SEPTUMETIL sprey 50ml 0,5%

Обновлено: 21.07.2022

SEPTUMETIL sprey 50ml 0,5%
  • Категория:

    Antiseptiklar

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    Xlorgeksidina biglyukonata

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    D08AC02

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция SEPTUMETIL sprey 50ml 0,5%

  • Dori shakli

    50 мл ва 100 мл дан полимер флаконларда.

  • Dozirovkasi

    Септумэтил эритмаси фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган! Тиббий ҳодимлар қўлларини гигиеник ишлов қилишда 2 минут давомида 5 мл восита қўл панжасига қўйиб терига сўрилади. Хирург қўлларини гигиеник ишлов қилишда воситани қўллашдан олдин 2 минут давомида қўлларни яҳшилаб иллиқ оқар сув ва атир совун билан ювилади, стерил докали салфетка билан қуритилади. Кейинчалик қуруқ қўлларга 5 мл дан порциялар воситани қўйилади (камида 2 марта) ва қўлларни терига сўрилади, 3 минут давомида ҳўл ҳолатда ушлаб турилади. Операция майдони, донорлар тирсак букиги терисини ишлов қилишда кетма-кет 2 марта терини восита билан кўп ҳўлланган алоҳида стерил дока тампонлар билан ювилади. Ишлов берилгандан кейин сақлаб туриш вақти 2 минут. Опрациядан олдин бемор душ (ванна) қабул қилади, ич қийимни алмаштиради. Операция майдонини ишлов берилганда терини стерил тампонлари билан (бир томонга қаратиб) ювилади. Ишлов берилгандан кейин сақлаб туриш вақти 1 минут. Катта бўлмаган майдон юзасини зарарлаштириш учун (шу жумладан оёқ кафтилар, аппаратура, кресла тирсакқўйгичлари) восита билан хўлланган латта ёрдамида ювилади. Бундай ишлов учун воситани харажатлари 100 мл/м2 ни ташкил қилади. Тиббий буюмлар дезинфекциясидан олдин кўзга кўранадиган ифлосланишлар олиб ташланади: ташқи юзасидан – сув билан хўлланган тўкимали салфеткалар ёрдамида; ички каналларни эпидемияга қарши чораларга (резинали қўлқоплар, фартук) риоя қилиб симчўтка ёки шприц ёрдамида сув билан ювилади. Салфеткалар, ювиш учун ишлатилган сувлар ва ювиш учун махсус идишлар қайнатилиб ёки амалдаги йўриқнома-услубий хужжатлар бўйича вирусли парентерал гепатитларда (туберкулёзда – бу инфекция учун тавсия қилинган тартибда) тавсия қилинган тартиблар бўйича дезинфекция қилувчи воситалар биридан. Ифлосланишлар олиб ташлангандан кейин буюмлар бўшлиқларни ва каналларни тўлдириб восита эритмасига тўлиқ чўктирилади. Бўлакларга бўланадиган буюмлар бўлакларга ажратилиб чўктирилади. Спиртни буғланишини ва унинг концентрацияси камайишини сақланиш учун идишларни қопқоқлар билан зич ёпиш лозим. Ифлосланишлардан олдиндан ювилган буюмларни дезинфекция учун: препарат кўп марта 3 сутка давомида ишлатиш мумкин (спирт концентрациясини ўзгаришидан сақланиш учун ишлатилган восита зич ёпилган идишда сақлаш шароитида). Воситани ташқи кўринишини ўзгаришлар биринчи белгилари пайдо бўлганид (жумладан пағалар, ллойқаланиш пайдо бўлиши) уни алмаштириш керак.  

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Хлоргексидин совун, ишқорлар, анион гуруҳини сақловчи детергентлар (сапонинлар, натрий лаурилсульфати, натрий карбоксиметилцеллюлоза, коллоидлар, гуммиарабик) фармацевтик номутаносиб. Хлоргексидин биглюконати боратлар, карбонатлар, бикарбонатлари, хлоридлар, цитратлар, фосфатлари, сульфатлари, бензоатлари, нитратлари билан номутаносиб, чунки қийин эридиган чўкмалар ҳосил бўлади. Хлоргексидин бриллиант кўки, хлорамфеникол, мис сульфати, натрий флуоресцеини, формальдегид, кўмуш нитрати, рух сульфати билан номутаносиб. Дерматит ривожланишдан сақланиш учун хлоргексидин ва йод препаратлари бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Септумэтил катион гуруҳини сақловчи (бензалконий хлориди, цетримоний бромиди) билан бир вақтда қўлланиши бактерицид фаолликни синергик ошишига ёрдам беради. Этанол хлоргексидиннинг антисептик фаоллигини кучайтиради. Қаттик сув билан суюлтириш кальций ва магний катионлар билан ўзаро таъсир натижасида эримайдиган тузлар кўринишида чўқиши мумкин.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. . Эҳтиёткорлик билан Болалар, ҳомиладорлик, лактация даври, аллергик реакцияларга ва аллергик касалликларга мойиллик, дерматит.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Ёруғликдан ҳимояланган жойда, яхши ёпилган идишда, алангадан узоқда, +2°С дан +25°С гача хароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.   Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Шиллиқ қаватларга сурилмасин. Кўзнинг шиллиқ қаватларига тушган ҳолатларда тез ва яҳшилаб сув билан ювиш ва 30% ли сульфацил натрий эритмани (алббуцид) томизиш лозим, зарур бўлган ҳолатда шифокорга мурожаат қилиш керак. Хлоргексидин мия қаватлари ва эшитиш нерви билан тушишдан сақланиш керак. Тасодифан ичга тушганида дарҳол кўп миқдорда сув билан меъдани ювиш, кейинчалик адсорбент буюриш (10-20 таблетка фаоллаштирилган кўмир) лозим Зарур бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади. Тоза қуруқ терига қўллаш тавсия қилинади, совун қолдиқларни яхшилаб ювиб ташлаб. Совун мавжудлигини препаратни фаолсизлантириши мумкин. Хлоргексидин қуёш нурларига терини сезувчанлигини оширади (фотосенсибилизация). Хлоргексидин бошқа дезинфекция қилувчи воситалар ёки косметик кремлари билан бир вақтда қўлланилганда ўзаро фаолсизлантириш хавфи мавжуд. Қаттиқ сув хлоргексидиннинг бактерицид таъсирни камайтиради. Шишадан, пластмассадан ва металлардан тайёрланган предметларга хлоргексидин шикастланувчи таъсир кўрсатмайди. Хлоргексидин қон ва органик моддалар аралашмалар мажудлигида фаоллигини сақлайди. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлганида қўллаш мумкин. Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Препарат транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Восита осон алланганлади! Очиқ аланга ва ёқиқ иситувчи ускуналар билан контактга йўл қўйманг.

  • Nojo'ya samaralari

    Аллергик реакциялар (тери тошмаси), оғиз қуриши ва терини қичишиши, дерматит, фотосенсибилизация кузатилиши мумкин. Айрим ҳолатларда Сетумэтил маҳаллий қитиқловчи таъсир кўрсатиши мумкин.

  • Farmakokinetikasi

    Хлоргексидина биглюконатининг эритмаси дихлорсақловчи бигуанид ҳисобланади, асосан бактерицид, фунгицид ва вирулицид самараси билан махаллий антисептик ва дезинфекция қилувчи таъсир кўрсатади. Хлоргексидин биглюконати кўпчилик граммусбат ва грамманфий аэроб ва анаэроб бактериялар (шу жумладан касалхона ички инфекциялар, туберкулёз кўзғатувчилари, ичак таёқчалари, стафилококклари, стрептококклари, сальмонелалар), вирусли этиологияли инфекциялар (гепатит, ОИТС, герпес вируслари, ротавирусли гастронтеритлар, энтеровирусли инфекциялари, грипп ва бошқа респиратор-вирусли инфекциялар), Candida, дерматофитлар тури ачитқисимон замбуруғлар нисбатан тез ва кучли таъсир кўрсатади. Хлоргексидин биглюконати қўлланадиган концентрациясига қараб граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан бактериостатик ва бактерицид таъсир кўрсатади. Бактерицид таъсир. Хлоргексидин биглюконати хужайралар оқсилларининг аминогуруҳини блоклайди. Кислородни истеъмол учун тўсқинлик қилиб, бактериал хужайраларнинг хужайра ички мембраналарига ўтади, цитоплазмага чўкади ва мембрана функциясига ўтади, бу хужайра АТФ даражасини камайтиришига ва хужайра нобуд бўлишига олиб келади. Микроорганизмларда ДНК ва ДНК синтезини бузади. Бактерицид таъсир 1 минут давомида таъсир қилиб ва 22°С хароратда 0,01% кўпроқ концентрациясида намоён қилади. Бактериостатик таъсир. Препарат камида 6 соат давомида қўллангандан кейин микроорганизмлар кўпайишига тўсқинлик қилиб, ўзоқ муддатли вақти-вақти билан авж олувчи микробларга қарши фаолликни таъминлайди. Бактериостатик таъсир 0,01% ва камроқ концентрацияда намоён бўлади. Жинсий йўли билан юқтирадиган инфекциялар қўзғатувчиларга, шу жумладан Treponema pallidum, Trichomonas vaginalis, Chlamydia spp., Ureaplasma spp., Neisseria gonorrhoeae, Gardnerella vaginalis нисбатан самарали. Фунгицид таъсири – Candida, трихофитлар ва дерматофитлар тури замбуруғларга нисбатан намоён бўлади. Таъсири 22°С хароратда 0,05% концентрциясида 10 минут давомида намоён бўлади. Вирулицид таъсири липофил вирусларга (А, В, С гепатит вируслари, ротавируслар, энтеровируслар, полиомиелит, грипп, герпес, ОИТС инфекциялари, қизилча, қизамиқ, тепки кўзғатувчилари, цитомегаловируслар, ўткир респиратор вирусли инфекциялар қўзғатувчилари) нисбатан намоён бўлади. Вирулицид таъсири концентрацияси 0,01% дан кўпроқ бўлганида намоён бўлади. Бактериялар кислотага чидамли шакллари - Pseudomonas spp., Proteus spp. айрим штамлари хлоргексидинга кам сезувчан. Хлоргексидин биглюконати лактобацилларнинг функционал фаоллигини бузмайди. Хлоргексидин биглюконати соддалар (Trichomonas vaginalis) нисбатан фаолдир. Хлоргексидин биглюконати қон, йиринг, турли секретлар ва органик моддалар муҳитида фаоллигини сақлайди. Хлоргексидин терини шикастланишини чақирмасдан уни тозалайди ва дезинфекция қилади. Катион табиати сабабли терига (қўллар, жарроҳлик майдони) ишлов берилганда тери ва шиллиқ қаватлари билан яхши боғланади, барқарор қолади, бактерицид самарани намоён бўлиши учун терида бир неча миқдорда сақланиб қолади.

  • Farmakodinamikasi

    Маҳаллий қўлланилганда хлоргексидин тизимли қон оқимига сўрилмайди, тизимли таъсир кўрсатмайди, организмда тўпланмайди. Тасодифан 300 мг ютилгандан кейин Сmax 30 минутдан кейин эришилади (Тmax) ва 0,206 мкг/л ни ташкил қилади. Препарат қонда 12 соатдан кейин аниқланмайди. Шикастланмаган терига, шиллиқ ва сероз қаватларига қўлланилганда паст тизимли сўрилишига эга (1% дан кам). Интакт тери орқали ўтмайди. Агар шох қавати бузилган бўлса, тизимли сўрилиш ошиши мумкин.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Ҳозирги вақтда сиртга ва маҳаллий қўллашда дозани ошириб юбориш ҳолатлари тўғрисида хабар берилмаган. Тасодифан  препарат ичга тушганда деярли сўрилмайди (сут, хом туҳим, желатин ишлатиб меъдани ювиш лозим). Зарур бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.  

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?