GEMFIL F chaynaladigan tabletkalar N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Anemiya (kamqonlik)ga qarshi dorilar
Страна производитель:
Pokiston
Активное вещество:
Folievaya kislota, jeleza (III) gidroksid polimaltozniy kompleks
Производитель:
Allmed (Pvt.) Ltd
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
B03AB05
Инструкция GEMFIL F chaynaladigan tabletkalar N10
Dori shakli
10 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Препарат ичга овқат вақтида ёки овқатдан сўнг дарҳол қабул қилинади. Чайналадиган таблеткаларни чайнаб қабул қилиш ёки бутун ҳолда ютиш мумкин. Препаратнинг суткалик дозаси темир танқислигини даражасига боғлиқ (жадвал). Беморлар тоифаси Темир танқислиги анемияси Яширин темир танқислиги Профилактикаси Катталар (шу жумладан, эмизикли аёллар) 1-3 таблетка 1 таблетка 1 таблетка Темирнинг миқдори 100-300 мг 50-100 мг 50-100 мг Ҳомиладор аёллар 2-3 таблетка 1 таблетка 1 таблетка Темирнинг миқдори 200-300 мг 100 мг 100 мг Клиник жиҳатдан яққол темир танқислигини (темир танқислиги анемияси) даволашнинг давомийлиги гемоглобиннинг даражаси нормаллашгунича 3-5 ойни ташкил этади. Шундан сўнг, препарат қабул қилишни яширин темир танқислигини даволаш учун мўлжалланган дозада яна бир неча ой давомида, ҳомиладорлар учун эса, темирнинг заҳирасини тиклаш учун камида туғруққача давом эттириш керак. Яширин темир танқислигини даволаш давомийлиги 1-2 ойни ташкил этади. Клиник жиҳатдан яққол темир танқислиги бўлганида, гемоглобиннинг даражасини нормаллашиши ва темирнинг заҳирасини тикланиши даволаш бошланганидан сўнг 2-3 ой ўтгач кузатилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Органик кислоталар, кальций тузлари, фосфатлар, фитин, холистерамин ва алюминий, магний, кальций сақловчи антацид препаратлар эримайдиган комплексларни ҳосил бўлиши ҳисобига темирнинг сўрилишини кескин пасайтирадилар. Меъда ости безининг ферментларини сақловчи препаратлар темирнинг сўрилишини пасайтириши мумкин. Фенобарбиталлар, карбамазепин, вальпроат, сульфасалазон, гормонал контрацептивлар, фолат кислотасининг антагонистлари, триметоприм бир вақтда қабул қилинганида фолат кислотасининг терапевтик фаоллиги пасаяди. Тетрациклин гуруҳи антибиотиклари ёки пеницилламин билан бир вақтда қабул қилиш ҳам темирнинг сўрилишини пасайишига, ҳам антибиотикларнинг антимикроб фаоллигини пасайишига олиб келадиган комплекс ҳосил бўлади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
· препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик; · организмда темирнинг миқдорини ортиқча бўлиши (масалан, гемосидероз ва гемохроматоз); · темирнинг утилизациясини бузилиши (масалан, қўрғошинли анемия, сидероахрестик анемия); · темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия (масалан, гемолитик анемия ёки В12 витаминини етишмовчилиги билан боғлиқ мегалобласт анемия
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил.
Maxsus shartlar
Препарат қандли диабети бўлган беморларга буюрилганида, 1 чайналадиган таблетка 0,04 НБ да сақлашини ҳисобга олиш керак. Тишларнинг эмалини бўялишига олиб келмайди. Барча темир препаратлари каби, ахлат қора рангга бўялиши мумкин, бу клиник жиҳатдан аҳамиятли омил ҳисобланмайди. Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорликнинг I уч ойлигидан сўнг ҳомиладор аёлларда ўтказилган назоратли тадқиқотларда препаратни она ва ҳомилага нохуш таъсири кузатилмаган. Ҳомиладорликни I уч ойлигида препаратни ҳомилага нохуш таъсири юзасидан маълумотлар йўқ. Она сути лактоферритин билан боғланган темир сақлайди. Комплекснинг таркибидаги темирнинг қанча қисми она сути орқали ўтиши номаълум. Темир (III)-гидроксидини полимальтоза комплексини гўдакларга буюриш, уларда нохуш реакцияларни чақириш эҳтимоли кам. Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда (> 0,001% < 0,01%) – меъдани тўлиб кетиш ҳисси, эпигастрал соҳада оғирлик ҳисси, кўнгил айниши, қабзият ёки диарея каби МИЙ ни таъсирланиш симптомлари; сўрилмаган темирни ахлат билан чиқарилиши оқибатида ахлат тўқ рангга бўялиши мумкин (клиник аҳамиятга эга эмас).
Farmakokinetikasi
Препарат – темирни темир (III)-гидроксидини полимальтоза комплекси ҳолида сақлайди. Ушбу макромолекуляр комплекс барқарордир ва МИЙ да темирни эркин темир ионлари кўринишида ажратиб чиқармайди. Препаратнинг фаол моддасини тузилиши табиий темир бирикмаси ферритинга ўхшашдир. Шундай ўхшашлик туфайли, темир (III) ичакдан қонга фаол транспорт йўли билан ўтади. Сўрилган темир ферритин билан боғланади ва организмда, асосан жигарда тўпланади. Сўнгра, суяк кўмигида у гемоглобиннинг таркибига киради. Темир (III)-гидроксидини полимальтоза комплексини таркибига кирувчи темир оддий темир тузларига нисбатан прооксидант ҳусусиятларга эга эмас. Темир танқислигининг яққоллиги ва унинг сўрилиш даражаси ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд (темир танқислиги қанчалик яққол бўлса, унинг сўрилиши шунчалик яхши бўлади). Энг фаол сўрилиш жараёни ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичакда амалга ошади. Фолат кислотаси (В9 витамини) организмда турли метаболик жараёнлар, шу жумладан пурин ва пиримидин нуклеотидларини синтези, ва демак ДНК синтези учун кофермент ҳисобланган тетрагидрофолатгача қайтарилади. У шунингдек баъзи аминокислоталар (шу жумладан, метионин, серин) ни ҳосил бўлишида иштирок этади, эритропоэзни стимуллайди ва формиатни шаклланиши ва утилизациясида иштирок этади. Фолат кислотасининг танқислиги мегалобласт анемияга олиб келади.
Farmakodinamikasi
Сўрилаётган темирнинг миқдори темир танқислигини даражаси, шунингдек темирнинг дозасига боғлиқ, яъни эквивалент терапевтик дозаларда темир танқислиги қанчалик юқори бўлса, темирни сўрилиши шунчалик юқори бўлади. Сўрилмаган темир ахлат билан чиқарилади. Умуман олганда, тахминан 1 мг темир ҳар куни меъда-ичак йўллари ва терининг эпителийсини кўчиши оқибатида, шунингдек тер, сафро ва сийдик билан йўқотилади. Фолат кислотаси ингичка ичакнинг проксимал қисмида сўрилади. Маълумки, фолат полиглутаматлари сўрилганида моноглутаматларгача парчаланадилар. Фолат кислотаси тезда қонга ўтади, у ерда плазма оқсиллари билан боғланади. Фолат кислотасининг бироз миқдори организмнинг тўқималарига тақсимланади, бир қисми фолатлар кўринишида сийдик билан чиқарилади, бир қисми эса жигарда фолат ҳолида тўпланади.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозаси ошириб юборилганида эпигастрал соҳада оғриқ, диарея ва қусиш ривожланиши мумкин ва тузалгандан сўнг метаболик ацидоз, конвульсиялар ва кома ривожланиши мумкин. Дозаси ошириб юборилганида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Биринчи навбатда қусишни тўхтатадиган восита бериш керак, сўнгра меъдани ювиш ва терапевтик самарани тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак.