REVALGIN inyeksiya uchun eritma 5ml N5
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Og'riq qoldiruvchi vositalar
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Metamizol natriya, Pitofenon, Fenpiveriniya bromid
Производитель:
Shreya Life Sciences PVT. LTD.
Количество в упаковке:
5
Код ATX:
N02BB52
Инструкция REVALGIN inyeksiya uchun eritma 5ml N5
Dori shakli
Инъекция учун эритма 5 мл қаҳрабо рангли қорамтир шиша ампулаларда. 5 ампуладан юқори зичликдаги полиэтилен поддонда. 1 лоток қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
5
Dozirovkasi
Парентерал (вена ичига, мушак ичига). Катталар ва 15 ёшдан ошган ўспиринларга ўткир оғир санчиқларда вена ичига (1 минут давомида 1 мл дан) аста-секин 2 мл юборилади; зарурати бўлганида 6-8 соатдан сўнг такроран юборилади. Аста-секин вена ичига юбориш учун одатда 2 мл препарат етарли. Мушак ичига 2 мл эритма кунига 2 марта юборилади; суткалик доза 4 мл дан ошмаслиги керак. Даволаш давомийлиги 5 кундан кўп эмас. Мушак ичига ёки вена ичига Ревалгин болаларга ёшига қараб қуйидаги бир марталик дозаларда буюрилади: 3-11 ойлик (5-8 кг) – фақат м/и – 0,1-0,2 мл; 1-2 ёш (9-15 кг) – в/и – 0,1-0,2 мл, м/и – 0,2-0,3 мл; 3-4 ёш (16-23 кг) – в/и - 0,2-0,3 мл, м/и – 0,3-0,4 мл; 5-7 ёш (24-30 кг) – в/и – 0,3-0,4 мл, м/и – 0,4-0,5 мл; 8-12 ёш (31-45 кг) – в/и – 0,5-0,6 мл, м/и – 0,6-0,7 мл; 12-15 ёш – в/и ва м/и – 0,8-1,0 мл. Зарурати бўлганида шу дозаларда препаратни юборилиши такроран буюрилиши мумкин. Эритма бир шприцда бошқа дори воситалари билан тўғри келмайди. Инъекцион эритма юборилиши олдидан уни қўлда иситиш керак.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Ревалгинни бошқа нонаркотик анальгетиклар билан бир вақтда қўллаш, ўзаро заҳарли таъсирини кучайтирилишига олиб келиши мумкин. Учциклик антидепрессантлар, ичга қабул қилиш учун ҳомиладорликка қарши воситалар, аллопуринол, метамизолни жигардаги метаболизмини бузади ва уларни заҳарлилигини оширади. Барбитуратлар, фенилбутазон ва бошқа жигарни микросомал ферментларини индукторлари, метамизол таъсирини сусайтиради. Циклоспорин билан бир вақтда қўллаш, қонда охиргисини миқдорини пасайтиради. Седатив воситалар ва транквилизаторлар Ревалгинни оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради. Н1-гистаминоблокаторлар, бутерофенонлар, фенотиазинлар, амантадин ва хинидин билан бирга қўлланганида М-холинолитик таъсирини кучайиши мумкин. Этанол билан бирга қўллаганда – ўзаро самарасини кучайтирилиши кузатилади. Хлорпромазин ва бошқа фенотиозин ҳосилалари билан бир вақтда қўлланганида яққол гипертермия ривожланишига олиб келиши мумкин. Рентгеноконтраст дори воситалари ва коллоидли қон ўрнини босувчилар, метамизол натрий сақловчи препаратлар билан даволаниш вақтида қўлланмаслиги керак. Метамизол натрий перорал гипогликемик дори воситаларини, билвосита антикоагулянтларни, глюкокортикостероидларни ва индометацинни оқсиллар билан боғлиқлигидан сиқиб чиқариб, улар таъсирини яққоллигини кучайтиради. Тиамазол ва цитостатиклар лейкопения ривожланиши хавфини оширади. Кодеин, Н2-гистаминоблокаторлар ва пропранолол самарасини кучайтиради (метамизол натрийни инактивациясини секинлаштирди). Инъекция учун эритма бошқа дори воситалари билан фармацевтик тўғри келмайди. Кўрсатилган ва бошқа дори препаратларини бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Пиразолон ҳосилалари (бутадион) ва препаратни бошқа компонентларига бўлган юқори сезувчанлик; суяк кўмигида қон яратилишини бузилиши; турғун ва турғун бўлмаган стенокардия; декомпенсация босқичидаги юракни сурункали етишмовчилиги; жигар ёки буйрак фаолиятини яққол бузилиши; глюкоза-6-фосфатдегидрогеназани генетик йўқлиги; тахиаритмия, глаукомани ёпиқ бурчакли шакли; сийдик тутилишига мойиллиги бўлган простата безини гипертофияси; меъда-ичак ўтказмаслиги ва мегоколон; коллаптоид ҳолатлар; ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва охирги 6 ҳафтаси; лактация даври; болалик ёши (3 ойликкага ёки тана вазни 5 кг дан кам). Эҳтиёткорлик билан Жигар ва/ёки буйрак фаолияти бузилган беморларда, гипертония, бронхоспазмга мойиллиги бўлганларда, шунингдек ностероид яллиғланишга қарши воситаларга ёки нонаркотик анальгетикларга (шу жумладан «аспирин» триадаси) шахсий юқори сезувчанлиги бўлганларда, препарат эҳтиёткорлик билан ва шифокор назорати остида қўлланилиши керак. Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўспиринларда препарат фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланилиши керак.
Maxsus shartlar
Қориндаги ўткир оғриқларни йўқ қилиш учун ишлатилмасин (сабаби аниқланмагунича). Препарат билан даволаниш даврида алкоголь қабул қилиш мумкин эмас; транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа тезкор жисмоний ва рухий реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолиятни турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди. Парентерал юбориш одатда шошилинч ҳолларда ишлатилади (буйрак ёки жигар санчиқларида) ва ичга қабул қилишни имконияти бўлмаган ҳолларда (ёки меъда-ичак йўлларидан сўрилиши бузилганда). 2 мл ва кўпроқ эритма юборилганида махсус эҳтиёткорлик талаб қилинади (артериал босимни кескин тушиб кетиши хавфи). Вена ичига инъекцияни аста-секин ётган ҳолда артериал босимни, юрак қисқаришлари частотасини ва нафас частотасини назорати остида ўтказиш керак. Препарат узоқ вақт (ҳафтадан ортиқ) қўлланганида периферик қон кўринишини ва жигарни функционал ҳолатини назорати керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Терапевтик дозаларда препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Баъзида аллергик реакциялар бўлиши мумкин (тери тошмалари, қичима, жуда кам – анафилактик шок, эшакеми), ангионевротик шиш. Якка ҳолларда – эпигастрал соҳада ачишиш ҳисси, оғизнинг қуриши, бош оғриғи. Бош айланиши, артериал босимни пасайиши, тахикардия, цианоз бўлиши мумкин. Узоқ муддат қабул қилинганида - қон яратилишини бузилиши: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз (қуйидаги белгилар билан намоён бўлиши мумкин: сабабсиз ҳароратни кўтарилиши, қалтираш, томоқ оғриғи, ютишни қийинлашуви, стоматит, шунингдек вагинит ва проктит кўринишлари). Бронхоспазмга мойиллик бўлганида хуружни қўзғатиши мумкин. Жуда кам ҳолларда – хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми). Кам (одатда узоқ вақт қабул қилганда ёки катта дозаларда буюрилганида) – буйрак фаолиятини бузилиши: олигурия, анурия, протеинурия, интерстициал нефрит, сийдикни қизил рангга бўялиши. Жуда кам – тер ажралишини пасайиши, аккомодацияни парези, сийишни қийинлашуви. Маҳаллий реакциялар: мушак ичига юборилганида юборилган жойида инфильтратлар бўлиши мумкин. Барча ножўя таъсирлари ҳақида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: кўнгил айнаши, эпигастрол соҳада оғриқлар, қусиш, артериал гипотензия, уйқучанлик, онгни чалкашиши, жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши, тиришишлар. Даволаш: меъдани ювиш, фаолланган кўмир буюриш, симптоматик терапия.