GEMOSTAKS inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N10

Обновлено: 21.07.2022

GEMOSTAKS inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N10
  • Категория:

    Qon uchun

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    Traneksamovaya kislota

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    B02AA02

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция GEMOSTAKS inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N10

  • Dori shakli

    Инъекция учун 5% ли эритма. 5 мл дан рангсиз шиша ампулаларда. Инъекция учун 10% ли эритма. 5 мл ёки 10 мл дан рангсиз шиша ампулаларда.  

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    Транексам кислотасини мушак ичига юбориш мумкин эмас! Препарат вена ичига томчилаб ёки болюс шаклда секин юборилади; юборилиш тезлиги 1 мл/мин (50мг/мин). Вена ичига тез юборишдан сақланиш керак! Транексам кислотасининг эритмаси кўп инфузион эритмалар билан мутаносиб бўлади. (натрий хлоридининг 0.9% ли  эритмаси, Рингер эритмаси, 5% ли декстроза эритмаси, аминокислотлар эритмалари, декстранлар) Катта пациентлар: ·               Меноррагия ва метроррагиялар, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари: қон кетиши бошланганидан кейин қон кетиши тўхтагунича суткада 500 мг дан 2-3 марта ҳар 6-8 соатда буюрилади; ·               Простата бези ва сийдик чиқариш йўлларида жарроҳлик амалиётларидан кейин  қон кетишни даволаш: қон кетиш бошланганидан кейин қон кетиши тўхтагунича суткада 1000 мг дан 3 марта ҳар 6-8 соатда буюрилади; ·               Бурун, оғиз бўшлиқлари, томоқдаги жаррохлик  амалиёти қон кетишни олдини олиш ва даволаш: қон кетиши тўхтагунича 10-15 мг/кг тана вазнига ҳар 6-8 соатда буюрилади; ·               Торакал, абдоминал ва бошқа йирик жарроҳлик амалиётларида қон кетишни олдини олиш ва даволаш: қон кетиш тўхтагунича 15 мг/кг тана вазнига ҳар 6-8 соатда буюрилади; ·               Кардиохирургик операцияларда қон кетишни олдини олиш ва даволаш: анестезия индукциясидан кейин жарроҳлик амалиётигача 15 мг/кг юкламали доза, кейин 4,5 мг/кг/соат тезликда вена ичига инфузия бутун операция давомида; сунъий қон айланиш аппаратига 0,6 мг/кг дозада транексам кислотани юбориш тавсия этилади; ·               Акушер-гинекологик қон кетишлар (жумладан, гинекологик жарроҳлик амалиётларида қон кетиш): 15 мг/кг тана вазнига ҳар 6-8 соатда қон кетиш бошланган вақтдан бошлаб тўхтагунича юборилади; ·               Фибрионолитик дори воситаларини қабул қилиш оқибатида қон кетишни даволаш: 10 мг/кг тана вазнига ҳар 6-8 соатда қон кетиш бошланган вақтдан бошлаб тўухтагунича юборилади. Давомий (48 соатдан кўп) гемостатик даволаш ўтказилишига эҳтиёж бўлса транексам кислотасини таблетка шаклини қабул қилиш тавсия этилади. 1 ёшдан катта болалар: Болаларда транексам кислотаси препаратларини  қўллаш бўйича тажрибалар етарли эмас. Маҳаллий ва тарқалган фибринолиз оқибатидаги қон кетишни даволашда дори воситаси 20 мг/кг/сутка дозада қўлланилади. Препаратларнинг алоҳида гуруҳларида препаратни  қўллаш: Буйрак функцияси бузилганида: буйракларнинг айриши функцияси енгил ва ўрта даражада бузилганида транексам кислотанинг дозаси ва юбориш сони коррекция қилиниши лозим: Қон зардобида креатинин концентрацияси Коптокча фильтирацияси тезлиги (КФТ) Транексам  кислотасининг дозаси Қабул қилиш сони 120-249 мкмоль/л (1,36-2,82 мг/дл) 60-89 мл/мин/1,73м² 15 мг/кг тана вазнига Суткасига 2 марта 250-500 мкмоль/л           (2,83-5,66 мг/дл) 30-59 мл/мин/1 ,73м3 15 мг/кг тана вазнига Суткасига 1 марта Жигар функциясининг бузилиши: Жигар функциясининг бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Кекса пациентлар: Кекса пациентларда буйрак етишмовчилиги кузатилмаса дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.  

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Транексам кислотасининг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича махсус клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. ·               Транексам кислотаси фибринолитик(тромболитик) препаратларнинг фармакологик самараси юзага чиқишига тўсқинлик қилади. ·               Мажмуавий перорал контрацептив воситалар тромбоэмболик асоратлар ва артериал тромбозлар хавфини оширади (жумладан, ишемик инсульт ва миокард инфаркти). Мажмуавий перорал контрацептивлар қабул қилувчи аёл пациентларда транексам кислотасини қўллаш ҳақида маълумотлар йўқ. Транексам кислотаси антифибринолитик самарага эга бўлганлиги учун мажмуавий перорал контрацептивлар билан бирга қўллаш тромботик асоратлар хавфини янада ошириши мумкин. ·               Транексам кислотасини қон ивишининг II, VII, IX ва  X  омиллари препаратлари биргаликда (протромбин комплекси) ёки коагулянт комплекси антиингибитор билан биргаликда қабул қилиш тромбоз ривожланиш хавфини оширади. ·               Транексам кислотаси гидрохлортиазид, десмопрессин, ампициллин-сульбактам, ранитидин ва нитроглицерин билан бирга қўлланилганида тромботик асоратлар ривожланиш хавфи ошиши мумкин (жумладан, миокард инфаркти); ·               Гемостатик препаратлар билан бирга қўлланилганида тромб ҳосил бўлши фаоллашиши мумкин; ·               Транексам кислотасининг эритмаси кўп инфузион эритмалар билан мос келади (натрий хлориднинг 0,9% ли эритмаси, Рингер эритмаси, 5% ли декстроза эритмаси, аминокислоталар эритмалари, декстранлар). Транексам кислотасининг эритмаси фракционирланмаган гепарин билан мос келади; ·               Транексам кислотасининг эритмаси урокиназа, норэпинефрин, дипридамол, диазепам билан фармацевтик номутаносиб; ·               Транексам кислотасининг эритмасини антибиотиклар эритмалари (пенициллинлар, тетрациклинлар) ва қон препаратлари билан аралаштириш мумкин эмас.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    ·               Транексам кислотаси ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори  сезувчанлик; ·               Тўпланиш хавфи туфайли оғир даражали сурункали буйрак етишмовчилиги (калавали фильтирацияси тезлиги 30 мг/мл/1,73 м2 дан кам); ·                Ҳозирги вақтда ёки анамнезида веноз ёки артериал тромбоз (оёқлар чуқур веналарининг тромбози, ўпка артерияси тромбоэмболияси, бош мия қон томирлари тромбози ва б.) антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш мумкин бўлмаганда; ·               Коагулопатия ҳисобига фибринолиз (“ДВС-синдром”нинг гипокоагуляцион босқичи); ·               Анамнезда тиришишлар; ·               Рангли кўришнинг орттирилган бузилиши; ·               Субарахноидал қон қуйилиши (мия шиши, бош мия ишемияси ва инфаркти ривожланиш хавфи); ·               16 ёшдан кичик пациент қизларда меноррагияларни даволаш (қўллаш тажрибаси йўқ); ·               1 ёшдан кичик болаларда (қўллаш тажрибаси йўқ) қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: Транексам кислотаси қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим: -буйрак паренхимаси касалликлари чиқарган гематурия, сийдик чиқаришнинг юқори қисмидан қон кетиш (қон лахтаси билан сийдик йўллари иккиламчи механик обструкцияси натижасида анурия ривожланиш хавфи); - тромбоз ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентлар (анамнезида тромбоэмболик ҳолатлар ёки тромбоэмболик касалликлар бўйича оилавий анамнез, аниқланган тромбофилия касаллиги); - мажмуавий перорал контрацептивлар қабул қилувчи аёллар (тромбоэмболик асоратлар ва артериал тромбозлар хавфи юқори бўлганлиги сабабли); - қон ивишининг II, VII, IX  ва X  омиллари препаратларини (протромбин комплекси) биргаликда қабул қилиш ёки коагулянт комплекси антиингибиторини қабул қилиш; - анткоагулянтлар билан даволанаётган пациентлар (қўлланилиши ҳақида маълумотлар чегараланган).   

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.  

  • Maxsus shartlar

    Транексам кислотани мушак ичига юбориш мумкин эмас! Транексам кислотани эритмаси венага жуда секин юборилади. Тиришилар: Транексам кислотани қўллаш билан боғлиқ тиришиш ҳолатлари қайд этилган. Аортокоронар шунтлаш операцияси ўтказилган пациентларда транексам кислотасини юқори дозаларда қўлланилганда тиришиш келиб чиққан. Операциядан кейин препаратни тавсия этилган дозаларда қўлланилганда транексам кислотаси қўлламаган пациентлардаги тиришиш учраш тез-тезлиги бир хил бўлган. Кўришни бузилиши: Транексам кислотаси қўлланилганида кўришни бузилиши, жумладан рангли кўришни бузилиши ривожланиши мумкин. Транексам кислотасини қўллашдан олдин ва давомий қўллаш жараёнида окулист кўриги ўтказилиши зарур (кўриш ўткирлиги, ранг ажратиш, кўз туби). Даволаш фонида кўришни бузилиши кузатилса препаратни бекор қилиш керак. Гематурия: Транексам кислота препаратлари буйрак паренхимаси касалликларида келиб чиққан гематурияда эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур, чунки бу ҳолатларда кўпинча қон томир ичида фибрин тўпланиши кузатилади, бу эса буйрак зарарланишини кучайтиради. Бундан ташқари, юқори сийдик чиқариш йўлларидан турли этиолигияли қон кетишида антифибринолитик даволаш буйрак жоми ва/ёки сийдик чиқариш каналида қон лахталари хосил бўлиш хавфини кучайтиради. Шу қаторда сийдик чиқариш йўлларининг иккиламчи механик обструкцияси ва анурия ривожланишига олиб келади. Тромбоэмболик ҳолатлар: Транексам кислотасини қўллашдан аввал тромбоэмболик асоратларнинг хавф омиллари мавждулигини ҳисобга олиш лозим. Анамнезида тромбоэмболик касалликлар бўлган ёки оилавий анамнезида кўп тромбоэмболик ҳолатлар кузатилганда (тромбофилия хавфи юқори бўлган пациентлар) транексам кислотасининг эритмаси фақат жиддий тиббий кўрсатмаларасосида гемостаз бўйича мутахассис маслаҳатидан кейин буюриш мумкин. Бундай пациентларда препаратни қўллаш доимий тиббий назорат остида олиб борилиши керак. Перорал  контрацептивларни қабул қилаётган пациентларда тромбоз хавфи юқори бўлганлиги сабабли транексам кислотаси эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. 16 ёшдан кичик пациентларда меноррагияларни даволашда препаратни самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Қон томир  ичи қон ивишининг диссеминирланиш синдроми (ДВС –синдром): ДВС –синдромли пациентларда транексам кислотасини қўллаш кўпчилик ҳолларда қўллаш мумкин эмас. Транексам кислотаси фақат фибринолитик тизимнинг фаоллашуви ва ўткир кучли қон кетиш ҳолатларида қўллаш мумкин. Бундай ҳолатларда транексам кислотасини 1 г дозада бир марта юбориш қон кетишини тўхтатиш учун етарли бўлади. ДВС –синдромда керакли лаборатор текширув натижалари ва бу кўрсаткичлар тегишли мутахассис томонидан баҳолангандан кейин транексам кислотасини қўллаш мумкин. Транексам кислотасини антикоагулянтлар билан бирга қўллаш бўйича адекват клиник текширувлар ўтказилмаганлиги сабабли бундай препараталарни бирга қўллаш қон ивиш жараёни бузилишларини даволашда тажрибага эга мутахассис назорати остида олиб борилиши зарур. Болаларда қўлланиши. Болаларда препаратни қўллаш дозалаш тартибини самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар чегаралган. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик даврида транексам кислотасини қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Транексам кислотаси йўлдош орқали ўтади ва киндик қонида она қонидаги концентрацияга яқин концентрацияда бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида транексам кислотасини фақат жуда зарур бўлганида, препарат самараси потенциал хавфдан устун келганида қўллаш мумкин. Транексам кислотаси кўкрак сутига ўтади (препаратнинг сутдаги концентрацияси она қон зардобидаги концентрациясининг 1% ни ташкил қилади). Чақалоқда антифибринолитик самара ривожланиш эҳтимоллиги кам. Эмизувчи оналарда транексам кислотасини қўллашда эҳтиёт бўлиш зарур. Дори воситасининг транспорт воситасини бошқариш ёки потенциал хавфли фаолият турларига  таъсирининг ўзига хос хусусиятлари Транексам кислотаси кам ҳолларда бош айланиши ва кўришни бузилишига олиб келиши, мумкин, шу сабабли юқори концентрация ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолиятга таъсир қилиши мумкин.

  • Nojo'ya samaralari

    Дориларнинг ножўя таъсирларини  келиб чиқиш тез-тезлиги ЖССТ таснифига мувофиқ равишда кўрсатилган: жуда тез-тез (> 1/10), тез-тез (> 1/100, ≤1/10), тез-тез эмас (> 1/1000, ≤ 1/100), кам ҳолларда (> 1/10000, ≤ 1/1000), жуда кам ҳолларда (1/10000 дан кам), учраш тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлардан аниқлаб бўлмайди). Меъда-ичак йўллини аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез-кўнгил айниши, қусиш, диарея (симптомлар дозаси пасайтирилганда ўтиб кетади). Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар: кам ҳолларда - тери аллергик реакциялари, шу мумладан, аллергик дерматит. Кўрув аъзолари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда - кўришнинг бузилиши, жумладан, рангли кўришни бузилиши, тўр парда қон томирларини тромбози. Қон томирлар томонидан бузилишлар: кам ҳолларда - тромбоэмболик асоратлар, артериал қон босимнининг кескин пасайиши (одатда вена ичига жуда тез юборилганда кузатилади); жуда кам ҳолларда – турлича жойлашган артериал ва веноз тромбозлар; учраш тез-тезлиги номаълум – ўткир миокард инфаркти, церебрал артериялар тромбози, уйқу артериялари тромбози, инсульт, оёқ чуқур веналарининг тромбози, ўпка артерияси тромбоэмболияси, кортикал некроз ва ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши билан кечувчи буйрак артерияси тромбози, аорто-коронар шунтни окклюзияси, тўр парда марказий артерияси ва венаси тромбози. Иммун тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шунингдек анафилактик шок. Нерв тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – бош айланиши, тиришишлар.

  • Farmakokinetikasi

    Антифибринолитик восита, плазминогенни фаоллаштирувчи ва унинг айланишининг рақобатчи (юқори концентрацияларда – рақобатсиз) ингибитори бўлиб ҳисобланади. Маҳаллий ва тизимли, гемостатик, аллергик ва яллиғланиш реакцияларида иштирок этувчи кинин ва бошқа фаол пептидлар ҳосил бўлишини сусайтириши ҳисобигакамайтиргани сабабли аллергия ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Фибринолиз жараёнинг кучайиши билан боғлиқ (тромбоцитлар патологияси, меноррагиялар) қон кетишларда маҳаллий ва умумий гемостатик таъсирга эга. Транексам кислотаси қонда 1 мг/мл концентрациясида in vitro тромбоцитларга таъсир қилмайди, 10 мг/мл гача концентрацияда соғлом одамнинг қони ёки цитратли қонидаги тромбоцитлар сонига, қон ивиш вақти ва қон ивишининг турли омилларига таъсир кўрсатмайди. Бошқа томондан, транексам кислотаси ҳам 1 мг/мл, ҳам 10 мг/мл концентрацияда тромбин вақтини узайтиради. Тажрибада транексам кислотанинг хусусий анальгетик фаоллиги, опиатларнинг анальгетик таъсирига нисбатан ўта юкори потенцияловчи самараси исботланган. Клиник олди тадқиқотлардан олинган маълумотлар транексам кислотасининг антиканцероген ва антиангиоген хусусиятлари берилгандан далолат беради.

  • Farmakodinamikasi

    Тўқималарда нисбатан бир текис тақсимланади (орқа мия суюқлиги бундан мустасно чунки қон плазмасидаги концентрациянинг 10/1 қисмини ташкил этади). Транексам кислота бўғим суюқлигига синовиал қобиқлар орқали тез ўтади ва бўғим суюқлигида қондаги концентрациясига тенг коцентрацияда аниқланган. Бўғим суюқлигидан ярим чиқарилиш даври тахминан 3 соат. Плацентар ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади (она қонплазмасидаги концентрациянинг тахминан 1% га етади). Уруғ суюқлигида аниқланади, бу ерда фибринолитик фаолликни пасайтиради, бироқ сперматозоидлар миграциясига таъсир кўрсатмайди. Қон зардобидаги оқсиллар билан боғланиш (профибринолизин билан) тахминан 3%. Транексам кислота зардоб альбумин билан боғланмайди. Бошланғич тақсимланиш ҳажми – 9-12 л. Антифибринолитик концентрацияси турли тўқималарда 17 соат, қон зардобида – 7-8 соатгача сақланиб қолади. Кам қисми метаболизмга учрайди. Транексам кислотанинг 2 та метаболити – N- ацетилирланган ва дезаминирланган ҳосилалар аниқланган. “Концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) уч фазали шаклга эга,  ярим чиқарилиш даври (Т1/2) якуний фазада – 3 соат. Умумий буйрак клиренси зардоб клиренсига тенг (7 л/с). 95% дан ортиғи буйраклар орқали (асосий йўл – гломеруляр фильтрация) асосан биринчи 12 соат давомида ўзгармаган ҳолда чиқариб юборилади. Алоҳида клиник ҳолатларда фармакокинетикаси: буйрак функцияси бузилганда транексам кислотасининг тўпланиши хавфи мавжуд.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қориндаги оғриқ, ортостатик гипотензия, артериал гипотензия, бош айланиши, бош оғриши, тиришишлар ёки бошқа ножўя реакциялар ифодаланиш даражасини ошиши. Даволаш: симптоматик.

Новые лекарства

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?