FUROSEMID inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N10

Обновлено: 21.07.2022

FUROSEMID inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N10
  • Категория:

    Yurak-qon tomir vositalari

  • Страна производитель:

    O'zbekiston

  • Активное вещество:

    Furosemid

  • Производитель:

    Jurabek Laboratories СП ООО

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    C03CA01

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция FUROSEMID inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N10

  • Dori shakli

    Инъекция учун эритма. 2 мл дан ампулаларда.

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    Дозалаш тартиби сув-электролит мувозанатининг яққол бузилишини оғирлигига, гломерулар фильтрациянинг ахамиятига, пациентнинг ахволининг оғирлигига қараб шифокор томонидан индивидуал равишда белгилайди. Препаратни қўллаш жараёнида сув-электорлит мувозанатининг кўрсаткичлари диурез ва умумий холатининг динамик хисобга олган холда тузатиш тавсия этилади. Фуросемидни вена ичига, фақат ичиш мақсадга мувофиқ ёки самарсиз бўлса (масалан, ичакда сўрилиши бузилган бўлса) ёки зарур бўлганда тез самара бўлганда буюрилади. Вена ичига юбориладиган даволаш холатида, иложи борича дори воситасини тезроқ перорал даволашга ўтиш тавсия этилади. Оптимал самара эришиш ва қарши бошқаришни сусайтириш учун қайта болюсли инъекцияга қараганда Фуросемиднинг узлуксиз инфузия афзалроқ. Фуросемиднинг узлуксиз инфузияси кейинги даволаш учун бир ёки бир нечта оғриқли дозалар юборилгандан кейин мақсадга мувофиқ эма деб ҳисобланадиган ҳолларда кейинги қисқа вақтинчали интерваллар (тахминан 4 соат) орқали юбориладиган кичик дозалар буюриладиган даволаш схемаси катта вақт оралиғи орқали юбориладиган юқори дозалар билан солиштирилганда афзалроқ. Катталарга вена ичига юбориш учун тавсия қилинган суткалик доза 1500 мг ни ташкил қилади. Болаларга парентерал юбориш учун Фуросемиднинг тавсия қилинган дозаси тана вазни 1 мг/кг ни ташкил қилади, аммо максимал суткалик доза 20 мг дан ошмаслик керак. Даволаш давомийлиги кўрсатмаларга боғлиқ ҳолда шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади. Катталарга дозалаш тартибини махсус тавсиялари: Ўткир юрак етишмовчилигидаги шишлар Тавсия этилган бошланғич дори воситасини дозаси 20 мг дан 40 мг гачани ва болюсли инъекция кўринишида буюрилади. Агар зарур бўлса, сиз пациентнинг терапевтик жавобига қараб дозани ўзгартиришингиз мумкин. Сурункали юрак етишмовчилигидаги шишлар Тавсия этилган бошланғич доза суткада 20-80 мг ни ташкил қилади. Зарур бўлган дозани диуретик жавобига қараб танланади. Суткалик дозани икки-уч марта юбориш тавсия этилади. Сурункали буйрак етишмовчилигида шишлар Фуросемиднинг натрийуретик таъсири бир қатор омилларга боғлиқ, жумладан буйрак етишмовчлигини оғирлик даражаси ва қондаги натрий миқдори, шунинг учун дозани аниқ тахмин қилиш мумкин эмас. Шундай қилиб, дозани самарадорлигини аниқ тахмин қилиш мумкин эмас. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга дозани титртлашда бошланғич йўқотилган суюқликни секин аста таъминлаш бериш мақсадида эхтиёткорликка тавсия этилади. Катта ёшли пациентларга бу бундай дозани қўллашни англатади, бу суткалик тана вазнини 2 г (тахминан 280 ммоль Na+ ) пасайишига олиб келади.  Фуросемиднинг дозасини вена ичига юборилганда қуйидаги тариқа аниқланади: даволаш 1 минут давомида 0,1 мг узлуксиз инфузияни юбориш билан бошланади,  кейин инфузия тезлиги пациентнинг жавобига қараб хар ярим соатда кўпайтиради. Ўткир буйрак етишмовчилигида, фуросемидни қўллашни бошлашдан олдин, гиповолемияни ва элеткролитлар ва ишқорий-кислоталик мувозанати асосида компенсациялаш тавсия этилди. Вена ичига юборилганда имкон қадар тезроқ перорал қабулга ўтиш тавсия этилади. Тавсия этилган бошланғич доза 40 мг ни ташкил этади ва вена ичига инъекция кўриншида буюрилади. Агар ушбу дозани буюриш суюқлик чиқарилишини исталмаган даражда ошишга олиб келмаса, фуросемидни узлуксиз инфузия кўринишида 50 мг дан 100 мг гача дори воситасини 1 соат давомида юборишдн бошлаб буюриш мумкин. Жигар касалликларидаги шишлар Фуросемид альдостерон антагонистлари билан даволаш учун қўшимча сифатида буюрилади, фақат альдостерон антагонистларидан қўллаш етарли бўлмаган холларда буюрилади. Ортостатик гипотензя ёки электролит ва кислотали-ишқорий мувозанатни бузилиши  каби асоратларни олдини олиш учун, бошланғич йўқотилган суюқликни аста-секин таъминлаш учун дозани эхтиёткорлик билан титрлаш керак. Катта ёшдаги пациентларга юборилган бундай дозани, суткалик тана вазнини тахминан 0,5 кг га камайишига олиб келишини англатади. Агар юбориш жуда зарур бўлса, бошланғич дозани 20-40 мг ни ташкил этади. Гипертоник криз Тавсия этилган бошланғич доза 20 мг дан 40 мг гачани вена ичига инъекция болюсли инъекция кўринишида буюрилади. Зарур бўлганда дозани пациентни терапевтик жавобига қараб ўзгартириш мумкин. Захарланиш холатларида жадаллаштирилган диурезни самарани бир маромда тутиб туриш. Фуросемидни вена ичига юборилган электролит инфузияларга қўшимча равишда буюрилади. Фуросемидни терапевтик жавоби дозага боғлиқ. Суюқликни йўқотиш ва электролитларни бошқариш ва даволаниш вақтида бошлаш тавсия этилади. Кислоталар ёки ишқорий моддалар билан захарланиш холатларида суюқликни алкализация ёки сийдикни мувофиқ равишда оксидланишини тезлаштириш мумкин. Тавсия этилган бошланғич доза 20 мг дан 40 мг гача вена ичига буюрилади. Қўлланилиши бўйича махсус тавсиялар Вена ичига инъекция/инфузия: фуросемид юборилганда у аста-секин инъекция ёки инфузия коринишида тезлиги 1 минутда 4,0 мг дан ошмаслиги керак. Яққол жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга (қон зардобида креатинин миқдори 5 мг/дл дан ортиқ) тезлиги 1 минутига 2,5 мг дан кўп бўлмаган миқдорда инфузия юбориш тавсия этилади. Инъекция: препаратни фақат жиддий холларда инъекция кўринишида буюриш керак, ичга қабул қилиш ва вена ичига юбориш мақсадга мувофиқ бўлмаганида истисно ҳолларда чеклаш лозим. Дори воситасини қўллаш усули инъекция кўринишида ўпка шиши каби ўткир холатларда кўрсатилмаганлигини инобатга олиш лозим. Препаратни инфузиясини бошқа дори воситалари билан бирга қўллаш тавсия этилмайди! Фуросемид – рН даражаси тахминан 9 га тенг бўлган эритма, буфер хажмига эга эмас. Шундай килиб фаол компонент рН даражаси 7 дан кам бўлган кўрсатқичларида чўкма ҳосил қилиши мумкин. Кучсиз ишқорийдан нейтралгача бўлган чегарада суюлтирилган эритмани рН даражасини таъминлашга эътибор килиш керак. 0,9% ли натрий хлорид эритмасини эритувчи сифатида ишлаштиш мумкин. Суюлтирилган эритмалар имкон қадар тезроқ қўллашга тавсия килинади. Болалар Болалар учун дозани тана вазнига мувофиқ камайтириш зарур (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). 

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Мутаносиблиги бўйича кўрсатмалар Фуросемид бир шприцда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас! Хлоралгидрат – хлоргидрат қўлланганда 24 соат давомида вена ичига инфузия қилингандан кейин тери қопламрини гиперемиясига, кўп терлашга, хавотирликка, кўнгил айнишига, артериал боосимни ошишига ва тахикардияга олиб келиши мумкин. Аминогликозидлар – фуросемид билан бир вақтда қўлланилганда буйраклар томонидан аминогликозидларни чиқарилишини секинлашиши ва аминогликозидларнинг ототоксик ва нефротоксик таъсирини ривожланиш хавфи ошади. Шунинг учун, агар хаёт кўрсаткичлари учун зарур бўлмаса, ушбу препаратлар мажмуасидан фойдаланишдан сақланиш керак ва бу холда аминогликозидларнинг самарасини бир маромда тутиб туриш учун (камайтириш) дозага тузатиш киритиш талаб этилади. Цефалоспоринлар – айрим цефалоспоринларни юқори дозада қўлланилганда (айниқса буйраклар орқали чиқарилиш мойиллиги бўлганда) фуросемид билан биргаликда нефротоксик таъсирини хавфи ошади. Нефротоксик таъсири бўлган дори воситалари – фуросемид билан биргаликда нефротоксик таъсирини ривожланиш хавфини оширади. Цисплатин – фуросемид билан биргаликда қўлланилганда уларнинг ототоксик ривожланиш хавфи ортади. Бундан ташқари цисплатинни ва фуросемидни 40 мг дан юқори дозадан буюрилса (нормал буйрак функциясида) цисплатинни нефротоксик таъсирини ривожланиш хавфи ошади. Литий тузлари – фуросемидни таъсири остида литийни чиқарилиши камаяди, бунинг натижасида литийнинг зардоб концентрацияси ошади ва литийнинг токсик таъсири, шу жумладан унинг юракка ва нерв тизимида зарар етказувчи таъсирини ривожланиш хавфи ортади. Шунинг учун бундай мажмуа қўлланилганда литийни зардобдаги мониторинг қилиш керак. Артериал босимни пасайтириш қобилятига эга гипотензив препаратлар, диуретиклар ёки бошқа препаратлар – фуросемид билан биргаликда гипотензив таъсири яна ҳам яққолроқ бўлиши кутилди. Ангиотензин-айланувчи ферментларини ингибиторлари (ААФ) - олдиндан фуросемид билан даволанган пациентларга – ААФ ингибиторлари буюрилганда – буйрак функцияси ёмонлашиши билан артериал босимини хаддан ташқари пасайиб кетишига олиб келиши мумкин, алоҳида холларда – ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин, шунинг учун ААФ ингибиторлари билан даволанишдан ёки уларнинг дозаси оширишдан 3 кун олдин уларни фуросемид бекор қилиш ёки унинг дозасини камайтириши зарур. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) – НЯҚП, жумладан ацетилсалицил кислотаси, фуросемидни диуретик таъсирини камайтириш мумкин. Гиповолемия ва дегидратацияси бўлган пациентларда (шу жумладан фуросемидни қабул қилиш фонида) НЯҚП ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишини чақириши мумкин. Фуросемид салицилатларни токсик таъсирини кучайтириш мумкин. Фенитоин – фуросемиднинг диуретик таъсирини камайтириши кузатилади. Глюкокортикостероидлар, карбеноксолон, кўп миқдорда қизилмия препаратлари ва давомий ич сурувчиларни қўлланилганда – фуросемид билан биргаликда гипокалемияни ривожланиш хавфини оширади. Юрак гликозидлари ва QT интервалини узайишини чақирувчи препаратлар – электролитлар бузилиши (гипокалемия ёки гипомагнемия) фуросемидни юбориш фонида ривожланса, QT интервалининг узайишига олиб келувчи препаратлар ва юрак гликозидларини токсик таъсири ошади (ритмни бузилишини ривожланиш хавфи ошади). Пробенецид, метотрексат ёки бошқа препаратлар, фуросемид сингари буйрак найчаларида ажралиб чиққан фуросемиднинг таъсирини камайтириши мумкин (буйрак секрециясини бир ҳил йўли), бошқа томондан фуросемид ушбу препаратнинг буйракдан чиқарилишини пасайишига олиб келиши мумкин. Гипогликемик восита, амин прессорлар (эпинефрин, норэпинефрин) - фуросемидн билан биргаликда самарасини камайиши кузатилади. Теофиллин, диазоксид, кураресимон миорелаксантлар – фуросемид билан биргаликда самаралари кучайиши мумкин. Циклоспорин А – фуросемид билан биргаликда қўлланилганда фуросемид ва буйрак томонидан сийдик чиқарилишини циклоспорин бузилиши натижасида келиб чиққан гиперурикемия туфайли подагрик артритни ривожланиши хавфи ошади. Рентгеноконтраст моддалар – фуросемид қабул қилган пациентлар рентгеноконстраст препаратларни юборилганда нефропатия ривожланиш хавфи тез-тезлиги рентгеноконтраст препаратларни юборилганда нефропатия ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларга нисбатан буйрак етишмовчилигининг юқори даражаси кузатилган, улар фақат вена ичига гиратация қабул қилишдан олдин рентгеноконтраст препаратни қўллашган. Вена ичига юбориладиган фуросемид бироз ишқорий реакцияга эга, шунинг учун уни рН 5,5 дан кам дори воситаларини билан аралаштириш мумкин эмас. Рисперидон. Онги пасайган кекса ёшли пациентларда плацебо-назорат билан ўтказилган тадқиқотларда, фуросемидни рисперидон билан бир вақтда қўллаган пациентлар билан солиштирганда, фақат рисперидон ёки фақат фуросемид қабул қилган пациентларда ўлим билан якунланиш даражаси нисбатан юқори бўлган.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    -       фаол моддаларга ёки препаратнинг хар қандай компонентларига юқори сезувчанлик; -       сульфонамидларга аллергиряси бўлган пациентларда – микробларга қарши сульфаниламид воситалар ёки сульфонилмочевина препаратлари (фуросемидга “кесишган” аллергия ривожланиши мумкин). -       фуросемидни юборилишига жавоб бермайдиган, анурияда буйрак етишмовчилиги. -       жигар прекомаси ва комаси. -       яққол гипокалемия. -       яққол гипонатриемия. -       гиповолемия (артериал гипотензия ёки усиз) ёки дегидратация. -       ҳар қандай этиологияли сийдик оқимини яққол тўсатдан бузилишида (жумладан сийдик чиқариш йўларини бир томонлама шикасланиши) қўллаш мумкин эмас. Эхтиёткорлик билан -       ҳомиладорликда ва лактацияда; -       артериал гипотензияда; -       артериал босимини хаддан ташқари пасайишида айниқса хавфли бўлган шароитларда (коронар ва/ёки бош мия артериялар стенозловчи шикастланиши); -       миокард ўткир инфарктида (кардиоген шокни ривожланиш хавфини ошиши); -       латент ёки манифестирланган қанд диабетида; -       подаграда; -       гепаторенал синдромда; -       гипопротенемияда (масалан, нефротик синдромда билан диуретик самарани камайишида ва ошишида, фуросемиднинг ототоксик таъсирини ривожланиш хавфини ошириши мумкин бўлса, шунинг учун бундай беморларда дозани танлашла жуда эхтиёткорлик билан амалга оширилиши лозим); -        сийдик оқимини бузилишида (простата безини гиперплазиси, сийдик чиқариш каналини торайиши ёки гидронефроз); -       эшитишни пасайишида; -       панкреатит, диареяда; -       анамнезида юрак қоринча аритмиясида; -       қизил югурик тизимида; -       муддатига етмасдан туғилган чақалоқларда (буйрак паренхимасида кальций сақловчи тошларни (нефролитиаз) шаклланиши мумкин ва буйрак паренхимиясида (нефрокальциноз) кальций тузлари чўкма хосил бўлиши мумкин, шунинг учун буйрак функциясини мунтазам назорат қилиш ва буйракни ультратовуш текширувлар олиб борилиши лозим);  

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳарорат сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.  

  • Maxsus shartlar

    Препарат билан даволаниш вақтида сийдикни чиқиб кетишини таъминлаб бериш тавсия этилади. Сийдикни чиқарилишини қисман обструкцияли пациентларда айниқса даволаниш илк босқичида диққат билан даволаш талаб этилади. Препаратни қўллаш билан даволаниш пациентнинг доимий тиббий кузатувини талаб қилади. Айниқса холатини мунтазам монитроингини олиб бориш зарур: -                артериал гипотензияли беморларда; -                қон босимининг сезиларди даражада пасайиши туфайли алоҳида хавфга эга бўлган пациентлар, масалан, бош мияни озиқлантирадиган коронар артериялар ёки қон томирларнинг қаттиқ сенози бўлган пациентлар; -                латент ёки яққол шаклли қандли диабети бўлган пациентлар; -                подаграли беморлар; -              гепаторенал синдромли пациентларда, яъни, жигарни оғир касаллиги билан ассоцияланган буйрак функционал етишмовчилигида; -             қисман нефротик синдроми билан ассоцияцияланган гипопротеинемияли пациентлар (фуросемид таъсири ототоксикнинг потенциралаш билан бир вақтда заифлашиши мумкин). Муддатига етмасдан туғилган чақалоқларда дозани эхтиёткорлик билан тиртлаш зарур (нефрокальциноз/нефролитиаз); буйраклар функциясини назорат қилиш ва буйрак ультрасонография мониторингини олиб бориш зарур. Фуросемид билан даволаш олиб борилган вақтда қон зардобида натрийни, калийни ва креатини миқдорини мониторинг қилиш тавсия этилади. Хусусан, электролитлар мувозанати хавфи юқори бўлган ёки сийдикнинг сезиларли даражада йўқотган (масалан, қусиш, диарея ёки кучли терлаш натижасида) пациентлар томонидан диққат билан кузатиб борилиши керак. Гиповолемия ёки тананинг сувсизланиши, шунингдек электролит ва кислота-ишқорий муозанатининг хар қандай оғир бузилишларини мувофиқлаштириш лозим. Бу фуросемид билан даволашни вақтинча тўхтатишни талаб қилиш мумкин. Мавжуд касалликлар (масалан, жигар циррози, юрак етишмовчилиги), дори воситаларини ва овқатни бир вақтда қўллаш электролит мувозанатини ривожланишига таъсир қилади. Масалан натижада калий етишмовчилигида қусиш ёки диарея пайдо бўлиши мумкин. Препаратни қўллашда пациентга калий миқдори юқори бўлган овқатлар (пиширилган картошка, банан, помидор, исмалоқ, қуритилган мевалар) тавсия этилмайди. Шуни эътиборга олиш зарурки препаратни қўллашда калий танқислигининг медикаментозли компенсацияси пайдо бўлиши мумкин. Бундай диуретиклар билан бир вақтда мажмуавий даволанишларда тўғри қарор қабул қилишдан олдин хавф ва фойдани мунтазам тарозга солиш ва эхтиёткорликни намоён қилиш зарур. Сувсизланишдан сақланиш лозим. Бир вақтда алкоголни ва фуросемидни қабул қилишдан сақланиш лозим. Ҳомиладорликда ёки эмизикли даврида қўлланилиши Ҳомиладорлик Фуросемид йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳаёти кўрсаткичлар бўйича даволаниш холатлари бундан мустасно, ҳомиладорлик вақтида буюриш мумкин эмас. Ҳомиладорлик вақтида препарат билан даволаниш вақтида ҳомилани ўсиши ва ривожланишини кузатилиши лозим. Эмизикли даврида Фуросемид кўкрак сутига ажралади ва лактацияни сусайтириши мумкин. Аёлларга фуросемид билан даволаниш вақтида эмизишни тўхатиш туриш лозим. Автотранспортни бошқаришда тезлик реакцияларига ёки бошқа механизмлар билан ишлаб қобилятига таъсири Препаратни қўллашда баъзи ножўя таъсирлари (масалан қон босимини кутилмаган даражада пасайиши) пациентнинг диққитни жамлаш қобилятига ва реакция тезлигини пасайтириш мумкин. Шунинг учун даволаш даврида автотранспортни бошқариш ёки механимлар билан ишлашдан сақланиб туриш лозим.

  • Nojo'ya samaralari

    Сув-электролит ва кислота-ишқорий мувозанати томонидан:    гипонатриемия, гипохлоремия, гипокалиемия, гипомагниемия, гипокальциемия, метаболик алкалоз, масалан буйрак функцияси нормал бўлган беморларда фуросемиднинг юқори дозалари юборилганда электролитлар танқислигининг аста-секин ошиши ёки электролитларнинг жуда қисқа вақт ичида катта йўқолиш шаклида ривожланиши мумкин. Электролитлар ва кислота-ишқорий холатларни бузилиши ривожланишига кўрсатаётган симптомлар, бош оғриғи, онгни чалкашиши, тиришиш, тетания, мушак заифлиги, юрак ритмини бузилиши ва диспептик бузилишларни ўз ичига олади. Электролитлар бузилишини ривожланишига олиб келувчи омиллар, асосий касалликлардир (масалан, жигар циррози ёки юрак етишмовчилиги), бирлагикдаги даволаш ва овқатланиш ҳисобланади. Хусусан қусишда ва диареяда гипокалемияни ривожланиш хавфи ошиши мумкин; тромбозга ривожланиши бўлган тенденцияси билан гемоконцентрацияга олиб келадиган гиповолемия ва дегидратация (кўпинча кекса ёшдаги пациентларда). Юрак - қон томирлар тизими томонидан:      артериал босимни хаддан зиёд пасайиши, бу айниқса кекса ёшдаги пациентларда қуйидаги симптомлар намоён бўлиши мумкин: концентрацияни ва реакцияни бузилиши, бошда “бўшлик” хисси, бошда босим хисси, бош оғриғи, бош айланиши, қон айланиши мунтазам ортостатик бузилиши. Коллапсни ривожланиши, қон циркуляцияси хажмини пасайши мумкин. Тахикардия, аритмия ривожланиши мумкин. Моддлар алмашинуви томонидан: -       қон зардобидаги холестерин ва триглицеридларни даражасини ошиши; -       қонда креатинин ва мочевинани даражасини вақтинча ошиши; -       зардобда мочевина кислотаси концентрациясини ошиши, подагранинг кўпайишини чақириши ёки ошиши мумкин; -       глюкозага бардошлик даражасини пасайиши (қанд диабетини латент манифестацияси бўлиши мумкин). Сийдик чиқариш тизими томонидан: -       сийдик чиқариш йўлларининг қисман обструкцияси билан боғлиқ симптоматикасини кучайиши ёки намоён бўлиши (масалан, простата безини гиперплазиясида, сийдик чиқариш каналини торайиши); -       кам холларда – интерстициал нефрит; -       муддатига етмасдан туғилган чақалоқларда нефрокальциноз/нефролитиаз. Овқат хазм қилиш йўллари томонидан: кам холларда – кўнгил айниши, диарея, алохида холларда жигар ички холестази, “жигар” ферментларини даражасини ошиши, ўткир панкреатит. Марказий нерв тизими, эшитиш аъзоси томонидан: -       кам холларда – парестезиялар; -       кам ҳолларда - одатда қайтувчан эшитишни бузилиши ва/ёки қулоқларда шовқин, айниқса буйрак етишмовчилиги ёки гипопротеинемия бўлган пациентларда (нефротик синдром), шунингдек препаратни вена ичига  тез юбориш холатларида. Тери қопламари томонида ва аллергик реакциялари: кам холларда – тери аллергик реакциялари: қичишиш, эшакеми, тошмаларни бошқа турлари ёки терини буллёз шикастланиши, кўп шаклли эритема, эксфолиатив дерматит, пурпура, иситма, васкулит, фотосенсибилизция; жуда кам холарда – оғир анафилактик ёки анафилактоид реакциялар шоккача, хозирги вақтгача вена ичига юборилгандан кейин вақтинча таърифланган. Периферик қон томонидан: -       кам холларда – тромбоцитопения, эозинофилия; -       кам холларда - лейкопения; -       айрим холларда - агранулоцитоз, апластик анемия ёки гемолитик анемия. Бошқалар: -       муддатига етмасдан туғилган чақалоқларда буйракда кальций сақловчи тошларни (нефролитиаз) шаклланиши мумкин ва буйрак паренхимиясида (нефрокальциноз) кальций тузлари чўкма хосил бўлиши мумкин; -       муддатига етмасдан туғилган чақалоқларда ҳаётининг биринчи хафталарида фуросемид Боталлов йўлини сақланиб қолиш хавфини ошириши мумкин; -       мушак ичига юборилганда юбориш жойида оғриқ. Баъзида айрим ножўя реакциялари (масалан, қон манзарасини ўзгариши, оғир анафилактик ёки анафлактоид реакциялари, тернинг оғир аллергк реакцялари) маълум шароитларда беморларнинг ҳаётига хавф солиши мумкин, хар қандай ножўя самаралар тўғрисида даволовчи шифокорга дархол хабар бериш керак. 

  • Farmakokinetikasi

    Фуросемид – бу сульфаниламидлар гурухидан келиб чиққан тез таъсир этувчи диуретилар ҳисобланади. Фуросемид Генле қовузлоғининг юқорига кўтарилувчи йўғон сегменти Na+, К+, Сl- ионларининг транспорт тизимини блоклайди, шу сабабли унинг салуретик таъсири буйрак найчалари бўшлиғига препаратни тушишига боғлиқ (анион транспорти механизми ҳисобига).Генли ҳалқасининг кўтарилувчи қисмининг йўғонлашган сегментида натрий, хлор ионларини қайта сурилишини бузади. Натрийни чиқарилиш билан боғлиқ иккинчи даражали таъсирлари: чиқарилаётган сийдикни миқдорини ошиши (осмотик боғланган сув ҳисобига) ва буйрак канальцияларини дистал қисмини секрециясини ошиши. Бир вақтнинг ўзида кальций ионларини ва магнийни чиқарилиши ошади. Фуросемид препаратини такроран юборилганда унинг фаол диуретиклари пасаймайди, чунки препаратни каналли-калава фильтрацияси Macula densa билан қайта боғланади (юкстагломеруляр мажмуа билан чамбарчас боғлиқ бўлган найча тузилиши). Юрак етишмовчилигида Фуросемид ўта юкламани тезда пасайтиради (веналарни кенгайиши ҳисобига), ўпка артериялар босимини пасайтиради ва чап қоринчаларни босим билан тўлдиради. Тез ривожланаётган бу таъсир, эхтимол простагландинларни таъсирида воситачисидир ва шунинг учун простагландинлар синтезида бузилишлар бўлмаслиги, бу таъсир буйрак функциясининг етарли даражада сақланиши талаб қилади. Препарат гипотензив таъсирига эга, бу натрийнинг чиқиши, қон айланишининг камайиши ва қон томирлар силлиқ мушакларнинг вазоконстриктив таъсирига реакциясининг пасайиши билан боғлиқ (натрийликни таъсири туфайли, фуросемид қон томирларнинг катехоламинларга реакциясини пасайтиради, артериал гипертензияси бўлган беморларда концентрацияси ошади). Фуросемиднинг 10 мг дан 100 мг гача дозада (соғлом кўнгилилар) дозага боғлиқ диурез ва натриурез кузатилади. Фуросемид 20 мг препарат вена ичига юборилганидан кейин диуретик таъсир 15 минутдан сўнг ривожланиб, таминан 3 соат давом этади. Таркибида бўлмаган (эркин) фуросемиднинг найча ичидаги концентрацияси ва унингнатрийретик таъсири ўртасидаги боғлиқлик сигмоидаль эгри шаклида, фуросемиднинг минимал самарали чиқарилиши тахминан минутига 10 мг. Шунинг учун фуросемидни доимий равишда юбориш инфузион болюсини такрорлашдан кўра самаралидир. Бундан ташқари, маълум бир болюс дозаси ошириб юборилса, самарада сезиларли ошиши кузатилади. Фуросемиднинг найча секрециясининг пасайиши ёки препарат найчаларнинг ёруғликка жойлашган албумин билан боғланади (масалан, нефротик синдроми билан) фуросемиднинг таъсири камаяди.

  • Farmakodinamikasi

    Фуросемиднинг тақсимланиш хажми тана вазнинг 0,1-0,2 л/кг ни ташкил қилади ва асосий касаллика қараб сезиларли даражада ўзгаради. Фуросемид қон плазмаси оқсиллари билан (98% дан ортиқ) асосан албуминлар билан жуда боғлиқ. Фуросемид асосан ўзгармас шаклда ва асосан проксимал найчалар ичида секреция билан чиқарилади. Фуросемидни 60-70% вена ичига юборилгандан дозаси шу йўли билан чиқарилади. Фуросемиднинг глюкуронлардан метаболитлари буйраклар орқали чиқариладиган препаратнинг 10-20% ташкил қилади. Қолган қисми ичаклар орқали, эхтимол билиар секреция йўли орқали чиқарилади. Вена ичига юборилгандан кейин фуросемиднинг охирги ярим чиқарилиш даври тахминан 1-1,5 соатни ташкил қилади. Фуросемид йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутига ажралади. Унинг хомиладаги ва янги туғилган чақалоқлардаги концентрацияси худди онадагидек бир хил. Беморнинг айрим гурухларида фармакокинетикасининг хусусиятлари Буйрак етишмовчилиги бўлганда фуросемиднинг чиқарилиши секинлашади, ярим чиқарилиш даври эса ошади; яққол буйрак етишмовчилиги бўлганда охирги ярим чиқарилиш даври 24 соатгача кўпайиши мумкин. Нефротик синдромида оқсилларнинг плазмадаги концентрациясининг пасайиши фуросемид (унинг эркин фракцияси) концентрациясининг ошишига олиб келади ва шунинг учун ототоксик таъсирини ривожланиш хавфи ортади.  Гемодиализда ва перитонеал диализда ва доимий амбулатор перитонеал диализда фуросемид ахамиятсиз миқдорда чиқвриади. Жигар етишмовчлигида фуросемидни ярим чиқарилиш даври асосан тақсимланиш хажмини кўпайиши натижасида 30-90% га ошади. Бу тоифали пациентларда фармакокинетик кўрсаткичлари сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин. Оғир даражали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензияси ва кекса ёшдаги шахсларга буйрак функциясини пасайиши туфайли фуросемидни чиқарилиши секинлашади. Муддатига етмасдан туғилган ва муддатида туғилган чақалоқларда фуросемиднинг чиқарилиши секинлашиши мумкин, бу буйракнинг етуклик даражасига боғлиқ, чақалоқларда препаратнинг метаболизми хам секинлашиш мумин, чунки улар жигарнинг глюкуронланиш қобилятига эга эмас. Уруғланишдан кейин ёши 33 хафтадан ошган болаларда, охирги ярим чиқарилиш даври 12 соатдан ошмайди. Икки ойлик ва ундан ошган ёшдаги чақалоқларда фуросемиднинг чиқарилиши катталардан фарқ қилмайди.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: ўткир ёки сурункали дозани ошириб юборишнинг клиник манзараси, асосан электролитлар ва суюқликнинг йўқолиш даражаси ва оқибатларига боғлиқ бўлиб,  гиповолемия, сувсизланиш, гемоконцентрация, юрак аритмияси ва ўтказувчанликнинг бузилиши (шу жумладан АV блокадаси ва қоринча фибриляцияси) бундай пациентларни ўз ичига олади. Бундай симптомларни бузилишига оғир артериал гипотензия (жадаллашиб борадиган шок даражасигача), ўткир буйрак етишмовчилиги, тромбоз, алахсираш, периферик фалажлик, апатия ва онгни чалкашиши киради. Даволаш: фуросемидни махсус антидоти йўқ. Даволаниш зардобдаги электролитлар концентрациясини кислота-ишқорий холатини кўрсаткичларини гемотокрит назорати остида сув-электролитлар  ва кислота-ишқорий шароитларининг клиник ахамиятли бузилишларини тузатишга, шунингдек ушбу касаллик фонида юзага келиши мумкин бўлган жиддий асоратларнининг олдини олиш ёки даволашга қаратилган.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?