KOMPLIVIT MAMA tabletkalari N30
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Vitaminlar (Darmondorilar)
Страна производитель:
Rossiya
Активное вещество:
Polivitamini, Minerali
Производитель:
ОАО «Фармстандарт-УфаВИТА»
Количество в упаковке:
30
Код ATX:
A11AA04
Инструкция KOMPLIVIT MAMA tabletkalari N30
Dori shakli
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 30, 60 ёки 100 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар полимер банкада. Ҳар бир банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Qadoqda soni
30
Dozirovkasi
Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Одатда ичга 1 таблеткадан овқатланиш вақтида ёки эрталабка нонуштадан кейин дарҳол, катта миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилиш керак. Препаратни қабул қилиш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препарат темир ва кальций сақлайди, шунинг учун ичакда тетрациклинлар гуруҳи антибиотикларини ва фторхинолон ҳосилаларини сўрилишини кечиктиради. Аскорбин кислотаси ва қисқа таъсирга эга сульфаниламид препаратлари билан бир вақтда қўлланганида, кристаллурияни ривожланиш хавфи ошади. Алюминий, магний, кальций сақловчи антацид препаратлар, шунингдек колестирамин темирни сўрилишини камайтиради. Тиазидлар гурухи сийдик хайдовчи воситалар бир вақтда буюрилганида гиперкальциемияни ривожланиш эҳтимоли ошади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Болалар. А гипервитаминози, организмда кальций ва темир миқдорини ошиши, сийдик-тош касаллиги, В12 танқислиги анемияси.
Maxsus shartlar
Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бир вақтда бошқа поливитамин препаратларини қўллаш тавсия қилинмайди. Сийдик ёрқин-сариқ рангга бўялиши мумкин, бу умуман безарар бўлиб, препаратнинг таркибида рибофлавинни борлиги билан тушунтирилади. Қандли диабети бўлган пациентлар учун: препарат сахароза сақлайди, 0,033 нон бирлигидан камроқ. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар. Баъзида кўнгил айниши ва қусиш кузатилиши мумкин. Ножўя ҳолатлар ҳомиладорликнинг ўзи билан ҳам, витамин-минерал комплексининг таркибига кирувчи темирга шахсий сезувчанлик билан хам боғлиқ бўлиши мумкин. Кўнгил айниши пайдо бўлганида препаратни куннинг иккинчи ярмида, овқатдан кейин дарҳол, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилиш тавсия этилади.
Farmakokinetikasi
Микро- ва макроэлеметлар билан мажмуавий поливитаминли препарат, 1 таблеткадаги компонентларнинг мутаносиблиги витаминли-минерал комплексларни ишлаб чиқаришнинг махсус технологияси ёрдамида таъминланган. Компливит® «МАМА» препаратининг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг самараларига боғлиқ. α-Токоферол ацетати (Е витамини) – антиоксидант хусусиятларга эга, эритроцитларнинг турғунлигини тутиб туради, гемолизни олдини олади; жинсий безлар, нерв ва мушак тўқимасининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳомиладорликнинг илк муддатларида Е витаминининг танқислиги бола ташлашнинг сабабчиси бўлиши мумкин. Ретинол (А витамини) – оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди, мукополисахаридлар, оқсиллар, липидлар синтезида иштирок этади. Нормал спермо- ва овогенезга, йўлдошни ривожланишига, эмбрионал тўқималарни, шу жумладан эпителиал структуралар ва суяк тўқимасини ўсиши, нормал ривожланиши ва дифференцировкасига ёрдам беради. Нормал тунги ва рангли кўриш учун зарур бўлган кўрув пигментларининг шаклланишида иштирок этади; эпителиал тўқималарнинг бутунлигини таъминлайди, суякларни ўсишини бошқаради. Тиамин (В1 витамини) – коэнзим сифатида углеводлар алмашинувида, нерв тизимининг фаолиятида иштирок этади. Рибофлавин (В2 витамини) - хужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг ўта муҳим катализаторидир. Пиридоксин (В6 витамини) – коэнзим сифатида оқсиллар алмашинувида ва нейромедиаторлар синтезида иштирок этади. Ҳомиладорлик вақтида, организмда пиридоксиннинг заҳираларини камайтирувчи перорал контрацептивларни илгари қабул қилган аёллар учун зарур. Цианокобаламин (В12 витамини) – нуклеотидлар синтезида иштирок этади, нормал ўсиш, қон яратилиши ва эпителиал хужайраларни ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади. Никотинамид (РР витамини) – тўқима нафаси, ёғлар ва углеводлар алмашинуви жараёнларида иштирок этади. Аскорбин кислотаси (С витамини) – коллаген синтезини таъминлайди; тоғайлар, суяклар, тишларни шаклланиши ва тузилиши ва фаолиятини тутиб турилишида иштирок этади; гемоглобинни ҳосил бўлиши, эритроцитларни етилишига таъсир қилади. С витамини организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширади, яллиғланиш реакцияларини пасайтиради. Кальций пантатеонати – А коэнзимининг таркибий қисми сифатида ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди; эпителий ва эндотелийни шаклланиши ва регенерациясига ёрдам беради. Фолат кислотаси – аминокислоталар, нуклеотидлар, нуклеин кислоталарининг синтезида иштирок этади; нормал эритропоэз учун зарур. Ҳомиладорликнинг илк босқичларида ҳомилада нерв найининг нуқсонларини ривожланиш хавфини, шунингдек юз-жағ соҳаси нуқсонларини пайдо бўлиш хавфини ҳам пасайтиради. Темир – эритропоэзда иштирок этади, гемоглобиннинг таркибида кислородни тўқималарга ташилишини таъминлайди; ҳомиладор аёлларда, айниқса ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида анемияни ривожланишини олдини олади. Мис – анемияни ва аъзолар ва тўқималарнинг кислородга танқислигини олдини олади, остеопорозни олдини олишга ёрдам беради. Қон томир деворларини мустаҳкамлайди. Марганец – остеоартритни олдини олади. Яллиғланишга қарши таъсирга эга. Рух – ҳомиланинг скелетини нормал шаклланиши ва тўқималарнинг регенерацияси учун зарур, айрим гормонларнинг, шу жумладан инсулинни ҳосил бўлишида иштирок этади, она қорнидаги аномалияларни ривожланиш эҳтимолини пасайтиради. А витамини билан бирга нормал тунги ва рангли кўришни шаклланишига ёрдам беради. Магний – артериал босини нормаллаштиради, тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, ўз-ўзидан аборт, муддатидан олдинги туғруқлар эҳтимолини камайтиради. Кальций – суяк моддасини шаклланиши, қон ивиши, нерв импульсларини ўтказилиш жараёнини амалга оширилиши, скелет ва силлиқ мушакларни қисқариши, миокарднинг нормал фаолияти учун зарур. Фосфор – суяк тўқимаси ва тишларни мустаҳкамлайди, минерализацияни кучайтиради, хужайраларнинг энергия манбаи бўлган – АТФ таркибига киради.
Dozani oshirib yuborilishi
Доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш керак. Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, доза сурункали ошириб юборилганида тери қипиқланиши мумкин. Даволаш: препаратни қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиш, меъдани ювиш, ичга фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш.