RIPRONAT inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/ml N5
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Yurak-qon tomir vositalari
Страна производитель:
Turkiya
Активное вещество:
Meldoniya digidrat
Производитель:
Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: Rompharm Ilac San.ve Tic. A.S.
Количество в упаковке:
5
Код ATX:
C01EB22
Инструкция RIPRONAT inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/ml N5
Dori shakli
Инъекция учун эритма 5 мл дан рангсиз шиша ампулаларда. 5 ампула контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
5
Dozirovkasi
Вена ичига юбориш учун эритма. Қўзғатувчи самараси ривожланиши мумкинлиги туфайли, препаратни куннинг биринчи ярмида юбориш тавсия этилади. Катталар Вена ичига суткада 500-1000 мг дан буюрилади. Суткалик доза бир мартада ёки икки мартага бўлиниши мумкин. Даволашнинг давомийлиги одатда 10-14 кунни ташкил этади кейинчалик перорал дори шаклига ўтилади. Умумий даволаш курси: 4-6 ҳафта. Такрорий даволаш курслари индивидуал равишда йилига 2-3 марта буюрилади. Кекса ёшдаги пациентлар Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган кекса пациентларга мельдонийнинг дозасини камайтириш талаб этилиши мумкин. Болалар ва ўсмирлар 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда мельдонийнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун болалар ва ўсмирларда ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга мельдонийни янада камроқ дозада юбориш лозим. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар Енгил ва ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар мельдонийни янада камроқ дозада юбориш лозим.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Мельдонийни таъсир узайтирилган нитратлар ва стабил стенокардияни даволаш учун қўлланадиган бошқа антиангинал препаратлар билан, юрак етишмовчилигини даволаш учун юрак гликозидлари ва диуретиклар билан бирга қўллаш мумкин. Мельдонийни микроциркуляцияни яхшилайдиган антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин. Мельдоний глицерилтринитрат, нифедипин, бета-блокаторлар, бошқа гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорларни сақловчи препаратларнинг самараларини кучайтириши мумкин. Мажмуавий даволашнинг ижобий таъсири (магистрал артерияларни вазодилатацияси, периферик қон айланиши ва ҳаёт тарзини яхшиланиши, шунингдек руҳий ва жисмоний стрессни камайиши) сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда мельдоний ва лизиноприл бир вақтда қўлланганида кузатилган. Мельдоний ишемия/реперфузия оқибатида юзага келган шикастланишларни бартараф қилиш учун оротат кислотаси билан мажмуада қўлланганида қўшимча фармакологик таъсири кузатилган. Темир танқислиги анемияси бўлган пациентларда темир препаратлари ва аскорбин кислотасини мельдоний билан ёндош равишда қўллаш эритроцитлардаги ёғ кислоталарининг таркибини яхшилайди. Мельдоний азидотимидин (АЗТ) томонидан чақирилган юракнинг патологик ўзгаришларини бартараф қилишга ёрдам беради ва митохондрийларни дисфункциясига олиб келувчи АЗТ томонидан чақирилган оксидланиш стресс реакцияларига бевосита таъсир қилади. Мельдонийни АЗТ билан ёки орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) ни даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар билан мажмуада қўлланганида ОИТСни даволашга ижобий таъсир қилади. Этанол томонидан чақирилган мувозанат рефлексини йўқолиши синамасида, мельдоний уйқунинг давомийлигини қисқартирган. Пентилентетразол томонидан чақирилган тиришишлар вақтида, мельдонийнинг яққол ифодаланган тиришишга қарши таъсири аниқланган. Ўз навбатида, мельдоний билан даволашдан аввал α2-адреноблокатор – йохимбин 2 мг/кг дозада ва азот оксиди синтаза (СОА) ингибитори – N-(G)-нитро-L-аргинин 10 мг/кг дозада қўлланганида мельдонийнинг тиришишга қарши таъсири бутунлай блокланади. Мельдонийнинг дозасини ошириб юборилиши циклофосфамид томонидан чақирилган кардиотоксикликни кучайтириши мумкин. D-карнитин (мельдонийнинг фармакологик жиҳатдан нофаол изомери) қўлланганида ҳосил бўладиган карнитин танқислиги ифосфамид томонидан чақирилган кардиотоксикликни кучайтириши мумкин. Мельдоний индинавир томонидан чақирилган кардиотоксикликда ва эфавиренз томонидан чақирилган нейротоксикликда ҳимояловчи таъсир кўрсатади. Рипронат препаратини таркибида мельдоний сақловчи бошқа препаратлар билан қўллаш тавсия этилмайди, чунки нохуш реакцияларни ҳавфи ошади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик; - оғир даражадаги жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги (ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли); - ҳомиладорлик ва лактация; - 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда (ушбу ёшдаги гуруҳда мельдонийни қўллаш ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли) препаратни қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! Музлатилмасин. Яроқлилик муддати Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Препарат жигар ва буйракнинг сурункали касалликлари бўлган пациентларга узоқ муддат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (жигар ва/ёки буйракнинг функциясини мониторинги керак). Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик Ҳомиладорлик, эмбрионал/фетал ривожланиш, туғруқ ва постнатал ривожланишга мельдонийнинг таъсирини баҳолаш учун ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар етарли эмас. Одам учун потенциал ҳавфлар маълум эмас, шунинг учун Рипронат препаратини ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Лактация даври Мельдоний ҳайвонларнинг она сутига ўтади. Мельдонийни аёлларнинг кўкрак сутига ўтиши номаълум. Янги туғилган чақалоқлар/гўдаклар учун ҳавфни истисно қилиш мумкин эмас, шунинг учун Рипронат препаратини эмизиш вақтида қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Реакция тезлигига Рипронатнинг нохуш таъсири хақида маълумотлар йўқ.
Nojo'ya samaralari
Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Иммун тизими томонидан: тез-тез – аллергик реакциялар; кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик, аллергик дерматит, эшакеми, ангиодистрофия, анафилактик реакция. Руҳиятни бузилишлари: кам ҳолларда – ажитация, қўрқув ҳисси, шилқим фикрлар, уйқуни бузилиши. Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи; кам ҳолларда – парестезия, тремор, гипестезия, қулоқларда шовқин, вертиго, бош айланиши, қадам ташлашни бузилиши, синкопе олди ҳолати, хушни йўқолиши. Юрак томонидан: кам ҳолларда – юрак ритмини ўзгариши, юрак уришини ҳис этиш, тахикардия/синусли тахикардия, бўлмасалар фибрилляцияси, аритмия, кўкракда дискомфорт ҳисси / кўкракда оғриқ. Қон-томирлари томонидан: кам ҳолларда – артериал босимни тебраниши, гипертензив криз, гиперемия, тери қопламларини оқариши. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: кам ҳолларда – томоқда оғриқ, йўтал, диспноэ, апноэ. Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез- диспепсия; кам ҳолларда – дисгевзия (оғизда металл таъми), иштаҳани йўқолиши, кекириш, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея, қоринда оғриқ. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: кам ҳолларда – тошма, умумий/макулёз/ папулёз тошмалар, қичишиш Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: кам ҳолларда – белда оғриқ, мушакларни заифлиги, мушак спазмлари. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: кам ҳолларда – поллакиурия. Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: кам ҳолларда – умумий ҳолсизлик, титраш, астения, шиш, юзни шиши, оёқларни шиши, совуқ қотишни ҳис этиш, совуқ тер ажралиши. Лаборатор ва инструментал текширувларнинг натижаларига таъсири: кам ҳолларда – электрокардиограмма (ЭКГ) даги силжишлар, юрак қисқаришлари сонини ўзгариши, эозонофилия. Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.
Farmakokinetikasi
Мельдоний карнитинни ўтмишдоши, битта углерод атоми азот атомига алмашинган γ-бутиробетаиннинг структур аналоги ҳисобланади. Карнитин биосинтезига таъсири Мельдоний γ-бутиробетаингидроксилазани қайтувчан ингибиция қилиб, γ-бутеробетаин (ГББ) дан карнитин биосинтезини камайтиради ва узун занжирли ёғ кислоталарини ҳужайра қобиғи орқали ташилишига тўсқинлик қилади, шу орқали ҳужайраларда кучли детергантлар – ёғ кислоталарининг оксидланмаган фаоллашган шаклларини тўпланишига тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, ҳужайра мембраналарини шикастланишини бартараф қилади. Ишемия шароитларида карнитиннинг концентрацияси камайганида ёғ кислоталарини β-оксидланиши секинлашади ва ҳужайраларда кислородни сарфланиши оптималлашади, глюкозани оксидланиши рағбатланади ва АТФни биосинтез жойи (митохондрийлар) дан сарфланиш жойи (цитозол) гача ташилиши тикланади. Умуман олганда, ҳужайралар озуқа моддалари ва кислород билан таъминланади, шунингдек ушбу моддаларни сарфланиши оптималлашади. Ўз навбатида, карнитиннинг ўтмишдоши, ГББ биосинтези ошганида NO-синтетаза фаоллашади, натижада қоннинг реологик ҳусусиятлари яхшиланади ва периферик қон-томирларнинг қаршилиги камаяди. Мельдонийнинг концентрацияси камайганида карнитинни биосинтези яна кучаяди ва ҳужайраларда ёғ кислоталарининг миқдори аста-секин тикланади. Мельдонийнинг таъсирини самарадорлиги оқибатида ҳужайраларни юкламага бўлган толерантлиги (ҳужайралар ичида ёғ кислоталарининг миқдорини пасайиши оқибатида) ошади. Юракка ва қон-томир тизимига таъсири Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, мельдонийни миокарднинг қисқарувчанлик фаоллигига ижобий таъсир қилиши, уни миокардга ҳимоя қилувчи таъсирини хослиги (шу жумладан алкоголга ва катехоламинларга нисбатан), юрак ритмини бузилишини бартараф қилиши, миокарда инфаркти соҳасини камайтириши аниқланган. Юракни коронар касаллиги (зўриқиш оқибатидаги стабил стенокардия) Зўриқиш оқибатидаги стабил стенокардияни даволашда мельдоний бошқа антиангинал воситалар билан мажмуада бир курс қўлланганилиги юзасидан тўпланган клиник маълумотларни таҳлили, препарат стенокардия ҳуружларининг жадаллиги ва учраш тезлигини камайтиришини, шунингдек қўлланадиган глицерилтринитратнинг миқдорини камайтиришини кўрсатган. Мельдоний юракни коронар касаллиги (ЮКК) ва юрак экстрасистолиялари бўлган беморларда яққол ифодаланган антиаритмик таъсир кўрсатади, суправентрикуляр экстрасистолалари бўлган пациентларда камроқ ифодаланган таъсири кузатилади. Препарат тинч ҳолатда кислородга бўлган эҳтиёжни камайтириш ҳусусиятига эга, бу ҳолат ЮККни антиангинал даволашни самарали мезони ҳисобланади. Мельдоний коронар ва периферик қон-томирлардаги атеросклеротик жараёнларга ижобий таъсир қилиб, зардобда холестериннинг умумий даражасини ва атероген индексни камайтиради. Сурункали юрак етишмовчилиги Нисбатан кўп сонли клиник тадқиқотларда ЮКК оқибатидаги сурункали юрак етишмовчилигини даволашда мелдонийнинг роли таҳлил қилинган ва юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда жисмоний юкламага нисбатан толерантликни, шунингдек пациентлар томонидан бажариладиган иш ҳажмини ошириш ҳусусияти аниқланган. Марказий нерв тизимига таъсири Мельдонийни антигипоксик таъсири ва бош мияда қон айланишига таъсири аниқланган. Препарат бош мияда қон айланиши ҳажмини ишемик ўчоқлар томонда қайта тақсимланишини оптималлаштиради, нейронларни гипоксияга бўлган чидамлилигини оширади. Препарат марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади: ҳаракат фаоллигини ва жисмоний юкламаларга чидамлиликни оширади, ҳаракат реакцияларини рағбатлантиради, шунингдек антистрессор (симпатоадренал тизимини рағбатланиши, бош мияда ва буйрак усти безларида катехоламинларни тўпланиши, ички аъзоларни стресс оқибатидаги шикастланишдан ҳимоя қилиш) таъсир кўрсатади. Бош мияда қон айланишини бузилишларида ва неврологик касалликларда препаратнинг самарадорлиги Мельдонийни бош мияда қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (ишемик инсульт, бош мияда қон айланишини сурункали етишмовчилиги) комплекс даволаш учун самарали восита эканлиги исботланган. Мельдоний бош миядаги капиллярлар ва артериолаларнинг тонуси ва қаршилигини нормаллаштиради. Неврологик характердаги бузилишлари (бош миядаги қон-томир касалликларини, бош мияда операция, бош мия жароҳатларини ўтказгандан кейин, кана энцефалитини ўтказгандан кейин) бўлган пациентларни реабилитация жараёнига мельдонийнинг таъсири ўрганилган. Мельдонийнинг терапевтик фаоллигини баҳолаш натижалари, жисмоний чидамлиликка унинг дозага боғлиқ ижобий таъсир қилишидан ва соғайиш даврида функционал фаолликни тикланишидан далолат беради. Мельдонийни реконвалесцентларнинг ҳаёт тарзини яхшилаши ва пациентда руҳий бузилишларни бартараф қилишга ёрдам бериши аниқланган. Мельдоний соғайиш даврида неврологик танқислиги бўлган пациентларда нерв тизимининг функциясини тикланишига ёрдам беради. Пациентларнинг умумий неврологик ҳолатлари (бош мия нервларини шикастланиши ва патологик рефлексларни камайиши, парезларни регрессияси, ҳаракат координацияси ва вегетатив функцияларни тикланиши) яхшиланади.
Farmakodinamikasi
Препаратнинг фармакокинетикаси соғлом субъектларда мельдоний вена ичига ва перорал қабул қилинганида ўрганилган. Сўрилиши Препаратнинг кўп марталик дозалари вена ичига юборилганидан кейин қон плазмасида максимал концентрацияси (Сmax) 25,50 ± 3,63 мкг/мл га етган. Жигар циррози бўлган пациентларда ва оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Сmax, “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) ва ярим чиқарилиш даври (T1/2) узайиши билан субъектларда препаратнинг биокираолишлиги ошган. Мельдоний вена ичига (бир маротаба ва такроран юборилганидан кейин) юборилганида унинг AUC қиймати фарқланади. Ушбу натижалар қон плазмасида мельдонийнинг тўпланиши мумкинлигидан далолат беради. Тақсимланиши Тизимли қон оқимига тушганидан кейин мельдоний периферик тўқималарга тез тақсимланади, айниқса дори воситасини юрак мушаги/миокард/юрак тўқимасига яқинлиги юқори. Плазма оқсиллари билан боғланиши дозаси қўлланганидан сўнг вақтга қараб ошади. Мельдоний ва унинг метаболитлари йўлдош тўсиғи орқали қисман ўтади. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, мельдоний кўкрак сутига ажралиб чиқишини кўрсатган. Метаболизми Мельдоний асосан жигарда метаболизмга учрайди. Чиқарилиши Мельдоний ва унинг метаболитларини чиқарилишида буйрак экскрецияси аҳамиятли роль ўйнайди. Мельдонийнинг 250 мг, 500 мг ва 1000 мг дозалари вена ичига бир марта юборилгандан кейин унинг эрта ярим чиқарилиш даври 5,56-6,55 соатни ташкил этади, якуний ярим чиқарилиш даври 15,34 соатни ташкил этади. Пациентларнинг махсус гуруҳлари Кекса пациентлар Препаратнинг биокираолишлиги юқорилиги туфайли, жигар ёки буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар учун мельдонийнинг дозасини камайтириш керак. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар Биокираолишлиги юқори бўлган, буйрак функцияси бузилган пациентлар учун мельдонийнинг дозасини камайтириш керак. Мельдоний ёки унинг метаболитлари (масалан, 3-гидроксимельдоний) ва карнитин ўртасида ўзаро таъсир мавжуд, бунинг натижасида карнитиннинг буйрак клиренси узаяди. Мельдоний, ГББ ва мельдоний/ГББ мажмуасини ренин-ангиотензин-альдостерон тизимига бевосита таъсир қилмайди. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар Дори воситасининг биокираолишлиги юқори бўлган, жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун мельдонийнинг дозасини камайтириш керак. Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда препарат 100 мг/кг дан юқори дозаларда қўлланганида жигарни сариқ рангга бўялиши ва ёғларни денатурацияси кузатилган. Гистопатологик тадқиқотларда, мельдонийнинг юқори дозалари (400 мг/кг ва 1600 мг/кг) юборилганидан сўнг жигар ҳужайраларида липидларни тўпланиши кўрсатилган. Одамларда 400-800 мг ни ташкил этувчи дозалар қўлланганидан кейин жигар фаолиятининг кўрсаткичларини ўзгаришлари кузатилмаган. Бироқ жигар ҳужайраларини кузатилиши мумкин бўлган ёғли инфильтрациясини истисно қилиш мумкин эмас. Болалар 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда мельдонийни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги юзасидан маълумотлар йўқ, шунинг учун болалар ва ўсмирларда ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари хақида хабар берилмаган. Мельдонийнинг токсиклиги кам ва пациентнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган нохуш реакцияларни чақирмайди. Артериал босими паст бўлган пациентларда бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, умумий ҳолсизлик бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Дозаси оғир даражада ошириб юборилганида жигар ва буйрак функциясини назорат қилиш керак. Препаратни оқсиллар билан боғланиши яққол ифодаланганлиги туфайли гемодиализ самарали эмас.