ALFAGIN sirop 120ml
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Tonusni faollashtiruvchi
Страна производитель:
Pokiston
Активное вещество:
ekstrakt jenshenya, Embliki lekarstvennoy plodov ekstrakt, gustoy ekstrakt listev lyuserni posevnoy, gustoy ekstrakt semyan pajitnika grecheskogo
Производитель:
Herbion Pakistan (PVT) Ltd
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
A13
Инструкция ALFAGIN sirop 120ml
Dori shakli
120 ва 150 мл сироп
Dozirovkasi
Катталар: бир кунда 1-2 чой қошиқдан 2 маҳал 12 ёшдан катта болалар: бир кунда 1чой қошиқдан 2 маҳал Препарат овқатдан кейин қабул қилинади, қабул қилиш вақти – эрталаб ва кечқурун. Даволаш курси 30 кун. 1 ёшдан18 ёшгача бўлганларга препарат сироп кўринишда тавсия этилади!
Farmakokinetikasi
Алфагин – ўсимликлар тўпламидан иборат препарат бўлиб, унинг таъсирини таркибига кирувчи ўсимликлар таъминлаб беради. Доривор эмблика иштаҳани қўзғатади, овқат ҳазмини яхшилайди, эритропоэзни ва оқсил биосинтезини кучайтиради, суяк дентини ва коллаген каби мезенхима тўқималарининг тўғри шаклланишига ёрдам беради. Кўп миқдордаги биологик фаол, табиий С витамини антиоксидант таъсир кўрсатади (эркин радикалларни ингибитори ҳисобланади). Иммуномодулятор таъсирга эга. Беда (йўнғичқа) хлорид кислота ва пепсин ишлаб чиқилишини кучайтириш ҳисобига иштаҳани оширади. Умуммустаҳкамловчи таъсир кўрсатади, айниқса яллиғланиш ва юқумли касалликлар профилактикасида аҳамиятга эга. Стрессларга чидамлиликни оширади, чарчоқ ва депрессияда ёрдам беради. Сапонинлар қондаги холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам бериб, атеросклероз ривожланишини олдини олади, қон-томир тизимини мустаҳкамлайди. Беда (люцерна) келиб чиқиши турлича бўлган камқонликларни даволашга ёрдам берувчи хлорофилларга бой. Грек шамбаласи (йўнғичқаси) умумий панкреатик секрецияни кучайтиради, овқат ҳазмини яхшилайди. Умумқувватловчи ва тетиклаштирувчи хоссаси мавжуд, организмнинг жисмоний кучини тиклайди. Гемоглобин даражасини оширади. Сибирь женьшени (одамгиёҳ) кучайтирувчи ва тетиклантирувчи таъсирга эга. Бош мия тўқималари микроциркуляциясини (қон айланишини) яхшилаб, ақлий иш қобилиятини кучайтиради. Мушаклар иш қобилиятини оширади. Томирлар ички қобиғидаги алмашинув жараёнларини меъёрлаштириш ва томирларни кенгайтирувчи таъсири ҳисобига қон-томир тизимига ижобий таъсир қилади, атеросклеротик пилакчалар ҳосил бўлишини олдини олади.