KETANEYM FORTE tabletkalari 100mg N20
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Yallig'lanishga qarshi vositalar
Страна производитель:
Makedoniya
Активное вещество:
Ketoprofen
Производитель:
REPLEK FARM Ltd.
Количество в упаковке:
20
Код ATX:
M01AE03
Инструкция KETANEYM FORTE tabletkalari 100mg N20
Dori shakli
10 пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар блистерларга жойланади. 2 блистердан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Qadoqda soni
20
Dozirovkasi
Дозалар индивидуал равишда пациентнинг ҳолати ва уни даволашга бўлган реакциясига қараб танланади. Кетопрофеннинг одатдаги суткалик дозаси 100 – 300 мг ни ташкил қилади. Кетопрофеннинг максимал суткалик дозаси 300 мг ни ташкил қилади. Кетанейм Форте суткасига 2-3 марта 1 таблеткадан қабул қилинади. Таблеткаларни овқат вақтида сув ёки сут (камида 100 мл) билан қабул қилинади. Кетопрофеннинг меъда-ичак йўллари аъзоларининг шиллиқ қаватларига салбий таъсирини олдини олиш учун антацид воситалар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Кетопрофен диуретиклар ва антигипертензив препаратларнинг самарасини камайтириши мумкин, перорал гипогликемизация қилувчи препаратлар – сульфонилмочевина ҳосилаларини, шунингдек, айрим ҳушдан кетишга қаршини (фенитоин) самарасини оширади. Кетопрофен ва диуретиклар ёки ангиотензин конвертаза ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда буйрак функцияси бузилиши хавфини оширади. Кетопрофен ва перорал антикоагулянтлар ёки кортикостероидлар билан бир вақтда қабул қилинганда қон кетиш хавфи ошиши сабабли, пациент доимий тиббий назорат остида бўлиши керак. Кетопрофен ва юрак гликозидлари, литий препаратлари, циклоспорин ва метотрексат билан бир вақтда қабул қилинганда, экскреция пасайиши оқибатида уларнинг токсиклиги ошади. Кетопрофен мифепристон самарасини пасайтириши мумкин, шунинг учун мифепристон билан даволаш курси ва кетопрофен билан даволашни бошланиши орасида камида 8 сутка ўтган бўлиши керак. Кетопрофенни бошқа яллиғланишга қарши ностероид воситалар ва салицилатлар билан бир вақтда буюрмаслик керак.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Кетанейм Форте фаол пептик яра ёки МИЙ дан қон кетишлари бўлган пациенларга дори воситаси ва тўлдирувчи моддаларга нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Препаратни бошқа НЯҚВ ва аспиринга нисбатан ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар истеъмол қилмасликлари керак. Ҳомиладор аёлларга, эмизикли аёлларга, 14 ёшга бўлган болаларга ва жигар ҳамда буйрак функцияларини яққол етишмовчилиги бўлган шахсларга буюрилмасин.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! Яроқлилик муддати 3 йил Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Даволаш вақтида периферик қон манзараси ва буйрак ҳамда жигар функционал ҳолатларини назорат қилиш зарур. 17-кетостероидларни аниқлаш зарурати туғилганда, тадқиқотгача препаратни 48 соат олдин бекор қилиш керак. Кетанейм Фортени қабул қилинганда юқумли касаллик белгиларини ниқоблаши мумкин. Буйрак ва жигар функциялари бузилишларида дозани камайтириш ва синчков кузатув зарур. МИЙ томонидан ноҳуш ҳолатлар ривожланиши хавфини камайтириш учун энг минимал самарали дозани минимал қисқа курс қилиб қўллаш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври Ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида кетопрофенни қабул қилиш мумкин эмас, агар бу аниқ зарур ҳисобланса қўллаш мумкин. Агар кетопрофенни ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилаётган аёл ёки ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлиги бўлган аёл қабул қилса, кам дозада қабул қилиши, даволаш давомийлигини эса мумкин қадар қисқартириш керак. Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида простагландин синтезини барча ингибиторлари ҳомилага юрак-ўпка токсиклигини ривожланиши билан (артериал йўлни вақтидан илгари ёпилиши ва ўпка гипертензияси), ҳомила олди сувини кўплиги/камлиги билан буйрак етишмовчилигигача зўрайиши мумкин бўлган буйрак дисфункциясига таъсир қилиши мумкин. Она ва янги туғилган чақалоқда ҳомиладорлик охирида қон кетиш вақтини узайиши, жуда кам дозаларда ҳам ривожланиши мумкин бўлган антиагрегацион самара, туғруқни кечикиши ёки узайишига олиб келувчи бачадон қисқаришларини ёмонлашуви, шунинг учун ҳомиладорликнинг III уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас. Кетопрофенни кўкрак сути билан чиқарилиши ҳақида маълумотлар йўқ, шунинг учун эмизикли аёлларга кетопрофенни қўллаш тавсия этилмайди. Автомобиль ёки мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш даврида автотранспортни бошқаришда ва юқори диққат концентрациясини ҳамда тезкор психомотор реакцияни талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Пациентларни уйқучанлик, бош айланиши, тиришишлар, чарчоқлик ва кўришни бузилишлари ривожланиши мумкинлиги бўйича огоҳлантириш керак.
Nojo'ya samaralari
Меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан: Кетанейм Форте қўлланиши билан диспепсия, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, ич кетиши, опстипация, эзофагит, колит, метеоризм, қусиш пайдо бўлиши мумкин. Энг жиддий ножўя таъсирлар: ульцерация, МИЙ дан қон кетиши ва яранинг тешилиши 1% пациентларда препаратни 3 - 6 ой давомида истеъмол қилгандан сўнг, 2-4 % пациентларда эса 1 йил давомида қабул қилгандан кейин қайд этилган. Буйраклар томонидан: кетопрофенни истеъмол қилганда интерстициал нефрит ва нефротик синдром ҳолатлари, шунингдек гломеруляр фильтрланишнинг камайиши ҳам таърифланган. Жигар томонидан: кетопрофенни жигарга бўлган токсик самаралари кам, лекин айрим ҳолларда трансаминаза ва алкал фосфатаза энзимларини аҳамиятсиз ошишига олиб келади. Марказий нерв тизими (МНТ) томонидан: кўп ҳолларда уйқучанлик, бош оғриғи, уйқусизлик, психотик ҳолатлар юз беради. Қон аъзолари томонидан: кетопрофен ҳам бошқа НЯҚВ лар каби 1% пациентларда анемия, агранулоцитоз, пурпура ва тромбоцитопенияни келтириб чиқариши мумкин. Кардиоваскуляр тизим томонидан: 2% пациентларда суюқлик ушланиб қолиши ва ўсмалар, 1% пациентларда эса гипертония ва юракнинг конгестив димланиши кузатилганлиги таърифланган. Нафас тизими томонидан: 1% пациентларда гемоптизис, диспнея, бронхоспазм, ларинкс ўсмаси, ринит каби нафас тизими бузилишлари аниқланган. Тери томонидан: тери тошмаси, контактли дерматит, фотосезувчанлик, алопеция ва экзема.
Farmakokinetikasi
Кетопрофен анальгетик, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсирга эга ностероидтяллиғланишга қарши восита ҳисобланади. Кетопрофен яллиғланишда циклооксигеназалар ва қисман – липооксигеназаларнинг фаоллигини сусайтириб, простагландинлар ва лейкотриенлар синтезини ингибиция қилади, шунингдек, брадикинин синтезини ингибиция қилади, лизосомал мембраналарни барқарорлаштиради. Оғриқсизлантирувчи самара кўрсатади ва таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш-дегенератив касалликларнингбелгиларини бартараф қилади.
Farmakodinamikasi
Сўрилиши Кетопрофен перорал қўлланганда меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. 100 мг доза қабул қилингандан кейинқон плазмасида кетопрофенни максимал концентрациясига(10,4 мкг/мл) тахминан 1,5 соат ичида эришилади. Кетопрофенни таблеткаларда биокираолишлиги тахминан 90%ни ташкил қилади ва қабул қилинган дозага тўғри пропорционалдир. Тақсимланиши Оқсиллар билан боғланиш даражаси 99%. Тақсимланиш ҳажми – 0,1 - 0,2 л/кг. Кетопрофен синовиал суюқликка ўтади. Қонплазмасида Кетопрофенни турғун концентрациясига перорал шакллари қабул қилингандан кейин 24 соат давомида эришилади. Кетопрофенни фармакокинетикаси пациентларнинг ёшига боғлиқ равишда жиддий фарқланмайди. Кетопрофенни тўқималарда тўпланиб қолиши кузатилмайди. Meтаболизм ва чиқарилиши Кетопрофен микросомал оксидланиш реакциялари ёрдамида жигарда жадал метаболизмга учрайди. Организмдан глюкурон кислотаси конъюгат кўринишида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 2 соатни ташкил этади. Кетопрофенни юборилган дозасини 80%гача миқдори сийдик билан, одатда (90% дан ортиқ) глюкуронид кўринишида, тахминан 10% - ахлат билан чиқарилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кетопрофенни чиқарилиши секинлашиб, ярим чиқарилиш даври бир соатга узаяди. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда кетопрофен тўқималарда тўпланиши мумкин. Катта ёшли пациентларда кетопрофен метаболизмива чиқарилиши секинлашади, аммо бу фақат буйрак функцияси бузилишларида клиник аҳамиятга эга.
Dozani oshirib yuborilishi
Кетопрофен дозаси ошириб юборилганда кўнгил айниши, қусиш, эпигастрида оғриқ, жуда кам ҳолатларда – қон билан қусиш, қора рангли ахлат, онгнинг бузилиши, нафас тормозланиши, тиришишлар, буйрак етишмовчилиги, жигар функциясининг бузилиши ва жигар етишмовчилиги юзага келиши мумкин. Доза ошириб юборилганда ошқозонни ювиш ва фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш тавсия қилинади. Даволаш - симптоматик; Н2- гистамин рецепторлар антагонистлари, протон насосининг ингибиторлари, простагландинлар қўлланади.