GERVETIN eritma 1,5mg
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Stomatologik vositalar
Страна производитель:
Makedoniya
Активное вещество:
Benzidamin
Производитель:
REPLEK FARM Ltd.
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
A01AD02
Инструкция GERVETIN eritma 1,5mg
Dori shakli
Томоқ ва оғиз бўшлиғини чайиш учун эритма 100 г шиша флаконда. Флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда жойланади.
Dozirovkasi
Маҳаллий қўллаш учун эритма: томоқни ёки оғизни чайиш учун 15 мл препарат ҳар 1,5-3 соатда ишлатилади. Чайишдан кейин эритмани туфлаб ташлаш керак. Яллиғланиш жараёнларида чайиш учун суюлтирилмаган эритма ишлатилади, оғиз ва томоқни гигиеник чайиш учун суюлтирилган эритма (15 мл препарат ва 15 мл сув аралаштирилади) ҳар куни ишлатилади. Препаратни ютиш мумкин эмас! Оғиз бўшлиғи ва ЛОР-аъзоларининг яллиғланиш касалликларида (турли этиологияли): 4 кундан 15 кунгача; Одонто-стоматологик патологияларда: 6 кундан 25 кунгача; Жарроҳлик аралашувлари ва жароҳатлардан кейин (тонзилэктомия, жағларни синиши): 4 кундан 7 кунгача. Препарат узоқ муддат давомида қўлланганда, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Аниқланмаган.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
· препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; · 12 ёшгача бўлган болалар ёшида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланиши: Препаратни ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, оригинал ўрамида 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! Яроқлилик муддати: Ўрамида кўрсатилган. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Maxsus shartlar
Агар эритма қўлланганда ачишиш ҳисси пайдо бўлса, уни дастлаб градирланган стаканчада сув даражасини белгигача етказиш йўли билан, сув қўшиб суюлтириш керак. Кўзга тушишидан сақланиш керак. Препарат автомобилни бошқариш қобилиятига ва юқори диққатни талаб қилувчи бошқа фаолият турларига таъсир кўрсатмайди.
Nojo'ya samaralari
Маҳаллий реакциялар: оғизни қуриши, оғиз бўшлиғида увишиш, ачишиш ҳисси. Аллергик реакциялар: тери тошмаси. Бошқалар: уйқучанлик.
Farmakokinetikasi
Бензидамин индазоллар гуруҳига мансуб бўлиб, ностероид яллиғланишга қарши препарат ҳисобланади. Препарат яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи, маҳаллий оғриқ қолдирувчи ва кенг таъсир доирали микроорганизмларга қарши антибактериал таъсир кўрсатади. Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради; ҳужайра мембранасини барқарорлаштиради, АТФ ва оксидланиш фосфорланиш жараёнларидаги бошқа макроэргик бирикмаларни ишлаб чиқарилишини тормозлайди. Препаратнинг яллиғланишга қарши ва мембранани барқарорлаштирувчи таъсири простагландинларни, гистаминни, брадикининни, цитокининларни, комплемент омиллари ва бошқа носпецифик шикастловчи омиллар синтезини тормозлаши ва фаолсизлантириши билан боғлиқ. Оғриқсизлантирувчи ва маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсири альгоген хусусиятига эга бўлган биоген аминларнинг концентрациясини билвосита камайтириши ва рецептор аппаратнинг оғриқ бўсағаси сезувчанлигини ошириши билан боғлиқ; бензидамин шунингдек тўқима рецепторлари билан брадикининни ўзаро таъсирини блоклайди, яллиғланиш ўчоғида қон айланишини қайта тиклайди ва оғриқ сезувчанлигини камайтиради. Бензидамин микроорганизмларнинг мембраналари орқали тез ўтиши қобилияти туфайли антибактериал ва специфик микробларга қарши таъсир намоён қилади ва микроорганизм ҳужайраларидаги метаболик жараёнларни бузиб ва ҳужайра структурасини шикастлаб, ҳужайранинг лизисини (парчаланишини) чақиради. Препарат Candida Albicans га нисбатан замбуруғларга қарши таъсирга эга. У ҳужайра деворини ва мицетларнинг метаболик занжирини структурали бузилишини чақириб, замбуруғларнинг репродукциясига тўсқинлик қилади. Препарат маҳаллий қўлланганда шиллиқ қаватлар орқали яхши сўрилади ва яллиғланган тўқималарга ўтади. Бензидаминни бошқа химиотерапевтик препаратлар билан даволаш схемасига киритиш даволашнинг самарадорлигини аҳамиятли даражада оширади ва даволаш муддатини қисқартиради.
Farmakodinamikasi
Препарат маҳаллий қўлланганда шиллиқ қаватлар орқали яхши сўрилади ва яллиғланган тўқималарга ўтади. Метаболитлар кўринишида буйрак орқали чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Ҳозирги вақтга қадар Герветин препаратини дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.