RIPRONAT kapsulalar 250mg N40

Обновлено: 21.07.2022

RIPRONAT kapsulalar  250mg N40
  • Категория:

    Yurak-qon tomir vositalari

  • Страна производитель:

    Turkiya

  • Активное вещество:

    Meldoniya digidrat

  • Производитель:

    Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi

  • Количество в упаковке:

    40

  • Код ATX:

    C01EB

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция RIPRONAT kapsulalar 250mg N40

  • Dori shakli

    Рипронат 250 мг Қаттиқ желатин капсулалар. 10 капсула блистерда. 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. Рипронат 500 мг Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

  • Qadoqda soni

    40

  • Dozirovkasi

    Қўзғатувчи самарасини ривожланиши мумкинлиги туфайли, препаратни куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия этилади. Юрак қон-томир касалликларида мажмуавий даволаш таркибида препарат суткада 500-1000 мг дан 1 ёки 2 марта қабул қилинади. Даволаш курси: 4-6 ҳафтани ташкил этади. Миокарднинг дисгормонал дистрофияси фонидаги кардиалгияда Рипронат 250 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш курси: 12 кунни ташкил этади. Бош мияда қон айланишини бузилишининг ўткир фазасида препарат вена ичига 500 мг дан суткада 1 марта 10 кун давомида буюрилади, сўнгра препаратни суткада 500-1000 мг дан ичга қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси: 4-6 ҳафтани ташкил этади. Бош мияда қон айланишини сурункали бузилишларида препарат суткада 500 мг дан қабул қилинади. Умумий даволаш курси: 4-6 ҳафтани ташкил этади. Такрорий даволаш курслари индивидуал равишда йилига 2-3 марта буюрилади. Ақлий ва жисмоний юкламаларда ичга 250 мг дан суткада 4 марта буюрилади. Даволаш курси: 10-14 кунни ташкил этади. Зарурат бўлганида даволаш 2-3 ҳафтадан кейин такрорланади. Спортчиларга 500-1000 мг дан суткада 2 марта жисмоний машқлардан олдин қўллаш тавсия этилади. Даволаниш курси тайёргарлик даврида – 14-21 кун, мусобақалар даврида – 10-14 кунни ташкил этади. Сурункали алкоголизмда препарат 500 мг дан суткада 4 марта буюрилади. Даволаш курси: 7-10 кунни ташкил этади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Препарат юракнинг тож томирларини кенгайтирувчи дори воситалар (коронародилататорлар), баъзи гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензия ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан мажмуада қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препаратни антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    •       препаратга юқори сезувчанлик; •       бош мия ички босимини ошганида (шу жумладан, веноз қон оқими бузилганида, бош мия ўсмаларида) қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан паст бўлган хона хароратида сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.

  • Maxsus shartlar

    Рипронат ўткир коронар синдромда биринчи қатор препарат ҳисобланади. Препарат жигар ва буйракни сурункали касалликлари бўлган беморларга узоқ муддат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорликда она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина Рипронат препаратини қўллаш мумкин. Препарат билан даволниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Педиатрияда қўлланиши Болаларда Рипронат препаратини қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Рипронат автотранспорт ёки мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Ножўя самараларнинг учраш тез-тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000≥). Юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, артериал босимни ўзгариши; Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – психомотор қўзғалувчанлик; Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – диспептик кўринишлар; Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – терини қичишиши, қизариши, тошма, шиш.

  • Farmakokinetikasi

    Мельдоний дигидрати – карнитиннинг ўтмишдоши бўлган, g-бутиробетаиннинг структур аналогидир. Карнитиннинг концентрациясини пасайиши натижасида қон томирларни кенгайтирувчи (вазодилататор) ҳусусиятларга эга бўлган g-бутиробетаин жадал равишда синтезланади. Миокард ўткир ишемик шикастланганида препаратни қўллаш некротик соҳаларни ҳосил бўлишини секинлаштиради, реабилитация даврини қисқартиради, ишемия ўчоғида айланиб юрган қон ҳажмини яхшилайди, қонни ишемияга учраган соҳа томонига қайта тақсимланишига ёрдам беради. Юрак етишмовчилигида Рипронат миокарднинг қисқарувчанлигини оширади, жисмоний ҳаракатларга нисбатан толерантликни оширади, стенокардия ҳуружларини ривожланиш тез-тезлигини камайтиради. Юкламалар ошганида препарат тўқималарга кислородни етказиб бериш ва эҳтиёжи ўртасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларда моддалар алмашинуви натижасида ажралиб чиққан токсик маҳсулотларни тўпланишини бартараф қилиб, уларни шикастланишдан ҳимоя қилади. Препаратни қўллаш натижасида организм юкламага бардош бериш қобилиятига эришади ва энергия заҳираларини тез тиклайди. Рипронат умумий тонусни оширувчи таъсир кўрсатади. Препарат сурункали алкоголизм хасталанган беморларда абстиненция даврида соматик ва вегетатив нерв тизимининг функционал бузилишларини бартараф қилиши мумкин. Рипронат кўз тубини васкуляр ва дистрофик патологиясида маҳаллий қон айланишини яхшилайди.

  • Farmakodinamikasi

    Ичга қабул қилинганидан сўнг препарат тез сўрилади, биокираолишлиги 78% ни ташкил этади. Қон плазмасида максимал концентрациясига ичга қабул қилингандан сўнг 1-2 соатдан кейин эришилади. Организмда метаболизмга учраб, буйраклар орқали чиқариладиган иккита асосий метаболитларни ҳосил қилади. Ичга қабул қилинганида ярим чиқарилиш даври дозага боғлиқ бўлиб, 3-6 соатни ташкил этади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Сиптомлари: ножўя самараларнинг яққоллигини кучайиши кузатилади. Хусусан, қўзғалиш, артериал босимни пасайиши пайдо бўлади. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?