VITAMIN V KOMPLEKS inyeksiya uchun eritma 2ml N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Vitaminlar (Darmondorilar)
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
vitamin B1, vitamin B2, vitamin B6, vitamin PP
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
A11ЕA
Инструкция VITAMIN V KOMPLEKS inyeksiya uchun eritma 2ml N10
Dori shakli
2 мл.дан ампулалар.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Препарат одатда мушак ичига ва камроқ ҳолларда - вена ичига тавсия этилади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга - кунига ёки кунора 1 мл дан. 12 ёшдан катта болаларга ва катталарга - кунига ёки кунора 1-2 мл дан. Даво курси 5-10 кунни ташкил қилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Мос келмаслик In vitro мос келмасликни исботлик туфайли Витамин В комплексни қуйидаги препаратлар билан бир вақтда(бир шприцда аралаштриш) қўллаш тавсия этилмайди: · Бензилпенициллин ва оксациллин(антибиотикни инактивацияси ва преципитацияси); · Макролидлар(эримайдиган чўкмани хосил қилиш); · Хлорамфеникол(преципитация); · С витамини( В6 витмини инактивацияси). Хлорампромазин В6 витмаинини сийдик билан бирга чиқишини кучайтиради. Пробенацид В2 витаминининг тубуляр секрециясини сусайтиради, бунинг натижасида уни сийдик билан чиқарилиши секинлашади ва терпаевтик ножўя таъсирлари кучайиши мумкин. В1 витамини бўлганлиги, айрим антигипертензив дори воситаларнинг(адренолитиклар) самараси сусайиши, шунингдек барбитуратлар ва глутемиднинг седатив самарасини сусайтириши мумкин. В1 витамини трициклик антидепрессантларни(нортриптилин, имипрамин, дезипрамин), айниқса кекса ёшдаги пациентларда таъсирини кучайтириши мумкин. В6 витамини леводопанинг паркинсонга қарши таъсирини камайтиради. Никотинамид ва тутқаноққа қарши воситаларни (карбамазепин, диазепам и натрий вальпроат) бир вақт қабул қилиш уларнинг тиришишига қарши самарасини кучайтириши мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
· препаратнинг фаол моддалари ёки ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия); · 6 ёшгача бўлган болалар. · Артериал гипертензия II-III даража.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда. Яроқлилик муддати 2 йил.
Maxsus shartlar
Ёмон сифатли жараёнларда ўсма хужайраларнинг профилерациясини рағбатлантириш мумкинлиги туфайли Витамин В комплексни(тиамин тутвчи) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Витмаин В комплексини қўллашдан олдин анафилактик шок пайдо бўлишини жуда кам, жиддий хавфи туфайли, инъекция учун эритмасига тери-аллергик реакция синамаси тавсия этилади. Препарат Эрлих реактиви ёрдамида сийдикдаги уробилиногенни аниқлашда сохта ижобий натижаларга олиб келиши мумкин. Препарат таркибидаги рибофлавин сийдикни тўқ сариқ рангга бўяши мумкин. Препарат аллергик реакцияларга, одатда контакт дерматит каби секирн реакциялар, камдан-кам ҳолларда-эшакеми ва бронхоспазмга олиб келиши мумкин бўлган, ёрдамчи модда сифатида метил парагидроксибензоатини ўз ичига олади,. Анамнезида олшқозон яраси, гастрит, қон кетиш, подагра, жигар ва ўт йўллари зарарланиши бўлган беморларда никотинамиддан фойдаланиш алоҳида эҳтиёткорликни талаб қилади. Айниқса Витамин В комплекси билан узоқ муддат даволаниш талаб қилинганда, трансаминазалар, ишқорий фосфатаза, ГГТП, билирубин, сийдик кислотаси, тромбоцитлар даражасини назорат қилиш керак. Препарат 1 ммольдан камроқ (23 мг) дозада натрий тутади, яъни қонда натрий даражасини назорат қилиш керак бўлган беморлар учун хавфсиздир.
Nojo'ya samaralari
Ножўя таъсирлари Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари-эшакеми, қичишиш ёки Квинке типидаги шиш, айниқса аллергияга мойиллиги бўлган пациентларда кузатилиши мумкин. Никотинамид (витамин В комплекс таркибида) юз териси қизариши ва қизиб кетиш ҳиссини чақириши мумкин. Рибофлавин сийдикни тўқ сариқ рангга бўяш мумкин.
Farmakokinetikasi
В гуруҳи витаминлари сувда эрийди ва турли хил кимёвий тузилмаларга эга бўлган органик бирикмаларни намоён қилади. Улар организмнинг ҳаётий функциялари учун мутлақо зарурдир. Паст концентрацияларда улар биологик фаолликка эга ва ҳужайра функцияларига бошқарувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, улар бир қатор фермент тизимларининг таркибига кириб, углевод, оқсил ва липид алмашинувини тартибга солишда иштирок этади. Тиамин гидрохлориди (В1 витамини). Организмда фаол тиаминпирофосфатга айланади ва кофермент сифатида пироузум ва алфа-кетоглутар кислоталарини, глюкоза оксидланишининг пентоза фосфат йўлининг ферменти – транскетолазанинг оксидалнувчи декарбоксилирланишида иштирок этувчи, пируватдекарбоксилаза, альфа-кетоглутаратдекарбоксилаза бирикмалари таркибига киради. Витамин В1 нуклеин кислоталар синтезида иштирок этади. У синапсларда нерв импулсларининг ўтказилишига таъсир қилади. Натрий фосфат рибофловини (В2 Витамини). Рибофлавиннинг физиологик аҳамияти флавин коферментлари синтезининг субстрат фаоллашуви - АТФ билан ўзаро таъсирлашиш билан белгиланади, протон ўтказишида ва оксидланиш қайтарилиш жараёнини бошқаришда иштирок этувчи флавинмононуклеотид ва флавинадениндинуклеотид ҳосил қилади ва ҳужайра нафас олишида иштирок этади. Углеводлар, липидлар, аминокислоталар, темир ва порфиринлар алмашинувида муҳим рол ўйнайди, ҳамда эритропоэтин, гемоглобин синтезида, ўсиш жараёнларида иштирок этади. Марказий ва вегетатив нерв тизимининг функциясига таъсир қилади, нормал кўриш функциясини сақлашда муҳим рол ўйнайди. Бир оз ошқазонни секретор функциясини оширади(ошқозон ширасини хлорид кислотаси хосил бўлишида иштирок этади), ўт ажралишини яхшилайди, ичакнинг нормал микрофлорасини ушлаб туриш учун зарур. Жигарнинг гликогенофиксирловчи, синтетик, антитоксик функциясини яхшилайди, жигар ҳужайраларини инсулин таъсирига сезувчанлигини оширади, инсулинни инкрециялайди, қонда билирубин даражасини нормаллаштиради, фагоцитоз жараёнини қўллаб-қувватлайди. Пиридоксин гидрохлориди (Витамин В6) - пиридоксальфосфатгача фосфорланади ва турли тўқималарда, жумладан, нерв тўқимасида аминокислоталарни декарбоксиллаш ва трансаминланишида кофермент сифатида иштирок этади. Бу асаб тизимининг ривожланиши ва фаолиятида муҳим витамин ҳисобланади. Триптофан, глутамин кислота, цистеин, метионин алмашинувида, ҳамда аминокислоталарни ҳужайра мембранаси орқали ташилишида муҳим рол ўйнайди. Нейротрансмиттерлар синтезини фаоллаштиради. Антиноцицептик таъсирга эга - оғриқ импулсларини ўтказиш тизимига таъсир қилади, оғриқ маълумотларини турли даражаларда ўтказилишини назорат қилади. В12 витамини, фолий кислотаси алмашинувида, порфиринлар синтезида, тўйинмаган ёғ кислоталари алмашинувида иштирок этади. Қон хосил қилиш ва иммун тизими фаолияти учун зарур ҳисобланади. Миофибрилларда метаболик жараёнларга активловчи таъсир кўрсатади, айниқса миокард гипоксиясида. Пролактин даражасини камайтириш қобилиятига эга. Витамин В6 ҳомиладорлик даврида маълум даражада кўнгил айнишини йўқотади. Никотинамид (витамин РР ёки витмаин В3). Тузилиши жихатдан никотин кислотасига яқин, лекин шу билани бирга аниқ томир кенгайтирувчи таъсир кўрсатмайди, уни қўллаганда тери юзаларини қизариши ва бошга қон "қуйилиш" ҳисси кузатилмайди. У ҳужайрадаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этувчи ва кодегидрогеназа I (НАД) ва II (НАДФ) нинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ёғлар, оқсиллар, аминокислоталар, пуринлар, тўқима нафасида, гликогенолиз алмашинувида иштирок этади. Бундан ташқари, препарат пеллагрияга қарши таъсирга эга..
Farmakodinamikasi
Тақсимланиши: Витамин В1 ва В6 юборилган жойда тез сўрилади ва барча тўқималарда тақсимланади. Витамин В6. Юборилган дозанинг 70-80% гачаси мушакларда тақсимланади, 10 % гача жигарда, қолган қисми бошқа тўқималар ва аъзоларда тақсимланади. Метаболизм: В1 витамини юқори даражада метаболизмга учрайди ва унинг асосий метаболитлари бўлиб тиаминкарбон кислотаси ва пирамин ҳисобланади. Пиридоксин ва пиродаксамин пиридоксалкиназа ферменти томонидан фосфорланади ва сўнгра флавинга мухтож фермент ёрдамида пиридоксаль 5-фосфатга айланади. Никотинамид N-метил-никотинамидгача метаболизмга учрайди, ва сўнгра оксидланади. Чиқарилиши: В1 витамини сийдик билан ва бир қисми сафро билан чиқарилади. В1 витамини кўкрак сути билан ҳам ажралади. В2 витамини ўзгармаган кўринишда ёки рибофлавин 5-фосфати кўринишида сийдик билан чиқарилади. В6 витамини асосан метаболитлар кўринишида сийдик билан чиқарилади. Гемодиализ орқали чиқарилади, шунинг учун гемодиализ ўтказилаётган пациентларда юқорироқ дозалар- тавсия этилган дозанинг 100% дан 300 % гача дозаларда даволаш тавсия этилади. Никотинамид асосан сафро билан, юқорироқ дозаларда эса метаболитлар ёки ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали ҳам чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Ортиқча В витаминлари танадан осонгина чиқарилади, шунинг учун препаратнинг дозасини ошириб юбориш эҳтимол кам. Белгилари: жуда юқори дозаларда (10 г дан ортиқ) Витамин В комплекси дозани ошиб кетиш белгилари (қўзғалиш, қалтираш, қўрқув, уйқусизлик, бош оғриғи, тиришиш) га олиб келиши мумкин. Даволаш симптоматик ҳисобланади.
Umumiy ma'lumot
VITAMIN V KOMPLEKS inyeksiya uchun eritma 2ml N10 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA Vitamin V kompleks Vitamin B complex Preparatning savdo nomi: Vitamin V kompleks Dori shakli: in‘eksiya uchun eritma Tarkibi: faol modda: tiamin gidroxloridi (V1 vitamini) – 20 mg, riboflavin natriy fosfati (V2 vitamini) – 2 mg, piridoksin gidroxloridi (V6 vitamini) – 2 mg, nikotinamid – 30 mg, kalsiy pantotenati – 1 mg; yordamchi moddalar: in‘eksiya uchun suv 2 ml gacha. Ta‘rifi: tiniq, sariq rangli, yashil fluoressensiyali eritma. Farmakoterapevtik guruhi: vitaminlar ATX kodi: A11YeA Farmakokinetik xususiyatlari V guruhi vitaminlari past konsentrasiyalarda biologik faollikka ega va hujayra faoliyatiga boshqaruvchi samara ko‘rsatadi. Ferment tizimi tarkibida uglevodlar, oqsillar va lipidlar metabolizmini boshqarishida ishtirok etadilar. V1 vitamini asosan moddalarni uglevodlar almashinuvida ishtirok etadi. Yadro saqlovchi hujayralarda, xususan jigar, buyrak va leykositlarda pirofosfat kislotasi bilan birikib, u organizmda pirofosfatni qayta shakllantiradi, alfa – ketokislota, xususan piruvat va alfa – ketoglyutaratlarni dekarboksilizasiya kabi reaksiyalarda koenzim sifatida ta‘sir qiladi. Tiaminni tanqisligida to‘qimalarda piruvat va sut kislotasi to‘planadi. V2 vitamini plazma oqsillari bilan bog‘lanadi. Ko‘p bo‘lmagan miqdori jigar, buyrak kabi a‘zolari to‘planadi va organizmni ehtiyojidan oshib ketuvchi miqdori siydik bilan chiqariladi. V6 vitamini quyidagi enzimlarni qismi hisoblanadi: dekarboksilaza va transaminaza. U gistamin, erkin yog‘ kislotalari va aminokislotalarni metabolizmida ishtirok etadi. Preparat uglevodli moddalar almashinuvi jarayonida ishtirok etadi va organizmda qand metabolizmini to‘qimalarining normal faoliyatini bir maromda tutib turishda juda muhim rol o‘ynaydi. Preparat mushak ichi in‘eksiyasidan keyin tez va to‘liq so‘riladi. Preparatning ko‘p qismi ahlat bilan chiqariladi. Qo‘llanilishi V vitaminining majmuasi in‘eksiyasi ushbu vitaminlarning tanqisligi mavjud bo‘lganda buyuriladi. V vitaminining tanqisligini klinik va subklinik holatlarini (glossit, stomatit, xeyloz xolatlari, yurak tomonidan alimentar polinevrit ko‘rinishlari, teri qoplamalarida pellagra ko‘rinishlari, korneal vaskulyarizasiya va polinevrit) davolash uchun qo‘llaniladi. Qo‘llash usuli va dozalari Kuniga 500 mikrogramm kabi kichik dozalarda tiaminning tanqisligi bartaraf etilishi mumkin. Tavsiya etilgan terapevtik doza: har kuni 1-2 ml dan. Yuborilishi: mushak ichiga yoki vena ichiga sekin, ehtiyotkorlik bilan. Nojo‘ya ta‘sirlari Odatda V vitaminining majmuasi in‘eksiyasi yaxshi o‘zlashtiriladi. Preparatni sekin yuborish lozim. Preparatning toksik ta‘sirini ehtimoli kam, chunki ortiqcha V vitamini organizmdan chiqariladi. Juda kam hollarda eshakemi, qichishish, Kvinke shishi kabi o‘ta yuqori sezuvchanlik reaksiyalarini kuzatish mumkin, ayniqsa moyilligi bo‘lgan pasientlarda. Preparatning tarkibiga kiruvchi nikotinamid, teri, yuz qizarishi va qizib ketish hissini chaqirishi mumkin. Bo‘lishi mumkin bo‘lgan nojo‘ya reaksiya haqida ma‘lumotlar to‘plab boriladi. Ushbu jarayon muhim hisoblanadi, chunki dori vositasining foyda/xavf muvozanatini nazorat qilishni amalga oshirishga yordam beradi. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Har qanday ta‘sir etuvchi komponentlarga yuqori sezuvchanlikda qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Piridoksin levodopani periferik metabolizmini oshirish mumkin, bu levodopaning terapevtik samarasini kamaytiradi. Shunday qilib, levodopani qabul qilayotgan Parkinson kasalligi bo‘lgan pasientlarga, V6 vitaminining sutkalik ehtiyojdan oshib ketuvchi dozalarda qo‘llash mumkin emas. Levodopa bu dekarboksilazaning periferik ingibitorlari bilan majmuada qo‘llanilayotgan holatlarga taalluqli emas. Maxsus ko‘rsatmalar Preparatni galaktozani o‘zlashtiraolmaslikda laktozani tug‘ma tanqisligi yoki glyukoza-galaktoza malabsorbsiyasi bo‘lgan pasientlarga qo‘llash mumkin emas. Homiladorlik va laktasiya Homiladorlik vaqtida, ayniqsa birinchi uch oyligida preparatni qabul qilishda oddiy ehtiyotkorlik choralariga rioya qilish lozim. Piridoksin yuqori dozalarda prolaktinni ajralib chiqishiga to‘sqinlik qilishi mumkin va shuning uchun emizikli ayollarda preparat ehtiyotkorlik bilan qo‘llanilishi lozim. Transport vositalari yoki potensial xavfli mexanizmlarini boshqarish qobiliyatiga dori vositasini ta‘sir etishining o‘ziga xosligi. Aniqlanmagan. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi V vitaminining ortiqchasi organizmdan oson chiqariladi, shu sababli ushbu preparatning dozani oshirib yuborilishi bilan bog‘liq bo‘lgan jiddiy muammolarning ehtimoli kam. Chiqarilish shakli Birlamchi o‘ram: 2 ml dan preparat yorug‘likdan himoyalangan shisha ampulalarda. Ikkilamchi o‘ram: 5 yoki 10 ampuladan kontur uyali o‘ramga joylangan. Bir kontur uyali o‘ram qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton korobkali penalga joylangan. Saqlash sharoiti Quruq, yorug‘likdan himoyalangan joyda, 30oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 3 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish: