REOPOLIGLYUKIN infuziya uchun eritma 500ml 10%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Qon uchun
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Dekstran
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
B05AA05
Инструкция REOPOLIGLYUKIN infuziya uchun eritma 500ml 10%
Dori shakli
10% инфузия учун эритма 100 мл, 250 мл ва 500 мл дан пропиленли флаконларда.
Dozirovkasi
Вена ичига (в/и) томчилаб. Доза клиник вазиятга ва беморни ҳолатига қараб шахсий белгиланади. Препаратни бевосита қўллашдан олдин, ургент (шошилинч) ҳолатлардан ташқари (бундай ҳолларда мумкин бўлган аллергик реакцияларни бартараф қилиш учун зарур бўлган ҳамма препаратлар бўлиши керак) ҳолларда тери синамаси ўтказилади. Асептика қоидаларига риоя қилган ҳолда билакнинг ички юзасини ўрта қисмига тери ичига 0,05 мл ни “лимон пўсти” ҳосил бўлгунича юборилади. Шифокор реакция натижасини 24 соатдан кейин ўтказади. Инъекция жойида 1,5 см дан катта диаметрда пуфакчани пайдо бўлиши ёки кўнгил айниши, бош айланиши ва бошқа кўринишдаги симптомларни пайдо бўлиши беморни препаратга ўта юқори сезувчанлиги борлигини ва бу препаратни ушбу пациент учун ишлатишни мумкин эмаслигини кўрсатади. Бирон-бир реакция бўлмаса, беморга вена ичига тери ички синамасини ўтказиш учун қўлланган препаратни керакли миқдори юборилади. Тери синамасини ўтказиш натижалари албатта касаллик варақасига қайд этилади. Тери синамасини реополиглюкинга сенсибилизацияни беморларни 100% да аниқлаш имконини бермаслигини эсда тутиш керак. Шошилинч ёрдам бериш мақсадида реополиглюкинни тезда юбориш зарурати бўлганида препаратни биринчи 10 томчисини секин юборилгандан кейин 3 минутга танаффус қилиш керак, кейин яна 30 томчи юборилади ва яна қуйишни 3 минутга тўхтатилади. Реакция бўлмаса, препаратни юборишни давом эттирилади. Биринчи 10-20 минут пациентни ҳолатини кузатган ҳолда, препаратни аста-секин юборилади. Капилляр қон оқимини бузилишларини (шокнинг турли шакллари) олдини олиш ва даволаш мақсадида катталарга в/и томчилаб суткада 500 мл (камида 30-60 минут давомида) одатда суткада 1 марта юборилади. Зарурат туғилганида препаратнинг миқдорини 1000 мл гача ошириш мумкин. Юрак-қон томир ва пластик операцияларда катталарга операциядан олдин в/и томчилаб тана вазнига 10 мл/кг дан, операция вақтида – 500 мл ва операциядан кейин ҳар юборишга 10 мл/кг дан 5-6 кун давомида юборилади. Сунъий қон айланиши билан ўтказиладиган операцияларда Реополиглюкинни қонга 1 кг тана вазнига 10-20 мл ҳисобидан оксигенаторнинг насосини тўлдириш учун қўшилади. Реополиглюкиннинг перфузион эритмадаги концентрацияси 3% дан ошмаслиги керак. Операциядан кейинги даврда препаратни худди шок ҳолатларини даволагандаги каби дозаларда ишлатилади. Дезонтоксикация мақсадида катталарга в/и томчилаб 500 дан 1000 мл гача бўлган бир марталик дозаларда 60-90 минут давомида юборилади. Зарурат бўлганида биринчи суткада яна 500 мл препарат қуйилади. Кейинги кунлари препаратни томчилаб 500 мл суткалик дозада юборилади. Офтальмология амалиётида электрофорез йўли билан қўлланади. 8-10 мл дан қўлланади (мусбат ва манфий қутблардан); ток зичлиги 15 МА/см2 гача. Муолажанинг давомийлиги – 15-20 минут, ҳар куни. Даволаш курси 5-10 муолажадан иборат. Болалар. Болаларга умумий доза суткада 15 мг/кг дан ошмаслиги керак. Болаларда шокнинг турли шаклларида тана вазнига 5-10 мл/кг ҳисобидан, зарурат бўлганида доза 15 мл/кг гача оширилиши мумкин. Гематокрит кўрсаткичини 25% дан пасайтириш тавсия қилинмайди. Юрак-қон томир ва пластик операцияларда бевосита жарроҳлик аралашувларидан олдин в/и томчилаб 30-60 минут давомида, 10 мл/кг дозада, операция вақтида – 15 мл/кг дозада юборилади. Операциядан кейин препаратни в/и томчилаб (60 минут давомида) 5-6 минут давомида қуйидаги ҳисоб бўйича: · 2-3 ёшгача бўлган болаларга 10 мл/кг дан суткада бир марта; · 8 ёшгача бўлган болаларга – 7-10 мл/кг дан суткада 1-2 марта; · 8 дан 13 ёшгача бўлган болаларга - 5-7 мл/кг дан суткада 1-2 марта; · 14 ёшдан катта болаларга худди катталарни дозасидек дозада юборилади. Денинтоксикация мақсадида болаларга в/и томчилаб бир марталик дозада 5-10 мл/кг 60-90 минут давомида юборилади. Зарурат бўлганида биринчи суткада яна худди шу дозада (5-10 мл/кг) қуйиш мумкин. Кейинги кунлари препаратни томчилаб суткалик 5-10 мл/кг дозада юборилади. Реополиглюкинни болаларда ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун тахмин қилинадиган фойда организм учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда буюриш лозим.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Декстранни инфузион эритмада юбориш режалаштирилган дори препаратлари билан мутаносиблигини олдиндан текшириш зарур. Реополиглюкинни глюкоза эритмаси, шунингдек қон ўрнини босувчи ва шокка қарши суюқликлар билан қўллаш мумкин. Аминокапрон кислотаси, гидралазин, варфарин, 95% ли этанол, дексаметазон ва айрим бошқа дори воситалари декстран билан номутаносиб. Антикоагулянтлар, носпецифик яллиғланишга қарши воситалари билан бир вақтда қўлланганда ушбу препаратларни дезагрегант таъсири кучаяди: қонни қовушқоқлигин назорат қилиш ва дозага тузатиш киритиш зарур. Реополиглюкинни артериал босимини даражасини оширувчи сийдик ҳайдовчи препаратларни қабул қилаётган беморларга эҳтиёткоролик билан буюриш лозим. Декстран эритмасига маннитолни қушиш осмодиуретик таъсир кўрсатади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
· препаратнинг биронта компонентларига ўта юқори сезувчанлик; · тромбоцитопения; · декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги; · буйрак етишмовчилиги (олигурия, анурия); · ўпка шиши; · бош мия ички босимини ошиши билан кечувчи бош суяги ва мия жароҳатлари; · геморрагик инсульт; · мияга қон қуйилиши; · ички аъзоларнинг тўхтатилмаган қон кетишлари; · гипергидратация, гиперволемия; · гипокоагуляция; · ДВС-синдроми; · гиперкалиемия; · фруктозо-1, 6-дифосфатаза танқислиги; · қовоқ терисини мацерацяси (электрофорез учун) да қўллаш мумкин эмас; Эҳтиёткорлик билан: · артериал гипертензия; · гиперкалиемия, гипернатриемия ва гиперхлоремия каби оғир электролит бузилишлари бўлган беморлар; · 2 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин. Ташишда музлатишга йўл қўйилади. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин. Эритма хиралашганда ёки чўкма хосил булган холатларда ишлатилмасин.
Maxsus shartlar
Кристаллоид эритмаларни (Рингер, Рингер-ацетат, натрий хлоридни изотоник эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси ва бошқалар) сув-электролит мувозанатини нормаллаштира оладиган миқдорда (айниқса сувсизланган беморларни даволашда ва жаррохлик операциялардан кейин) бирга юбориш мақсадга мувофиқдир. Препарат одатда диурезни ошишини чақиради (диурезни камайши бемор организмни сувсизланишини кўрсатади). Буйракнинг фильтрацион қобилиятини пасайишида ёки натрий хлоридни юборишни чеклаш зарур бўлганда реополиглюкинни глюкоза билан буюрилади. Қандли диабетда ва углевод алмашинувини бузилиши билан боғлиқ бошқа ҳоллатларда, углеводларни юбориш мумкин бўлмаганда реополиглюкинни 0,9% ли натрий хлориди эритмаси билан қўлланади. Препаратни фақат стационар шароитда қўлланади. Беморлар узлуксиз тиббий кузатуви остида бўлишлари керак, қўшимча терапевтик чораларни пациентларни ҳолатига боғлиқ қабул қилиш керак. Препаратни ташиш вақтида ҳаракатни декстран заррачалари ҳисобланган оқ плёнка пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда плёнка сув ҳаммомида 1 соат давомида чайқатиш ёки 20 минут давомида автоклавга қўйиб эритиш керак, препаратни тана ҳароратгача совутилади ва кўрсатма бўйича ишлатилади. Декстранлар эритроцитлар юзасини ўраб олиш хусусиятига эга, қон гуруҳини аниқлашга тўсқинлик қилади, шунинг учун ювилган эритроцитларни ишлатиш зарур. Қонда декстранни бўлиши билирубин ва оқсил концентрациясини лаборатор аниқлаш натижаларига таъсир қилади. Шу сабабли бу кўрсаткичларни препаратни юборишдан олдин қон синамаси учун олиш тавсия қилинади. Фақат шикастланмаган идишлардаги эритмаларни ишлатиш керак! Фақат бир марта ишлатиш учун. Флаконни бутулиги бузилганида, эритмани тиниқлигини ўзгарганида ишлатиш тақиқланади.
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар: тери қопламаларини қизариши, қичишиш, тери тошмалари, ангионевротик шиш (Квинке шиши), анафилактик шиш, қизиб кетишни ҳис қилиш, иситма. Юрак ва қон томирлари томонидан: артериал босимни ошиши, тахикардия, ҳансираш, шишлар. Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: одатда, кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, қоринда оғриқ. Сийдик-чиқариш тизими томонидан: одатда, айниқса гиповолемияда, препарат диурезни ошишини чақиради. Аммо, баъзида Реополиглюкин қўлланганда диурезни камайиши кузатилади, сийдик ёпишқоқ бўлиб қолади, бу бемор организмини дегидратациясини кўрсатади. Бундай ҳолатларда плазманинг осмотик босимини тиклаш бир маромда тутиб туриш учун кристаллоид эритмаларини вена ичига юбориш зарур. Препаратни 15 мл/кг ҳисобидан катта дозада қўлланганда гиперосмолярлик юз беради, улар найчаларни куйишига сабаб бўлиши мумкин бўлиб, кейинчалик буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин, улар диурезни камайиши, ёпишқоқ сийдикни чиқарилиши билан намоён бўлади. Қон тизими: гипокоагуляция, қон кетиши, препарат қон гуруҳларини аниқлашни қийинлаштиради. Бошқалар: умумий ҳолсизлик, оёқ-қўлларни шишиши, белда оғриқ. Изоҳ: ножўя реакциялари юз берган ҳолларда (клиник ҳолатга кўра) дарҳол препаратни юборишни тўхтатиш лозим ва игнани венадан чиқармасдан мувофиқ йўриқномаларда кўрсатилган ҳамма трансфузион реакцияларни йўқотиш учун шошилинч чораларни – юрак-қон томир препаратларини, кортикостероидларни, антигистамин воситаларини, кальций препаратларини (масалан, 10% ли кальций хлорид эритмаси), нафас аналептиклари, кристаллоид эритмалар ва бошқаларни юборишни, коллапсда – вазопрессорлар ва кардиотоникларни қўллашни бошлаш лозим
Farmakokinetikasi
Микроциркуляцияни яхшиловчи, дезинтоксикацион, шокка қарши, антиагрегацион хусусиятларига эга бўлган гемодинамик таъсирга эга плазма ўрнини босувчи ва перфузион восита. Суюқликни тўқималардан қон оқимига ўтишига ёрдам беради, айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) тез ва қисқа муддатли ошишини чақиради, натижада веноз қонни юракка қайтиши ошади. Қон томир етишмовчилигида АБ (артериал босим) оширади, ҚМҲ (қоннинг минутлик ҳажми) ва марказий веноз босимни оширади, тўқималар шишини камайтиради. Реополиглюкин юборилгандан кейин плазма ҳажмини ошиши биринчи 90 минутда яққол намоён бўлади. Тез юборилганда плазма ҳажми юборилган препаратнинг ҳажмига нисбатан 2 баробар ошиши мумкин, чунки декстраннинг ҳар бир грамми 20-25 мл суюқликни тўқимадан қон оқимимга ўтишига ёрдам беради. Реополиглюкин қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди, қоннинг суспензион хусусиятларини оширади, уни қовушқоқлигини пасайтиради, майда капиллярларда қон оқимини тикланишига ёрдам беради, артериал ва веноз томирларда қон айланишини нормаллаштиради, шаклли элементлар агрегациясини камайтиради. Эритроцитларни агрегациясини бартараф этади ёки камайтиради, бу эса микроциркуляцияни яхшилайди. Тромбоцитларни адгезивлигини пасайтиради, операция ва жароҳатлардан кейин тромбларни ҳосил бўлишини бартараф этади, уларни эрувчанлигини оширади (фибрин структурасини ўзгариши натижасида). Жароҳатда, операцияда ва куйишда капилляр қон оқимини яхшилайди. 15 мл/кг гача бўлган дозада қўлланганда қон кетиш вақтини сезиларли ўзгаришини чақирмайди. Реополиглюкин осмотик механизми бўйича диурезни рағбатлантиради (калаваларда фильтрланади, бирламчи сийдикда юқори онкотик босим ҳосил қилади ва буйрак найчаларда сувни қайта сўрилишига тўсқинлик қилади), бу токсинларини, модда алмашинувининг деградация маҳсулотларини чиқарилишига ёрдам беради, дезинтоксикацион таъсир кўрсатади.
Farmakodinamikasi
Сийдик билан чиқарилади (асосан ўзгармаган кўринишда, бир қисми глюкозагача парчаланади), 6 соатда 60%, 24 соатда - 70% чиқарилади. 30% жигарни РЭТга (ретикулоэндотелиал тизими) тушади, у ерда альфа-глюкоксидаза нордони ферменти иштирокида глюкозагача парчаланади, аммо углевод озуқаси манбаи ҳисобланмайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) - 6 соат.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: гиперволемия, гипокоагуляция, ўпка шиши пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Umumiy ma'lumot
REOPOLIGLYUKIN infuziya uchun eritma 500ml 10% qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA REOPOLIGLYUKIN RHEOPOLGLUCINUM Preparatning savdo nomi: Reopoliglyukin Ta‘sir etuvchi modda (XPN): dekstran Dori shakli: infuziya uchun eritma. Tarkibi: faol modda: molekulyar massasi 35000-45000 gacha bo‘lgan dekstran – 100 g yordamchi moddalar: natriy xlorid – 9 g, in‘eksiya uchun suv – 1000 ml gacha. Ta‘rifi: tiniq rangsiz yoki och-sariq suyuqlik. Farmakoterapevtik guruhi: Plazma o‘rnini bosuvchi vosita. ATX kodi: B05AA05 Farmakologik xususiyatlari Farmakodinamikasi Mikrosirkulyasiyani yaxshilovchi, dezintoksikasion, shokka qarshi, antiagregasion xususiyatlariga ega bo‘lgan gemodinamik ta‘sirga ega plazma o‘rnini bosuvchi va perfuzion vosita. Suyuqlikni to‘qimalardan qon oqimiga o‘tishiga yordam beradi, aylanayotgan qon hajmini (AQH) tez va qisqa muddatli oshishini chaqiradi, natijada venoz qonni yurakka qaytishi oshadi. Qon tomir yetishmovchiligida AB (arterial bosim) oshiradi, QMH (qonning minutlik hajmi) va markaziy venoz bosimni oshiradi, to‘qimalar shishini kamaytiradi. Reopoliglyukin yuborilgandan keyin plazma hajmini oshishi birinchi 90 minutda yaqqol namoyon bo‘ladi. Tez yuborilganda plazma hajmi yuborilgan preparatning hajmiga nisbatan 2 barobar oshishi mumkin, chunki dekstranning har bir grammi 20-25 ml suyuqlikni to‘qimadan qon oqimimga o‘tishiga yordam beradi. Reopoliglyukin qonning reologik xususiyatlarini yaxshilaydi, qonning suspenzion xususiyatlarini oshiradi, uni qovushqoqligini pasaytiradi, mayda kapillyarlarda qon oqimini tiklanishiga yordam beradi, arterial va venoz tomirlarda qon aylanishini normallashtiradi, shaklli elementlar agregasiyasini kamaytiradi. Eritrositlarni agregasiyasini bartaraf etadi yoki kamaytiradi, bu esa mikrosirkulyasiyani yaxshilaydi. Trombositlarni adgezivligini pasaytiradi, operasiya va jarohatlardan keyin tromblarni hosil bo‘lishini bartaraf etadi, ularni eruvchanligini oshiradi (fibrin strukturasini o‘zgarishi natijasida). Jarohatda, operasiyada va kuyishda kapillyar qon oqimini yaxshilaydi. 15 ml/kg gacha bo‘lgan dozada qo‘llanganda qon ketish vaqtini sezilarli o‘zgarishini chaqirmaydi. Reopoliglyukin osmotik mexanizmi bo‘yicha diurezni rag‘batlantiradi (kalavalarda filtrlanadi, birlamchi siydikda yuqori onkotik bosim hosil qiladi va buyrak naychalarda suvni qayta so‘rilishiga to‘sqinlik qiladi), bu toksinlarini, modda almashinuvining degradasiya mahsulotlarini chiqarilishiga yordam beradi, dezintoksikasion ta‘sir ko‘rsatadi. Farmakokinetikasi Siydik bilan chiqariladi (asosan o‘zgarmagan ko‘rinishda, bir qismi glyukozagacha parchalanadi), 6 soatda 60%, 24 soatda – 70% chiqariladi. 30% jigarni RETga (retikuloendotelial tizimi) tushadi, u yerda alfa-glyukoksidaza nordoni fermenti ishtirokida glyukozagacha parchalanadi, ammo uglevod ozuqasi manbai hisoblanmaydi. Yarim chiqarilish davri (T1/2) – 6 soat. Qo‘llanilishi travmatik, operasion, operasiyadan keyingi, kuyish, gemorragik, toksik shok; trombozlarni, tromboflebitlarni, endarteriitni, Reyno kasalligini oldini olish va davolash; kapillyar qon oqimini buzilishi; operasiyadan keyingi davrda gemodilyusiya uchun; sun‘iy qon aylanishi apparatini ishlatilishi bilan o‘tkaziladigan yurakdagi operasiyalar (perfuzion suyuqligikka qo‘shish uchun); transplantatlarda tromb hosil bo‘lishini oldini olish (yurak klapanlari, qon tomir transplantatlari, tomir va plastik operasiyalari); qon tomir va plastik jarrohlikda mahalliy sirkulyasiyani yaxshilash uchun; kuyishlarda, peritonitda, pankreatitda dezintoksikasiya, yarali-nekrotik enterokolit, ovqat toksikoinfeksiyasi, yumshoq to‘qimalarda katta yiringli-nekrotik jarayonlar, krash-sindrom, “kiritmalar” sindromi va boshqalar; falajlangan ichak tutilishi; operasiyadan oldingi va operasiyadan keyingi emboliyani profilaktikasi; chiqarib tashlanadigan plazma hajmini o‘rnini bosish maqsadida davolovchi plazmaferezni o‘tkazish; ko‘z to‘r pardasi va ko‘rish nervi kasalliklari (asoratlangan yuqori darajali miopiya, to‘rsimon qavatni distrofiyasi, to‘rsimon qavatni tomirli (venoz) patologiyasi, boshlang‘ich atrofiya); ko‘zning shoxpardasi va tomir pardasini yallig‘lanish jarayonlari; mikrosirkulyasiya buzilishlari: travmatik yoki eshitishni idiopatik yo‘qotishda qo‘llaniladi. Qo‘llash usuli va dozalari Vena ichiga (v/i) tomchilab. Doza klinik vaziyatga va bemorni holatiga qarab shaxsiy belgilanadi. Preparatni bevosita qo‘llashdan oldin, urgent (shoshilinch) holatlardan tashqari (bunday hollarda mumkin bo‘lgan allergik reaksiyalarni bartaraf qilish uchun zarur bo‘lgan hamma preparatlar bo‘lishi kerak) hollarda teri sinamasi o‘tkaziladi. Aseptika qoidalariga rioya qilgan holda bilakning ichki yuzasini o‘rta qismiga teri ichiga 0,05 ml ni “limon po‘sti” hosil bo‘lgunicha yuboriladi. Shifokor reaksiya natijasini 24 soatdan keyin o‘tkazadi. In‘eksiya joyida 1,5 sm dan katta diametrda pufakchani paydo bo‘lishi yoki ko‘ngil aynishi, bosh aylanishi va boshqa ko‘rinishdagi simptomlarni paydo bo‘lishi bemorni preparatga o‘ta yuqori sezuvchanligi borligini va bu preparatni ushbu pasient uchun ishlatishni mumkin emasligini ko‘rsatadi. Biron-bir reaksiya bo‘lmasa, bemorga vena ichiga teri ichki sinamasini o‘tkazish uchun qo‘llangan preparatni kerakli miqdori yuboriladi. Teri sinamasini o‘tkazish natijalari albatta kasallik varaqasiga qayd etiladi. Teri sinamasini reopoliglyukinga sensibilizasiyani bemorlarni 100% da aniqlash imkonini bermasligini esda tutish kerak. Shoshilinch yordam berish maqsadida reopoliglyukinni tezda yuborish zarurati bo‘lganida preparatni birinchi 10 tomchisini sekin yuborilgandan keyin 3 minutga tanaffus qilish kerak, keyin yana 30 tomchi yuboriladi va yana quyishni 3 minutga to‘xtatiladi. Reaksiya bo‘lmasa, preparatni yuborishni davom ettiriladi. Birinchi 10-20 minut pasientni holatini kuzatgan holda, preparatni asta-sekin yuboriladi. Kapillyar qon oqimini buzilishlarini (shokning turli shakllari) oldini olish va davolash maqsadida kattalarga v/i tomchilab sutkada 500 ml (kamida 30-60 minut davomida) odatda sutkada 1 marta yuboriladi. Zarurat tug‘ilganida preparatning miqdorini 1000 ml gacha oshirish mumkin. Yurak-qon tomir va plastik operasiyalarda kattalarga operasiyadan oldin v/i tomchilab tana vazniga 10 ml/kg dan, operasiya vaqtida – 500 ml va operasiyadan keyin har yuborishga 10 ml/kg dan 5-6 kun davomida yuboriladi. Sun‘iy qon aylanishi bilan o‘tkaziladigan operasiyalarda Reopoliglyukinni qonga 1 kg tana vazniga 10-20 ml hisobidan oksigenatorning nasosini to‘ldirish uchun qo‘shiladi. Reopoliglyukinning perfuzion eritmadagi konsentrasiyasi 3% dan oshmasligi kerak. Operasiyadan keyingi davrda preparatni xuddi shok holatlarini davolagandagi kabi dozalarda ishlatiladi. Dezontoksikasiya maqsadida kattalarga v/i tomchilab 500 dan 1000 ml gacha bo‘lgan bir martalik dozalarda 60-90 minut davomida yuboriladi. Zarurat bo‘lganida birinchi sutkada yana 500 ml preparat quyiladi. Keyingi kunlari preparatni tomchilab 500 ml sutkalik dozada yuboriladi. Oftalmologiya amaliyotida elektroforez yo‘li bilan qo‘llanadi. 8-10 ml dan qo‘llanadi (musbat va manfiy qutblardan); tok zichligi 15 MA/sm2 gacha. Muolajaning davomiyligi – 15-20 minut, har kuni. Davolash kursi 5-10 muolajadan iborat. Bolalar. Bolalarga umumiy doza sutkada 15 mg/kg dan oshmasligi kerak. Bolalarda shokning turli shakllarida tana vazniga 5-10 ml/kg hisobidan, zarurat bo‘lganida doza 15 ml/kg gacha oshirilishi mumkin. Gematokrit ko‘rsatkichini 25% dan pasaytirish tavsiya qilinmaydi. Yurak-qon tomir va plastik operasiyalarda bevosita jarrohlik aralashuvlaridan oldin v/i tomchilab 30-60 minut davomida, 10 ml/kg dozada, operasiya vaqtida – 15 ml/kg dozada yuboriladi. Operasiyadan keyin preparatni v/i tomchilab (60 minut davomida) 5-6 minut davomida quyidagi hisob bo‘yicha: 2-3 yoshgacha bo‘lgan bolalarga 10 ml/kg dan sutkada bir marta; 8 yoshgacha bo‘lgan bolalarga – 7-10 ml/kg dan sutkada 1-2 marta; 8 dan 13 yoshgacha bo‘lgan bolalarga – 5-7 ml/kg dan sutkada 1-2 marta; 14 yoshdan katta bolalarga xuddi kattalarni dozasidek dozada yuboriladi. Denintoksikasiya maqsadida bolalarga v/i tomchilab bir martalik dozada 5-10 ml/kg 60-90 minut davomida yuboriladi. Zarurat bo‘lganida birinchi sutkada yana xuddi shu dozada (5-10 ml/kg) quyish mumkin. Keyingi kunlari preparatni tomchilab sutkalik 5-10 ml/kg dozada yuboriladi. Reopoliglyukinni bolalarda va 18 yoshgacha bo‘lgan o‘smirlarda xavfsizligi va samaradorligi bo‘yicha ma‘lumotlar yo‘q, shuning uchun taxmin qilinadigan foyda organizm uchun bo‘lgan potensial xavfdan ustun bo‘lgan hollarda buyurish lozim. Nojo‘ya ta‘sirlari Allergik reaksiyalar: teri qoplamalarini qizarishi, qichishish, teri toshmalari, angionevrotik shish (Kvinke shishi), anafilaktik shish, qizib ketishni his qilish, isitma. Yurak va qon tomirlari tomonidan: arterial bosimni oshishi, taxikardiya, hansirash, shishlar. Markaziy va periferik nerv tizimi tomonidan: bosh aylanishi, bosh og‘rig‘i. Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: odatda, ko‘ngil aynishi, qusish, og‘izni qurishi, qorinda og‘riq. Siydik-chiqarish tizimi tomonidan: odatda, ayniqsa gipovolemiyada, preparat diurezni oshishini chaqiradi. Ammo, ba‘zida Reopoliglyukin qo‘llanganda diurezni kamayishi kuzatiladi, siydik yopishqoq bo‘lib qoladi, bu bemor organizmini degidratasiyasini ko‘rsatadi. Bunday holatlarda plazmaning osmotik bosimini tiklash bir maromda tutib turish uchun kristalloid eritmalarini vena ichiga yuborish zarur. Preparatni 15 ml/kg hisobidan katta dozada qo‘llanganda giperosmolyarlik yuz beradi, ular naychalarni kuyishiga sabab bo‘lishi mumkin bo‘lib, keyinchalik buyrak yetishmovchiligi rivojlanishi mumkin, ular diurezni kamayishi, yopishqoq siydikni chiqarilishi bilan namoyon bo‘ladi. Qon tizimi: gipokoagulyasiya, qon ketishi, preparat qon guruhlarini aniqlashni qiyinlashtiradi. Boshqalar: umumiy holsizlik, oyoq-qo‘llarni shishishi, belda og‘riq. Izoh: nojo‘ya reaksiyalari yuz bergan hollarda (klinik holatga ko‘ra) darhol preparatni yuborishni to‘xtatish lozim va ignani venadan chiqarmasdan muvofiq yo‘riqnomalarda ko‘rsatilgan hamma transfuzion reaksiyalarni yo‘qotish uchun shoshilinch choralarni – yurak-qon tomir preparatlarini, kortikosteroidlarni, antigistamin vositalarini, kalsiy preparatlarini (masalan, 10% li kalsiy xlorid eritmasi), nafas analeptiklari, kristalloid eritmalar va boshqalarni yuborishni, kollapsda – vazopressorlar va kardiotoniklarni qo‘llashni boshlash lozim Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar preparatning bironta komponentlariga o‘ta yuqori sezuvchanlik; trombositopeniya; dekompensasiyalangan yurak yetishmovchiligi; buyrak yetishmovchiligi (oliguriya, anuriya); o‘pka shishi; bosh miya ichki bosimini oshishi bilan kechuvchi bosh suyagi va miya jarohatlari; gemorragik insult; miyaga qon quyilishi; ichki a‘zolarning to‘xtatilmagan qon ketishlari; gipergidratasiya, gipervolemiya; gipokoagulyasiya; DVS-sindromi; giperkaliemiya; fruktozo-1, 6-difosfataza tanqisligi; qovoq terisini maserasyasi (elektroforez uchun) da qo‘llash mumkin emas; Ehtiyotkorlik bilan: arterial gipertenziya; giperkaliemiya, gipernatriemiya va giperxloremiya kabi og‘ir elektrolit buzilishlari bo‘lgan bemorlar; 2 yoshgach bo‘lgan bolalarda ehtiyotkorlik bilan qo‘llash lozim. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Dekstranni infuzion eritmada yuborish rejalashtirilgan dori preparatlari bilan mutanosibligini oldindan tekshirish zarur. Reopoliglyukinni glyukoza eritmasi, shuningdek qon o‘rnini bosuvchi va shokka qarshi suyuqliklar bilan qo‘llash mumkin. Aminokapron kislotasi, gidralazin, varfarin, 95% li etanol, deksametazon va ayrim boshqa dori vositalari dekstran bilan nomutanosib. Antikoagulyantlar, nospesifik yallig‘lanishga qarshi vositalari bilan bir vaqtda qo‘llanganda ushbu preparatlarni dezagregant ta‘siri kuchayadi: qonni qovushqoqligin nazorat qilish va dozaga tuzatish kiritish zarur. Reopoliglyukinni arterial bosimini darajasini oshiruvchi siydik haydovchi preparatlarni qabul qilayotgan bemorlarga ehtiyotkorolik bilan buyurish lozim. Dekstran eritmasiga mannitolni qushish osmodiuretik ta‘sir ko‘rsatadi. Maxsus ko‘rsatmalar Kristalloid eritmalarni (Ringer, Ringer-asetat, natriy xloridni izotonik eritmasi, 5% li glyukoza eritmasi va boshqalar) suv-elektrolit muvozanatini normallashtira oladigan miqdorda (ayniqsa suvsizlangan bemorlarni davolashda va jarroxlik operasiyalardan keyin) birga yuborish maqsadga muvofiqdir. Preparat odatda diurezni oshishini chaqiradi (diurezni kamayshi bemor organizmni suvsizlanishini ko‘rsatadi). Buyrakning filtrasion qobiliyatini pasayishida yoki natriy xloridni yuborishni cheklash zarur bo‘lganda reopoliglyukinni glyukoza bilan buyuriladi. Qandli diabetda va uglevod almashinuvini buzilishi bilan bog‘liq boshqa hollatlarda, uglevodlarni yuborish mumkin bo‘lmaganda reopoliglyukinni 0,9% li natriy xloridi eritmasi bilan qo‘llanadi. Preparatni faqat stasionar sharoitda qo‘llanadi. Bemorlar uzluksiz tibbiy kuzatuvi ostida bo‘lishlari kerak, qo‘shimcha terapevtik choralarni pasientlarni holatiga bog‘liq qabul qilish kerak. Preparatni tashish vaqtida harakatni dekstran zarrachalari hisoblangan oq plyonka paydo bo‘lishi mumkin. Bunday hollarda plyonka suv hammomida 1 soat davomida chayqatish yoki 20 minut davomida avtoklavga qo‘yib eritish kerak, preparatni tana haroratgacha sovutiladi va ko‘rsatma bo‘yicha ishlatiladi. Dekstranlar eritrositlar yuzasini o‘rab olish xususiyatiga ega, qon guruhini aniqlashga to‘sqinlik qiladi, shuning uchun yuvilgan eritrositlarni ishlatish zarur. Qonda dekstranni bo‘lishi bilirubin va oqsil konsentrasiyasini laborator aniqlash natijalariga ta‘sir qiladi. Shu sababli bu ko‘rsatkichlarni preparatni yuborishdan oldin qon sinamasi uchun olish tavsiya qilinadi. Faqat shikastlanmagan idishlardagi eritmalarni ishlatish kerak! Faqat bir marta ishlatish uchun. Flakonni butuligi buzilganida, eritmani tiniqligini o‘zgarganida ishlatish taqiqlanadi. Homiladorlikda va laktasiyada qo‘llanilishi: Reopoliglyukin preparatini homiladorlarda va emizikli onalarda qo‘llash to‘g‘risida klinik ma‘lumotlar yo‘q. Preparatni homiladorlik davrida faqat ona uchun taxmin qilinadigan foyda, homila uchun bo‘lgan potensial xavfdan ustun bo‘lgan hollarda qo‘llash mumkin. Hozirgi vaqtgacha dekstranni ko‘krak suti bilan chiqarilishi to‘g‘risida ma‘lumotlar yo‘q, shuning uchun preparat buyurilganda emizishini to‘xtatish mumkinligini ko‘rib chiqish kerak. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va uni yaroqlilik muddati o‘tgach ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: gipervolemiya, gipokoagulyasiya, o‘pka shishi paydo bo‘lishi mumkin. Davolash: preparatni bekor qilish, simptomatik davolashni o‘tkazish kerak. Chiqarilish shakli 10% infuziya uchun eritma 100 ml, 200 ml, 250 ml, 400 ml va 500 ml dan shisha butilkalarda. Saqlash sharoiti Quruq, yorug‘likdan himoyalangan joyda, 25oS gacha bo‘lgan haroratda saqlansin. Tashishda muzlatishga yo‘l qo‘yiladi. Yaroqlilik muddati 2 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish: