VITAMIN D3 NIKA tabletkalari 1000me N30

Обновлено: 21.07.2022

VITAMIN D3 NIKA tabletkalari 1000me N30
  • Категория:

    Vitaminlar (Darmondorilar)

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    xolekalsiferol (vitamin D3)

  • Производитель:

    Nika Pharm

  • Количество в упаковке:

    30

  • Код ATX:

    A11CC05

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция VITAMIN D3 NIKA tabletkalari 1000me N30

  • Dori shakli

    Таблеткалар. Ўнта таблеткадан контур-уяли ўрамда. Битта, 2 та, 3 та, 4 та, 5 та контур-уяли ўрамлар тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картонли қутига ёки 30 та, 50 та, 60 та, 90 та, 100 та таблеткадан флаконларга жойланган.

  • Qadoqda soni

    30

  • Dozirovkasi

    Ҳар доим Витамин Д3-НИКА ни Сизнинг даволовчи шифокорингиз тавсияларига аниқ амал қилган ҳолда қўлланг. Агар Сиз нимадандир иккилансангиз, ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг. Препарат ичга, овқатланиш вақтида қабул қилинади. Гипокальциемик тетанияни олдини олиш учун катталарга 1 та таблеткадан суткада 1-3 маҳал тавсия қилинади. Гипопаратиреозни даволаш учун катталарга 2 та таблеткадан суткада 1-3 маҳал қабул қилиниши керак. Остеопороз ва остеомаляцияни даволаш учун катталарга 1 та таблеткадан суткада 1-3 маҳал тавсия қилинади. Даволаш курси давомийлигини шифокор белгилайди.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Агар Сиз бошқа препаратларни ичаётган бўлсангиз ёки бироз олдин ичган бўлсангиз, улар рецептсиз бериладиган бўлса ҳам, илтимос, ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевтингизга бу ҳақида хабар беринг. Дозани ошириб юборилишини олдини олиш учун Д3 витаминини организмга қўшимча кириб келишининг бошқа манбаларини ҳисобга олиш керак. Тиазидли диуретиклар билан биргаликда қўлланилганда гиперкальциемия ривожланиш хавфи ошади. Алюминий ва магний сақловчи антацидлар қабули фонида Витамин Д3-НИКА препарати билан узоқ вақт даволаш уларнинг қон плазмасидаги миқдорини кўпайишига (айниқса сурункали буйрак етишмовчилиги мавжудлигида) олиб келади. Дифенин ва холестирамин билан биргаликда қўлланганда Витамин Д3-НИКА препаратининг самарадолиги камаяди. Барбитуратлар (шу жумладан фенобарбитал), фенитоин ва примидоннинг таъсири остида холекальциферолга бўлган эҳтиёж метаболизм тезлигининг ошиши ҳисобига кўпаяди. А витамини, токоферол, аскорбин кислотаси, пантотен кислотаси, тиамин, рибофлавин билан биргаликда қўлланилиши Витамин Д3-НИКА препаратининг токсиклигини сусайтиради. Тиришишга қарши препаратлар, рифампицин, колестерамин билан биргаликда қўлланганда холекальциферолнинг кейинчалик даволовчи таъсири камайиши билан унинг абсорбцияси пасаяди. Юрак гликозидлари билан биргаликда қўлланганда гиперкальциемия ривожланиши билан асосланган (юрак гликозиди дозасини тўғрилаш мақсадга мувофиқ) юрак гликозидлари токсик таъсирининг кучайиши (юрак уриши маромининг бузилиш хавфи ошади) ривожланиши мумкин. Витамин Д3-НИКА фосфорни сақловчи дориларнинг абсорбциясини ва гиперфосфатемия пайдо бўлиши хавфини оширади. Натрий фториди билан биргаликда қўлланганда дорилар қабули ўртасидаги вақт оралиғи 2 соатдан, тетрациклиннинг оғиз орқали қабул қилинувчи шакллари билан эса 3 соатдан кам бўлмаслиги керак.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    -              препаратнинг ҳар қандай таркибий қисмига юқори сезувчанлик; -              қон ва пешобда кальций ва фосфор миқдорларининг юқори бўлиши; -              Д гипервитаминози; -              сийдик-тош касаллиги; -              ўпкалар силининг фаол шакллари; -              саркоидоз; -              буйрак етишмовчилиги; -              ҳомиладорлик ва лактация даври; -              18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Дорининг тавсия қилинган дозаларини оширмаслик керак. Са2+ ионларининг қон ва пешобдаги миқдорлари, ҳамда буйраклар функциялари (қон плазмасидаги креатинин миқдори) устидан синчковлик билан ўрнатилган тиббий назорат остида қўллаш керак. Гиперкальциемия ёки буйраклар функциясининг бузилганлиги белгилари пайдо бўлган ҳолларда дозани камайтириш ёки даволашни тўхтатиш керак. Агар кальцийнинг пешобдаги миқдори 24 соатда 7,5 моль (300 мг/24 соатда) дан юқори бўлса ҳам дозани камайтириш ёки дори қабулини тўхтатиш керак. Профилактик мақсадда қўлланилишида дозани ошириб юборилиши эҳтимолини ҳисобга олиш керак (1 йилда 10-15 мг дан кўпроқ тайинлаб бўлмайди). Юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланилиши сурункали Д3 гипервитаминозига олиб келади. Турли беморларда Д витаминига нисбатан сезувчанлик шахсий эканлигини ва бир қатор беморларда ҳаттоки даволовчи дозалар ҳам гипервитаминоз белгилари чақириш мумкинлигини назарда тутиш керак. Кекса ёшда Д витаминига бўлган эҳтиёж унинг абсорбцияси пасайиши, терининг Д3 провитаминини ишлаб чиқариш қобилиятини пасайиши, инсоляция вақтининг камайиши, буйрак етишмовчилиги учраш сонининг ошиши ҳисобига кўпайиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши Агар Сиз препаратни қабул қилаётган вақтда ҳомиладор эканлигингизни билиб қолсангиз, бу ҳақда зудлик билан Ўз шифокорингизга хабар беринг, чунки фақат у даволашни давом эттиришлик ҳақидаги масалани ҳал қилиши мумкин. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиклик (лактация) даврида қўллаш мумкин эмас. Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ножўя таъсирларни ҳисобга олган ҳолда, транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

  • Nojo'ya samaralari

    Ҳар қандай дори воситаси каби,  Витамин Д3-НИКА ҳам, ҳар кимда ҳам кузатилмасада, ножўя таъсирлар келтириб чиқариши мумкин. Баъзи ҳолатларда қуйидаги ножўя таъсирлар ривожланиши эҳтимоли бор: -              аллергик реакциялар; -              иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айниши, диарея, қабзият, метеоризм, ўт йўллари дискинезияси, кучли чанқаш; -              тери қопламлариниг рангпарлиги; -              бош оғриғи, эс-ҳушнинг бузилиши; -              гиперкальциемия, гиперкальциурия, гиперфосфатемия; -              юмшоқ тўқималарнинг кальций билан тўйиниши; -              юрак уришини ҳис қилиш, АБ нинг ошиши, аритмиялар; -              буйрак тошларининг шаклланиши, нефрокальциноз; -              кўп миқдорда пешоб ажратиш (полиурия), буйраклар функциясининг бузилиши; -              ўпкаларда сил жараёнининг зўрайиши; -              тана вазнининг пасайиши; -              мушаклар ва бўғимларда оғриқ; -              ҳолсизлик, таъсирчанлик, депрессия. Агар Сизда ушбу йўриқномада келтирилмаган ҳар қандай бошқа ножўя реакциялар аниқланса, илтимос, шифокорингиз, фармацевт ёки ишлаб чиқарувчига хабар беринг.

  • Farmakokinetikasi

    Д3 витамини - организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи моддадир: ичакларда кальцийнинг сўрилишини ва буйраклар найчаларида фосфорнинг қайта сўрилишини кучайтиради, суяк тўқимасининг шаклланишида иштирок этади: болаларда скелет суяклари ва тишлар, суяклар минерализациясига кўмаклашади; оссификация жараёнини тезлаштиради, суяклар тузилишини тиклайди. Кальций ионларини физиологик концентрацияларда мавжудлигини таъминлаган ҳолда электролитлар алмашинувини бошқаради, бу эса скелет мушаклари тонусини ушлаб турилишига, миокард фаолиятига, асаб импульслари ўтказилишига кўмаклашади; қон ивишини бошқаради. Д3 витамини – қалқонсимон без олди безининг фаолият кўрсатиши учун зарур, у ёғлар метаболизми, АБ даражасини бошқариш, ҳужайралар пролиферациясининг ингибирланиши, иммунологик реакциялар амалга оширилишида иштирок этади. Овқатда Д витаминининг танқислиги скелет касалликлари (рахит, остеомаляция, остеопороз), ҳамда кўпчилик тарқалган скелетдан ташқари касалликлар (юрак-томир касалликлари, артритлар, ўсмалар, аутоиммун касалликлар ва бошқалар) нинг ривожланишида катта аҳамиятга эга. Д витаминининг танқислиги менопауза давридаги аёлларда, кекса ёшли инсонларда, айниқса тўлақонли бўлмаган ёки мувозанатлаштирилмаган овқат рационига эга, паст жисмоний фаоллик кўрсатувчи ҳамда табиий инсоляция даражаси паст давлатлар ва ҳудудларда яшовчи инсонларда терида Д витаминини ҳосил қилиш қобилияти 4 маротаба пасайганлиги кузатилади.

  • Farmakodinamikasi

    Ичга кабул килингандан кейин холекальцеферол ингичка ичакдан абсорбцияга учрайди, лимфатик тизимга кириб келади, жигар ва умумий кон оқимига тушади. Конда альфа2-глобулинлар ва, кисман альбуминлар билан боғланади, жигарга, суяк тўқимасига, скелет мушакларига, буйраклар, буйрак усти безлари, миокард, ёғ тўкимасига ўтиб боради. Тўкималарда Сmax кабул килингандан кейин 4-5 ўтгач яратилади, кейин бирмунча пасаяди, узок вақт доимий даражада сақланган ҳолда, поляр метаболитлар шаклида кўпроқ ҳужайралар мембраналари, микросомалар, митохондриялар ва ядроларда жойлашади. Жигарда йиғилади. Жигар ва буйракда биотрансформацияга учраши натижасида фаол метаболитлар ҳосил бўлади. Холекальциферол ва унинг алмашинув маҳсулотларининг аксарият қисми ўт билан ичакка ажратилади, у ердан, энтерогепатик айлана ҳаракат тизимини яратган ҳолда, яна сўрилиши ёки нажас орқали ташқарига чиқариб юборилиши мумкин. Холекальциферолнинг яримчиқарилиш даври (Т1/2) бир неча кунни ташкил қилади. Бузилишларда Т1/2 ошиши мумкин. Плацентар тўсикдан ўта олади. Кўкрак сути орқали ҳам ажратилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Сизга буюрилган дозадан юқорироқ доза қабул қилинганида дарҳол шифокорга мурожаат қилинг! Белгилари. Дозани ошириб юборилишида гиперкальциемия, гиперкальциурия ривожланиши ва улар билан асосланган қуйидаги белгилар аниқланиши мумкин: юрак уриши маромининг бузилиши, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриши, ҳолсизлик, таъсирчанлик, тана вазнининг камайиши, кучли чанқаш, полиурия, буйракларда тошларнинг ҳосил булиши, нефрокальциноз, юмшоқ тўқималар кальцинози, анорексия, артериал гипертензия, қабзият, буйрак етишмовчилиги. Сурункали заҳарланиш белгилари (бир неча ҳафта ёки ой давомида катталар учун 20-60 минг ХБ/сут миқдорида қабул қилинишида): суякларнинг деминерализацияси; кальцийнинг юмшоқ тўқималар, буйраклар, томирлар, юрак, ўпкалар, ичакларда йиғилиши; артериал гипертензия, аъзолар функциясининг бузилиши: ўлим билан якунланишигача етиб борадиган буйрак ва юрак-томир етишмовчилиги (ушбу самаралар кўпинча гиперкальциемия, гиперфосфатемияга қўшилганда рўй беради). Даволаш: дори қабулини тўхтатиш, Са2+ ионларини кам сақловчи парҳезга риоя қилиш, кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш, глюкокортикостероидларни тайинлаш, симптоматик даволаш (Е витамини; магний, калий препаратлари; аскорбин кислотаси; ретинол; тиамин), оғир ҳолатларда – вена ичига кўп миқдорда физиологик эритма, фуросемид, электролитларни киритиш; гемодиализни ўтказиш.

Аналоги лекарств

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?