INFORIN krem 50g 10%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Bo'gimlar va mushaklardagi og'riqlar uchun dorilar
Страна производитель:
Makedoniya
Активное вещество:
Ibuprofen
Производитель:
REPLEK FARM Ltd.
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
M02AA13
Инструкция INFORIN krem 50g 10%
Dori shakli
Бирламчи ўрам: 50 г дан препарат алюмин тубаларга жойлаштирилган. Иккиламчи ўрам: 1 тубадан давлат ва рус тилидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.
Dozirovkasi
Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга, шунингдек, кекса ёшдаги шахсларга фақат сиртга қўллаш учун буюрилади. 50 дан 125 мг гача (2-5 см) суртилади ва жароҳатланган тери соҳасига тўлиқ сингигунича енгил ишқалаб сингдирилади. Заруратга қараб такроран қўлланилади, кўпи билан бир кунда тўрт мартагача, ҳар бир қўллаш оралиғи камида 4 соатлик интервалга риоя этган ҳолда қўлланилади. Ҳар қўллашдан кейин қўлларни ювинг. Кўрсатилган дозадан оширманг. Агар даволашнинг икки ҳафтасидан кейин яхшиланиш кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш зарур. 12 ёшдан кичик болалар Хавфсизлик ва самарадорлик бўйича маълумотларнинг йўқлиги сабабли, 12 ёшдан кичик болаларга препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар қон босимини пасайтирувчи, ва жуда кам ҳолларда маҳаллий қўланганда, эҳтимол антикоагулянтлар таъсирини кучайтириш мумкин. Ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ (ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари) билан бир вақтда қабул қилганда нохуш ножўя реакцияларнинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- ибупрофенга ва ёрдамчи моддаларга нисбатан юқори сезувчанлик; - ацетилсалицил кислотасини ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ бронхиал астма, бронхоспазм, ринит, эшакеми; - жароҳатланган ёки яллиғланган тери; - маҳаллий қўллаш учун бир вақтнинг ўзида терининг бир жойида бошқа дори воситалари билан бирга; - ҳомиладорлик ва эмизиш даврида; - 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
25 ºС юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! Яроқлилик муддати 4 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Кремни яллиғланган ёки шикастланган терига суртилмайди. Қўллашдан олдин терининг кичик сохасида сезувчанликни текшириш зарур. Препаратни кўз ва шиллиқ пардага тушишидан сақланиш керак. Қизариш, қичиш, тошма ёки кутилиши мумкин бўлган аллергия реакцияларининг бошқа клиник белгилари пайдо бўлганда, препаратни қўллашни тўхтатиш ва даволашни давом эттириш бўйича мутахассисга маслаҳат учун мурожаат қилиш лозим. Крем суртилган соҳага окклюзион боғлов (ҳаво ўтказмайдиган) қўйиш мумкин эмас. Агар улар даволаш объекти бўлмаса Инфорин препаратини қўллагандан кейин, қўлларни доим ювиш керак. Перорал НЯҚВ, шу жумладан ибупрофенни, айрим ҳолларда буйрак етишмовчилиги, фаол пептик яраларни зўрайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин ва берилувчан асматик пациентларда аллергик бронхиал реакцияни чиқариши мумкин. Гарчи маҳаллий қўлланиладиган ибупрофеннинг тизимли сўрилиши перорал қабул қилинадиган дори шакллари учун нисбатан камроқ, ушбу асоратлар кам ҳолларда пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабларга кўра, фаол пептик яраси бўлган, буйрак функцияси бузилишлари ёки астмаси бўлган пациентлар, бошқа оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилувчи пациентлар каби, ибупрофен кремини қўллашдан олдин тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари керак. Пациентлар кузатилиши мумкин бўлган ёруғликка сезувчанликдан сақланиш учун, ишлов берилган соҳага қуёш нурлари ҳаддан зиёд таъсир қилишига йўл қўймаслик керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фойдаланиш мумкин эмас. Дори воситасининг автотранспорт ва потенциал хафдаги механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилишининг ўзига хос хусусиятлари Автомобилни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Nojo'ya samaralari
Ибупрофен билан боғлиқ юқори сезувчанлик реакциялари: - специфик бўлмаган аллергия ва анафилактик реакциялар; - нафас йўллари томонидан юқори сезувчанлик реакциялари (астма, бронхоспазм ва ҳансираш); - тошма, қичиш, эшакеми, пурпура ангионевротик шиш, кам ҳолларда буллёз дерматозлар (токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритма). Меъда – ичак йўллари томонидан: қорин соҳасидаги оғриқ ва диспепсия. Буйраклар томонидан: буйраклар функциясининг бузилиши беморда анамнез маълумотларига кўра юзага келиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Крем маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. Таркибида фаол модда фенилпропион кислотасининг ҳосиласи бўлган ибупрофен сақлайди, у простагландин-синтетаза ингибитори ҳисобланади, маҳаллий қўлланганда бевосита яллиғланган тўқималарда оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Farmakodinamikasi
Инфорин препарати маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. Терига суртилганда ибупрофен тез ва сезиларли даражада (48 соат давомида якуний дозани тахминан 22%) тери орқали сингийди, юмшоқ тўқималарда, бўғимларда ва синовиал суюқликда муҳим аҳамиятга эга бўлган маҳаллий терапевтик концентрацияларга эришади, гарчи бу, кам ҳоллардан ташқари (ибупрофенга нисбатан юқори сезувчанлик), қандайдир тизимли ножўя самараларни пайдо бўлиши учун етарли эмас. Модда алмашинуви ёки моддаларнинг организмдан чиқиши борасида оғиз орқали қабул қилиш ва маҳаллий қўллаш йўллари ўртасида сезиларли фарқлар йўқ.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратни маҳаллий қўллаганда дозани ошириб юборилиши эҳтимоли жуда кам. Ибупрофеннинг дозасини ошириб юборилиши симптомлари (тасодифан оғиз орқали қабул қилганда): бош оғриғи, қусиш, уйқучанлик, гипотензия. Даволаш: ичга қабул қилганда меъдани ювиш ўтказилади, қайт қилдириш, фаоллаштирилган кўмир ичиш, симптоматик даволаш, зарур бўлганда электролит нисбати бир маромга келтирилади. Махсус антидоти номалум.