘g‘rilash, suyak siniqlarini repozisiyasi), jarrohlik aralashuvlari (ginekologik, torakal, abdominal), mioplegiyani tutib turish uchun, qoqsholda tirishishlarni bartaraf qilish uchun qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Vena ichiga oqim bilan va infuziyalar ko‘rinishida yoki mushak ichiga qo‘llanadi. Ditilin-Darnisani yuborishga faqat o‘pkaning sun‘iy ventilyasiyasini o‘tkazish uchun barcha sharoitlar mavjud bo‘lganida  ruxsat beriladi. Kattalar. Tana vazni, pasientning reaksiyasi, kerakli mushak relaksasiyasining darajasi, yuborish yo‘lini hisobga olib, shifokor dozalarni individual ravishda belgilaydi. Endotraxeal intubasiyani o‘tkazish uchun tana vazniga 1 mg/kg dozada vena ichiga yuboriladi. Bu doza odatda 30-60 sekunddan keyin davomiyligi 2 dan 6 minutgacha bo‘lgan mushak relaksasiyasini chaqiradi. Yuqori dozalari davomliroq mushak relaksasiyasini chaqiradi, lekin dozani ikki marta oshirish relaksasiyaning davomiyligini ikki marta oshishiga har doim ham olib kelmaydi. Ditilinning dastlabki dozasini 50% dan 100% gacha miqdorini tashkil qiluvchi qo‘shimcha dozalari, 5 minutdan 10 minutgacha bo‘lgan oraliqlarda yuboriladi va umumiy anesteziya ostidagi qisqa muddatli jarrohlik aralashuvi davomidagi mushak relaksasiyasini tutib turadi. Butun operasiya davomida mushaklarni uzoq muddatli bo‘shashtirish uchun Ditilin-Darnisaning 5% li glyukoza eritmasida yoki 0,9% li natriy xloridi eritmasida suyultirilgan 0,1-0,2% li eritmasini infuziya ko‘rinishida, minutiga 2,5-4 mg tezlikda yuborish mumkin. Infuziyaning tezligini konkret bemorning reaksiyasiga qarab muvofiqlashtirish kerak. Takroriy vena ichiga in‘eksiyalarda yoki uzluksiz infuziyalarda Ditilin-Darnisaning umumiy dozasi soatiga 500 mg dan oshmasligi lozim. 1 yoshgacha bo‘lgan bolalar. Ushbu yosh guruhidagi pasientlar ditilinning ta‘siriga kattalarga nisbatan chidamliroqdirlar. Vena  ichiga tavsiya etilgan doza – tana vazniga 1 mg/kg ni tashkil qiladi. Ditilin-Darnisani bolalarga vena ichiga infuziya yo‘li bilan yuborilganida, doza kattalarnikidek belgilanadi, lekin infuziyaning boshlang‘ich tezligi tana vazniga proporsional pasaytiriladi.  Yoshgacha bo‘lgan bo‘lgan bolalar uchun  mushak ichiga tavsiya etilgan doza- tana vazniga  4 mg/kg gachani tashkil qiladi. Ushbu  dozalar taxminan 3 minut davom etadiga mushak relaksasiyasini chaqiradi. Yig‘indi doza 150 mg dan oshmasligi kerak. Keksa pasientlarda qo‘llanishi: keksa yoshli odamlar uchun Ditilin-Darnisaning dozalari kattalar uchun belgilangan dozalar bilan o‘xshash. Keksa odamlar yurak aritmiyalarini paydo bo‘lishiga moyilroqdirlar, ayniqsa ular agarda yurak glikozidlarini qabul qilayotgan bo‘lsalar. Bolalar. Preparat bolalarga 1 yoshdan boshlab qo‘llanadi. Preparat bu yosh guruhidagi bemorlarga qo‘llanganida ehtiyotkorlik ko‘rsatish kerak, chunki bolalarda miopatiya ko‘proq aniqlanadi, ular xavfli gipertermiyani va rabdomiolizni rivojlanishiga moyilroqdirlar va suksametoniy yuborilganidan keyin jiddiy nojo‘ya reaksiyalarning rivojlanishini yuqori xavfiga egadirlar. Nojo‘ya ta‘sirlari Sezgi a‘zolari tomonidan: ko‘zning ichki bosimini oshishi. Me‘da-ichak yo‘llari tomonidan: so‘lak ajralishini oshishi, me‘da ichidagi bosimni oshishi (va, oqibati sifatida, regurgitasiya xavfi va me‘daning ichidagisini nafas yo‘llariga tushish xavfini oshishi). Jigar va o‘t chiqarish yo‘llari tomonidan: jigar funksiyasining buzilishi. Metabolik buzilishlar: giperglikemiya, kaliyning darajasini tranzitor oshishi. Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: arterial gipertenziya yoki gipotenziya, qonni oqib kelishlari, qisqa muddatli bradikardiya, asistoliya, taxikardiya, aritmiya (shu jumladan qorinchalar aritmiyasi), yurak o‘tkazuvchanligini buzilishlari, kardiogen shok, yurakni to‘xtashi, kollaps. Nafas a‘zolari tomonidan: apnoe, bronxospazm, nafas mushaklarining davomli falaji (soxtaxolinesterazani ishlab chiqarilishini genetik buzilishi bilan bog‘liq). Tayanch-harakat apparati tomonidan: ditilin yuborilganidan keyin 10-12 soat o‘tgach mushak og‘riqlarini paydo bo‘lishi, mushaklarning fassikulyasiyasi, trizm, rabdomioliz, keyingi mioglobinemiya va mioglobinuriyani rivojlanishi bilan. Dermatologik buzilishlar: terini qizarishi, toshma. Allergik reaksiyalar: o‘ta yuqori sezuvchanlik, shu jumladan eshakemi, anafilaktik shok. Umuman organizm tomonidan: gipertermiya, yuborish joyida o‘zgarish. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Preparatning komponentlariga yuqori sezuvchanlik, glaukoma, miasteniya, o‘tkir buyrak yetishmovchiligi, yaqqol anemiya, anamnezdagi xavfli gipertermiya, plazmadagi xolinesterazani atipik faolligi; katta jarohatlar yoki kuyishlar, bemorni uzoq muddatli immobilizasiyasi, skelet mushaklarining falaji; buyrak yetishmovchiligi bilan bog‘liq gipekaliemiya; ko‘zning ochiq jarohati va ko‘z ichki bosimini oshishi maqsadi muvofiq bo‘lmagan hollar; skelet mushaklarining miopatiyasi, rabdomioliz. Suksametoniyga sezuvchanlikni oshiruvchi preparatlarni bir vaqtda qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Quyida sanab o‘tilgan dori moddalar va kimyoviy birikmalar qon plazmasidagi xolinesterazaning normal faolligini pasaytiradi, shu bilan Ditilin-Darnisaning relaksasiya qiluvchi ta‘sirining jadalligi va davomiyligini oshiradi. Ularga quyidagilar kiradi: fosfororganik insektisidlar va metrifonat; exotifatli ko‘z tomchilari; trimetafan; spesifik antixolinesteraz agentlar: neostigmin, piridostigmin, fizostigmin, endofonium; takrin gidroxloridi; sitotoksik dori vositalari: siklofosfamid, mexloretamin, trietilenmelamin, tiotepa; psixiatriya amaliyotida qo‘llanadigan dori vositalari: fenelzin, propazin, xlorpromazin; anestetik dori vositalari: ketamin, morfin, morfin antagonistlari, petidin, pankuroniy, propanidid. Qon plazmasidagi psevdoxolinesterazaning faolligiga salbiy ta‘sir qilishi mumkin bo‘lgan boshqa dori vositalarga aprotinin, difeningidramin, prometazin, estrogenlar, oksitosin, glyukokortikosteroidlar (yuqori dozalarda), oral kontraseptivlar, terbutalin, metoklopramid kiradi. Quyida keltirilgan dori moddalari va kimyoviy birikmalar Ditilin-Darnisaning miorelaksasiya qiluvchi ta‘sirining jadalligi va davomiyligini, qon plazmasidagi xolesterazning faolligini almashishi bilan bog‘liq bo‘lmagan yo‘llar bilan oshiradi. Ularga quyidagilar kiradi: magniy tuzlari; litiy karbonati; azatioprin; xinin va xlorxinin; aminoglikozid guruhi antibiotiklari, klindamisin, polimiksinlar: aritmiyaga qarshi preparatlar: xinidin, prokainamid, verapamil, beta-adrenoblokatorlar, lidokain, prokain; uchuvchi va ingalyasion anesteziyalovchi dori vositalari: galotan, enfluran, desfluran, izofluran, dietilefir va metoksifluran – Ditilin-Darnisa tomonidan nerv-mushak o‘tkazuvchanligini bloklanishi I fazasiga ahamiyatsiz ta‘sirga ega, biroq suksametoniy tomonidan nerv-mushak o‘tkazuvchanligini bloklanishining II fazasini boshlanishini tezlashtiradi va jadalligini oshiradi. Yurak glikozidlari bilan bir vaqtda qo‘llanganida, yurak glikozidlarining samarasi oshadi. Miasteniyani davolash uchun vositalar bilan bir vaqtda qo‘llanganida bu vositalarning samaradorligi pasayadi. Umumiy anesteziya uchun galogen saqlovchi vositalari ditilinning yurak-qon tomir tizimiga noxush samarasini oshiradi. Tiopental natriy, atropin ditilinning yurak-qon tomir tizimiga noxush samarasini pasaytiradi. Nomutanosibligi Ditilin-Darnisa eritmasi donor qoni bilan (gidroliz kuzatiladi), qon konservantlari, zardob konservantlari bilan, qon preparatlari, barbituratlarning eritmalari, ayniqsa tiopental bilan (cho‘kma hosil bo‘ladi) va ishqoriy eritmalar bilan farmasevtik jihatdan nomutanosib. Ditilin-Darnisa 0,9% li natriy xloridi eritmasi, Ringer eritmasi, 5% li fruktoza eritmasi va 6% li dekstran eritmasi bilan mutanosib. Ditilin-Darnisa boshqa miorelaksantlar va opioid analgetiklar bilan mutanosib. Maxsus ko‘rsatmalar Faqat stasionarning ixtisoslashgan bo‘limi sharoitlarida tajribali anesteziologning qarori va sinchkov nazorati ostida va traxeyani darhol intubasiyasi, kislorod ingalyasiyasi va O‘SV ni o‘tkazish uchun apparatura bo‘lgandagina qo‘llanadi. Ilgari aniqlanmagan nerv-mushak kasalliklari bo‘lgan bolalar va o‘smirlarda suksametoniy xloridi qo‘llanganidan keyin yurakni qaytmas to‘xtab qolish hollari to‘g‘risida ma‘lumotlar mavjud. Nojo‘ya ko‘rinishlarining xavfi tufayli, darhol intubasiya yoki kritik vaziyatlarda nafas yo‘llarini ozod qilishni talab qiladigan hollardan tashqari, hatto tashqi sog‘lom ko‘ringan bolalar va o‘smirlarga suksametoniy xloridini qo‘llashni cheklash tavsiya etiladi. Yuqori dozalarda ditilin, qutbsizlantiruvchi ta‘sirdan keyin qutbsizlantirishga qarshi samara rivojlangan hollarda “ikki tomonlama blok”ni chaqirishi mumkinligini hisobga olish kerak. Shuning uchun ditilinning oxirgi in‘eksiyasidan keyin ta‘siri uzoq vaqt (25-30 minutgacha) o‘tib ketmaydi va mustaqil nafas tiklanmaydi. Buni bartaraf etish uchun oldindan atropin yuborilganidan keyin prozerin yoki galantamin yuboriladi. Prozerin va boshqa antixolinesteraz preparatlar xolinesterazaning faolligini bostirib, ditilinning ta‘sirini uzaytirishini yodda tutish lozim. Boshqa miorelaksantlarga yoki umumiy anesteziyaning biron-bir komponetiga ma‘lum o‘ta yuqori sezuvchanlikda ehtiyotkorlik bilan qo‘llanadi. Aholining taxminan 0,05% plazma xolinsterazasining nasliy pasaygan faolligiga ega. Bunday bemorlarda suksametoniyning ta‘siri, shuningdek xolinesterazaning faolligini pasayishi bilan kechuvchi holatlarda: homiladorlik va/yoki tug‘ruqdan keyingi davr; qoqshol, tuberkulyoz, shuningdek boshqa og‘ir va/yoki surunkali infeksion kasalliklarni og‘ir kechishi; katta kuyishlar; xavfli o‘smalar; surunkali kamqonlik va to‘yib ovqatlanmaslik; jigar yetishmovchiligining terminal bosqichlari; o‘tkir yoki surunkali buyrak yetishmovchiligi; autoimmun kasalliklar: miksedema, kollagen kasalliklar; plazmani massiv transfuziyasidan keyin; plazmaferez o‘tkazilganidan keyin, shuningdek ayrimi yondosh davolashdan keyin uzayishi mumkin “Dorilarning o‘zaro ta‘siri”bo‘limiga qarang). Suksametoniy takroriy yuborilganidan keyin preparatga o‘rganib qolish paydo bo‘lishi mumkin. Suksametoniyni qo‘llash keyinchalik mushak og‘riqlari bilan kechishi mumkin, ularning jadalligi preparat yuborilganida ko‘rinadigan mushak qisqarishlari bilan kuchsiz mos keladi. Qutbsizlantirmaydigan miorelaksantlarni Ditilin-Darnisani yuborishdan bir necha minut oldin in‘eksiya qilish, mushak og‘riqlarining ko‘rinishlarini kamayishiga yordam berishi mumkin. Bu usul endotraxeal intubasiya uchun qoniqarli sharoitlarga erishish uchun, suksametoniyning tana vazniga 1 mg/kg dan ortiq dozasini yuborishni talab qilishi mumkin. Og‘ir sepsisli bemorlar giperkaliemiyani rivojlanishiga moyildirlar, buni Ditilin-Darnisa qo‘llanganida e‘tiborga olish lozim. Miasteniya gravis bo‘lgan bemorlarga “ikki tomonlama blok” ni rivojlanishini yuqori xavfini nazarda tutib, Ditilin-Darnisani buyurish tavsiya qilinmaydi. Iton-Lambert miastenik sindromi bo‘lgan bemorlar suksametoniyning ta‘siriga ko‘proq sezuvchandirlar, bu preparatning dozasini pasaytirishni talab qilishi mumkin. Sog‘lom pasientlarda (kattalar va bolalar) suksametoniy ba‘zida bradikardiya chaqirishi mumkin, uni oldindan atropinni vena ichiga yuborish bilan oldini olish mumkin. Giperkaliemiya yo‘qligida kam bo‘lsada, lekin suksametoniyni qo‘llash bilan bog‘liq qorincha aritmiyasi paydo bo‘lishi mumkin. Biroq, digitalis preparatlarini qabul qilayotgan bemorlar bunday aritmiyalarni rivojlanishiga moyilroqdirlar. Suksametoniyning yurakka ta‘siri yurak ritmini o‘zgarishiga, shu jumladan yurakni to‘xtashiga olib kelishi mumkin. Xolinesterazaning genetik tanqisligi bo‘lgan, shuningdek gipokaliemiyasi bo‘lgan bemorlarda Ditilin-Darnisa nafasni davomli susayishini chaqirishi mumkinligini hisobga olish kerak. Jigar kasalliklari, anemiyasi, kaxeksiyasi bo‘lgan bemorlarni davolash uchun preparat ehtiyotkorlik bilan ishlatilishi lozim. Homiladorlik yoki emizish davrida qo‘llanishi. Suksametoniy bachadonga va boshqa silliq mushaklarga bevosita ta‘sir ko‘rsatmaydi. Normal terapevtik dozalarda preparat yangi tug‘ilgan chaqaloqning nafasiga ta‘sir ko‘rsatishi mumkin bo‘lgan miqdorlarda yo‘ldosh to‘sig‘i orqali o‘tmaydi. Homiladorlik davrida preparat, faqat agar ona uchun foyda homila uchun xavfdan ustun bo‘lgandagina qo‘llanadi. Emizish: preparatni ko‘krak sutiga o‘tish xususiyati to‘g‘risida ma‘lumotlar yo‘q. Avtotransportni yoki boshqa mexanizmlarni  boshqarish boshqarishda  reaksiya tezligiga ta‘sir qilish qobiliyati. Ditilin-Darnisani har doim davolash muassasasi sharoitlarida, umumiy anesteziya vositalari bilan birga qo‘llanadi, shuning uchun umumiy anesteziya uchun vositalarni qo‘llashga xos barcha ehtiyotkorliklarga rioya qilish lozim. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: Ditilinning dozasini oshirib yuborilishi nafasni uzoq to‘xtab qolishi va mushaklarni falaji bilan namoyon bo‘ladi. Davolash. O‘pkaning sun‘iy ventilyasiyasi, zarurati bo‘lganida – yangi, ya‘ni o‘zining tarkibida soxtaxolinesterazani saqlovchi qon quyish. Chiqarilish shakli 5 ml dan ampulada; 10 ampula dan korobkada; 5 ampuladan kontur uyali o‘ramda; 1 yoki 2 kontur uyali o‘ramdan qutida. Saqlash sharoiti Original o‘ramida, 2oS dan 8oS gacha haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 2 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish:

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?