ESZOL tabletkalari 100mg N10

Обновлено: 21.07.2022

ESZOL tabletkalari 100mg N10
  • Категория:

    Zamburuglarga qarshi vositalar

  • Страна производитель:

    Hindiston

  • Активное вещество:

    Itrakonazol

  • Производитель:

    Kusum Healthcare Pvt. Ltd.

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    J02AC02

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция ESZOL tabletkalari 100mg N10

  • Dori shakli

    10 та таблетка блистерда, 1 ёки 3 та блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    Эсзол® ичга қабул қилинади. Оптимал абсорбция учун Эсзол® препарати таблеткаларини овқатланишдан сўнг дарҳол қабул қилиш керак. Таблеткаларни бутунлигича ютиш керак. Таблеткаларни чайнамасдан ютиш керак. Қуйида ҳар бир тавсия бўйича катта ёшдагилар учун даволаш схемаси келтирилган:           Кўрсатма Дозалаш Изоҳлар Вульвовагинал кандидоз 1 кун давомида кунига икки маҳал 200 мг дан   Кепаксимон темиратки 7 кун давомида кунига бир маҳал 200 мг дан   Силлиқ тери дерматомикози, чов эпидермофитияси 15 кун давомида кунига бир маҳал 100 мг дан ёки 7 кун давомида кунига бир маҳал 200 мг дан   Оёқ юзи ва кафтлар дерматофитияси 30 кун давомида кунига бир маҳал 100 мг дан   Орофарингеал кандидоз 15 кун давомида кунига бир маҳал 100 мг дан ОИТС бўлган беморлар ёки нейтропения бўлган пациентлар учун доза ушбу тоифадаги пациентларда сўрилиш бузилиши туфайли 15 кун давомида кунига бир маҳал 200 мг гача оширилади. Онихомикоз (қўл бармоқлари тирноқлари жалб этилган ёки жалб этилмаган ҳолда оёқ бармоқлари тирноқлари) 3 ой давомида кунига бир маҳал 200 мг дан Оптимал клиник ва микологик самараларга тери инфекциялари, вульвовагинал ва орофарингеал инфекцияларни даволаш курси тугагандан сўнг 1-4 ҳафтадан кейин ҳамда тирноқ пластиналари инфекцияларини даволаш якунлангандан сўнг 6-9 ойдан кейин эришилади. Бу итраконазолнинг тери, тирноқлар ва шиллиқ қаватлардан чиқарилиши қон плазмасидан чиқарилишига нисбатан секинроқ юз бериши билан изоҳланади. Тизимли замбуруғ инфекцияларини даволаш курси муддати клиник ва микологик самаралар билан белгиланиши керак: Кўрсатма Дозалаш1 Изоҳлар Аспергиллёз Суткада 1 маҳал 200 мг Инвазив ёки диссеминацияланган касалликлар ҳолатида доза суткада 2 маҳал 200 мг гача оширилади Кандидоз Суткада 1 маҳал 100–200 мг Инвазив ёки диссеминацияланган касалликлар ҳолатида доза суткада 2 маҳал 200 мг гача оширилади Криптококкоз (менингит белгиларисиз) Суткада 1 маҳал 200 мг   Криптококк менингити Суткада 2 маҳал 200 мг “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг Гистоплазмоз Суткада 1 маҳал 200 мг дан суткада 2 маҳал 200 мг гача   ОИТСда қувватловчи терапия Суткада 1 маҳал 200 мг Сўрилишни назорат қилиш керак Нейтропенияни профилактика қилиш Суткада 1 маҳал 200 мг Сўрилишни назорат қилиш керак 1 Даволаш муддати клиник самарага қараб тўғриланиши керак. ОИТС ва нейтропения бўлган беморларда сўрилиш бузилиши қонда итраконазол концентрациялари пасайишига ва қуйи самарадорликка олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда, қонда препарат даражасини мониторинг қилиш ва зарур ҳолларда, дозани кунига икки маҳал 200 мг гача ошириш тавсия этилади. Алоҳида пациентлар гуруҳлари Болалар Болалик ёшидаги пациентларда Эсзол® препарати қўлланилишига доир клиник маълумотлар чекланган. Болаларни даволаш учун Эсзол® препарати қўлланилиши тавсия этилмайди, даволашдан кутиладиган фойда потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Кекса ёшдаги пациентлар Кекса ёшдаги пациентларни даволаш учун препарат дозасини танлашда жигар, буйрак ва юрак функциялари пасайишини, шунингдек бирга кечадиган касалликлар мавжудлигини ёки бошқа дори препаратлари қабул қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланилиши Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда итраконазолнинг перорал дори шакллари қўлланилишига доир маълумотлар чекланган. Буйрак етишмовчилиги бўлган айрим пациентларда итраконазол экспозицияси пасайиши мумкин. Ушбу тоифадаги пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак, айрим ҳолатларда дори препарати дозаларига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланилиши Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда итраконазолнинг перорал дори шакллари қўлланилишига доир маълумотлар чекланган. Ушбу тоифадаги пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак (“Фармакокинетиканинг: “Алоҳида пациентлар гуруҳлари” ва “Жигар функциялари бузилиши” бўлимларига қаранг).  

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Итраконазол кўпроқ CYP3A4 изоферменти билан метаболланади. Мазкур изофермент иштирокида метаболланадиган ёки унинг фаоллигини ўзгартирадиган бошқа субстанциялар итраконазол фармакокинетикасига таъсир этиши мумкин. Шунга ўхшаш тарзда итраконазол мазкур изофермент иштирокида метаболланадиган дори препаратлари фармакокинетикасига ҳам таъсир этиши мумкин. Итраконазол CYP3A4 изоферменти ва P-гликопротеиннинг кучли ингибиторларига тегишлидир. Итраконазол бошқа дори препаратлари билан бирга қўлланилганида препарат метаболизми усулларини аниқлаб олиш ва унинг дозасини ўзгартириш зарурияти тўғрисидаги масалани ҳал қилиш тавсия этилади. Қон плазмасида итраконазол концентрациясини пасайтирадиган дори препаратлари Меъда ширасининг кислоталилик даражасини пасайтирадиган дори препаратлари (масалан, гидроксид алюминий каби антацид препаратлар ёки H2-гистамин рецепторлари антагонистлари ва протон помпа ингибиторлари каби туз кислотаси секрециясини бартараф этувчи препаратлар) Эсзол® препарати сўрилишини бузади. Ушбу дори препаратларини Эсзол® препарати билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади. Итраконазолни меъда ширасининг кислоталилик даражасини пасайтирадиган дори препаратлари бирга қўлланилганида нордон (нопарҳез кола каби) ичимликлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилади. Туз кислотасини нейтраллайдиган дори препаратларини (масалан, гидроксид алюминий) Эсзол® препарати қўлланилишигача энг камида 1 соат олдин ёки қўлланилганидан сўнг 2 соатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади. Дори препаратлари бирга қабул қилинганида итраконазолнинг замбуруққа қарши фаоллигини назорат қилиш ва зарур ҳолларда, препарат дозасини ошириш тавсия этилади.     Итраконазолнинг CYP3A4 изоферменти кучли индукторлари билан бирга қўлланилиши итраконазол ва гидроксиитраконазолнинг биокираолишлигини шу даражада пасайтириши мумкинки, дори препаратининг самарадорлигини сезиларли даражада пасайтиради. Бунга мисоллар қуйидаги препаратларни ўз ичига олади. Антибактериал препаратлар: изониазид, рифабутин (“Қон плазмасида итраконазол концентрацияси ошишини пайдо қилувчи дори препаратлари” бўлимига қаранг). Томир тортишишига қарши препаратлар: карбамазепин (“Қон плазмасида итраконазол концентрацияси ошишини пайдо қилувчи дори препаратлари” бўлимига қаранг), фенобарбитал, фенитоин. Вирусга қарши препаратлар: эфавиренз, невирапин. Шундай қилиб, CYP3A4 изоферменти кучли индукторларидан итраконазол билан бирга фойдаланиш тавсия этилмайди. Итраконазолни қабул қилиш бошлангунгача икки ҳафта давомида ва препарат билан даволаш вақтида ушбу дори препаратлари буюрилишидан сақланиш тавсия этилади, кутиладиган фойда итраконазол самарадорлиги пасайиши билан боғлиқ потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Дори препаратлари бирга қабул қилинганида итраконазолнинг замбуруққа қарши фаоллигини назорат қилиш ва зарур ҳолларда, препарат дозасини ошириш тавсия этилади. Қон плазмасида итраконазол концентрацияси ошишини пайдо қилувчи дори препаратлари Итраконазол ва CYP3A4 изоферменти кучли индукторларининг бир вақтда қўлланилиши итраконазол биокираолишлиги оширилишига олиб келиши мумкин. CYP3A4 изоферменти кучли индукторларига мисоллар қуйида келтирилган. Антибактериал препаратлар: ципрофлоксацин, кларитромицин, эритромицин. Вирусга қарши препаратлар: ритонавир билан кучайтирилган дарунавир, ритонавир билан кучайтирилган фосампренавир, индинавир (“Қон плазмасида концентрацияси итраконазол билан бирга қўлланилганида ошиши мумкин бўлган дори препаратлари” бўлимига қаранг), ритонавир (“Қон плазмасида концентрацияси итраконазол билан бирга қўлланилганида ошиши мумкин бўлган дори препаратлари” бўлимига қаранг). Ушбу дори препаратларидан Эсзол® препарати билан бирга эҳтиёткорлик билан фойдаланиш тавсия этилади. Итраконазолнинг фармакологик самараларини кучайтириш ёки узайтириш симптомлари ва белгиларини ўз вақтида аниқлаш учун CYP3A4 изоферменти кучли индукторлари билан бирга итраконазол қабул қилаётган пациентлар аҳволини пухта назорат қилиш тавсия этилади, зарур ҳолларда, препарат дозасини пасайтириш мумкин. Имкон қадар қон плазмасида итраконазол концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади.  Қон плазмасида концентрацияси итраконазол билан бирга қўлланилганида ошиши мумкин бўлган дори препаратлари Итраконазол ва унинг асосий гидроксиитраконазол метаболити CYP3A4 изоферменти томонидан метаболланадиган дори препаратлари метаболизмини бузиши ва P-гликопротеин таъсирида препаратлар транспортировкасига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу итраконазол билан бирга қабул қилинганида ушбу дори препаратлари ва/ёки фаол метаболитларининг плазмадаги концентрацияси ошишига олиб келиши мумкин. Плазмадаги концентрация ошиши, ўз навбатида, ушбу дори препаратларининг ҳам терапевтик, ҳам нохуш таъсирлари кучайишини ёки узайишини пайдо қилиши мумкин. Маълумки, CYP3A4 изоферменти томонидан метаболланадиган дори препаратлари QT оралиқ вақти узайишига олиб келиши мумкин, шу туфайли уларнинг итраконазол билан бирга қабул қилиниши тавсия этилмаслиги мумкин, чунки бундай комбинация юрак қоринчаси тахиаритмиясига, шу жумладан ҳаёт учун потенциал хавфли аритмияга тегишли бўлган “пируэт” туридаги юрак қоринчаси тахикардиясига олиб келиши мумкин. Даволаш тўхтатилганидан сўнг итраконазолнинг плазмадаги концентрацияси, препарат дозасига ва даволаш муддатига қараб, 7 кундан 14 кунгача давр ичида деярли аниқланмайдиган даражагача пасаяди. Жигар циррози бўлган пациентларда ёки бир вақтда CYP3A4 ферменти ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда препарат концентрацияси пасайиши янада секинроқ бўлиши мумкин. Бу метаболизмига итраконазол таъсир этадиган дори препаратларидан фойдаланиб терапия ўтказишни бошлаш вақтида айниқса муҳимдир. Ўзаро таъсир этувчи дори препаратлари қуйидаги тоифаларга бўлинади: ·            “Қўлланилиши мумкин эмас”: Ҳеч қандай вазиятларда ушбу дори препарати итраконазол билан комбинацияда ва итраконазолни қабул қилиш тўхтатилгандан сўнг икки ҳафта давомида қўлланилиши мумкин эмас. ·            “Тавсия этилмайди”: Ушбу дори препарати итраконазол билан даволаш вақтида ва итраконазолни қабул қилиш тўхтатилгандан сўнг икки ҳафта давомида қўлланилишидан сақланиш тавсия этилади, кутиладиган фойда ўтказиладиган терапия билан боғлиқ потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Агар ушбу дори препаратлари комбинациясидан фойдаланишдан сақланиш мумкин бўлмаса, препаратлар самараларини кучайтириш ёки узайтириш ёхуд ножўя таъсирлар ривожланиши симптомлари ва белгиларини ўз вақтида аниқлаш учун пациент аҳволини кузатиб бориш тавсия этилади, зарур ҳолларда, дори препаратлари қўлланилишини тўхтатиб қўйиш ёки уларнинг дозасини камайтириш мумкин. Имконият бўлган ҳолатларда препаратларнинг плазмадаги концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади. ·            “Эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак”: Ушбу дори препарати итраконазол билан бирга қўлланилганида пухта мониторинг ўтказилиши керак. Дори препаратларидан бирга фойдаланилганда препаратлар самараларини кучайтириш ёки узайтириш ёхуд ножўя таъсирлар ривожланиши симптомлари ва белгиларини ўз вақтида аниқлаш учун пациент аҳволини кузатиб бориш тавсия этилади, зарур ҳолларда, дори препаратлари дозасини камайтириш мумкин. Имконият бўлган ҳолатларда препаратларнинг плазмадаги концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади. Дори препаратлари тоифаси Қўлланилиши мумкин эмас Тавсия этилмайди Эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак Альфа-адреноблокаторлар   Тамсулозин   Анальгетиклар Левацетилметадол (левометадил), метадон Фентанил Алфентанил, вена ичига ва сублингвал юбориш учун бупренорфин, оксикодон Антиаритмик препаратлар Дизопирамид, дофетилид, дронедарон, хинидин   Дигоксин Антибактериал  препаратлар   Рифабутинa   Антикоагулянтлар ва антиагрегантлар   Ривароксабан Кумаринлар, цилостазол, дабигатран Томир тортишишига қарши  препаратлар   Карбамазепинa   Диабетга қарши  препаратлар     Репаглинид, саксаглиптин Гельминтга қарши ва антипротозой  препаратлар Галофантрин   Празиквантел Антигистамин  препаратлари Астемизол, мизоластин, терфенадин   Эбастин Мигренга қарши  препаратлар Дигидроэрготамин, эргометрин (эргоновин), эрготамин, метилэргометрин (метилэргоновин) каби қоракуя алкалоидлари   Элетриптан Ўсмаларга қарши препаратлар Иринотекан Дасатиниб, нилотиниб, трабектедин Бортезомиб, бузульфан, доцетаксель, эрлотиниб, иксабепилон, лапатиниб, триметрексат, бўригул алкалоидлари Нейролептиклар, анксиолитиклар ва уйқу дорилар Луразидон, перорал қабул қилиш учун мидазолам, пимозид, сертиндол, триазолам   Алпразолам, арипипразол, бротизолам, буспирон, галоперидол, вена ичига юбориш учун мидазолам, пероспирон, кветиапин, рамелтеон, рисперидон Вирусга қарши  препаратлар     Маравирок, индинавирb, ритонавирb, саквинавир Бета-адреноблокаторлар     Надолол Кальций каналчалари блокаторлари Бепридил, фелодипин, лерканидипин, нисолдипин   Бошқа дигидропиридинлар, шу жумладан верапамил Юрак-қон томир тизимига таъсир этувчи ва бошқа  препаратлар Ивабрадин, ранолазин Алискирен   Диуретиклар Эплеренон     Меъда-ичак йўлларига таъсир этувчи  препаратлар Цизаприд   Апрепитант, домперидон Иммуносупрессантлар   Эверолимус Будесонид, циклесонид, циклоспорин, дексаметазон, флутиказон, метилпреднизолон, рапамицин (шунингдек, сиролимус сифатида маълум бўлган препарат), такролимус, темсиролимус Липид алмашинувини тартибга солувчи  препаратлар Ловастатин, симвастатин   Аторвастатин Нафас олиш аъзолари касалликларини даволаш учун қўлланиладиган  препаратлар   Сальметерол   Серотонинни қайта қамраб олувчи селектив ингибиторлар, трициклик ва бошқа антидепрессантлар     Ребоксетин Урологияда фойдаланиладиган  препаратлар   Варденафил Фезотеродин, имидафенацин, силденафил, солифенацин, тадалафил, толтеродин Бошқа  препаратлар Жигар ёки буйрак функциялари бузилишлари бўлган пациентларда колхицин Колхицин Алитретиноин (перорал қабул қилиш учун дори шакллари), цинакальцет, мозаваптан, толваптан a  Шунингдек, “Итраконазолнинг плазмадаги концентрациясини пасайтиришга ёрдам бериши мумкин бўлган дори препаратлари” бўлимига қаранг. b  Шунингдек, “Итраконазолнинг плазмадаги концентрациясини оширишга ёрдам бериши мумкин бўлган дори препаратлари” бўлимига қаранг. Итраконазол таъсирида плазмадаги концентрациялари пасайиши мумкин бўлган дори препаратлари Итраконазолнинг мелоксикам ностероидли яллиғланишга қарши препарати билан бир вақтда қўлланиши мелоксикамнинг плазмадаги концентрациясини пасайтириши мумкин. Мелоксикамни итраконазол билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан буюриш, шунингдек унинг самарасини ва ножўя таъсирлар пайдо бўлишини пухта назорат қилиш тавсия этилади. Зарур ҳолларда, мелоксикам дозасига тузатиш киритилиши керак. Дети Дориларнинг ўзаро таъсири тадқиқотлари фақат катта ёшдаги шахсларда ўтказилган.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Итраконазолга ўта юқори сезувчанлик. Эсзол® препарати ва CYP3A4 изоферменти субстратларини бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Ушбу препаратлардан айримларининг концентрациялари итраконазол билан бир вақтда қўлланилиши билан боғлиқ ошиши ҳам терапевтик, ҳам ножўя таъсирларни шу даражада кучайтириши мумкинки, бу потенциал жиддий вазиятга олиб келиши мумкин. Ушбу препаратлардан айримлари концентрацияларининг ошиши QT оралиқ вақти узайишига ва юрак қоринчаси тахиаритмиясига, шу жумладан “пируэт” туридаги юрак қоринчаси тахикардиясига, ҳаёт учун потенциал хавфли аритмияга олиб келиши мумкин. Муайян мисоллар “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимида қайд этилган. Эсзол® препарати турғун юрак етишмовчилиги ёки анамнезда турғун юрак етишмовчилиги каби юрак қоринчалари дисфункцияси бўлган пациентларда қўлланилиши мумкин эмас, ҳаёт учун хавфли инфекцияларни ёки бошқа оғир даражали инфекцияларни даволаш бундан мустасно (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Эсзол® препарати ҳомиладорлик даврида қўлланилмаслиги керак, ҳаёт учун хавфли ҳолатлар бундан мустасно (“Ҳомиладорлик ва лактация” бўлимига қаранг). Эсзол® препаратини қабул қилаётган бола туғиш ёшидаги аёллар контрацепция воситаларидан фойдаланишлари керак. Эсзол® препаратини қабул қилиш якунлангандан сўнг самарали контрацепция менструал давргача давом эттирилиши керак.

  • Maxsus shartlar

    Ўта юқори сезувчанликнинг чапараста реакциялари Итраконазол ва азол қаторидаги бошқа замбуруққа қарши препаратлар ўртасида ўта юқори сезувчанликнинг чапараста реакциялари ривожланиш эҳтимолларига доир маълумотлар йўқ. Азол қаторидаги бошқа препаратларга ўта юқори сезувчанлик бўлган пациентларга Эсзол® препаратини буюриш тўғрисида қарор яхшилаб ўйлаб қабул қилиниши керак. Юракка таъсири Итраконазол салбий инотроп таъсирга эга, итраконазол билан даволаш шароитида эса турғун юрак етишмовчилиги тўғрисида маълум қилинган. 400 мг умумий суткалик дозада препарат билан даволаш тўғрисида спонтан маълумотларда юрак етишмовчилиги умумий суткалик дозаси камроқ препаратлар билан даволаш тўғрисидаги маълумотларга нисбатан кўпроқ қайд этилган бўлиб, бу юрак етишмовчилиги хавфи ошиши итраконазолнинг умумий суткалик дозасига мутаносиб эканлигини тахмин қилиш имконини беради. Эсзол® препарати турғун юрак етишмовчилиги ёки анамнезда турғун юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга тавсия қилинмаган, бундай даволаш фойдаси, шубҳасиз, унинг хавфидан юқори бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Айрим пациентлар учун фойда/хавф нисбатини баҳолашда кўрсатма жиддийлиги, дозалаш режими (масалан, умумий суткалик доза) каби омиллар ва турғун юрак етишмовчилиги бўйича индивидуал хавф омиллари ҳисобга олиниши керак. Улар юрак касалликларини, шу жумладан юрак ишемия касаллигини ва юрак клапанлари шикастланишини, нафас олиш аъзолари оғир даражали касалликларини, шу жумладан сурункали ўпка обструктив касаллиги, буйрак етишмовчилиги ва шишишларга мойиллик билан бирга кечадиган бошқа касалликларни ўз ичига олади. Бундай пациентлар турғун юрак етишмовчилиги симптоматикаси тўғрисида огоҳлантирилишлари керак, турғун юрак етишмовчилигини даволашда ва даволаш вақтида унинг симптомларини назорат қилишда алоҳида диққат-эътиборлик талаб қилинади. Тегишли симптомлар пайдо бўлган ҳолатда, итраконазол қабул қилинишини тўхтатиш керак. Кальций каналлари блокаторлари салбий инотроп таъсирга эга бўлиб, итраконазолнинг тегишли таъсири кучайишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, итраконазол кальций каналлари блокаторлари метаболизмини сусайтиради. Шундай қилиб, турғун юрак етишмовчилиги ривожланишининг юқори хавфи туфайли итраконазол ва кальций каналлари блокаторлари билан бир вақтда даволаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Жигар функциясига таъсири Жуда кам ҳолларда итраконазол қўлланилганида оғир даражали токсик жигар шикастланиши ривожланган, шу жумладан ўлим билан тугаган ўткир даражали жигар етишмовчилигининг бир неча ҳолатлари қайд этилган. Аксарият ҳолатларда бу жигар касалликлари бўлган пациентлар ва тизимли касалликларни даволаш учун препарат буюрилган бошқа оғир даражали касалликлари бўлган пациентлар орасида, шунингдек гепатотоксик таъсирга эга бошқа дори препаратлари қабул қилган пациентларда юз берган. Бироқ айрим пациентларда жигар шикастланишининг яққол ифодаланган хавф омиллари бўлмаган. Бундай бир неча ҳолатлар терапиянинг биринчи ойида, айримлари эса – даволашнинг биринчи ҳафтасида юзага келган. Шу туфайли Эсзол® препарати билан терапия қабул қилаётган пациентларда жигар функциясини мунтазам равишда назорат қилиш тавсия этилади. Пациентлар гепатит ривожланиши назарда тутиладиган симптомлар, шу жумладан анорексия, кўнгил айниши, қайт қилиш, бемадорлик, қориндаги оғриқ ёки сийдик қорайиши пайдо бўлган ҳолатда ўз шифокорига дарҳол мурожаат қилиш кераклиги тўғрисида хабардор бўлишлари керак. Бундай ҳолатларда дарҳол даволашни тўхтатиш ва жигар функцияси текширувини ўтказиш керак. Жигар функцияси бузилишлари бўлган пациентларда итраконазолнинг перорал дори шакллари қўлланилиши тўғрисида фақат чекланган маълумотлар бор. Ушбу гуруҳ пациентларига препарат буюрилишида эҳтиёткорликка риоя этилиши керак. Жигар функцияси бузилишлари бўлган пациентларни итраконазол қабул қилинишида пухта кузатиш тавсия этилади. CYP3A4 изоферменти томонидан метаболланадиган бошқа дори препаратлари билан терапияни бошлашга қарор қилинганида цирроз бўлган пациентларда итраконазол таблеткаларининг бир мартали перорал дозаси билан клиник синовларда кузатиладиган итраконазолнинг узоқ ярим чиқарилиш даври ҳисобга олиниши керак. Жигар ферментлари юқори ёки аномал даражали бўлган ёхуд фаол жигар касалликлари бўлган пациентларда ёки бошқа дори препаратлари қўлланилганида жигари токсик таъсирга учраган пациентларни, агар кутиладиган фойда хавфдан юқори бўлган жиддий ёки ҳаёт учун хавфли вазиятлар мавжуд бўлмаса, итраконазол билан даволаш қатъий тавсия этилмайди. Бундан олдин жигар функцияси бузилишлари бўлган пациентларда ёки бошқа дори препаратлари қўлланилганида жигари токсик таъсирга учраган пациентларда жигар функциясининг пухта мониторингини ўтказиш тавсия этилади (“Фармакокинетиканинг: “Алоҳида пациентлар гуруҳлари” ва “Жигар функциялари бузилиши” бўлимларига қаранг). Меъда шираси кислоталилик даражаси пасайиши Меъда шираси кислоталилик даражаси пасайган ҳолатда итраконазол Эсзол® препарати абсорбцияси бузилади. Касаллик оқибатида (масалан, ахлоргидрия бўлган пациентларда) ёки дори препаратларини бир вақтда қабул қилиш оқибатида (масалан, меъда шираси кислоталилигини бартараф этувчи дори препаратлари) меъда шираси кислоталилик даражаси пасайган пациентларга Эсзол® препарати таблеткаларини нордон (нопарҳез кола каби) ичимликлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилади. Препаратнинг замбуруққа қарши фаоллигини назорат қилиш ва зарур ҳолларда, итраконазол дозасини ошириш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Болалар Болалик ёшидаги пациентларда Эсзол® препарати қўлланилганида клиник тадқиқотлар маълумотлари чекланган. Болаларни даволаш учун Эсзол® препарати қўлланилиши тавсия этилмайди, даволашдан кутиладиган фойда потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Кекса ёшдаги пациентлар Кекса ёшдаги пациентларда Эсзол® препарати қўлланилганида клиник тадқиқотлар маълумотлари чекланган. Ушбу тоифадаги пациентларни даволаш учун Эсзол® препаратидан фойдаланиш даволашдан кутиладиган фойда потенциал хавфлардан юқори бўлган ҳолатдагина тавсия этилади. Кекса ёшдаги пациентларни даволаш учун препарат дозасини танлашда кекса ёшда тез-тез учрайдиган жигар, буйрак ва юрак функциялари пасайишини, шунингдек бирга кечадиган касалликлар мавжудлигини ёки бошқа дори препаратлари қабул қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилади. Буйраклар функциялари бузилишлари Буйраклар функциялари бузилишлари бўлган пациентларни даволаш учун итраконазол қўлланилиши тўғрисидаги маълумотлар чекланган. Буйрак етишмовчилиги бўлган айрим пациентларда итраконазол экспозицияси пасайиши мумкин. Ушбу тоифадаги пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак, айрим ҳолатларда дори препарати дозасини ўзгартириш талаб қилиниши мумкин. Эшитиш қобилияти йўқотилиши Итраконазол қабул қилаётган пациентларда вақтинчалик ёки турғун эшитиш қобилияти йўқотилиши тўғрисида маълум қилинган. Айрим ҳолатларда эшитиш қобилияти йўқотилиши хинидин билан бир вақтда қабул қилиш оқибатида юз берган (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Эшитиш қобилияти, одатда, препарат билан терапия тугагандан сўнг тикланади, бироқ айрим пациентларда эшитиш қобилияти йўқотилиши қайтмас бўлган. Иммун танқислиги бўлган пациентлар Перорал қабул қилинганда итраконазолнинг биокираолишлиги иммунитет бузилиши бўлган айрим пациентларда, масалан, нейтропения, ОИТС билан касалланган ёки аъзолар трансплантацияси бўйича операцияни бошдан кечирган пациентларда пасайиши мумкин. Ҳаёт учун хавфли тизимли замбуруққа қарши инфекциялар бўлган пациентлар Эсзол® препаратининг фармакокинетик хусусиятлари туфайли (“Фармакокинетика” бўлимига қаранг) ушбу препаратнинг пациентлар ҳаёти учун хавфли бўлган тизимли замбуруғ инфекцияларини даволашни бошлаш учун қўлланилиши тавсия этилмайди.  ОИТС билан беморлар Даволовчи шифокор бундан олдин тизимли замбуруғ инфекциялари сабабли даволанган, масалан, споротрихоз, бластомикоз, гистоплазмоз ёки криптококкоз (ҳам менингеал, ҳам номенингеал) препаратларини қабул қилган қайталаниш хавфи мавжуд бўлган ОИТС билан касалланган пациентларга қувватловчи терапия буюриш заруриятини баҳолаши керак. Нейропатия Эсзол® препарати таблеткаларини қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган нейропатия пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак. Углеводлар метаболизми бузилиши Кам учрайдиган ирсий касалликлар (фруктозага чидамсизлик, глюкоза/галактоза мальабсорбцияси синдроми, сахараз-изомальтаза ферменти етишмовчилиги) бўлган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак. Чапараста резистентлик Тахминан флуконазол-резистент Candida штаммлари туфайли пайдо бўлган тизимли кандидозларда итраконазолга сезувчанликка таяниш мумкин эмас, тегишли равишда, итраконазол билан терапияни бошлашдан олдин сезувчанликни текшириб кўриш тавсия этилади. Дориларнинг ўзаро таъсири эҳтимоллари Айрим дори препаратларининг итраконазол билан бир вақтда қабул қилиниши итраконазол самарадорлиги ўзгаришига ва/ёки бир вақтда қабул қилинадиган дори препаратлари ҳаёт учун хавфли ножўя реакциялар пайдо бўлишига ва/ёки тўсатдан ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Итраконазол билан бир вақтда қабул қилиш мумкин бўлмаган, итраконазол билан бир вақтда қўлланилиш учун тавсия этилмаган ва/ёки эҳтиёткорлик билан бир вақтда қўлланилиш учун тавсия этилган препаратлар “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимида қайд этилган.

  • Nojo'ya samaralari

    Ножўя реакциялар такрорланиш тезлигига қараб, қуйидаги таснифдан фойдаланилиб, аъзолар тизимлари ҳар бирига нисбатан тизимлаштирилган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолда (≥1/10000 дан < 1/1000 гача); жуда кам ҳолда (< 1/10000). Дори препаратининг нохуш реакциялари Инфекциялар ва инвазиялар Тез-тез эмас ринит, синусит, юқори нафас йўллари инфекциялари Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар Кам ҳолда лейкопения Иммун тизим томонидан бузилишлар Тез-тез эмас ўта юқори сезувчанлик * Кам ҳолда зардоб касаллиги, ангионевротик шишиш, анафилактик реакция Метаболизм ва овқатланиш тизими томонидан бузилишлар Кам ҳолда гипертриглицеридемия Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез-тез бош оғриши Кам ҳолда гипестезия, парестезия, дисгевзия Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар Кам ҳолда кўриш қобилияти бузилиши (шу жумладан, диплопия ва кўриш хиралашиши) Эшитиш аъзоси ва лабиринт томонидан бузилишлар                   Кам ҳолда эшитиш қобилиятининг вақтинча ёки доимий йўқотилиши*, қулоқда шовқин Юрак томонидан бузилишлар Кам ҳолда турғун юрак етишмовчилиги*       Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Кам ҳолда нафас сиқилиши Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез қориндаги оғриқ, кўнгил айниши Тез-тез эмас диспепсия, ич қотиши, метеоризм, диарея, қайт қилиш Кам ҳолда панкреатит Жигар ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас жигар функциялари бузилиши Кам ҳолда оғир даражали гепатотоксиклик (шу жумладан, ўлим билан якунланадиган ўткир даражали жигар етишмовчилиги)*, гипербилирубинемия Тери ва тери ости бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар Тез-тез эмас тошма, қичишиш, эшакеми Кам ҳолда токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, ўткир даражали генерализацияланган экзантематоз пустулёз, мульти-шаклли эритема, эксфолиатив дерматит, лейкоцитопластик васкулит, алопеция, ёруғликка сезувчанлик Буйрак ва сийдик йўллари томонидан бузилишлар Кам ҳолда поллакиурия Репродуктив тизим ва сут безлари тизими томонидан бузилишлар Тез-тез эмас менструал цикл бузилиши Кам ҳолда эректил дисфункция Умумий касалликлар ва дори юборилган жойдаги реакциялар Кам ҳолда шишиш Лаборатория ва асбоб-ускуналар ёрдамида олинган маълумотлар Кам ҳолда қонда креатинфосфокиназ ошиши *“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг  

  • Farmakokinetikasi

    Итраконазол триазол қаторидаги препарат бўлиб, кенг фаоллик доирасига эга. In vitro тадқиқотларида итраконазол замбуруғлар ҳужайраларида эргостерол синтезини бузади. Эргостерол замбуруғлар ҳужайра мембраналарининг жуда муҳим таркибий моддаси ҳисобланади. Шу туфайли ушбу модда синтезининг бузилиши замбуруққа қарши таъсирга олиб келади. Итраконазол учун сезувчанлик назорат нуқталари сиртқи микозларда ажратиб чиқариладиган фақат Candida замбуруғлари штаммлари учун белгиланган (CLSI M27-A2 усули бўйича, EUCAST мезонлари бўйича баҳолаш амалга оширилмаган). CLSI мезонлари бўйича микроорганизмлар сезувчанлигининг назорат нуқталари қуйидагилардан иборат: сезувчан ≤ 0,125; сезувчан, сезувчанлик 0,25-0,5 дозасига боғлиқ ва резистент ≥ 1 мкг/мл. Мицелиал замбуруғлар учун талқин қилинадиган назорат нуқталари аниқланмаган. In vitro тадқиқотларида итраконазол, одатда, ≤ 1 мкг/мл концентрацияларда одам учун патоген бўлган замбуруғлар кенг доираси ўсишини сусайтириши тасдиқланган. Улар орасида: дерматофитлар (Trichophyton spp., Microsporum spp., Epidermophyton floccosum); дрожжилар (Candida spp., шу жумладан, C. albicans, C. tropicalis, C. parapsilosis ва C. krusei, Cryptococcus neoformans, Malassezia spp., Trichosporon spp., Geotrichum spp); Aspergillus spp.; Histoplasma spp., шу жумладан, H. capsulatum; Paracoccidioides brasiliensis; Sporothrix schenckii; Fonsecaea spp.; Cladosporium spp.; Blastomyces dermatitidis; Coccidiodes immitis; Pseudallescheria boydii; Penicillium marneffei; ҳамда дрожжилар ва замбуруғларнинг бошқа турлари бор. Candida krusei, Candida glabrata ва Candida tropicalis, одатда, Candida турли штаммлари орасида итраконазолга энг кам сезувчанлик билан хусусиятланади, уларнинг айрим изолятлари эса in vitro шароитларида итраконазолга турли даражада резистентликни намоён қилади. Итраконазол томонидан сусайтирилмайдиган асосий замбуруғлар турларига зигомицетларни киритиш мумкин (масалан, Rhizopus spp., Rhizomucor spp., Mucor spp. ва Absidia spp.), Fusarium spp., Scedosporium proliferans ва Scopulariopsis spp.. Азол қаторининг замбуруққа қарши препаратларига резистентлик секин ривожланади, кўпинча бир неча генетик мутациялар оқибати ҳисобланади. Резистентлик ривожланишининг белгиланган механизмлари 14α-деметилаз мақсадли ферментини кодлайдиган ERG11 генининг юқори синтезини, препаратнинг нишонга ўхшашлиги пасайтирилишига ва/ёки эффлюкс ошишига олиб келадиган тарқатувчи юқори синтезига олиб келадиган ERG11 генининг нуқтали мутацияларини ўз ичига олади. Candida spp. учун азол қатори препаратларининг алоҳида вакиллари ўртасида чапараста резистентлик аниқланган, гарчи бир тоифа вакилига резистентлик бошқа препаратларга муқаррар резистентликни англатмайди. Aspergillus fumigatus. итраконазол-резистент штаммлари тўғрисида маълум қилинган.

  • Farmakodinamikasi

    Умумий фармакокинетик хусусиятлари Итраконазолнинг плазмадаги максимал концентрацияларига перорал қабул қилинганидан сўнг 2-5 соат давомида эришилади. Ночизиқли фармакокинетика оқибатида итраконазол кўп марта қабул қилинганида қон плазмасида тўпланиб қолади. Итраконазолнинг мувозанатли концентрациясига, одатда, тахминан 15 кун давомида эришилади, бунда итраконазолнинг максимал концентрацияси (Cmax) кунига 1 маҳал 100 мг, кунига 1 маҳал 200 мг ва кунига 2 маҳал 200 мг ичга қабул қилинганида, тегишли равишда, 0,5 мкг/мл, 1,1 мкг/мл ва 2,0 мкг/мл га тенг бўлади. Ярим чиқарилиш якуний даври, одатда, бир марта қабул қилинганида 16–28 соат ва кўп марта қабул қилинганида 34–42 соатни ташкил этади. Терапия тўхтатилганидан сўнг, итраконазол концентрацияси буюрилган дозага ва даволаш муддатига қараб, 7–14 кун давомида деярли аниқланмайдиган миқдоргача пасаяди. Вена ичига қўлланилганидан сўнг итраконазолнинг умумий клиренси 278 мл/дақиқани ташкил этади. Юқорироқ дозаларда унинг жигардаги метаболизм йўллари тўйиниши туфайли итраконазол клиренси камаяди. Сингиши Итраконазол ичга қабул қилинганидан сўнг тез абсорбцияланади. Ўзгармаган итраконазолнинг қон плазмасида максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан сўнг 2-5 соат давомида эришилади. Итраконазолнинг кузатиладиган мутлақ биокираолишлиги тахминан 55% ни ташкил этади. Перорал қўлланилганида таблеткаларнинг биокираолишлигига тўйиб овқатлангандан сўнг дарҳол максимумга эришилади. Меъда ширасининг кислоталилик даражаси пасайган пациентларда, масалан, ошқозонда туз кислотаси секрециясини (H2-гистамин рецепторларининг антагонистлари, протон помпа ингибиторлари) бартараф этувчи препаратлар қабул қилинган шароитда ёки турли касалликлар шароитида ахлоргидрия бўлган пациентларда итраконазолнинг сўрилиши камаяди (“Махсус кўрсатмалар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг). Бундай пациентларда Эсзол® препарати таблеткалари нордон (нопарҳез кола каби) ичимликлар билан бир вақтда оч қоринга қабул қилинганида итраконазолнинг сўрилиши кўпаяди. Ранитидин, H2-гистамин рецепторлари антагонистини дастлабки қабул қилгандан сўнг Эсзол® препарати таблеткалари 200 мг дозада нопарҳез кола билан бирга бир марта оч қоринга қабул қилинганида итраконазолнинг сўрилиши фақат Эсзол® препарати таблеткаларининг ўзини қабул қилишдаги сўрилиш билан бир хил бўлган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Таблеткалар шаклида итраконазол қабул қилинганида итраконазол экспозицияси ичга қабул қилиш учун эритма шаклида худди шундай доза қабул қилинганида итраконазол экспозициясига нисбатан пастроқ бўлган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Тақсимланиши Плазмада итраконазолнинг кўп қисми оқсиллар (99,8%), асосан, альбумин билан боғланади (гидроксиитраконазол учун 99,6%). Итраконазолнинг липидларга ўхшашлиги ҳам қайд этилган. Плазмада итраконазолнинг фақат 0,2 фоизи боғланмаган шаклда намоён бўлган. Эҳтимолий тақсимланиш ҳажми > 700 л бўлиб, бу унинг тўқималарда сезиларли тақсимланишидан далолат беради: ўпка, буйрак, жигар, суяк, ошқозон, қоражигар ва мушаклардаги концентрациялари қон плазмасидаги тегишли концентрацияларга нисбатан икки-уч баравар юқори, бунда таркибида кератин сақланадиган тўқималарда, айниқса, терида препарат концентрацияси плазмадаги концентрацияларга нисбатан тахминан 4 баравар юқоридир. Орқа мия суюқлигидаги концентрацияси қон плазмасидаги концентрацияга нисбатан анча пастроқ, шунга қарамай, итраконазолнинг орқа мия суюқлигига тўсқинлик қилувчи инфекциялар қўзғатувчиларига қарши итраконазол самарадорлиги тасдиқланган. Метаболизми Итраконазол жигарда кўп сонли метаболитлар ҳосил қилинган ҳолда интенсив метаболизмга учрайди. In vitro тадқиқотларида тасдиқланганидек, итраконазол асосан СYP3А4 изоферменти иштирокида метаболланади. In vitro итраконазол таъсири билан таққосланадиган замбуруққа қарши таъсирга эга гидроксиитраконазол асосий метаболит ҳисобланади. Ушбу метаболитнинг плазмадаги концентрациялари итраконазолнинг тегишли концентрацияларига нисбатан деярли икки баравар юқоридир. Чиқарилиши Итраконазол кўпинча эритма ичга қабул қилинганидан сўнг бир ҳафта давомида нофаол метаболитлар шаклида сийдик (35%) ва ахлат (54%) билан чиқарилади. Итраконазол ва унинг фаол гидроксиитраконазол метаболити буйрак экскрецияси ичга юборилган препарат дозасининг 1% дан камроғини ташкил этади. Радиоактив изотоп билан белгиланган дозани ичга қабул қилиш натижалари асосида, ўзгармаган итраконазолнинг ахлат билан чиқарилиши қабул қилинган дозанинг 3 фоизидан 18 фоизигача ўзгариб туради. Алоҳида пациентлар гуруҳлари Жигар функциялари бузилиши Итраконазол кўпроқ жигарда метаболланади. 6 нафар соғлом киши ва 12 нафар жигар циррози бўлган беморда 100 мг (битта 100 мг капсула) итраконазолнинг битта дозасидан фойдаланиб фармакокинетик тадқиқот ўтказилган. Соғлом субъектларга нисбатан жигар циррози бўлган пациентларда итраконазолнинг ярим чиқарилиш даври икки баравар ошиши (16 ± 5 соатга нисбатан 37 ± 17 соат) ва Cmax ўртача кўрсаткичининг статистик аҳамиятли пасайиши (47%) қайд этилган. Бироқ итраконазолнинг AUC кўрсаткичларига асосланган умумий таъсири соғлом субъектларда ва жигар циррози бўлган пациентларда бир хил бўлган. Жигар циррози бўлган пациентларда итраконазолнинг узоқ вақт қўлланилиши тўғрисида маълумотлар йўқ (“Қўллаш усули ва дозалари” ҳамда “Махсус кўрсатмалар” бўлимларига қаранг). Буйрак етишмовчилиги Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда итраконазолнинг перорал дори шакллари қўлланилишига доир маълумотлар чекланган. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларнинг учта гуруҳида 200 мг (50 мг дан тўртта капсула) итраконазолнинг битта дозаси қабул қилинган ҳолда фармакокинетик тадқиқот ўтказилган (уремия: n = 7; гемодиализ: n = 7 ва узлуксиз амбулатория перитонеал диализ: n = 5). Уремия бўлган пациентларда ўртача креатинин клиренси 13 мл/дақиқа × 1,73 м2 ни ташкил этади, AUC кўрсаткичларига асосланган экспозиция меъёрий популяция кўрсаткичларига нисбатан бироз пасайган. Ушбу тадқиқотда гемодиализ ёки узлуксиз амбулатория перитонеал диализнинг итраконазол фармакокинетикасига бирон-бир аҳамиятли таъсири исботланмаган (Tmax, Cmax ва AUC0-8h). Плазмадаги концентрация профиллари барча учта гуруҳда вақтга қараб кенг субъективлар ўртасидаги фарқни кўрсатган. Бир марта вена ичига юборилганидан сўнг енгил даражали (ушбу тадқиқотда CrCl 50-79 мл/дақиқа сифатида белгиланадиган), ўртача даражали (ушбу тадқиқотда CrCl 20-49 мл/дақиқа сифатида белгиланадиган) ва оғир даражали (ушбу тадқиқотда CrCl <20 мл/дақиқа сифатида белгиланадиган) буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда итраконазолнинг ўртача якуний ярим парчаланиш даври соғлом субъектлардаги каби бўлган (буйрак функциялари бузилишлари бўлган пациентлар ва соғлом субъектларда кўрсаткичлар диапазони, тегишли равишда, 48 соатга нисбатан 42-49 соат). Итраконазолнинг AUC кўрсаткичлари бўйича умумий таъсири ўртача даражали ва оғир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда буйрак функциялари меъёрий бўлган субъектларга нисбатан, тегишли равишда, тахминан 30% ва 40% га пасайган. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда итраконазолнинг узоқ вақт қўлланилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Диализ итраконазол ва гидроксиитраконазолнинг ярим чиқарилиш даврига ёки клиренсига таъсир этмайди (“Қўллаш усули ва дозалари” ҳамда “Махсус кўрсатмалар” бўлимларига қаранг). Болалар Болалик ёшидаги пациентларда итраконазолдан фойдаланиш тўғрисида фақат чекланган фармакокинетик маълумотлар бор. 5 ойликдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда клиник фармакокинетик тадқиқотлар итраконазол капсулалари, перорал эритма ёки вена ичига юбориш учун мўлжалланган препаратдан фойдаланилган ҳолда ўтказилган. Капсула ва перорал эритманинг индивидуал дозалари кунига бир марта ёки кунига икки марта юбориладиган 1,5 мг/кг дан 12,5 мг/кг гача ўзгариб турган. Вена ичига юбориш учун мўлжалланган препарат ёхуд бир марта 2,5 мг/кг инфузия шаклида, ёхуд кунига бир марта ёки кунига икки марта 2,5 мг/кг инфузия шаклида юборилган. Бир хил суткалик доза учун ҳар куни бир марта дозалашга нисбатан кунига икки марта катта ёшдаги пациентларни бир марта дозалаш билан таққосланадиган энг чўққи ва минимал концентрациялар берилган. Итраконазолнинг AUC ва умумий клиренси кўрсаткичлари учун ёшга сезиларли боғлиқлик аниқланмаган, айни вақтда ёш ва итраконазолнинг тақсимланиш ҳажми, Cmax ва якуний чиқарилиш тезлиги ўртасида кучсиз боғлиқлик қайд этилган. Эҳтимолий клиренс ва итраконазолнинг тақсимланиш ҳажми тана вазни билан боғлиқ бўлиши мумкин.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари Доза ошириб юборилганда кузатиладиган симптомлар итраконазол қўлланилганида кузатиладиган дозага боғлиқ ножўя реакцияларга ўхшаш бўлган (“Ножўя таъсирлар” бўлимига қаранг). Даволаш Доза ошириб юборилган ҳолатда қувватловчи терапия ўтказилади, зарур ҳолларда, фаоллаштирилган кўмир бериш керак. Итраконазол гемодиализда организмдан чиқарилмайди. Специфик антидот йўқ.

  • Umumiy ma'lumot

    ESZOL tabletkalari 100mg N10 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA ESZOL ® ESZOL   Preparatning savdo nomi: Eszol ® Ta‘sir etuvchi modda (XPN): itrakonazol Dori shakli: qobiq bilan qoplangan tabletkalar. Tarkibi: Qobiq bilan qoplangan har bir tabletka quyidagilarni saqlaydi: faol moddalar: 100 mg itrakonazol; yordamchi moddalar: qandli pelletlar, gidroksipropilmetilsellyuloza, laktoza monogidrati, mikrokristall sellyuloza, natriy kroskarmellozasi, K30 povidon, quyi almashingan gidroksipropilsellyuloza, natriy kraxmalglikolyati (A tipi), suvsiz kolloid kremniy dioksidi, magniy stearati, pushti Opadry II 85G54039 qobig‘i. Ta‘rifi: pushti rangli plyonka qobiq bilan qoplangan, har bir tabletkaning bir tomonida «ITR 100» o‘yma yozuvi bo‘lgan, kapsulasimon shakldagi tabletkalar. Farmakoterapevtik guruhi: tizimli qo‘llash uchun zamburug‘larga qarshi preparatlar. ATX kodi: J02AC02. Farmakologik xususiyatlari Farmokodinamikasi Itrakonazol – keng ta‘sir diorasiga ega bo‘lgan triazol qatori preparati hisoblanadi. In vitro sharoitdagi tadqiqotlarda itrakonazol zamburug‘lar hujayralarida ergosterol sintezini izdan chiqarishi namoyish etilgan. Ergosterol zamburug‘lar hujayra membranasining hayotiy muhim komponenti bo‘lib hisoblanadi. Shu sababli bu moddani ishlab chiqarilishini buzilishi zamburug‘larga qarshi ta‘sirga olib keladi. Itrakonazol uchun sezuvchanlikning nazorat nuqtalari faqat yuzaki mikozlarda ajratib olingan Candida zamburug‘lari shtammlari uchun aniqlangan (CLSI M27-A2 usuli bo‘yicha, EUCAST mezonlari bo‘yicha baholash o‘tkazilmagan). Undan keyin CLSI mezonlari bo‘yicha mikroorganizmlar sezgirligining nazorat nuqtalari belgilangan: sezgir ≤ 0,125; sezuvchan, sezgirlik 0,25–0,5 dozaga bog‘liq va rezistentligi ≥ 1 mkg/ml bo‘ladi. Miselial zamburug‘lar uchun interpretasiya qilinadigan nazorat nuqtalari aniqlanmagan. In vitro sharoitdagi tadqiqotlarda itrakonazol odatda ≤ 1 mkg/ml konsentrasiyalarda odam uchun patogen bo‘lgan keng doiradagi zamburug‘larning o‘sishini ingibisiya qilishi namoyish etilgan. Ular orasida: dermatofitlar (Trichophyton spp., Microsporum spp., Epidermophyton floccosum); achitqilar (Candida spp., shu jumladan C. albicans, C. tropicalis, C. parapsilosis va C. krusei, Cryptococcus neoformans, Malassezia spp., Trichosporon spp., Geotrichum spp); Aspergillus spp.; Histoplasma spp., shu jumladan H. capsulatum; Paracoccidioides brasiliensis; Sporothrix schenckii; Fonsecaea spp.; Cladosporium spp.; Blastomyces dermatitidis; Coccidiodes immitis; Pseudallescheria boydii; Penicillium marneffei; va achitqi hamda zamburug‘larning boshqa turlari bor. Candida krusei, Candida glabrata va Candida tropicalis odatda turli Candida shtammlaridan itrakonazolga nisbatan eng kam sezgirlik bilan tavsiflanadi, ularning ayrim izolyatlari in vitro sharoitlarida itrakonazolga nisbatan turli darajadagi rezistentlikni namoyon qiladi. Itrakonazol bilan ingibisiya qilinmaydigan zamburug‘larning asosiy turlariga zigomisetlarni (masalan, Rhizopus spp., Rhizomucor spp., Mucor spp. va Absidia spp.), Fusarium spp., Scedosporium proliferans va Scopulariopsis spp. ni kiritish mumkin. Azol qatori zamburug‘larga qarshi preparatlarga rezistentlik sekin rivojlanadi, ko‘pincha bir nechta genetik mutasiyalar oqibati bo‘lib hisoblanadi. Rivojlanishning aniqlangan mexanizmlari preparatni nishonga o‘xshashligini pasaytirishga va/yoki tarqatuvchining yuqori darajada haddan ortiq sinteziga olib keladigan 14α-demetilaza maqsadli fermentini kodlovchi ERG11 genini haddan ortiq sintezini, ERG11 genining nuqtali mutasiyalarini ichiga oladi, bu esa efflyuksning oshishiga olib keladi. Candida spp. uchun, garchi sinfning bitta vakiliga rezistentlikning mavjudligi boshqa preparatlarga rezistentlikni bildirmasa ham, azol qatori preparatlari ayrim vakillari orasida kesishgan rezistentlik aniqlangan. Itrakonazolga rezistent bo‘lgan Aspergillus fumigatus shtammlari haqida xabar berilgan. Farmakokinetikasi Itrakonazolning plazmadagi maksimal konsentrasiyasiga peroral qabul qilinganidan keyin 2–5 soat davomida erishiladi. Proporsional bo‘lmagan farmakokinetikasi oqibatida itrakonazol ko‘p marta qabul qilinganida qon plazmasida to‘planib boradi. Itrakonazolning muvozanat konsentrasiyasiga, odatda, taxminan 15 kun davomida erishiladi, bunda itrakonazolning maksimal konsentrasiyasi (Cmax) ko‘rsatkichlari kuniga 1 marta 100 mg, kuniga 1 marta 200 mg va kuniga 2 marta 200 mg dan qabul qilinganda muvofiq ravishda 0,5 mkg/ml, 1,1 mkg/ml va 2,0 mkg/ml ga teng bo‘ladi. Yarim chiqarilishining yakuniy davri odatda bir marta qabul qilinganida 16–28 soatni, ko‘p marta qabul qilinganida 34–42 soatni tashkil etadi. Qon plazmasida itrakonazol konsentrasiyasi davolash to‘xtatilganidan keyin buyurilgan dozaga va davolash davomiyligiga bog‘liq ravishda 7–14 kun davomida deyarli aniqlanmaydigan ko‘rsatkichgacha pasayadi. Itrakonazolning umumiy klirensi vena ichiga yuborilganidan keyin minutiga 278 ml ni tashkil etadi. Itrakonazol klirensi uning jigarda metabolizmga uchrashi yo‘llari to‘yinishi munosabati bilan ancha yuqori dozalarda kamayadi. So‘rilishi Itrakonazol ichga qabul qilinganidan keyin tez so‘riladi. Qon plazmasida o‘zgarmagan itrakonazolning maksimal konsentrasiyasiga ichga qabul qilinganidan keyin 2–5 soat davomida erishiladi. Itrakonazolning mutloq biokiraolishligi preparat qabul qilinganida taxminan 55% ni tashkil etadi. Tabletkalar peroral yuborilganida biokiraolishligining maksimal darajasiga to‘yib ovqatlangandan keyin erishiladi. Eszol® preparatining so‘rilishi me‘da shirasining kislotaliligi, masalan, me‘dada xlorid kislotasi sekresiyasini susaytiruvchi preparatlarni (H2-gistamin reseptorlari antagonistlari, proton pompasi ingibitorlari kabi preparatlarni) qabul qilish fonida pasaygan pasientlarda yoki turli kasalliklar fonida axlorgidriyali pasientlarda past bo‘ladi («Maxsus ko‘rsatmalar» bo‘limiga qarang). Bunday pasientlarda Eszol® tabletkalari preparatini nordon ichimliklar (noparhez kola kabi) bilan bir vaqtda qabul qilinganida och qoringa itrakonazolning so‘rilishi oshadi. H2-gistamin reseptorlari antagonisti bo‘lgan ranitidinni dastlab qabul qilinganidan keyin Eszol® tabletkalari preparati 200 mg dozada bir marta och qoringa noparhez kola bilan bir vaqtda qabul qilinganida itrakonazolning so‘rilishi faqat Eszol® tabletkalari preparatining o‘zi qabul qilinganida uning so‘rilishi bilan bir xil darjada bo‘lgan («Maxsus ko‘rsatmalar» bo‘limiga qarang). Itrakonazol tabletkalar ko‘rinishida qabul qilinganida itrakonazolning ekspozisiyasi aynan shu dozani ichga qabul qilish uchun eritma ko‘rinishida qabul qilinganidagi itrakonazolning ekspozisiyasiga nisbatan past bo‘lgan («Maxsus ko‘rsatmalar» bo‘limiga qarang). Taqsimlanishi Plazmada itrakonazolning katta qismi oqsillar bilan (99,8%), asosan albumin bilan (gidroksiitrakonazol uchun 99,6%) bog‘lanadi. Shuningdek itrakonazolni lipidlarga yaqinligi qayd etilgan. Plazmada itrakonazolning faqat 0,2% bog‘lanmagan ko‘rinishda bo‘ladi. Taxminiy taqsimlanish hajmi > 700 l, bu uning to‘qimalarda sezilarli ravishda keng tarqalganidan dalolat beradi: qon plazmasidagi tegishli konsentrasiyalariga qaraganda o‘pka, buyraklar, jigar, suyaklar, me‘da, taloq va mushaklardagi konsentrasiyalari ikki–uch marta yuqori bo‘ladi, bunda keratinni saqlaydigan to‘qimalarda, ayniqsa terida preparatning konsentrasiyasi qon plazmasidagi konsentrasiyasidan taxminan 4 marta yuqori bo‘ladi. Orqa miya suyuqligidagi konsentrasiyasi qon plazmasidagiga nisbatan sezilarli darajada past bo‘ladi, ammo shunga qaramay, orqa miya suyuqlikda mavjud bo‘lgan infeksiyalarning qo‘zg‘atuvchilariga qarshi itrakonazolning samaradorligi namoyon bo‘lgan. Metabolizmi Itrakonazol ko‘p sonli metabolitlarni hosil qilib, jigarda jadal metabolizmga uchraydi. Itrakonazol eng avvalo SYP3A4 izofermenti ishtirokida metabolizmga uchrashi in vitro sharoitdagi tadqiqotlarda namoyish etilgan. Gidroksiitrakonazol asosiy metaboliti bo‘lib, u in vitro sharoitda itrakonazol ta‘siri bilan bir xil zamburug‘larga qarshi ta‘sirga ega. Plazmada mazkur metabolitning konsentrasiyalari itrakonazolning tegishli konsentrasiyalariga qaraganda ikki marta yuqori bo‘ladi. Chiqarilishi Itrakonazol ichga qabul qilish uchun eritma qabul qilinganidan keyin bir hafta davomida ko‘proq faol bo‘lmagan metabolitlari ko‘rinishida siydik bilan (35%) va axlat bilan (54%) chiqariladi. Itrakonazol va uning faol metaboliti bo‘lgan gidroksiitrakonazolning buyrak ekskresiyasi vena ichiga yuborilgan preparat dozasidan 1% dan kamroqni tashkil etadi. Radiofaol izotop bilan nishonlangan dozani ichga yuborilishi natijalariga asoslangan holda o‘zgarmagan itrakonazolning axlat bilan chiqarilishi qabul qilingan dozadan 3% dan 18% gacha oralig‘ida o‘zgarib turadi.   Qo‘llanilishi Itrakonazolga sezgir patogenlar chaqiradigan mikozlar: vulvovaginal kandidamikoz; dermatologiya va oftalmologiyada mikoz kasalliklari: dermatomikoz, kepaksimon temiratki, kelib chiqishi zamburug‘li bo‘lgan keratit, og‘iz bo‘shlig‘ining kandidozli shikastlanishi; dermatofitlar va/yoki achitqilar chaqiradigan onixomikozlar; tizimli mikozlar: tizimli aspergillyozlar, kriptokokkozlar (shu jumladan kriptokokkli meningit): immun tizimi susaygan pasientlar va markaziy nerv tizimi kriptokokkli shikastlangan barcha pasientlar. Eszol® preparatidan faqat zamburug‘larga qarshi boshqa preparatlar bilan davolash samara bermagan hollardagina foydalaniladi; gistoplazmoz, sporotrixoz, parakoksidioidoz, blastomikoz va boshqa kam uchraydigan zamburug‘li zararlanishlar, shuningdek tropik mikozda qo‘llanadi.   Qo‘llash usuli va dozalari Eszol® ichga qabul qilinadi. Optimal so‘rilishi uchun Eszol® tabletkalarini ovqatlangandan keyin darhol qabul qilish zarur. Tabletkalarni butunligicha yutish lozim. Tabletkalarni chaynamasdan yutish lozim. Kattalar uchun har bir ko‘rsatmaga muvofiq davolash sxemasi quyida taqdim etilgan: Ko‘rsatma Dozalari Izoh Vulvovaginal kandidoz 1 kun davomida kuniga ikki marta 200 mg dan   Kepaklanuvchi temiratki 7 kun davomida kuniga bir marta 200 mg dan   Silliq teri dermatomikozi, chov dermatomikozi 15 kun davomida kuniga bir marta 100 mg dan yoki 7 kun davomida kuniga bir marta 200 mg dan   Oyoq kafti, qo‘l panjasining zamburug‘li kasalligi 30 kun davomida kuniga bir marta 100 mg dan   Orofaringeal kandidoz 15 kun davomida kuniga bir marta 100 mg dan OITS ga chalingan bemorlar yoki neytropeniyali pasientlar uchun ularda so‘rilishning buzilishi tufayli, dozani 15 kun davomida kuniga bir marta 200 mg gacha oshiriladi Onixomikoz (Oyoq kafti barmoqlarining tirnoqlari qo‘ldagi tirnoqlarni qamrab olgan yoki qamrab olmagan holda) 3 oy davomida kuniga bir marta 200 mg dan   Optimal klinik va mikologik samaralarga teri infeksiyalari, vulvovaginal va og‘iz-bo‘g‘iz infeksiyalarini davolash kursi yakunlanganidan keyin 1–4 hafta o‘tgach hamda tirnoq plastinalari infeksiyalarini davolash kursi yakunlanganidan keyin 6–9 oy o‘tgach erishiladi. Ushbu holat itrakonazol qon plazmasiga nisbatan teri, tirnoqlar va shilliq qavatlardan sekinroq chiqarilishi bilan izohlanadi. Tizimli zamburug‘li infeksiyalarni davolash kursi davomiyligi klinik va mikologik samaralar bilan aniqlanishi kerak: Ko‘rsatma Dozalari1 Izoh Aspergillyoz sutkada 1 marta 200 mg Invaziv yoki tarqalgan kasallik holatida dozani sutkada 2 marta 200 mg gacha oshirish Kandidoz sutkada 1 marta 100–200 mg Invaziv yoki tarqalgan kasallik holatida dozani sutkada 2 marta 200 mg gacha oshirish Kriptokokkoz (meningit belgilarisiz) sutkada 1 marta 200 mg Kriptokokkli meningit sutkada 2 marta 200 mg «Maxsus ko‘rsatmalar» bo‘limiga qarang Gistoplazmoz sutkada 1 marta 200 mg dan sutkada 2 marta 200 mg gacha OITS da qo‘llab-quvvatlovchi davolash sutkada 1 marta 200 mg So‘rilishni nazorat qilish Neytropeniyani oldini olish sutkada 1 marta 200 mg So‘rilishni nazorat qilish 1 Davolash davomiyligiga klinik samaralarga qarab tuzatish kiritish kerak. OITS va neytropeniyali bemorlarda so‘rilishini buzilishi qonda itrakonazolning past konsentrasiyalariga va past samaradorlikka olib kelishi mumkin. Bunday hollarda qonda preparat darajasi monitoringini o‘tkazish va zarurat bo‘lganida dozani kuniga ikki marta 200 mg gacha oshirish tavsiya etiladi. Pasientlarning alohida guruhlari Bolalar Eszol® tabletkalarini bolalarda qo‘llanilishiga doir klinik ma‘lumotlar cheklangan. Eszol® tabletkalarini bolalarni davolash uchun qo‘llash tavsiya etilmaydi, davolashdan kutiladigan foyda potensial xavfdan ustun bo‘lgan hollar bundan mustasno. Keksa yoshdagi pasientlar Keksa yoshdagi pasientlarni davolash uchun preparat dozasi tanlanganida jigar, buyrak va yurak funksiyasini pasayishini, shuningdek yondosh kasalliklarning mavjudligi yoki boshqa dori vositalarining qabul qilinishini inobatga olish tavsiya etiladi. Buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda qo‘llanilishi Buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda itrakonazolning peroral dori shakllarini qo‘llashga oid ma‘lumotlar cheklangan. Itrakonazolning ekspozisiyasi buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan ayrim pasientlarda pasaygan bo‘lishi mumkin. Preparatni pasientlarning mazkur toifasiga ehtiyotkorlik bilan buyurish lozim, ayrim hollarda dori preparati dozasini o‘zgartirish talab qilinishi mumkin. Jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda qo‘llanilishi Jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda itrakonazolning peroral dori shakllarini qo‘llashga oid ma‘lumotlar cheklangan. Preparatni pasientlarning mazkur toifasiga ehtiyotkorlik bilan buyurish lozim. Nojo‘ya ta‘sirlari Nojo‘ya reaksiyalar a‘zolar tizimining har biriga nisbatan uchrash tez-tezligiga bog‘liq holda quyidagi tasnifdan foydalangan holda tasniflangan: juda tez-tez (≥ 1/10); tez-tez (≥ 1/100 dan < 1/10 gacha); tez-tez emas (≥ 1/1000 dan < 1/100 gacha); kam hollarda (1/10000 dan < 1/1000 gacha); juda kam hollarda (<1/10000). Noxush reaksiyalar Infeksion va parazitar kasalliklar: Tez-tez emas rinit, sinusit, yuqori nafas yo‘llari infeksiyalari Qon yaratish va limfatik tizim tomonidan buzilishlar Kam hollarda leykopeniya Immun tizimi tomonidan buzilishlar Tez-tez emas yuqori sezuvchanlik* Kam hollarda zardob kasalligi, angionevrotik shish, anafilaktik reaksiya Moddalar almashinuvi va oziqlanish tomonidan buzilishlar Kam hollarda gipertrigliseridemiya Nerv tizimi tomonidan buzilishlar Tez-tez bosh og‘rig‘i Kam hollarda gipesteziya, paresteziya, disgevziya Ko‘rish a‘zolari tomonidan buzilishlar Kam hollarda ko‘rishni buzilishi (shu jumladan diplopiya va ko‘rishni xiralashishi) Eshitish a‘zolari tomonidan buzilishlar va labirint buzilishlari Kam hollarda eshitishni vaqtincha yoki doimiy yo‘qotilishi*, quloqlarda jaranglash Yurak tomonidan buzilishlar Kam hollarda dimlangan yurak yetishmovchiligi* Nafas tizimi, ko‘krak qafasi va ko‘ks oralig‘i a‘zolari tomonidan buzilishlar Kam hollarda hansirash Me‘da-ichak yo‘llari tomonidan buzilishlar Tez-tez qorinda og‘riq, ko‘ngil aynishi Tez-tez emas dispepsiya, qabziyat, meteorizm, diareya, qusish Kam hollarda pankreatit Jigar va o‘t chiqarish yo‘llari tomonidan buzilishlar Tez-tez emas jigar funksiyasini buzilishi Kam hollarda og‘ir gepatotoksiklik (shu jumladan o‘lim bilan yakunlanadigan o‘tkir jigar yetishmovchiligi hollari)*, giperbilirubinemiya Teri qoplamalari va teri osti to‘qimalari tomonidan buzilishlar Tez-tez emas toshma, qichishish, eshakemi Kam hollarda toksik epidermal nekroliz, Stivens-Djonson sindromi, o‘tkir tarqalgan ekzantematoz pustulyoz, ko‘p shaklli eritema, eksfoliativ dermatit, leykositoplastik vaskulit, alopesiya, yorug‘likka sezuvchanlik Buyrak va siydik chiqarish yo‘llari tomonidan buzilishlar Kam hollarda pollakiuriya Reproduktiv tizim va sut bezlari tomonidan buzilishlar Tez-tez emas hayz siklining buzilishi Kam hollarda erektil disfunksiya Umumiy xarakterdagi asoratlar va yuborish joyidagi reaksiyalar Kam hollarda shish Laboratoriya va instrumental tekshiruvlar natijalari Kam hollarda Qonda kreatinfosfokinazaning oshishi *«Maxsus ko‘rsatmalar» bo‘limiga qarang   Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Itrakonazolga o‘ta yuqori sezuvchanlikda qo‘llash mumkin emas. CYP3A4 izofermenti substratlari prepatlarini Eszol® tabletkalari bilan bir vaqtda qabul qilish mumkin emas. Itrakonazol bilan bir vaqtda qo‘llanilishi bilan bog‘liq bo‘lgan ushbu preparatlardan ayrimlarining konsentrasiyalarini oshishi terapevtik samaralarini ham, nojo‘ya samaralarini ham shunday darajagacha kuchaytirishi yoki uzaytirishi mumkinki, bu potensial jiddiy vaziyatga olib kelishi mumkin. Qon plazmasida ushbu preparatlardan ayrimlarining konsentrasiyalarini oshishi QT intervalini uzayishiga va yurak qorinchalari taxiaritmiyasiga, shu jumladan «piruet» tipidagi yurak qorinchalari taxikardiyasi xurujlariga, hayot uchun potensial xavfli aritmiyaga olib kelishi mumkin. Aniq misollar «Dorilarning o‘zaro ta‘siri» bo‘limida keltirilgan. Eszol® tabletkalari dimlangan yurak yetishmovchiligi yoki anamnezda dimlangan yurak yetishmovchiligi kabi yurak qorinchalari disfunksiyasi bo‘lgan pasientlarda qo‘llash mumkin emas, hayot uchun xavf soluvchi infeksiyalar yoki boshqa og‘ir infeksiyalarni davolash bundan mustasno («Maxsus ko‘rsatmalar» bo‘limiga qarang). Eszol® tabletkalarini homiladorlik davrida qo‘llash mumkin emas, hayot uchun xavf soluvchi holatlar bundan mustasno («Homiladorlik va emizish» bo‘limiga qarang).   Dorilarning o‘zaro ta‘siri Itrakonazol ko‘proq CYP3A4 izofermenti bilan metabolizmga uchraydi. Mazkur izoferment ishtirokida shuningdek metabolizmga uchraydigan yoki uning faolligini o‘zgartiradigan boshqa substansiyalar itrakonazol farmakokinetikasiga ta‘sir ko‘rsatishi mumkin. Itrakonazol mazkur izoferment ishtirokida shuningdek metabolizmga uchraydigan dori vositalari farmakokinetikasiga shunga o‘xshash tarzda ta‘sir ko‘rsatishi mumkin. Itrakonazol CYP3A4 izofermenti va P-glikoproteinning kuchli ingibitorlariga taalluqlidir. Itrakonazolni boshqa dori vositalari bilan birga qo‘llanilganida preparatning metabolizmga uchrashi usulini aniqlash va uning dozasini o‘zgartirish zarurati haqidagi masalani hal qilish lozim. Qon plazmasida itrakonazol konsentrasiyasini pasaytirishi mumkin bo‘lgan dori preparatlari Me‘da shirasi kislotaligini pasaytiruvchi dori preparatlari (masalan, alyuminiy gidroksidi kabi antasid vositalari yoki H2-gistamin reseptorlari antagonistlari va proton pompasi ingibitorlari kabi xlorid kislotasi sekresiyasini susaytiruvchi vositalar) Eszol® tabletkalari preparatining so‘rilishini buzadi. Mazkur dori preparatlarini Eszol® tabletkalari preparati bilan birga ehtiyotkorlik bilan qo‘llash tavsiya etiladi. Itrakonazolni me‘da shirasi kislotaligini pasaytiruvchi dori vositalari bilan birga qo‘llanilganida nordon (noparhez kola kabi) ichimliklar bilan qabul qilish tavsiya etiladi. Xlorid kislotasini neytrallovchi dori preparatlarini (masalan, alyuminiy gidroksidini) Eszol® tabletkalari preparati qabul qilinishidan eng kamida 1 soat oldin yoki qabul qilinganidan keyin 2 soat o‘tgach qabul qilish tavsiya etiladi. Dori vositalari birga qo‘llanilganida itrakonazolning zamburug‘larga qarshi faolligini nazorat qilish va zarurat yuzaga kelganida preparat dozasini oshirish tavsiya etiladi. Itrakonazolni CYP3A4 izofermentining kuchli induktorlari bilan birga qo‘llanilishi itrakonazol va gidroksiitrakonazolning biokiraolishligini shunday darajagacha pasayishiga olib kelishi mumkinki, bunda dori vositasining samaradorligi sezilarli ravishda pasayib boradi. Quyidagi preparatlar bunga misol bo‘la oladi: Antibakterial vositalar: izoniazid, rifabutin («Qon plazmasida itrakonazol konsentrasiyasi oshishini keltirib chiqarishi mumkin bo‘lgan dori preparatlari» bo‘limiga qarang), rifampisin. Tirishishga qarshi preparatlar: karbamazepin («Qon plazmasida itrakonazol konsentrasiyasi oshishini keltirib chiqarishi mumkin bo‘lgan dori preparatlari» bo‘limiga qarang) fenobarbital, fenitoin. Viruslarga qarshi preparatlar: efavirenz, nevirapin. Shunday qilib, itrakonazolni CYP3A4 izofermentining kuchli induktorlari bilan birga qo‘llash tavsiya etilmaydi. Itrakonazolni qabul qilish boshlanishiga qadar ikki hafta davomida va preparat bilan davolash vaqtida mazkur dori preparatlarini buyurishdan saqlanish tavsiya etiladi, kutiladigan foyda itrakonazol samaradorligi pasayishi bilan bog‘liq potensial xavfdan ustun bo‘lgan hollar bundan mustasno. Dori vositalarini birga qabul qilinganida itrakonazolning zamburug‘larga qarshi faolligini nazorat qilish va zarurat yuzaga kelganida preparat dozasini oshirish tavsiya etiladi. Qon plazmasida itrakonazol konsentrasiyasi oshishini keltirib chiqarishi mumkin bo‘lgan dori preparatlari Itrakonazol va CYP3A4 izofermentining kuchli ingibitorlarini bir vaqtda qabul qilinishi itrakonazol biokiraolishligini oshishiga olib kelishi mumkin. CYP3A4 izofermentining kuchli ingibitorlariga misollar: Antibakterial preparatlar: siprofloksasin, klaritromisin, eritromisin. Viruslarga qarshi vositalar: ritonavir bilan kuchaytirilgan darunavir, ritonavir bilan kuchaytirilgan fosamprenavir, indinavir («Itrakonazol bilan birgalikda qo‘llanilganida qon plazmasida konsentrasiyasi oshishi mumkin bo‘lgan dori vositalari» bo‘limiga qarang), ritonavir («Itrakonazol bilan birga qo‘llanilganida qon plazmasida konsentrasiyasi oshishi mumkin bo‘lgan dori vositalari» bo‘limiga qarang). Mazkur dori preparatlarini Eszol® tabletkalari preparati bilan birga ehtiyotkorlik bilan qo‘llash tavsiya etiladi. Itrakonazolning farmakologik samaralari kuchayishi yoki uzayishi simptomlari va belgilarini o‘z vaqtida aniqlash uchun itrakonazolni CYP3A4 izofermentining kuchli ingibitorlari bilan bir vaqtda qabul qilayotgan pasientlarning holatini sinchkovlik bilan nazorat qilish tavsiya etiladi, zarurati bo‘lganida itrakonazol dozasini pasaytirish mumkin. Imkon qadar qon plazmasida itrakonazol konsentrasiyasini nazorat qilish tavsiya etiladi. Itrakonazol bilan birga qo‘llanilganida qon plazmasida konsentrasiyasi oshishi mumkin bo‘lgan dori vositalari Itrakonazol va uning asosiy metaboliti bo‘lgan gidroksiitrakonazol CYP3A4 izofermenti bilan metabolizmga uchraydigan dori preaparatlarining metabolizmini buzishi va P-glikoprotein ta‘siri ostida preparatlarning tashilishiga to‘sqinlik qilishi mumkin. Bu itrakonazol bilan birga qo‘llanilganida mazkur dori preparatlari va/yoki ularning faol metabolitlarining plazmadagi konsentrasiyasini oshishiga olib kelishi mumkin. Plazmadagi konsentrasiyasining oshishi o‘z navbatida mazkur dori vositalarining terapevtik samaralarini ham, nozush samaralarini ham kuchayishini yoki uzayishini keltirib chiqarishi mumkin. Ma‘lumki, CYP3A4 izofermenti bilan metabolizmga uchraydigan dori preaparatlari QT intervalini uzayishiga olib kelishi mumkin, shu sababli ularni itrakonazol bilan birga qabul qilish ehtimol mumkin emas bo‘ladi, chunki bunday majmua yurak qorinchalari taxiaritmiyasiga, shu jumladan hayot uchun potensial xavfli aritmiyaga taalluqli bo‘lgan «piruet» tipidagi yurak qorinchalari taxikardiyasi hollariga olib kelishi mumkin. Davolash to‘xtatilganidan keyin itrakonazolning plazmadagi konsentrasiyasi preparat dozasi va davolash davomiyligiga bog‘liq holda 7 kundan 14 kungacha davomida deyarli aniqlab bo‘lmaydigan darajagacha pasayadi. Jigar sirrozi bo‘lgan pasientlarda yoki CYP3A4 izofermenti ingibitorlarini bir vaqtda qabul qilayotgan shaxslarda preparat konsentrasiyasining pasayishi hatto ancha sekinroq kechadi. Bu metabolizmiga itrakonazol ta‘sir ko‘rsatadigan dori preparatlaridan foydalangan holda davolash o‘tkazishni boshlash vaqtida ayniqsa muhim bo‘lib hisoblanadi. O‘zaro ta‘sirlashadigan dori vositalari quyidagi toifalarga bo‘linadi: «Qo‘llash mumkin bo‘lmagan dori preaparati»: mazkur dori preparatini itrakonazol bilan hech qanday holatda va itrakonazolni qabul qilish to‘xtatilganidan keyin ikki hafta davomida qo‘llash mumkin emas. «Tavsiya etilmaydigan dori preparati»: mazkur dori vositasini itrakonazol bilan davolash vaqtida va itrakonazolni qabul qilish to‘xtatilganidan keyin ikki hafta davomida qo‘llashdan saqlanish tavsiya etiladi, kutiladigan foyda davolash bilan bog‘liq potensial xavfdan ustun bo‘lgan hollar bundan mustasno. Agar dori vositalarining mazkur majmuasidan foydalanishdan saqlanish imkoni bo‘lmasa, preparatlar ta‘sirlarining kuchayishi yoki uzayishi simptomlari va belgilarini yoki nojo‘ya samaralar rivojlanishini o‘z vaqtida aniqlash uchun pasient holatini kuzatib borish tavsiya etiladi, zarurat bo‘lganida davolashni to‘xtatib turish yoki dori vositalarining dozasini kamaytirish mumkin. Imkoniyat mavjud bo‘lganida preparatlarning plazmadagi konsentrasiyalarini nazorat qilish tavsiya etiladi. «Ehtiyotkorlik bilan qo‘llash zarur bo‘lgan dori preparatlari»: dori preparatini itrakonazol bilan birga qo‘llanilganida sinchkov monitoringni olib borish lozim. Dori preparatlari birga qo‘llanilganida preparatlar ta‘sirlarining kuchayishi yoki uzayishi simptomlari va belgilarini yoki nojo‘ya samaralar rivojlanishini o‘z vaqtida aniqlash uchun pasient holatini kuzatib borish tavsiya etiladi, zarurati bo‘lganida dori vositalarining dozasini kamaytirish mumkin. Imkoniyat mavjud bo‘lganida preparatlarning plazmadagi konsentrasiyalarini nazorat qilish tavsiya etiladi. Dori vositalarining sinfi Qo‘llash mumkin bo‘lmagan dori preparatlari Tavsiya etilmaydigan dori preparatlari Ehtiyotkorlik bilan qo‘llash zarur bo‘lgan dori preparatlari Alfa-adrenoblokatorlar Tamsulozin Analgetiklar Levasetilmetadol (levometadil), metadon Fentanil Alfentanil, vena ichiga va sublingval yuborish uchun buprenorfin, oksikodon Aritmiyaga qarshi vositalar Dizopiramid, dofetilid, dronedaron, xinidin Digoksin Antibakterial vositalar Rifabutina Antikoagulyantlar va antiagregantlar Rivaroksaban Kumarinlar, silostazol, dabigatran Tirishishga qarshi preparatlar Karbamazepina Diabetga qarshi preparatlar Repaglinid, saksagliptin Gelmintlarga qarshi va protozoylarga qarshi vositalar Galofantrin Prazikvantel Antigistamin preparatlar Astemizol, mizolastin, terfenadin Ebastin Migrenga qarshi dori vositalari digidroergotamin, ergometrin (ergonovin), ergotamin, metilergometrin (metilergonovin) kabi shoxkuya alkaloidlari Eletriptan O‘smalarga qarshi preparatlar Irinotekan Dasatinib, nilotinib, trabektedin Bortezomib, buzulfan, dosetaksel, erlotinib, iksabepilon, lapatinib, trimetreksat, bo‘rigul alkaloidlari Neyroleptiklar, anksiolitiklar va uxlatuvchi vositalar Lurazidon, peroral qabul qilish uchun midazolam, pimozid, sertindol, triazolam Alprazolam, aripiprazol, brotizolam, buspiron, galoperidol, vena ichiga yuborish uchun midazolam, perospiron, kvetiapin, ramelteon, risperidon Viruslarga qarshi preparatlar Maravirok, indinavirb, ritonavirb, sakvinavir Beta-adrenoblokatorlar Nadolol Kalsiy kanallari blokatorlari Bepridil, felodipin, lerkanidipin, nisoldipin Boshqa digidro-piridinlar, shu jumladan verapamil Yurak-qon tomir tizimiga ta‘sir ko‘rsatuvchi preparatlar, boshqalar Ivabradin, ranolazin Aliskiren Diuretiklar Eplerenon Me‘da-ichak yo‘llari a‘zolariga ta‘sir ko‘rsatuvchi preparatlar Sizaprid Aprepitant, domperidon Immuno-supressantlar Everolimus Budesonid, siklesonid, siklosporin, deksametazon, flutikazon, metilprednizolon, rapamisin (shuningdek sirolimus sifatida ma‘lum), takrolimus, temsirolimus Yog‘ almashinuvini tartibga soladigan preparatlar Lovastatin, simvastatin Atorvastatin Nafas olish a‘zolari kasalliklarini davolash uchun preparatlar Salmeterol SQQOSI, trisiklik va boshqa antidepressantlar Reboksetin Urologiyada qo‘llanaigan preparatlar Vardenafil Fezoterodin, imidafenasin, sildenafil, solifenasin, tadalafil, tolterodin Boshqalar Jigar yoki buyrak funksiyasini buzilishlari bo‘lgan pasientlarda kolxisin Kolxisin Alitretinoin (peroral qabul qilish uchun dori shakllari), sinakalset, mozavaptan, tolvaptan a Shuningdek «Itrakonazolning plazmadagi konsentrasiyasini pasayishiga olib kelishi mumkin bo‘lgan dori preparatlari» bo‘limiga qarang. b Shuningdek «Itrakonazolning plazmadagi konsentrasiyasini oshishiga olib kelishi mumkin bo‘lgan dori preparatlari» bo‘limiga qarang. Itrakonazol ta‘siri ostida plazmadagi konsentrasiyasi oshishi mumkin bo‘lgan preparatlar ularning itrakonazol bilan bir vaqtda qo‘llanilishiga doir tavsiyalar bilan sinfiga muvofiq taqdim etilgan. Itrakonazol ta‘siri ostida plazmadagi konsentrasiyasi pasayishi mumkin bo‘lgan preparatlar Itrakonazolni nosteroid yallig‘lanishga qarshi preparat meloksikam bilan bir vaqtda qo‘llanilishi plazmada meloksikam konsentrasiyasini pasaytirishi mumkin. Meloksikamni itrakonazol bilan bir vaqtda ehtiyotkorlik bilan buyurish, shuningdek uning ta‘sirini va nojo‘ya samaralar yuzaga kelishini sinchkovlik bilan nazorat qilish tavsiya etiladi. Zarurati bo‘lganida meloksikam dozasiga tuzatish kiritish lozim.   Maxsus ko‘rsatmalar Kesishgan o‘ta yuqori sezuvchanlik reaksiyalari Itrakonazol va zamburug‘larga qarshi azol qatori boshqa preparatlari o‘rtasida kesishgan o‘ta yuqori sezuvchanlik reaksiyalari rivojlanishi ehtimoliga doir ma‘lumotlar mavjud emas. Azol qatori boshqa preparatlariga o‘ta yuqori sezuvchanligi bo‘lgan pasientlarga Eszol® tabletkalarini buyurish haqidagi qaror puxta o‘ylab qabul qilinishi kerak. Yurak faoliyatiga ta‘siri Itrakonazol salbiy inotrop ta‘sirga ega, itrakonazol bilan davolash fonida dimlangan yurak yetishmovchiligi hollari haqida xabar berilgan. Preparatning past umumiy sutkalik dozalarda davolash haqidagi xabarlarga qaraganda 400 mg umumiy sutkalik dozada davolash haqidagi spontan berilgan xabarlarda yurak yetishmovchiligi ko‘proq ta‘riflangan, bu itrakonazolning umumiy sutkalik dozasi bilan yurak yetishmovchiligi xavfining oshishini taxmin qilishga imkon beradi. Eszol® preparati dimlangan yurak yetishmovchiligi bo‘lgan yoki anamnezda dimlangan yurak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarga tavsiya etilmaydi, bunday davolashdan foyda uning xavfidan shubhasiz yuqori bo‘lgan hollar bundan mustasno. Foyda/xavf nisbatini baholaganda ayrim pasientlar uchun davolash ko‘rsatilgan holatning og‘irligi, dozalash tartibi (masalan, umumiy sutkalik doza) kabi omillarni va dimlangan yurak yetishmovchiligi xavfining xususiy omillarini hisobga olish zarur. Ularga yurak kasalliklari, shu jumladan yurakning ishemik kasalligi va yurak klapanlarining shikastlanishlari, nafas olish a‘zolarining og‘ir kasalliklari, shu jumladan o‘pkaning surunkali obstruktiv kasalligi, buyrak yetishmovchili va shishishlarga moyillik bilan kechuvchi boshqa kasalliklar taalluqlidir. Bunday pasientlar dimlangan yurak yetishmovchiligi simptomlari to‘g‘risida ogohlantirilishlari kerak, ularni davolaganda alohida e‘tibor va uni amalga oshirish vaqtida dimlangan yurak yetishmovchiligi simptomlarini nazorat qilish talab etiladi. Tegishli simptomlar aniqlanganida itrakonazolni qabul qilish to‘xtatilishi lozim. Kalsiy kanallari blokatorlari salbiy inotrop ta‘sirga ega, bu itrakonazolning tegishli ta‘sirini kuchayishiga olib kelishi mumkin. Bundan tashqari, itrakonazol kalsiy kanallarining blokatorlarining metabolizmini ingibisiya qiladi. Shunday qilib, dimlangan yurak yetishmovchiligi rivojlanishi xavfi yuqori bo‘lganligi sababli itrakonazol va kalsiy kanallari blokatorlari bilan bir vaqtda davolash ehtiyotkorlik bilan amalga oshirilishi kerak («Dorilarning o‘zaro ta‘siri» bo‘limiga qarang). Jigar funksiyasiga ta‘siri Itrakonazol qo‘llanilganida juda kam hollarda jigarning og‘ir toksik shikastlanishi rivojlangan, shu jumladan o‘lim bilan yakunlanadigan o‘tkir jigar yetishmovchiligining bir nechta hollari yuz bergan. Bu ko‘pchilik hollarda jigar kasalliklari mavjud bo‘lgan pasientlarda, preparat tizimli kasalliklarni davolash uchun buyurilgan boshqa og‘ir kasalliklari bo‘lgan bemorlarda, shuningdek gepatotoksik ta‘sirga ega boshqa dori vositalarini qabul qilgan pasientlarda yuz bergan. Biroq ayrim pasientlarda jigar shikastlanishiga doir xavfning yaqqol omillari bo‘lmagan. Bir nechta bunday hollar davolashning birinchi oyida, ayrim hollarda esa davolashning birinchi haftasida yuzaga kelgan. Shu munosabat bilan Eszol® tabletkalari bilan davolanayotgan pasientlarda jigar funksiyasini muntazam nazorat qilib borish tavsiya etiladi. Gepatit rivojlanishi, shu jumladan anoreksiya, ko‘ngil aynishi, qusish, xolsizlik, qorinda og‘riq yoki siydik rangining qorayishi simptomlari paydo bo‘lganida, darhol shifokoringizga murojaat qilish lozim. Bunday hollarda davolashni darho

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?