BROKS inyeksiya uchun eritma 2ml 15mg/2ml N10

Обновлено: 21.07.2022

BROKS inyeksiya uchun eritma 2ml 15mg/2ml N10
  • Категория:

    Shamollash va gripp uchun

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    Ambroksol

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    R05CB06

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция BROKS inyeksiya uchun eritma 2ml 15mg/2ml N10

  • Dori shakli

    15 мг/2мл ли инъекция ва ингаляция учун эритма 2 мл дан ампулалар.

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    Вена ичига (аста-секин оқим билан ёки томчилаб), мушак ичига, тепри остига ва небулайзер ёрдамида ингаляция шаклида юборилади. Доза касалликнинг оғирлик даражасига, организм ҳолатига, лаборатор тадқиқотлари маълумотларига, пациентни ёшига, вазнига ва буйраклари функцияларига боғлиқ. Катта ёшдаги пациентларга суткада 2-3 марта 1 та ампуладан (30-45 мг/сутка). Оғир ҳолларда доза суткада 2-3 марта 2 та ампулагача (60-90 мг/сутка) оширилиш мумкин. Болаларга, одатда, препарат 1,2-1,6 мг/кг тана вазни хисобида суткалик  дозада буюрилади. 2 ёшгача бўлган болаларга суткада   2 марта (15 мг\сутка) 1 мл (1/2 ампула) дан буюрилади. 2 дан 5 ёшгача бўлган болаларга суткада 3 марта (22,5 мг/сутка) 1 мл дан (1/2 ампула) дан буюрилади. 5 ёшдан катта ёшдаги  болаларга суткада 2-3 марта (30-45 мг/сутка) 2 мл ( 1 ампула) дан буюрилади. Вена ичига юборишда эритма энг камида 5 минут давомида аста-секин юборилиши керак. Чала туғилга чақалоқларда ва янги тўғилган чақалоқларда респиратор дистресс-синдромида препаратнинг суткалик дозаси 30 мг ни ташкил этади ва одатда 4 марта  алоҳида юбориш учун тақсимланади. Касалликнинг ўткир даражали белгилари йўқолгандан кейин инъекция тўхтатилади ва амброксолнинг  бошқа шаклларини ичга қабул қилишга ўтилади. Вена ичига қўлланилиши Эритгич сифатида 0,9 % натрий хлорид эритмаси ёки 5 % декстроза эритмаси қўлланилади. Оғир ҳолларда бир марталик доза икки баровар оширилиши мумкин. Небулайзер ёрдамида ингаляция: Брокс ингаляция шаклида қўлланганида исталган замонавий ускунадан фойдаланиш мумкин (буғ ингаляцияларидан ташқари).  Ингаляциядан олдин препарат 0,9 % натрий хлорид эритмаси билан (1:1 нисбатан) аралаштирилади ва тана ҳароратигача иситилади. Ингаляцияни чуқур нафас олмасдан   (йўтални қўзғатмаслик учун) оддий нафас олиш режимида ўтказиш керак. Бронхиал астмаси бўлган пациентларга нафас йўлларининг носпецифик яллиғланишидан ва уларнинг спазмларидан сақланиш учун бронхолитик препаратлардан сўнг ингаляция ўтказиш тавсия этилади. Одатда, қуйидаги дозалашдан фойдаланилади (1 мл Брокс эритмасида 7,5 мг амброксол сақланади): 2 ёшгача бўлган болаларга бир кунда 1-2 марта (7,5-15 мг/сутка) 1 мл эритмадан ингаляция қилинади. 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга бир кунда 1-2 марта (15-30 мг/сутка) 2 мл эритмадан ингаляция қилинади. 6 ёшдан катта ёшдаги болаларга ва катта ёшдаги пациентларга бир кунда1-2 марта (15-45 мг/сутка) 2-3 мл эритмадан ингаляция қилинади. Алоҳида клиник ҳолатларда қўллаш усули ва дозалар Оғир даражали буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренсига қараб) дозани ва юборишлар ўртасидаги оралиқ вақтни камайтириш керак.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Амброксол ва йўталга қарши препаратлар (масалан, кодеин сақловчи препаратлар) билан бир вақтда қўлланганда йўтал рефлекси сусайиши туфайли секрет турғунлиги пайдо бўлиши мумкин. Шу туфайли бундан мажмуалар эҳтиёткорлик билан танланиши керак. Глауцин + эфедрин + райҳон оддий ёғ мажмаулари балғам кўчишини  қийинлаши туфайли амброксол билан  бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди. Амброксол ва амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклин каби антибиотикларини бирга қабул қилганда сўнгги препаратларнинг балғам ва бронхиал секретдаги  концентрациялари ошади ва антибиотикларнинг ўпкага ўтиши яхшиланади. Доксициклин билан бундай ўзаро таъсирдан терапевтик мақсадларда кенг қўлланилади. Кромоглициев кислотаси ва амброксол эритмаларини битта шприцда аралаштириш мумкин эмас. Амброксол аралашмасини рН 6,3 дан юқори бўлган эритмалар билан инъекция учун фойдаланиш мумкин эмас (амброксол асоси чўкма ҳосил бўлишига олиб келади).

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    - амброксолга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; - меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида; - тутқаноқ синдромда қўллаш мумкин эмас; Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак: -бронхлар мотор функцияси бузилишлари бўлган ва балғамни ҳосил бўлиши бўлган  пациентларда (ҳаракатсиз майда туклар синдромида); - ҳомиладорлик ва лактация даврида; - буйраклар функциялари бузилишларида ва оғир даражали жигар касалликларида (дозани камайтириш ва юборилишлар ўртасидаги оралиқ вақтни узайтириш керак).

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.   Яроқлилик муддати 2 йил. Препарат яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин

  • Maxsus shartlar

    Қўлланиладиган эритма тиниқ, ҳона ҳароратида, ампула эса - герметик бўлиши керак. Хиралашган эритма ва шикастланган ампуладан олинган эритма   юборилмаслиги керак. Томчилаб юборишда янги тайёрланган эритмдан фойдаланиш керак. Тайёрланган эритма 6 соат давомида қўллаш керак. 2 ёшгача бўлган болаларни даволаш фақат шифокор назорати остида ўтқазилиши керак. Препаратни қўллаш вақтида кўп суюқлик ичиш  тавсия этилади. Даволаш курсининг давомийлиги касаллик кечиш  ҳусусиятига боғлиқ. Препаратни шифокор тавсиясиз 4-5 кундан кўп  қўлланиши тавсия этилмайди. Автотранспорт ҳамда бошқа машиналар ва механизмларни бошқариш қобилятига таьсири ҳозирги вақтгача маьлум эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши. Амброксол йўлдош орқали ўтади. Кўкрак сути билан чиқарилиши мумкин. Ҳозирги вақтгача амброксолнинг ҳомила ва чақалоқларга салбий таьсири тўғрисида асосли маьлумотлар йўқлигига қарамай, амброксол ҳомиладорлик вақтида, айниқса, I уч ойлигида ва эмизиш даврида она учун тахмин қилинадиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатлардагина қўлланиши мумкин.

  • Nojo'ya samaralari

    Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда - тери тошмаси, этни увишиши (тез юборилганда), ангионевротик шиши (Квинке шишиши), кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан, ҳавфли экссудатив эритема ёки Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), этни увишиши билан ҳарорат реакцияси, айрим ҳолларда дерматит, анафилактик шок ривожланган  бир ҳолат қайд этилган. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи. Юрак ва қон томирлари томонидан: артериал босимни ошиши (тез юборилган ҳолда). Нафас тизими томонидан: ринорея, кам ҳолларда – нафас йўлларини қуриши, нафасни бузилиши, нафасни сиқилиши (тез юборилган ҳолда). Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – оғизни қуриши, сўлак оқиши, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият. Сийдик чиқариш тизими томонидан: дизурия. Бошқалар реакциялар: ҳолсизлик, экзантема,  чарчоқлик ва оёқлар оғирлашиши ҳисси, қотиб қолиши,   гипертермия (тез юборилган ҳолатларда).

  • Farmakokinetikasi

    Амброксол бензиламин - бромгексин метаболити ҳисобланади. Бромгексиндан метил гуруҳи мавжуд эмаслиги ва циклогексил ҳалкасининг пара-транс ҳолатида гидроксил гуруҳи мавжудлиги билан фарқ қилади. Муколитик, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга. Клиникагача тадқиқотларда амброксолни бронхлар шиллиқ қавати безларининг сероз ҳужайраларини кучайтириши кўрсатган. Майда тукли эпителий ҳужайраларини фаоллаштирган ва балғам ёпишқоқлигини пасайтирган ҳолда мукоцилиар транспортни яхшилайди. Амброксол 2-турдаги альвеоляр пневмоцитларга ва майда нафас йўлларининг Клар ҳужайраларига бевосита таъсир этган ҳолда ўпка сурфактанти пайдо бўлишини фаоллаштиради. Амброксол бронх безларнинг сероз ҳужайралари фаоллигини, ферментлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, балғамнинг реологик хусусиятларини яхшилайди, балғам полисахаридлари ўртасидаги боғлиқлик, сурфактант пайдо бўлишини ва бевосита бронхлар майда туклари фаоллигини парчалайди, уларнинг ёпишиб қолишига тўсқинлик қилади. Ҳужайра культурасида ўтказилган тадқиқотлар ва ҳайвонларда ўтқазилган in vivo шароитидаги тадқиқотлар амброксол ҳомила ва катта ёшдаги ҳайвон альвеолаларни ва бронхлари юзасидаги фаол бўлган сурфактат пайдо бўлиши ҳосил бўлиши ва секрециясини рағбатлантиришни кўрсатган. Шунингдек, клиникагача тадқиқотларида амброксолнинг антиоксидант самараси исботланган. Амброксол антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклин) билан бирга қўлланганда уларнинг балғам ва бронхиал секретидаги концентрациясини оширган.

  • Farmakodinamikasi

    Парентерал юборилганда препарат таъсири тез бошланади ва 6-10 соат давомида давом этади. Тақсимланиши Вена ичига  юборилганда биокираолишиги 100% ни ташкил этади. Тўқималарга тез ўтади, ўпкаларда энг юқори концентрациялари аниқланади. Қонда максимал концентрациясига (Сmax) 1-3 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 85% (80-90%) ни ташкил этади.  Амброксол орқа мия суюқлигига ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, шунингдек кўкрак сутига ажралади. Метаболизми ва чиқарилиши Жигарда метаболитлар ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври (Т½) 7 дан 12 соатгача ташкил этади, амброксол ва  метаболитларнинг йиғинди, Т½  тахминан 22 соатни ташкил қилади. Кўпроқ буйраклар томонидан метаболитлар шаклида чиқарилади- 90%. 10% дан камроғи эса ўзгармаган кўринишда  чиқарилади. Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси Плазма оқсиллари билан юқори боғлиқлиги, катта тақсимланиш ҳажм (Vd) ва тўқималардан қонга секин қайта тақсимланишини ҳисобга олган холда,  амброксолнинг диализда ёки тезлаштирилган диурезда аҳамиятли чиқарилиши юз бермайди. Оғир даражали  жигар касалликлари бўлган пациентларда амброксол клиренси 20-40% камаяди. Оғир даражали буйраклар функцияси  бузилишлари бўлган пациентларда амброксол метаболитлари T1/2 узаяди.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: сўлак ажралиши ошиши, кўнгил айниши, қусиш, артериал босим пасайиши. Даволаш: гемодинамик кўрсаткичлар устидан назорат қилиш ва зарур ҳолларда, симптоматик даволаш ўтказилиши керак.  

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?