ENTEROFURIL suspenziya 90ml 200mg/5ml
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun
Страна производитель:
Bosniya va Gertsegovina
Активное вещество:
Nifuroksazid
Производитель:
Bosnalijek JSC
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
A07AX03
Инструкция ENTEROFURIL suspenziya 90ml 200mg/5ml
Dori shakli
90 мл дан препарат жигар ранг шишадан тайёрланган, болалардан ҳимоя қилиш механизми, зичлагич ва биринчи очиш назорат билан таъминланган бураладиган пластик қопқоқли флаконларга қуйилади. 1 флакондан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиғи билан бирга картон қутига жойланган.
Dozirovkasi
Препарат перорал қўлланилиши учун мўлжалланган. Дозалаш учун 5,0 мл ҳажмдаги 2,5 мл да белгиси бўлган ўлчов қошиқчасидан фойдаланиш лозим. Қўллашдан олдин суспензияни жадал силкитиш лозим. 1 ойликдан 6 ойликкача бўлган болалар: 100 мг нифуроксазид (2,5 мл суспензия) суткада 2 ёки 3 марта қўлланилади (қабул қилишлар орасидаги интервал 8-12 соат). 6 ойликдан 3 ёшгача бўлган болалар: 100 мг нифуроксазид (2,5 мл суспензия) суткада 3 марта қўлланилади (қабул қилишлар орасидаги интервал 8 соат). 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: 200 мг нифуроксазид (5,0 мл суспензия) суткада 3 марта қўлланилади (қабул қилишлар орасидаги интервал 8 соат). 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар: 200 мг нифуроксазид (5,0 мл суспензия) суткада 3-4 марта қўлланилади (қабул қилишлар орасидаги интервал 6-8 соат). Катталар: 200 мг нифуроксазид (5,0 мл суспензия) суткада 4 марта қўлланилади (қабул қилишлар орасидаги интервал 6 соат). Даволаш курси давомийлиги 5-7 кун, аммо 7 кундан ортиқ эмас. Агар қабул қилишнинг биринчи 3 кунида ҳолатнинг яхшиланиши юз бермаса, у ҳолда шифокорга мурожаат қилиш лозим. Препаратни фақат йўриқномада кўрсатилган қўллаш усулига ва дозаларга мувофиқ қўлланг. Зарурат бўлганида, препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Дисульфирамга ўхшаш реакцияларни келтириб чиқарадиган препаратлар, марказий нерв тизими фаолиятини сусайтирувчи дори препаратлари билан бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди. Агар Сиз Энтерофурил® суспензияси препаратини қўллашдан олдин бошқа дори препаратларини (шу жумладан рецептсиз дори препаратларини) қабул қилаётган бўлсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- нифуроксазидга, нитрофуран ҳосилаларига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда; - фруктозани ўзлаштираолмасликда, глюкозо-галактоз мальабсорбция синдромида, сахараза ва изомальтаза етишмовчилигида; - чақалоқлик даврида (1 ойликкача), чала туғилган болаларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан! Жигар касалликлари, алкоголизм, бош мияни шикастланиши, бош мия касалликлари, лактация даври, болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланилиши лозим.
Maxsus saqlash sharoitlari
15°С дан 30°С гача ҳароратда сақлансин. Сақлаш муддати 3 йил. Флакон очилганидан кейин қўллаш даври 14 кундан ошмасин.
Maxsus shartlar
Диарея бир вақтда нифуроксазид билан даволаш амалга оширилган ҳолда даволанганида, пациентнинг ёши, ҳолатига ва диарея жадаллигига мувофиқ равишда регидратацион (перорал ёки вена ичига) даволашни ўтказиш зарур. 3 ёшгача бўлган болаларда диареяни даволашни шифокор назорати остида ўтказиш лозим. Тизимли шикастланишлар белгилари (умумий ҳолатнинг ёмонлашиши, тана ҳароратини ошиши, интоксикация ёки инфекция симптомлари) бўлган бактериал диареяда тизимли таъсир этувчи антибактериал препаратларни қўллаш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим. Юқори сезувчанлик симптомлари (ҳансираш, тошма, қичишиш) пайдо бўлганида препарат қўлланилишини тўхтатиш лозим. Метилпарагидроксибензоат сақлаганлиги туфайли препарат аллергик реакцияларни (эҳтимол кечиктирилган) келтириб чиқариши мумкин. Энтерофурил® 200 мг/5 мл ли суспензияси сахароза сақлайди, буни қандли диабети бўлган пациентларга буюрилганида ҳисобга олиш зарур. Суспензиянинг битта флакони 1000 мг (1 г) сахарозани сақлайди, бу 2,5 мл суспензияда 0,04165 «нон бирлиги»га (НБ), 5 мл суспензияда эса 0,0833 НБ га мос келади. 2,5 мл суспензия бир кунда 2 марта қабул қилинганида суткалик миқдори 0,0833 НБ ни ва бир кунда 3 марта қабул қилинганида 0,125 НБ ни ташкил этади. 0,5 мл суспензия бир кунда 3 марта қабул қилинганида суткалик миқдори 0,250 НБ ни ташкил этади. 5,0 мл суспензия бир кунда 4 марта қабул қилинганида суткалик миқдори 0,333 НБ ни ташкил этади. Препаратда 96% ли этанолнинг миқдори 1% ни ташкил этади. Препаратнинг энг кам дозаси (2,5 мл суспензияда 100 мг нифуроксазид) 0,02 г мутлақ этанолни сақлайди, препаратнинг энг юқори дозаси (5 мл суспензияда 800 мг нифуроксазид бир кунда 4 марта қабул қилинганида) 0,16 г мутлақ этанолни сақлайди. Нифуроксазид билан даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш тақиқланади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган. Шунга қарамай, агар у айрим ҳолларда репродуктив ёшдаги аёлларда қўлланилса, қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген самараси аниқланмаган. Ҳайвонларда ҳеч қандай тератоген самаралар ва ривожланиш нуқсонлари намоён бўлмаганлиги сабабли, одам организми учун бундай таъсир шунингдек кутилмайди. Клиник тадқиқотларда ҳомиладорлик даврида Энтерофурил® суспензияси препарати қўлланилиши вақтида ривожланишнинг эҳтимол қилинган туғма нуқсонларини ёки нифуроксазиднинг эмбриотоксик таъсирини баҳолаш учун бирон-бир маълумотлар тақдим этилмаган. Лекин, эҳтиёт чораси сифатида ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қабул қилиш тавсия этилмайди. Лактация даврида препарат билан қисқа даволаш курси ўтказилганида эмизишни давом эттириш мумкин. Шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар (тери тошмаси, эшакеми, Квинке шиши, анафилактик шок). Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси чуқурлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Farmakokinetikasi
Нифуроксазид – микробларга қарши кенг таъсир доирасига эга, 5-нитрофуран ҳосиласи. Дегидрогеназалар фаоллигини блоклайди ва нафас олиш занжирларини сусайтиради, патоген бактерияларда оқсиллар синтезини, трикарбон кислоталар циклини ва қатор бошқа биокимёвий жараёнларни бузади. Микроб ҳужайраси мембранасини бузади, микроорганизмлар томонидан токсинлар ишлаб чиқилишини пасайтиради. Граммусбат микроорганизмларга (Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes, Clostridium perfringens), грамманфий энтеробактерияларга (Escherihia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Vibrio cholerae, Campylobacter jejuni, Edwarsiella, Citrobacter, Yersinia enterocolitica) нисбатан фаолдир. Нифуроксазид сапрофит флорага таъсир кўрсатмайди, нормал ичак микрофлора мувозанатини бузмайди. Ўткир бактериал диареяда ичакда эубиозни тиклайди. Энтеротроп вируслар билан инфекцияланганида бактериал суперинфекция ривожланишига тўсқинлик қилади.
Farmakodinamikasi
Перорал қўлланилганидан кейин нифуроксазид ичак йўлларидан деярли сўрилмайди ва фақат ичак бўшлиғида ўзининг антибактериал таъсирини намоён қилади. Нифуроксазиднинг 20% ўзгармаган кўринишда, қолган миқдори кимёвий ўзгарган ҳолда меъда-ичак йўли орқали тўлиқ чиқарилади. Чиқарилиш тезлиги препаратнинг дозасига ҳам, ичак йўлларининг моторикасига ҳам боғлиқ.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилиши симптомлари номаълум. Симптоматик даволаш ўтказилади.
Umumiy ma'lumot
ENTEROFURIL suspenziya 90ml 200mg/5ml qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA ENTEROFURIL® ENTEROFURIL® Preparatning savdo nomi: Enterofuril® Ta‘sir etuvchi modda (XPN): nifuroksazid Dori shakli: kapsulalar 100 mg li dozasining tarkibi: №2 bir kapsula quyidagilarni saqlaydi: faol modda: 100,0 mg nifuroksazid; yordamchi moddalar: 41,12 mg makkajo‘xori kraxmali, 36,00 mg saxaroza, 5,10 mg kukunsimon sellyuloza, 3,78 mg magniy stearati; kapsula qobig‘ining tarkibi: titan dioksidi (E 171) – 1,3333%, xinolin sarig‘i bo‘yovchisi (E 104) – 0,7664%, azorubin bo‘yovchisi (E 122) – 0,0022%, to‘q qizil bo‘yovchisi [Ponso 4R] (E 124) – 0,0077%, jelatin – q.s 100% gacha. 200 mg li dozasining tarkibi: №0 bir kapsula quyidagilarni saqlaydi: faol modda: 200,0 mg nifuroksazid; yordamchi moddalar: 65,9 mg makkajo‘xori kraxmali, 68,0 mg saxaroza, 9,0 mg kukunsimon sellyuloza, 7,1 mg magniy stearati; kapsula qobig‘ining tarkibi: titan dioksidi (E 171) – 2,9500%, temir (II) oksidi (E 172) – 1,0000%, jelatin – q.s 100% gacha. Ta‘rifi: tiniq bo‘lmagan qattiq jelatinli sariq (100 mg li doza – №2) va jigar rangli (200 mg li doza – №0) kapsulalar, ular sariq rangli granulyatlar yoki yengilgina bosilganida maydalanib ketadigan sariq rangli biroz presslangan granulyatlar bilan to‘ldirilgan. Farmakoterapevtik guruhi: Diareyaga qarshi preparatlar. Ichakda mikroblarga qarshi va yallig‘lanishga qarshi preparatlar. Ichakda mikroblarga qarshi boshqa preparatlar. Nifuroksazid. ATX kodi: A07AX03 Farmakologik xususiyatlari Farmakodinamikasi Nifuroksazid – mikroblarga qarshi keng ta‘sir doirasidagi vosita, 5-nitrofuran hosilasi. Degidrogenazalar faolligini bloklaydi va nafas olish zanjirlarini susaytiradi, patogen bakteriyalarda oqsillar sintezini, trikarbon kislotalar siklini va qator boshqa biokimyoviy jarayonlarni buzadi. Mikrob hujayrasi membranasini buzadi, mikroorganizmlar tomonidan toksinlar ishlab chiqilishini pasaytiradi. Grammusbat mikroorganizmlarga (Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes, Clostridium perfringens), grammanfiy enterobakteriyalarga (Escherihia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Vibrio cholerae, Campylobacter jejuni, Edwarsiella, Citrobacter, Yersinia enterocolitica) nisbatan faoldir. Nifuroksazid saprofit floraga ta‘sir ko‘rsatmaydi, normal ichak mikroflora muvozanatini buzmaydi. O‘tkir bakterial diareyada ichakda eubiozni tiklaydi. Enterotrop viruslar bilan infeksiyalanganida bakterial superinfeksiya rivojlanishiga to‘sqinlik qiladi. Farmakokinetikasi Peroral qo‘llanilganidan keyin nifuroksazid ichak yo‘llaridan deyarli so‘rilmaydi va faqat ichak bo‘shlig‘ida o‘zining antibakterial ta‘sirini namoyon qiladi. Nifuroksazidning 20% o‘zgarmagan ko‘rinishda, qolgan miqdori kimyoviy o‘zgargan holda me‘da-ichak yo‘li orqali to‘liq chiqariladi. Chiqarilish tezligi preparatning dozasiga ham, ichak yo‘llarining motorikasiga ham bog‘liq. Qo‘llanilishi Umumiy holat yomonlashishisiz, tana harorati oshishisiz va intoksikasiyasiz kechuvchi o‘tkir bakterial diareyada qo‘llaniladi. Qo‘llash usuli va dozalari Ichga qabul qilinadi. 100 mg li kapsulalar: 3 yoshdan 6 yoshgacha bo‘lgan bolalar: 200 mg nifuroksazid (2 kapsula) sutkada 3 marta qo‘llaniladi (qabul qilishlar orasidagi interval 8 soat). Umumiy sutkalik dozasi 600 mg nifuroksazidni tashkil etadi. 6 yoshdan 18 yoshgacha bo‘lgan bolalar: 200 mg nifuroksazid (2 kapsula) sutkada 3-4 marta qo‘llaniladi (qabul qilishlar orasidagi interval 6-8 soat). Umumiy sutkalik dozasi 600-800 mg nifuroksazidni tashkil etadi. Kattalar: 200 mg nifuroksazid (2 kapsula) sutkada 4 marta qo‘llaniladi (qabul qilishlar orasidagi interval 6 soat). Umumiy sutkalik dozasi 800 mg nifuroksazidni tashkil etadi. 200 mg li kapsulalar: 3 yoshdan 6 yoshgacha bo‘lgan bolalar: 200 mg nifuroksazid (1 kapsula) sutkada 3 marta qo‘llaniladi (qabul qilishlar orasidagi interval 8 soat). Umumiy sutkalik dozasi 600 mg nifuroksazidni tashkil etadi. 6 yoshdan 18 yoshgacha bo‘lgan bolalar: 200 mg nifuroksazid (1 kapsula) sutkada 3-4 marta qo‘llaniladi (qabul qilishlar orasidagi interval 6-8 soat). Umumiy sutkalik dozasi 600-800 mg nifuroksazidni tashkil etadi. Kattalar: 200 mg nifuroksazid (1 kapsula) sutkada 4 marta qo‘llaniladi (qabul qilishlar orasidagi interval 6 soat). Umumiy sutkalik dozasi 800 mg nifuroksazidni tashkil etadi. Davolash kursining davomiyligi 5-7 kun, ammo 7 kundan ortiq emas. Agar qabul qilishning birinchi 3 kunida holatni yaxshilanishi yuz bermasa, u holda shifokorga murojaat qilish lozim. Preparatni faqat yo‘riqnomada ko‘rsatilgan qo‘llash usuliga va dozalarga muvofiq qo‘llang. Zarurat bo‘lganida, preparatni qo‘llashdan oldin shifokor bilan maslahatlashing. Nojo‘ya ta‘sirlari Allergik reaksiyalar (teri toshmasi, eshakemi, Kvinke shishi, anafilaktik shok). Agar yo‘riqnomada ko‘rsatilgan nojo‘ya samaralardan birontasi chuqurlashsa yoki Siz yo‘riqnomada ko‘rsatilmagan har qanday boshqa nojo‘ya samaralarni sezgan bo‘lsangiz, bu haqida shifokorga xabar bering. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Nifuroksazidga, nitrofuran hosilalariga va preparatning boshqa komponentlariga yuqori sezuvchanlik; 3 yoshgacha bo‘lgan bolalar (mazkur farmasevtik shakl uchun); fruktozani o‘zlashtiraolmaslikda, glyukozo-galaktoz malabsorbsiya sindromida, saxaraza va izomaltaza yetishmovchiligida qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Disulfiramga o‘xshash reaksiyalarni keltirib chiqaradigan preparatlar, markaziy nerv tizimi faoliyatini susaytiruvchi dori preparatlari bilan bir vaqtda qo‘llanilishi tavsiya etilmaydi. Agar Siz Enterofuril® kapsulalari preparatini qo‘llashdan oldin boshqa dori preparatlarini (shu jumladan reseptsiz dori preparatlarini) qabul qilayotgan bo‘lsangiz, shifokor bilan maslahatlashing. Maxsus ko‘rsatmalar Diareya bir vaqtda nifuroksazid bilan davolash amalga oshirilgan holda davolanganida, regidratasion davolashni o‘tkazish zarur. Tizimli shikastlanishlar belgilari (umumiy holatning yomonlashishi, tana haroratini oshishi, intoksikasiya yoki infeksiya simptomlari) bo‘lgan bakterial diareyada tizimli ta‘sir etuvchi antibakterial preparatlarni qo‘llash haqidagi masalani hal etish uchun shifokorga murojaat qilish lozim. Yuqori sezuvchanlik simptomlari (hansirash, toshma, qichishish) paydo bo‘lganida preparat qo‘llanilishini to‘xtatish lozim. Nifuroksazid bilan davolash vaqtida alkogolni iste‘mol qilish taqiqlanadi. 100 mg li kapsulalar: Enterofuril® preparatining har bir kapsulasi 36 mg saxaroza saqlaydi, muvofiq ravishda bir martalik dozada (bir kapsulada) 0,0030 «non birligi» (NB), ikkita kapsuladan iborat bo‘lgan bir martalik dozada esa 0,0060 NB saqlanadi. Saxarozaning NB da kunlik dozasi sutkada 4 marta ikki kapsula qabul qilinganida kattalar va 6 yoshdan 18 yoshgacha bo‘lgan bolalar uchun 0,024 NB ni va sutkada 3 marta ikki kapsula qabul qilinganida bolalar uchun 0,018 NB ni tashkil etadi. 200 mg li kapsulalar: Enterofuril® preparatining har bir kapsulasi 68 mg saxarozani saqlaydi, muvofiq ravishda bir martalik dozada (bir kapsulada) 0,0056 «non birligi» (NB) saqlanadi. Saxarozaning NB da kunlik dozasi sutkada 4 marta bitta kapsula qabul qilinganida kattalar va 6 yoshdan 18 yoshgacha bo‘lgan bolalar uchun 0,0224 NB ni va sutkada 3 marta bir kapsula qabul qilinganida bolalar uchun 0,0168 NB ni tashkil etadi. Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanilishi Hayvonlarda o‘tkazilgan tadqiqotlarda teratogen samarasi aniqlanmagan. Hayvonlarda hech qanday teratogen samaralar va rivojlanish nuqsonlari namoyon bo‘lmaganligi sababli, odam organizmi uchun bunday ta‘sir shuningdek kutilmaydi. Klinik tadqiqotlarda homiladorlik davrida Enterofuril® kapsula preparati qo‘llanilishi vaqtida rivojlanishning ehtimol qilingan tug‘ma nuqsonlarini yoki nifuroksazidning embriotoksik ta‘sirini baholash uchun biron-bir ma‘lumotlar taqdim etilmagan. Lekin, ehtiyot chorasi sifatida homiladorlik davrida nifuroksazidni qabul qilish tavsiya etilmaydi. Laktasiya davrida preparat bilan qisqa davolash kursi o‘tkazilganida emizishni davom ettirish mumkin. Shifokor bilan maslahatlashish zarur. Transport vositalarini boshqarish va mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatiga ta‘siri Preparat transport vositalarini boshqarish va mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatiga ta‘sir ko‘rsatmaydi. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach qo‘llanilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Dozani oshirib yuborilishi simptomlari noma‘lum. Simptomatik davolash o‘tkaziladi. Chiqarish shakli Enterofuril®, 100 mg li kapsulalar. 10 kapsuladan PVX plyonkali va alyumin folgali blisterda. 3 blisterdan qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan karton qutiga joylangan. Enterofuril®, 200 mg li kapsulalar. 8 kapsuladan PVX plyonkali va alyumin folgali blisterda. 2 yoki 4 blisterdan qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan karton qutiga joylangan. Saqlash sharoiti 30°C dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 5 yil. Dorixonalardan berish tartibi Reseptsiz. Ulashish: