LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100

Обновлено: 21.07.2022

LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100
  • Категория:

    Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun

  • Страна производитель:

    Hindiston

  • Активное вещество:

    Simetikon, loperamida gidroxlorid

  • Производитель:

    Kusum Healthcare Pvt. Ltd.

  • Количество в упаковке:

    100

  • Код ATX:

    A07DA53

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100

  • Dori shakli

    ‒ ўткир ва сурункали инфекцион бўлмаган диарея (аллергик, дорили, нурли, овқатланиш тартибининг ўзгариши); ‒ саёҳатчилар диареяси; ‒ таъсирланган ичак синдроми; ‒ илеостомаси бўлган пациентларда ич кетишини меёрлаштиришда қўлланади.

  • Qadoqda soni

    100

  • Dozirovkasi

    Перорал қабул қилинади. Дозалаш 18 ёшдан ошган катталар: Бошланғич доза 1 марта 2 таблеткани ташкил қилади, кейинчалик 1 таблеткадан ҳар шаклланмаган ахлат қўринишида ич келишидан кейин қабул қилинади, аммо суткада 4 таблеткадан ошмаслиги керак. Қўллаш давомийлиги – 2 суткадан ошмаслиги керак. 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар: Бошланғич доза 1 марта 1 таблеткани ташкил қилади, кейинчалик 1 таблеткадан ҳар шаклланмаган ахлат қўринишида ич келишидан кейин қабул қилинади, аммо суткада 4 таблеткадан ошмаслиги керак. Қўллаш давомийлиги – 2 суткадан ошмаслиги керак. Болалар: Лофлатил® таблеткаларни 12 ёшдан кичик болаларга буюрилмайди. Кекса ёшдаги пациентлар: кекса ёшдаги пациентларни даволашда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак фаолиятини бузилиши: буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Жигар фаолиятини бузилиши: гарчи жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларда препаратларни таъсири хақида фармакокинетик маълумотлар йўқ бўлса ҳам, биринчи ўтиш метаболизмини секинлашиши туфайли уларга Лофлатил®ни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Лоперамид гидрохлорид ёки симетиконнинг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Фармакологик хоссалари ўхшаш дори воситалари билан ўзаро таъсирлар тўғрисида хабарлар берилган. Марказий нерв итизимига сусайтирадиган таъсир кўрсатадиган дори воситаларининг болаларда Лофлатил® билан бир вақтда қўлланиши тавсия этилмаган. Лоперамиднинг (16 мг дозада) P-гликопротеин ингибиторлари (хинидин, ритонавир) билан бирга юборилиши плазмада лоперамид даражасининг 2-3 марта кўпайишига олиб келган. Лоперамид тавсия этилган дозаларда (2 мг.дан 8 мг.гача максимал суткалик доза) юборилганда бундай фармакокинетик ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти номаълум.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    дори воситаси таркибий моддаларига индивидуал юқори сезувчанлик; - ич қотиши, ичаклар тутилиши; - фруктозани ўзлаштира олмасликнинг камдан-кам учрайдиган туғма шаклларига, лактаза танқислигига, глюкозо-галактоза мальабсорбциясига ёки сукраза-изомальтаза етишмовчилигига эга беморларда қўлланиши тавсия этилмайди. Лофлатил® қуйидаги касалликларга эга беморлар биринчи терапияси учун қўлланмайди: - ахлатда қон мавжудлиги ва иситмалаш билан тавсифланадиган ўткир дизентерия; - ўткир ярали колит; - кенг антибиотиклар доираси билан боғлиқ сохта мембраноз колит; - инвазив микроорганизмлар, шу жумладан сальмонеллалар, шигеллалар ва кампилобактер билан қўзғатилган бактериал энтероколит; - дори воситаси метаболизми учун керакли жигар дисфункцияси, чунки бу нисбатан ортиқча дозаланишни юзага келтириши мумкин. Агар жиддий асоратлар, шу жумладан ичаклар беркилиб қолиши, мегаколон ва токсинли мегаколон хавфи эҳтимоли туфайли перистальтика тўхтатилишига йўл қўйилмаслиги талаб этилса, Лофлатил® умуман қўлланмаслиги керак.

  • Maxsus shartlar

    Диареяга эга беморлар, айниқса, болалар дегидратация ва электролитлар номувозанатлигига эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда суюқликлар ва электролитлар ўрнини тўлдириш учун ўрин босувчи терапиядан фойдаланиш энг муҳим чора ҳисобланади. 48 соат мобайнида клиник самара мавжуд бўлмаган тақдирда, Лофлатил® дори воситаси қўлланишини тўхтатиш ва бемор ташхисини аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашиши керак. Диарея ҳолатида Лофлатил® дан фойдаланаётган иккиламчи иммун танқислик синдромига эга беморлар қорин шишишининг биринчи аломатлари пайдо бўлиши билан шу заҳоти даволашни тўхтатишлари керак. Лоперамид гидрохлориди ёрдамида даволаш вақтида ҳам вирус, ҳам бактериал сабабли юзага келган инфекцияли колит билан ОИТС касаллигига эга беморларда токсинли мегаколон ҳолатлари тўғрисида алоҳида хабарлар мавжуд. Жигар дисфункциясига эга беморлар учун фармакокинетик маълумотлар мавжуд эмаслигига қарамай, Лофлатил® бундай беморларда биринчи ўтиш метаболизми секинлашиши туфайли эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Жигар дисфункциясига эга беморлар марказий нерв тизими интоксикацияси аломатларини ўз вақтида аниқлаш учун шифокорнинг жиддий кузатуви остида бўлишлари керак. Ўтиш вақтини узайтирадиган агентлар ушбу гуруҳ беморларида токсинли мегаколон ривожланишини қўзғатиши мумкин. Лофлатил® перистальтикани тўхтатиш талаб қилинган ҳолатда қўлланмаслиги керак. Агар ич қотиши, қорин шишиши ёки қисман ичаклар беркилиб қолиши ривожланаётган бўлса, дори воситасидан фойдаланишни зудлик билан тўхтатиш керак.

  • Nojo'ya samaralari

    Қуйида келтирилган ножўя реакциялар лоперамидни симетикон билан ёки битта лоперамидни клиник тадқиқотлар ўтказилганда ёки постмаркетинг қўллаш даврида аниқланган. Ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги қуйидаги тарзда таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); баъзи ҳолларда (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10 000, <1/1000); жуда кам ҳоллларда (<1/10 000), номаълум (мавжуд маълумотлардан аниқлашни иложи йўқ). Аллергик реакциялар: баъзан – тери тошмаси, жуда камдан-кам – эшак еми касаллиги, қичима, айрим хабарлар – ангиодистрофия, буллез отқинлар (шу жумладан, Стивенс-Жонсон синдроми), мультиформли эритема, токсинли эпидермал некролиз, анафилактик шок, анафилактоид реакция. Овқатни ҳазм қилиш йўли: тез-тез – таъм сезиш ўзгариши, оғиз қуриши, кўнгил айниши, камдан-кам – ич қотиши, жуда камдан-кам – мегаколон (шу жумладан, токсинли мегаколон), ичаклар беркилиб қолиши, қориндаги оғриқ, қайт қилиш, қорин шишиши, диспепсия, метеоризм. Нерв тизими: баъзан – серуйқулик, жуда камдан-кам – бош айланиши, онг депрессияси, депрессия, бош оғриғи, тремор, чарчоқлик. Пешоб тизими: айрим хабарлар – пешоб ушланиб қолиши.

  • Farmakokinetikasi

    Таъсир механизми Лоперамид ичак деворидаги опиат рецепторлар билан боғланиб, пропульсив перистальтикани сусайишига, ичакнинг ичидаги моддаларнинг ҳаракатини секинланишига ва сув ва электролитларни сўрилишини кучайишига олиб келади. Лоперамид ичакни физиологик микрофлорасини ўзгартирмайди ва анал сфинктери тонусини оширади. Лофлатил® таблеткалар марказий таъсир кўрсатмайди. Симетикон кўпикларни бостирувчи хусусиятга эга бўлиб, сирт-фаол инерт бирикма ҳисобланади, бу билан диарея, шу жумладан метеоризм, абдоминал дискомфорт, қоринни дам бўлиши ва спазмлар билан боғлиқ бўлган симптомларни енгиллаштиради.

  • Farmakodinamikasi

    Сўрилиши Лоперамид гидрохлоридини юборилган дозанинг катта қисми ичак орқали сўрилади, бироқ жадал биринчи ўтишнинг метаболизми натижасида тизимли биокираолишлиғи тахминан 0,3% ни ташкил қилади. Симетикон лоперамид билан мажмуада компонент сифатида сўрилмайди Тақсимланиши Тақсимланиши бўйича каламушларда ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосан ичакнинг узунаси бўйича жойлашган мушак қаватининг рецепторларига боғланиши билан ичак деворига нисбатан юқори аффинликни намойиш этган. Лоперамид плазма оқсиллари билан асосан альбумин билан боғланиши 95% ни ташкил қилади. Клиника олди маълумотлар лоперамид Р-гликопротеин субстрати ҳисобланишини намоён қилди. Метоболизми Лоперамид жигар орқали деярли тўлиқ чиқарилади, ва метаболизмга ҳамда конъюгацияга учрайди ва сафро орқали чиқарилади. Оксидланишли N- диметилланиши – лоперамиднинг асосий метаболик йўли ҳисобланади, ушбу жараён асосан CYP 3F4 ва CYP 2C8 изоформалари орқали амалга оширилади. Биринчи ўтишнинг жуда жадал ўтиши туфайли, қон плазмасида ўзгармаган дори воситасининг концентрацияси жуда паст бўлади. Чиқарилиши Инсонларда лоперамидни ярим парчаланиш даври тахминан 9-14 соат оралиғида, асосан 11 соатни ташкил қилади. Ўзгармаган лоперамид ва унинг метаболитлари асосан ахлат билан чиқарилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари Доза ошириб юборилишида (шу жумладан жигар фаолиятини бузилиши билан боғлиқ бўлган дозани ошириб юборилиши) МНТ сусайиши мумкин (ступор, ҳаракат координациясини бузилиши, уйқучанлик, миоз, мушаклар тонусини ошиши, нафасни сусайиши), оғизни қуриши, қоринда нохуш ҳисларни бўлиши, кўнгил айниши, қусиш, констипация, сийдикни тутилиши ва ичак тутилиши. Болаларда МНТ сусайиши кўпроқ келиб чиқиши мумкин. Даволаш Доза ошириб юборилиши симптомлари келиб чиқишида пациентга антидот сифатида – налоксон юбориш лозим. Лоперамидни ярим парчаланиш даври (Т½) , налоксонни ярим парчаланиш давридан (Т½) кўп бўлганлиги учун (1–3 соат), налоксонни қўшимча юбориш талаб этилиши мумкин. МНТни сусайишини аниқлаш учун пациент холатини эътибор билан камида 48 соат кузатиш мумкин.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?