DIARKAL tabletkalari N30
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
---
Производитель:
Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Индия произведено: Lincoln Pharmaceuticals Ltd.
Количество в упаковке:
30
Код ATX:
A12AX
Инструкция DIARKAL tabletkalari N30
Dori shakli
10 таблеткадан ПВХ ва алюминий фольгали блистерда. 3 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида
Qadoqda soni
30
Dozirovkasi
Диаркал препаратини овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ҳолда қабул қилинади. Остеопороз профилактикаси учун – катталарга 1 таблеткадан кунига 1 марта; остеопорозни комплекс даволашда - катталарга 1 таблеткадан кунига 1-2 марта. Профилактика воситаси сифатида – катталар ва 12 ёшдан катта болаларда кунига 1 таблеткадан. 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – тўлиқ бўлмаган дозаларда қабул қилиш (таблетканинг ярми). Кальций ва D3 витамини танқислигини тўлдириш учун ўртача даволаш курсини давомийлиги камида 4-6 ҳафта қўллаш керак. Такрорий курсларнинг сони йил давомида индивидуал равишда белгиланади. Профилактика учун қўлланилишида ва остеопорозни комплекс даволашда даволашнинг давомийлиги шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Фенитоин ёки барбитуратларни қўшимча равишда қўллаш метаболик фаолсизланиши орқали D3 витаминининг таъсирини пасайтириши мумкин. Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида ЭКГ ни ва пациентнинг клиник ҳолатини назорат қилиш керак, чунки кальций препаратлари юрак гликозидларининг терапевтик ва токсик самараларини кучайтириши мумкин. Қўшимча равишда бисфосфонатлар, натрий фториди ёки тетрациклинлар оғиз орқали қабул қилинганида, препаратни фақат 3 соатдан кейин қўллаш тавсия этилади (бисфосфонатлар, натрий фториди ёки тетрациклинларни меъда-ичак йўллари орқали сўрилишини пасайиш хавфи мавжуд). Тиазид диуретиклар қўлланганида гиперкальциемияни ривожланиш хавфи ошади, чунки улар кальцийни буйрак найчалари орқали қайта сўрилишини оширадилар. Фуросемид ва бошқа халқали диуретиклар эса аксинча, буйраклар орқали кальцийнинг чиқарилишини оширадилар. Препаратни глюкокортикостероидлар билан бирга қўллаш кальцийнинг сўрилишини пасайишига олиб келиши мумкин. Оксалатлар сақловчи озуқа махсулотлари (шовул ва исмалоқ) ва фитин (ёрма) кальцийни сўрилиш ҳусусиятини пасайтиради, шунинг учун шовул, исмалоқ, ёрма махсулотларини қабул қилгандан сўнг 2 соат давомида Диаркал препаратини қабул қилиш мумкин эмас.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
· препаратнинг бирон-бир компонентига ўта юқори сезувчанликда; · гиперкальциемия, гиперкальциурияда; · сийдик-тош касаллиги (нефролитиаз) да; D3 гипервитаминозида қўллаш мумкин эмас.
Farmakokinetikasi
Айниқса суяк тўқималарида кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи мажмуавий препарат. Организмда суяк тўқимасининг зичлигини ошириб ва резорбция (кальцийни суяклардан чиқиб кетиши) ни камайтириб, организмда D3 витамини ва кальций танқислигини тиклайди. Препаратнинг таъсири, унинг таркибига кирувчи компонентларнинг самараси билан аниқланади. Кальций суяк тўқимасини шаклланишида, тишларни минерализацияланишида, нерв ўтказувчанлиги ва мушаклар қисқаришини бошқаришда, юрак фаолиятини стабил тутиб туришда иштирок этади, қон ивиш тизимининг компоненти ҳисобланади. D3 витамини ичакда кальцийнинг сўрилишини ва уни суяк тўқимаси билан боғланишини кучайтиради, организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқаради. Кальций ва D3 витаминини қўллаш ошган суяк резорбцияси (кальцийни суяклардан чиқиб кетиши) ни стимулятори ҳисобланган, паратиреоид гормон (ПТГ) ишлаб чиқарилишини ошишига тўсқинлик қилади.
Farmakodinamikasi
D3 витамини ингичка ичакда сўрилади. Кальций фаол D3 витаминига боғлиқ транспорт механизми ҳисобига ингичка ичакнинг проксимал қисмида ионлашган шаклда сўрилади. Қабул қилинган кальцийнинг дозасини тахминан 30% меъда-ичак йўллари орқали сўрилади. Кальцийнинг 99% организмнинг қаттиқ тузилмаларида (суяклар, тишлар) тўпланади, 1% - хужайра ичи ва ташқарисида қолади. Қондаги кальцийнинг тахминан 50% физиологик фаол ионлашган шаклда бўлади. Тахминан 10% цитратлар, фосфатлар ва бошқа анионлар билан комплекс ҳолатида бўлади, қолган 40% оқсиллар, асосан альбуминларнинг таркибига киради. Кальций ахлат, сийдик ва тер билан чиқарилади. D3 витамини ингичка ичакда осон сўрилади. Холекальциферол ва унинг метаболитлари қонда специфик глобулинлар кўринишида айланиб юради. Холекальциферол жигарда гидрокси фаол шакли 25-гидроксикальциферолга айланади, сўнгра буйракларда кальцийни кучли сўрилишига жавоб берадиган, 1,25-гидроксихолекальциферолга айланади. Метаболизмга учрамаган D3 витамини мушак ва ёғ тўқимасида тўпланади. D3 витамини ахлат ва сийдик билан чиқарилади.