SERISHAAN tabletkalari 10mg N100
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Tayanch-harakat tizimi uchun
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
serratiopeptidaza
Производитель:
Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Индия произведено: Lincoln Pharmaceuticals Ltd.
Количество в упаковке:
100
Код ATX:
M09AB
Инструкция SERISHAAN tabletkalari 10mg N100
Dori shakli
10 таблеткадан алюмин фольгали стрипда. 10 стрип тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Qadoqda soni
100
Dozirovkasi
Серратиопептидаза таблеткаларда одатда кунига 3 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади. Таблеткаларни овқатланиш вақтида кўп миқдордаги сув билан қабул қилиш лозим. Даволаш курсининг давомийлиги ва препаратнинг дозаси касалликнинг характерига ва динамикасига, шунингдек пациентни индивидуал хусусиятларига боғлиқ.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препарат бир вақтда қўлланганда бевосита ва билвосита таъсирга эга антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради. Бу препаратларни мажмуавий қўллаш зарур бўлганида уларни қатъий шифокор назорати остида қўлланади ва зарур ҳолатларда антикоагулянтларни дозаларига тузатиш киритилади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Серратоипептидазага ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Қон ивишини бузилиши ва/ёки қон кетишларга мойилликда қўллаш мумкин эмас. Жигар ва/ёки буйрак касалликлари билан хасталанган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни болаларда қўллаш тажрибасини йўқлиги туфайли, уни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг қаътий назорати остида буюриш мумкин.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Коагулопатиялар (қон ивишини бузилиши): Серратиопептидаза қонни ивишига халақит қилиши мумкин, шунинг учун айрим тадқиқотчилар, бу коагулопатияларни ёмонлашишига олиб келишидан хавотирланади. Агар Сизда коагулопатия бўлса, Серишан препаратини ишлатишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг. Операция: Серратиопептидаза қон ивишига халақит қилиши мумкин. Бу эса операция вақтида ва операциядан кейин қон кетишини кучайтириши мумкинлиги тўғрисида хавотирлик мавжуд. Серишан препаратини қўллашни режалаштирилган операциядан камида 2 ҳафта олдин тўхтатиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Серратиопептидазани ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида ишлатилиши етарли даражада маълум эмас. Хавфсизлик мақсадида қабул қилишдан сақланинг. Препарат ҳомилага тератоген, мутаген ва эмбриотоксик таъсир кўрсатмайди, аммо Серишан препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш тажрибаси чекланган. Препаратни ҳомиладорлик даврида фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг қатъий назорати остида буюриш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ. Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Таъсир этмайди.
Nojo'ya samaralari
Серратоипептидаза таблеткаларини, одатда қисқа муддат қабул қилганда ножўя самараларисиз яхши ўзлаштирилади. Агар Сизда қон ивишини бузилиши ёки икки ҳафта давомидаги белгиланган режали операциялар бўлса препаратни ишлатиш тавсия қилинмайди. Препарат айрим ножўя самараларга эга бўлиб, улар одамларга турлича таъсир қилиши мумкин. Қуйида кўпинча препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя самараларнинг айримлари келтирилган: анорекция; меъдада дискомфорт, кўнгил айниши Тери тошмалари каби юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида қабул қилишни тўхтатинг. Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Farmakokinetikasi
Серратиопептидаза патоген бўлмаган Serrаtia E15 ичак бактериясидан ажратиб олинган протеолитик фермент ҳисобланади. Унга фибринолитик, яллиғланишга қарши ва шишга қарши фаолликлар хос. Яллиғланиш жараёнини яққоллигини камайтиришдан ташқари серратиопептидаза яллиғланган тўқималардан оғриқ аминларини ажралиб чиқишини блоклаши оқибатида оғриқни яққоллигини камайтиради. Серратиопептидаза қоннинг альфа-2 макроглобулини билан 1:1 нисбатда боғланади, ва унинг антигенлигини ниқоблайди, аммо ферментатив фоллигини сақлайди. У кейин аста-секин яллиғланиш жойидаги экссудатга ўтади ва мувофиқ равишда унинг қондаги даражаси камаяди. Серратиопептидаза бевосита капиллярлар дилатациясини (кенгайишини) камайтиради, брадикинин, гистамин ва серотонинни гидролизга учраши туфайли уларни ўтказувчанлигини назорат қилади. Шунингдек серратиопептидаза плазмин ингибиторини блоклайди, шу орқали плазминни фибринолитик фаоллигига ёрдам беради. Балғам таркибидаги оқсилларни парчаланиши туфайли, балғамни реологик хусусиятларини яхшилайди ва уни кўчишига ёрдам беради. Препаратни ферментатив фаоллиги α-химотрипсинга қараганда 10 марта юқори. Сурункали яллиғланган ўчоғда серратиопептидаза полипептид табиатли яллиғланиш медиаторлари (брадикинин, фибрин) даражасини камайишига олиб келади, аммо тирик организмнинг альбумин α- ва γ-глобулин каби оқсилларига эса сезиларли таъсир кўрсатмайди. Препарат яллиғланган жойларига яхши ўтади, некрозга учраган тўқималарни ва уларни парчаланиш маҳсулотларини эритиб юборади, гиперемияни камайтиради ва антибиотикларни киришини ва фаоллигини тезлаштиради. Препарат сўлак ва бурун ажралмаларини қовушқоқлигини камайтиради, шу орқали уларни чиқарилишини енгиллаштиради.
Farmakodinamikasi
Препарат меъда орқали ўзгармаган ҳолда ўтади ва ичакда сўрилади. Препарат меъда ширасида фаолсизланмайди. Қон плазмасида максимал концентрацияга 1 соатдан кейин эришади. Серратиопептидаза фаол шаклда қон оқимига етади, шунингдек сафро билан фаол шаклда чиқарилади ва оз миқдорда сийдикда аниқланади.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратни юқори дозаларда қабул қилинганда, пациентларда препаратнинг ножўя самарларини кучайиши аниқланган. Препарат дозасини аҳамияти даражада оширилганда пациентларда ички қон кетиши ривожланган. Махсус антидиоти йўқ. Препарат қабулини тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш кўрсатилган.