DERMAZOL suppozitorii 400mg N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Dermatologik
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Ketokonazol
Производитель:
Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
D01AC
Инструкция DERMAZOL suppozitorii 400mg N10
Dori shakli
5 вагинал суппозиторий ПВХ/ПЭ стрипда, 2 стрип тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Суппозиторийни тиззалар букилиб ва оёқлар кўкракка қараб тортилиб чалқанча ётган ҳолатда ёки чўккалаган ҳолда қинга чуқур киритилади. Суппозиторийларни қисмларга бўлмаслик лозим, чунки сақлаш шароитларини бўндай ўзгариши фаол модда тақсимланишининг бузилишига олиб келиши мумкин. 3-5 кун давомида суткада 1 тадан суппозиторий уйқудан олдин буюрилади. Зарурат бўлганида даволаш курси клиник ва лаборатория натижалари бўйича соғайишга қадар такрорланади. Сурункали кандидозда 10 кун давомида 1 та суппозиторийдан қўлланилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Кетоконазолни рифампицин ва изониазид билан бир вақтда қўлланилганида плазмада кетоконазол концентрацияси пасаяди. Циклоспорин, метилпреднизолон, кумаринлар ва кетоконазолни бир вақтда қўлланилиши плазмада кетоконазол концентрациясини ошириши мумкин. Вагинал суппозиторийлар шаклидаги кетоконазол билан даволашда ушбу ўзаро таъсирларнинг амалий аҳамияти номаълум.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Кетоконазол ёки препаратнинг бошқа таркибий қисмларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Nojo'ya samaralari
Ножўя таъсирлари кам ҳолларда учрайди ва препарат қўлланилиши бекор қилинганидан кейин тезда йўқолади. Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: қиннинг таъсирланиши (қичишиш, ачишиш ҳисси, қизариш). Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қоринда оғриқ. Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – вертиго. Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – эшакеми, анафилактик ва анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш. Тери ва тери ости тўқимаси томонидан: кам ҳолларда – тери тошмаси.
Farmakokinetikasi
Кетоконазол– имидазолдиоксоланнинг дерматофитларга (Trichophyton spp., Epidermophyton floccosum ва Microsporum spp.) ва ачитқиларга (Malassezia spp. ва Candida spp) қарши фунгицид таъсирга эга бўлган синтетик ҳосиласидир. Malassezia spp. га таъсири айниқса яққол ифодаланган. Таъсир механизми эргостерол биосинтезини сўндиришга ва замбуруғлар мембранасининг липид таркибини ўзгартиришга йўналтирилган бўлиб, бу уларнинг лизисига олиб келади. Кетоконазол замбуруғларга қарши антибиотикларга (нистатин, леворинга) ҳам, шунингдек клотримазолга резистент бўлган қўзғатувчиларга ҳам қарши фаолдир. Кетоконазол билан даволаш вақтида иккиламчи резистентликни ривожланиши ҳозиргача қадар кузатилмаган.
Farmakodinamikasi
Интравагинал қўлланилганида кетоконазолнинг фақат сезиларли бўлмаган миқдори (1% дан кам) қон оқими тизимига келиб тушади. 400 мг кетоконазол қўлланилганидан кейин қон плазмасида максимал концентрацияси 0 дан 10,7 нг/мл гача ўзгариб туради.
Dozani oshirib yuborilishi
Доза ошириб юборилганида гиперемия, ачишиш, қичишиш, қин шиллиқ қаватининг таъсирланиши кузатилиши мумкин. Ушбу ҳолда сув билан пуркаб ювиш тавсия этилади.