PANTENOL aerozol 58mg 5%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Dermatologik
Страна производитель:
Rossiya
Активное вещество:
Dekspantenol
Производитель:
ОАО "Фармстандарт-Лексредства"
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
D03AX03 Декспантенол
Инструкция PANTENOL aerozol 58mg 5%
Dori shakli
5% сиртга қўллаш учун аэрозоль. Узлуксиз таъсирга эга клапани ва ҳимоя қалпоқчаси бўлган шиша ёки алюминли баллонда 58 г. 1 баллон пуркагичи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Dozirovkasi
Маҳаллий шикастланган соҳага суртилади. Қўллашдан аввал аэрозоль баллонини бир неча марта яхшилаб чайқатилади ва ҳимояловчи қалпоқ ечилади. Клапан учига кийдирилган учлик шикастланган соҳага келтирилади ва учликни секин босиб, бутун шикастланган соҳа плёнка билан копланиши учун препаратни шикастланган соҳага 10-20 см масофада 1-2 секунд давомида сепилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Пантенол Фармстандарт аэрозоли препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган, Адабиёт маълумотларига кўра, Пантенол Фармстандартни тизимли қўлланиши сукцинилхолиннинг самарасини узайтириши мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus shartlar
Аэрозолли баллон босим остида бўлади! Шунинг учун уни тушиб кетишлардан, зарблардан ва бевосита қуёш нурларининг таъсиридан ҳимоялаш лозим. Баллонни қўллаш тугагандан кейин очмаслик ва ёқмаслик керак. Препаратни очиқ олов ёки кизиган предметлар яқинида сепиш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Пантенол Фармстандартни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин. Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат транспорт воситалари ва турли механизмларни бошқариш, шунингдек юқори диққат ва руҳий ҳаракат реакцияларининг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Кам ҳолларда терининг аллергик реакциялари бўлиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Пантотен кислотасининг ҳосиласидир. Организмда Дексапантенол коэнзим А нинг ташкилий қисми бўлган пантотен кислотасига айланади ва ацетилизация, углеводлар ва ёғ алмашинуви жараёнларида, ацетилхолин, кортикостероидлар, порфиринлар синтезида иштирок этади, тери, шиллиқ қаватини регенерациясини рағбатлантиради, хужайра метаболизмини меъёрлаштиради, митозни тезлаштиради ва коллаген толаларини мустаҳкамлигини оширади. Регенерация қилувчи, метаболик ва суст яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Farmakodinamikasi
Маҳаллий қўлланганида тери орқали тез сўрилади ва пантотен кислотасига айланади, плазма оқсиллари билан (асосан бета-глобулин ва альбумин билан) боғланади, уни қондаги концентрацияси - 0,5-1 мг/л, қон зардобидаги 100 мкг/л ни ташкил қилади. Пантотен кислотаси организмда метаболизмга учрамайди (Ко-А га киришишидан ташқари), ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Препарат дозасини ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган. Препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиш белгиларини ривожланиш эҳтимоли кам.