TETRAKAIN ASP ko'z tomchilari 10ml 1% N1
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Burun uchun vositalar
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
tetrakaina gidroxlorid
Производитель:
Aseptica, OOO
Количество в упаковке:
1
Код ATX:
R01AА30
Инструкция TETRAKAIN ASP ko'z tomchilari 10ml 1% N1
Dori shakli
1,0% кўз томчилари 10 мл дан тиқин-томчилагич ва ҳимоя халқаси билан таъминланган бураладиган ҳимоя қопқоқли полиэтилен флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
1
Dozirovkasi
Катталар ва 10 ёшдан ошган болаларга препарат жарроҳлик аралашувдан олдин конъюнктива бўшлиғига 1-2 томчидан (лекин кўпи билан 2-3 томчи) томизилади, зарурати бўлганида операция вақтида қўшимча 1-2 томчи томизилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Сулфаниламидларнинг микробларга қарши фаоллигини пасайтиради. Қон томирларини торайтирувчи дори воситалар тетракаиннинг самарасини узайтиради. Холинэстеразани ингибирловчи препаратлар (антимиастеник, циклофосфамид, инсектицидлар, тиотепа) тетракаиннинг метаболизмини сусайтиради ва унинг заҳарлигини оширади. Антикоагулянтлар (далтепарин, эноксапарин, гепарин, варфарин) билан бир вақтда қўллаш қон кетишларни ривожланиш хавфини оширади. Тетракаин ухлатувчи ва седатив дори воситалари билан бир вақтда буюрилганида, уларнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин. Моноаминооксидаза ингибиторлари билан бирга ишлатилганида артериал босимни пасайиш хавфи ошади. Миорелаксацияловчи препаратларнинг таъсирини кучайтиради ва узайтиради. Бета-адреноблокаторлар тетракаиннинг метаболизмини секинлаштиради.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан, эфирлар ёки парааминобензой кислотаси гуруҳига мансуб маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар ва уларнинг ҳосилаларига), шиллиқ қаватларни шикастланиши ёки яллиғланиши, болаларда (10 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг! Яроқлилик муддати 2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Офталмологияда узоқ вақт ёки тез-тез қўлланилмасин (шох пардани шикастланиши хавфи мавжуд). Томчиларни томизиш вақтида ва томизгандан сўнг кўзнинг медиал бурчагидаги кўз ёш қопчасини бир дақиқага босиш йўли билан препаратни тизимли сўрилишни камайтириш мумкин. Бу томчиларни кўз ёш – бурун канали орқали бурун ва ҳалқум соҳасининг шиллиқ қаватига ўтишини блоклайди. Бу усул айниқса болаларда мақсадга мувофиқдир. Кўз анестезиясида кўзлар чангдан ва бактериал зарарланишдан ҳимояланиши керак. Тетракаин билан контактда бўладиган асбоблар ва шприцлар ишқор қолдиқларини сақламаслиги керак (эримайдиган асос ҳосил бўлади). Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган шахсларда қўлланиши Беморнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, жуда кичик дозаларда қўллаш тавсия этилади. Педиатрияда қўлланиши Болаларда препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Препаратнинг дозаси болаларда ёши, тана вазни ва ҳолатига мувофиқ равишда танланиши керак. 10 ёшдан кичик бўлган болаларга қўллаш тавсия этилмайди. Геронтологияда қўлланиши Кекса ва ёш беморларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлигида клиник жиҳатдан аҳамиятли фарқлар йўқ. Бироқ, кекса ёшдаги беморларда препаратга юқори сезувчанлик бўлиши мумкинлигини инкор қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорликда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Ҳомиладорликда препаратни фақат жуда зарур бўлган ҳолатда қўллаш мумкин. Препаратни кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат томизилгандан сўнг кўриш ўткирлиги вақтинча йўқолган беморларга, машинани ҳайдаш ва препарат томизилгандан сўнг кўриш ўткирлигини дарҳол талаб қилувчи механизмларни бошқариш тавсия этилмайди.
Nojo'ya samaralari
Конъюнктивани ачишиши, санчиш ҳисси, қизариши, ёруғликдан қўрқиш; кам ҳолларда ўткир аллергик реакциялар (некрозга учраган эпителийни ипсимон ҳосилалари ва/ёки катта қисмини кўчиши билан кечувчи ўткир диффуз эпителиал кератит, тарқоқ стромал шиш, кўз шох пардасининг десцемет қаватини яллиғланиши, ирит). Узоқ муддат қўлланганида шох пардани шикастланиши (кератит, шох пардани барқарор хиралашиши, кўриш ўткирлигини йўқолиши билан кечувчи шох пардада чандиқларни ҳосил бўлиши, эпителизацияни секинлашиши). Ўта юқори сезувчанлиги бўлган беморларда дерматит ривожланиши мумкин. Тизимли ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Терминал анестезия учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. Вольтажга боғлиқ бўлган натрий каналларини блоклайди, бу сезувчан нерв охирларида импульсларнинг генерациясига ва нерв толалари бўйлаб импульсларни ўтказилишига тўсқинлик қилади. Анестезия шиллиқ қават юзасига томизилганидан сўнг 0,5-1,5 дақиқадан кейин бошланади ва 15-20 дақиқа давом этади.
Farmakodinamikasi
Шиллиқ қаватлар орқали осон ва тўлиқ сўрилади (сўрилиш тезлиги препаратни кўйилган жойига ва дозасига боғлик). Плазма оқсиллари билан боғланиши юқори. Асосан плазмада холинэстераза ёрдамида парааминокислота сақловчи бирикмаларни ҳосил бўлиши билан 1-2 соат давомида ва жигарда тўлиқ гидролизланади. Буйраклар орқали ва сафро билан чиқарилади, бунда қисман жигар-ичак рециркуляциясига учрайди.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: бош айланиши, астения, цианоз, кўзғалиш, хавотирлик, тремор, тиришишлар, нафасни бузилиши, коллапс, кўнгил айниши, қусиш, кома, атриовентрикуляр блокада, метгемоглобинемия. Даволаш: препаратнинг қолдиқларини тери ва шиллиқ қаватлардан йўқотиш, меъдани фаоллаштирилган кўмир билан ювиш (зонд орқали), тузли сурги воситалари; нафас сусайганида ўпкани сунъий вентиляцияси, оксигенотерапия, коллапсда вена ичига қон ўрнини босувчилар (тузли эритмалар, гемодез, декстран препаратлари), вазоконстрикторлар (асосан миокардни рағбатлантирувчи воситалар); тиришишларда вена ичига диазепам, метгемоглобинемияда вена ичига 1-2 мг/кг метилен кўки ёки ичга 100-200 мг аскорбин кислотаси буюрилади.